ХУКМ

ХУКМ

 

Узбекистон Республикаси номидан

 

2006 йил июнь ойининг 15 куни жиноят ишлари буйича Янгиер шахар суди уз биносида очик суд мажлисида

Раислик этувчи-жиноят ишлари буйича Янгиер шахар

Судининг раиси: Хидирбоев з.И

Халк маслахатчилари: Нажмиддинов Н, Шарапова В.лардан иборат таркибда

 

Кутбеддинова Г.нинг котибалигида

томонлардан Янгиер щахар прокурорининг катта ёрдамчиси Норбутаев Ш, адвокат Мамадалиев Ш, Холикбердиев А.ларнинг иштирокида

Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди Билан айбланган судланувчи Формонов Азамжон Тургунович, Караматов Алишер Хусановичларга нисбатан 1-110/2006-сонли жиноят ишини куриб чикиб,

Судланувчи: Формонов Азамжон Тургунович 13.12.1978 йилда Фаргона вилояти Бешарик туманида тугилган, миллати узбек, Узбекистон Республикаси фукароси, оилали, карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, «Инсон хукукларини химоя килиш» норасмий ташкилотни Сирдарё вилояти буйича раиси, вактипнча ишсиз, Гулистон шахар У.Юсупов махала фукаролар йигини 3-мавзе 16-уйнинг 2-хонадонида яшаган, иш буйича эхтиёт чораси камокка олиш кулланган булиб 2006 йил 29 апрель кунидан камокда сакланмокда, айблов хулосаси нусхасини 2006 йил 24 май куни олган, рухан соглом, ногирон эмас.

 

Судланувчи: Караматов Алишер Хурсанович 18.06.1968 йилда Фаргона вилояти Яйпан шахрида тугилган, миллати узбек, Узбекистон Республикаси фукароси, оилали, карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, «Инсон хукукларини химоя килиш» норасмий ташкилотни Мирзаобод тумани  буйича раиси, вактинча ишсиз, хеч кандай гувохномага эга эмас. Гулистон шахар У.Юсупов махала фукаролар йигини Ибн Сино кучаси 21а-уйнинг 4-хонадонида яшаган, иш буйича эхтиёт чораси камокка олиш кулланган булиб 2006 йил 29 апрель кунидан камокда сакланмокда, айблов хулосаси нусхасини олишдан бош тортган, рухан соглом, ногирон эмас.

 

Суд хайъати, Ушбу жиноят ишини очик суд мажлисида куриб, суда сурок килинган жабрланувчи ва гувохларнинг кургазмаларини тинглаб, жиноят иши материалларини чукур тахлил килиб, ишнинг аник холатига бахо бериб, ишда иштирок этган прокурорнинг айблов музокара нуткини, жабрланувчининг музокара сузини, адвокатларнинг химоя музокара нуткларини тинглаб, судланувчиларга химоя ва охирги суз бериб куйидагиларни

 

А   Н   И  К Л А   Д И :

Судланувчи Формонов А.Т. узини Сирдарё вилояти инсон хукукларини химоя килиш жамиятининг вакили деб хисоблаб, фукароларнинг мулкий маблагига товламачилик йули билан эгалик килиш максадида 2006 йил 12 апрель куни Зомин туманида фаолият курсатаётган «Аччи-Лолазор» дехкон фермер хужалиги раиси Умарова Зулфия ва «Шухрат Хайдаров» номли дехкон фермер хужалиги раиси Хайдаров Рустам билан биргаликда Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси рахбари М.Саримсаков номига билдирги ёзиб, ушбу билдиргида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов Уктам ва шу филиалга карашли ФАЁКШ операторлари томонидан дехкон фермерларга нефт махсулотлари уз вактида таркатилмаётганлиги, ёниги махсулотларини таркатишда уриб колиш холлари булаётганлиги хакида курсатиб утиб, айбдор шахсларга чора курилишлигини сураган. Ушбу билдирги юзасидан Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси текширув гурухи томонидан текширув утказилиб, билдиргида курсатилган важлар уз тасдигини топмаганлиги муносабати билан хулоса чикарилган. Судланувчи Формонов А. уша билдирилган хати юзасидан Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали ходимларига нисбатан чора курилмаганидан       сунг, узининг жиноий максадига эришиш учун таниши судланувчи Караматов А.Х. билан узаро жиноий тил  бириктириб, у билан биргаликда бир гурух шахс булишиб, 2006 йил 28 апрель куни Янгиер шахрида Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси Даштобод филиали таъминотчиси Маматкулов учрашиб, узини инсон хукукларини химоя килиш Федерациясининг Сирдарё вилояти вакили деб таништириб, «унинг харакатлари юзасидан фермер хужалиги рахбарлари билан биргаликда ёзган эги оркали ошкор киламан ва шу билан ишдан хайдатаман» деб куркитиб, шу харакатларни килмаслик учун Маматкулов Уктамдан 600.000 сум талаб килган. 2006 йил 29 апрель куни ларда Жиззах вилояти ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор тадбир давомида судланувчилар Формонов А. ва Караматов А.лар Катта Узбек Трактининг Гулистон-Тошкент йуналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тугрисидаги автобекатда Маматкулов У.дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200.000 сум пулни олаётганида накд ушланган.

