Қ А Р О Р

Қ А Р О Р

 

Жиноят ишида айбланувчи тарикасида иштирок  этишга жалб килиш хакида

 

2006 йил «16 » май                                                                      Гулистон шахри

 

     Сирдарё вилоят ИИБ Тергов бошкармаси катта терговчиси подполковник Б.Кодиров № 02/1810-сонли жиноят иши материаллар билан танишиб чикиб куйидагиларни

 

А Н И Қ  Л А Д И М .

 

       Дастлабки тергов материалларига кура 1978 йил 13 декабр куни Фаргона вилояти Бешариқ туманида туғилган Формонов Аъзамжон Турғунович шу хақда айбланадиким, у бир гурух  шахс булиб,  узганинг мулкига эгалик қилиш мақсадида товламачилик жиноятини содир қилган.

      Жумладан, Формонов Аъзамжон Турғунович ўзини Сирдарё вилояти инсон хуқуқларини химоя килиш жамиятининг вакили деб хисоблаб, фукароларнинг мулкий маблағига товлачилик йўли билан эгалик килиш максадида 2006 йил 12 апрел куни Зомин туманида фаолият курсатаётган «Аччи Лолазор» дехкон фермер хужалиги раиси Умарова Зулфия ва «Шухрат Хайдаров» номли дехкон фермер хужалиги раиси Хайдаров Рустам билан биргаликда Жиззах вилояти нефт унитар корханаси рахбари  М.Саримсоков номига билдирги ёзиб, Ушбу билдиргида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов Уктам ва шу филиалга карашли ФАЁКШ операторлари томонидан дехкон фермерларга нефт махсулотлари уз вактида таркатилмаётганлиги, ёқилғи махсулотларини тарқатишда уриб колиш холлари булаётганлиги хақида курсатиб утиб айбдор шахсларга чора кўришлигини сўраган. Ушбу билдирги юзасидан Жиззах  вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали ходимларига нисбатн  чора кўрилмаганлигидан сунг, ўзининг жиноий мақсадига эришиш учун таниши Караматов Алишер билан ўзаро тил бириктириб, у билан биргаликда бир гурух шахс булиб 2006 йил 28 апрел куни Янгиер шахрида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси  Маматкулов Уктам билан учрашиб, узини инсон хукукларини химоя килиш федерациясининг Сирдарё вилояти вакили  деб таништириб, «унинг харакатлари юзасидан фермер хўжалиги рахбарлари билан биргаликда ёзган аризани «Интернет»  тармоғи орқали ошкор киламан ва шу  билан ишдан хайдатаман» деб куркитиб шу харакатларини килмаслик учун Маматкулов Уктамдан 600000 сум талаб килган. 2006 йил  29 апрел куни тахминан соат 7.30 ларда Жиззах вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор тадбир давомида Формонов Аъзамжон ва Караматов Алишерлар Катта Узбек Трактининг Гулистон –Тошкент йўналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тўғрисидаги автобекатда Маматкулов У дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200000 сум пулни олаётганида накд ушланган.

   Шундай килиб Формонов Аъзамжон Тургунович бир гурух шахс булиб, фукаро Уктам Маматкуловни қўрқитиб товламачилик йули билан 200000 сўм ва 250 АКШ доллари олиб жабрланувчига анча микдорда моддий зарар етказиб узининг бу жиноий харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 165-моддаси 2-кисми «В» бандида курсатилган жиноятни содир қилган.

    Юкоридагиларга биноан Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 36, 45, 361, 362-моддаларига қўлланиб

 

Қ А Р О Р        К И Л Д И М :

   Фуқаро Формонов Аъзамжон Тургунович мазкур жиноят иши буйича айбланувчи тариқасида  иштирок этишга жалб қилиниб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 165-моддаси 2-кисми «В» бандлари билан айб эълон қилинсин.

 

Сирдарё вилояти ИИБ ТБ катта

терговчиси подполковник:                                      __________                     Б.Қодиров

                                                                                        (имзо)

 

  Ушбу қарор менга 2006 йил « 16 « май куни эълон қилинди ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46-моддасидан кўрсатилган хуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

 

Айбланувчи:                                                                                          А.Т.Формонов

 

 

Categories: СУД СИСТЕМАСИ | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.