Monthly Archives: Fevral 2005

УРОНҒИЧ, СЎКОНҒИЧ СЕНАТОРЛАР МУБОРАК

Xo`jalik sudiёхуд

жиззахлик Толиб ЁҚУБОВнинг

Жиззах вилояти аҳлига табриги

 10 февраль 2005 й.

Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда

давлат қароқчилар тўдасига айланади.

Августин Аврелий.

 

Биз қандай сенаторларга муҳтожмиз?

 2004 йилнинг 26 декабрида мамлакатимизнинг барча вилоятлари каби Жиззах вилоятида ҳам оламшумул воқеа юз берди: орамизда халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган   с е н а т о р лар   пайдо бўлишди. Айниқса кейинги йилларда халқимиз учун айнан шундай тоифа раҳбарлар етишмаётгани яққол билиниб қолган эди. Сенаторларнинг пайдо бўлиши, мана энди мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси бахтли инсонга айланишига кафолатдир. Масаланинг иккинчи муҳим томони шуки, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, сал наридаги Украина, Литва, улардан ҳам нарирокдаги Чехия, Германия ва бошқа мамлакатларда сенаторлар йўқ, шу сабабли бундай мамлакатлар эрта-индин ривожланишда биздан жуда орқада қолиб кетишади. Ўртоқ Каримовча, яъни ўзбекча демократияга асосланган сенаторлар Ўзбекистонни энг эркин мамлакатга айлантиришади. Continue reading

Categories: Uncategorized | Метки: , | Leave a comment

Blog at WordPress.com.