Судланувчи Формонов А.Т. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя   ва охирги сузидан бош тортди.

Судланувчи Караматов А.Х. суд мухокамасида кургазма беришдан, химоя   ва охирги сузидан бош тортди.

Суд мухокамасида жабрланувчи тарикасида суралган Маматкулов  У.,  2006 йил   15-16  апрель кунлари  Жиззах   вилоят  нефт унитар  корхорнасидан  директор  кунгирок  килиб,   Сизнинг устингиздан билдириш хат йулланган, шу юзасидан комиссия келиб куриб чикади деб, хатни урганиш юзасидан Жиззах вилоят нефтебаза юристи, корхона ходимлар булими бошлиги, нефт меъёрий сифати буйича мутахассислар 17 апрель кунлари ташкилотга юборгани учун келганликларини,  уша вактда Даштобод филиали директори булмаганлигини,   билдириш   хати   билан   танишиб,   билдириш   хатидаги   тухматларни   куриб   хайрон булганлигини, хатда Даштобод нефт унитар корхонаси филиали ёкилги махсулотларини таркатишда  50 % олиб колиниб, 50% фермерларга берилиши, уюшган жиноятчилик бор, шу уюшган жиноятчилик бошида Маматкулов У. туриши  курсатилган булганлигини, лекин Жиззах шахрига кетиши муносабати билан  соат 15.00да уша хатни урганиб чикиш юзасидан йигилиш утказишга карор килишиб кетганлигини, хатда курсатилган гаплар юзасидан йигилиш утказишиб, хатдаги гаплар асососизлиги аникланиб, уша куни таркалганликларини,    йигилишда   Формонов   А.   узини   фермер   хужалигининг   конуний   вакили   деб таништирганлигини, уни ёнида доимо Караматов А.  хозир булиб, бирон гапга аралашмасдан эшитиб турганлигини, уша ердаги гаплардан унинг Инсон хукукларини химоя килиш ташкилоти аъзоси эканлигини билиб,   унга   шу   ташкилотнинг   аъзосисизмисиз   деганида   хам   фермерларни   конуний   вакили   деб таништирганлигини, шунда «Сизлар мени танийсизларми, мен масалан танимайман, фермерларни хам танимайман, ушбу иш буйича аввал  ишни урганиб,  кейин текширмайсизларми» деб айтганидан сунг йигилиш   иштирокчилари билдириш хатини асоссиз деб топишганидан сунг у дархол   Москвич автомашинасига утириб кетиб колганлигини, кейин Формонов А. телефон килиб, телефон оркали унга пуписа  килиб,  узи  тугрисидаги  маълумотни  Интернет оркали  Нефт сайтига  чикариб юбориш  билан куркитганлигини, ran орасида улар билан муроса килиш мумкинлигини  тушунтиришиб музокарани тухтатишганликларини, мутассадди рахбарларига хам    шундай  муомалада булиш мумкин деб тушунтирганлигини, кейин телефон килавергач, Жиззах вилояти ИИБга ариза билан мурожаат килиб, ИИБ ходимлари унинг ёнига овоз ёзувчи мосламани жойляштиришгач, улар билан учрашувга келишиб, Янгиер шахрига келишларини улар таклиф килишганидан сунг келиб, шунда Формонов А. Караматов А. билан б ирга  келиб,  унга   Тошкентдаги     Федерацияда  хам   27   кишининг  аризалари   борлигини,   Интернетга чикаришгач   шарманда   булишини   айтиб,   агарда   рози   килсамчи   деганида   ундан   600000   сум   пул сураганлигини,   шунча   пулим   йук  деганида  500000   сумга  тушириб,  эртаси   куни  Гулистон  шахрида учрашишларга  келишиб,  агарда  пулни  берса Интернет  буйича  бошка  одамларнинг хабарларини хам куйдириб юборишини  ваъда берганлигини, эртаси  куни 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пулларини олиб ИИБ га бориб у ерда уша пулларни махсус кимё обработкасидан утказиб, Формонов А. билан учрашувга олиб борганлигини, келишилган жойда Формонов А. ва Караматов А.ларни учратганида, Формонов А. одамлар гавжумлигини бахона килиб Караматов А. билан машинасига утириб, машинасида Гулистон шахар вилоят касалхонаси рупарасида тухтатишиб Формонов А.га кукрак чунтагидаги когозга уралган 2 та 100 ва 1 та 50 АКШ доллари микдоридаги пулни машина ичида,   машинадан тушиб, машина багажидан 200000 сумни олиб Формонов А.га берганида у кулига олиб Караматов А.га узатганлигини, улар пулни олишгач у тугрисида бошка фикрлар билдиришиб хайирлашганликларини, Формонов А. Интернетга чикармаслик учун    хак беришни талаб килганлигини, расмий хужжат курсатмаганлигини, 27 шахснинг мурожаати юзасидан Тошкентдан хавотир олманг Тошкентдаги акаларини тинчитилганлиги хакида хам гапирганлигини, агарда талаб килмаганида шундай маблагни бермаслигини, хар доим Караматов А. хар бир учрашувда иштирок этиб, сухбатга аралашмасада барча сухбатни эшитиб турганлигини, Аччи-Лолазор фермер   хужалигини   раисини   танимаслигини,   фермер   хужаликлари   билан   операторлар   муомалада булишларини, Интернет бутун жахон микёсида хабар бериш деб тушуниб, уларнинг пуписасидан куркиб гаъмагирлик килиб товламачилик йули билан хак сураш хакидаги талабларини бажарганлигини билдириб, судланувчиларнинг  харакатлари  окибатида  соглигини  йукотиб,  анчайин  жиддий  зарар  курганлигини, пулларини кайтариб беришни, судланувчиларган нисбатан конуний чора белгилашни сураб кургазма берди.  Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган  Хайдаров Р., 2000 йилдан буен оила аъзолари билан фермер хужалигини ташкил  килиб  ишлаганлигини,  2005  йилда  «Аччи-Лолазор» фермер хужалиги  килиниб,  келини Умарова Зулфия  рахбар узи  иш  юритувчи булиб ишлаб келганлигини, 2006 йил  апрель ойларининг бошларида судланувчи Формонов Азамжонни Даштобод шахар бозорида учратиб, узаро  сухбат жараёнида Формонов Азам  узини   инсон  хукукларини химоя  килиш ташкилотида ишлашлигини айтиб, гап орасида техника етишмаслиги, ёкилги мойлаш махсулотларини олиниши  борасида етишмовчиликлар  хакида  айтганида  у  бу  муаммоларни  хал     булишида  кумак беришини, ёрдам курсатишини такидлаб, 2 кундан кейин Даштободда учрашишга келишганликларини, орадан 2 кун утгач судланувчи Формонов А. шериги                                                                      Караматов А. билан Даштободда учрашганликларини, унга Жиззах вилояти нефт унитар корхонаси рахбарига хат ёзганлигини, булиб утган сухбатдаги сузлар: когозга туширганлигини айтиб келини ва узи номидан имзо чектирганлигини, лекин хат мазмуни билан таништирмаганлигини,    билдириш    хатида    курсатилган    холатлар    хакикатга    тугри    келмаслигини, ишонувчанлигидан ва мурожъат мазмунини укимаганидан утказилган текширув жараёнида мурожатнинг ноурин   эканлигини   тушуниб   етганлигини,   билдириш   хатидаги   холатлар   Формонов   А.   томонидан битилганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Худоёров Ш, 2006 йил 29 апрель куни соат 16.00ларда Гулистон шахар ИИБ ходимлари холис сифатида иштирок этишини сураб, уни чакиришиб, холиснинг хукук ва мажбуриятларини тушунтириб, Формонов А.нинг уйидан олинган компьютер, монитор, блоклар системаси куздан кечйришда катнашиб, мутахассис томонидан винчестр очилганида пастки тарафида ок катак-катак дафтарни бир варагига уралган холда 2 та 100 талик битта 50 талик АКШ долларлари борлиги аникланганлигини курганлигини бу долларлар махсус ёритиш аппарати ёрдамида куздан кечирилганда 50 АКШ долларида икки марта «пора» сузи, колган 100 АКШ долларларида «пора» сузлари ёзилганлиги куринганлигини бу хакда тегишли хужжат расмийлаштирилиб имзоланганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Урозов У., 2006 йил 29 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан холис сифатида иштирок этишлик хакида мурожаат килиниб, холиснинг процессуал хукук ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ИИБ экспертлар хонасида узини Формонов Азам деб таништирган фукаронинг чап хамда унг кул бармоклари, бош, юз ва соч кисмлари коронги хонада ёритилиб курилганда Формонов А.чап хамда унг кул кафт бармок ички кисмларидан, бош кисмининг юз, сочларидан окиш ва кук доглар борлиги аникланганлигини бу жойлардан махсус суртмалар олиниб, алохида конвертга солиниб мухрланганлигини, бу хакда баённома тузилганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Муминов Н., 2006 йил 29 апрель куни эрталаб нонвойхонада нон ясаётганларида, ёнидаги домда яшовчи кушниси Караматов А. ранги окарган холда чопиб ховлиларига кириб, чикиб кетиш учун жой борми деб сураганлигини,куча тарафда хеч ким йукми деганида бегона одамлар борлигини, уй томон келаётганлигини айтганидан худди нонвойхона ишловчиси сингари уларнинг олдига бориб, бирга нон ясаётганлигини, шунда оркасидан 2 та одам ховлисига кириб, кайтиб чикиб кетганлигини, бироздан сунг 5-6 киши киришиб, биров кочиб кирдими деб сураганликларини, уларга Караматов А.ни курсатганлигини, авваллари Караматов А. хеч бундайин чопиб уйларига кирганмаганлигини, улар билан нон ясамаганлигини, умуман олганда баъзи-баъзида уларникига нон олиш учун келганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Содикова С, гувох Муминов Н.нинг турмуш уртоги оулишини, судлакувчи Караматов Алишерни кушни сифатида билишини, 2006 йил 29 апрель кушниси Караматов Алишер ранги окарган холда эрталаб нон ясаётганларида чопиб кириб келганлигини, тинчликми деб сураганида унга гапирмасдан, турмуш уртоги билан гаплашиб, нонвойхонада ишловчилар билан бирга нон ясаб кетганлигини, ховлиларига оркасидан икки киши кириб чикиб кетганлигини, сал утгач яна беш-олти киши кириб, хеч ким кочиб кирмадими деб сурашганида турмуш уртоги Караматов Алишерни курсатганлигини, унинг ахволини чопиб киришини куриб, Караматов А.нинг бирон нима килган булса керак деб уйлаганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Рузиев А., 2006 йил 29 апрель куни соат 16.00ларда Гулистон шахар ИИБ ходимлари мутахассис сифатида иштирок этиш учун таклиф килишганликларини, холислар, ИИБ ходимлари иштирокида судланувчи Формонов А.нинг уйидан олинган компьютер, монитор, блок системалар куздан кечирилиб, блок системани очганида пастки тарафида ок катак-катак дафтарнинг бир варагига уралган 2 та 100 талик ва 1 та 50 талик АКШ доллар пуллар олинганлигини, уша пуллар махсус ёритилганда махсус ёзувлар ёзилганлигини курганликларини, компьютернинг четида когоз кириши учун жой мавжуд булганлигини билдириб кургазма берди.

Суд мухокамасида гувох тарикасида суралган Шеркулов О., 2006 йил 28 апрель куни Зомин тумани Ём кишлогида Маматкулов У. ариза билан мурожаат этиб, 2006 йил апрель ойлари урталарида Жиззах нефтебазаси унитар корхонаси номига Даштобод нефть базасига карашли ФАЁКШ дан нефт махсулотларини ололмаётганлари хакида бидириш хати ёзганликларини, уша билдириш хатини ташкил килган Азам деган Гулистон шахрида яшовчи шахс «Сиз хакингизда ёзилган хат ижобий хал килинади, Интернетга берилмайди деб, Интернетга чикмаслиги эвазига тинчлик бермасдан пул талаб килганлигини билдириб,   унга   нисбатан   чора   куришларини   сураганлигини,   ушбу   аризани   текшириш   максадида жабрланувчи Маматкулов У.га овоз ёзувчи мосламани урнатиб жунатганликларини, 2006 йил 29 апрель куни тергов тезкор гурухи  аъзолари Маматкулов У.нинг узи билан олиб келган пулларни махсус порошок билан ишлов бериб, Маматкулов У. га топшириб, руйхатга олишганликларини, кейин тадбир натижасида Караматов А.ни нонвойхонада ушлаганликларини, пуллар хамда Формонов А. куздан кечирилганда, махсус порошок ёритгичлар ёрдамида аникланганлигини билдириб кургазма берди. Судланувчи Формонов   А.Т.   ва  Караматов  А.Х.   ларнинг  товламачилик,   яъни   жабраланувчи Маматкулов У.га оид маълумотномаларни    «Интернет»    оркали    ошкор    килиш    билан    куркитиб, жабрланувчидан пул талаб килишда ифодаланган айблари, судланувчи Караматов А.нинг бирламчи берган тушунтириш хатидаги Гулистон шахар Обл.больница рупарасида Маматкулов У. машина багажидан пулни олиб унга берганлиги, 2 та шахсни югуриб келаётганини куриб, пулни кучага ташлаб нонвойхонага югуриб кирганлиги, кучадаги пулларни олишиб, холислар иштирокида суратга олганликлари хакидаги  курсатмалари, суд мухокамасида суралган жабрланувчи Маматкулов У.нинг Формонов А. Сиз тугрисингиздаги маълумотларни Интернетга чикариб юбораман деб куркитиб, 28 апрель куни учрашганида 600000 сум талаб килиб, 29 апрель куни 250 АКШ доллари ва 200000 сум пулларни берганида улар пулларни олиб кочганликлари хакидаги курсатмаси, гувох Хайдаров Р.нинг Формонов А.нинг Инсон хукукларини химоя килиш ташкилотидан булиб, унга техника ва ёкилги махсулотларини олишда ёрдам бериши учун ариза ёзиб бериб, келини ва узининг номидан мазмуни билан танишмасдан имзолаганлиги, мухокамада хатда курсатилган малумотларни ноуринлигини англаганлиги хакидаги курсатмаси, гувохлар Муминов Н., Содикова С.ларнинг 2006 и ил 29 апрель куни нонвойхоналарига Караматов А. ранги окарган холда югуриб кириб, нон ясаётганларга кушилиб нон ясай бошлаганлиги, 5-6 киши келишгач уни курсатишганидан сунг Караматов А.ни олиб чикиб кетганликлари тугрисидаги кургазмалари, гувохлар Худоёров Ш., Рузиев А.ларнинг компьютер, монитор ва блок системалар куздан кечирилганда 2 та 100 долларлик, битта 50 долларлик ок катак-катак дафтар варагига уралган пулларни топилганлиги, пуллар ёритилганда махсус суртма билан ишлов берилганлиги хакидаги кургазмалари, гувох Урозов У.нинг Формонов А. коронги хонада куздан кечирилганда, унинг кули сочи ва юзларида махсус суртма билан ишлов берилган ранглар аникланганлиги тугрисидаги кургазмаси, Маматкулов У.нинг у хакидаги ёзилган хатни Интернетга чикармаслик эвазига пул сураганлиги тугрисидаги ИИБ номига ёзилган аризаси (и.в.2), аризачига овоз ёзиш мосламасини такдим килиш тугрисидаги баённома (и.в.З), аризачидан овоз ёзиш мосламасини кайтариб олиш тугрисида баённомаси (и.в.4), 120 дона 1000 сумлик, 160 дона 500 сумлик, 2 дона 100 АКШ доллари бир дона 50 АКШ доллари пулларига махсус кимёвий ишлов бериш тугрисидаги баённома, пулларни ракамлари курсатилган илова (и.в.5-9), вокеа содир булган жой, яъни Гулистон шахар Ибн Сино кучаси ва Н.Зокиров кучалари туташган жойларни куздан кечириш, унга илова килинган схема, ракамлари баённомага иловада курсатилган пуллар топилган жой акс эттирилган фотосуратлар (и.в.10-17), Формонов А.нинг коронги хонада куздан кечиришганда унинг боши, юзи ва кулларининг кафтларида пулларга ишлов берилган махсус суртма ранглар аникланганлиги тугрисидаги куздан кечириш баённомаси (и.в.22-23), Формонов А.нинг уйида тинтув утказиш тугрисидаги 2006 йил 29 апрель кунги терговчининг карори (и.в.24), Формонов А.нинг уйида тинтув утказиш баённомаси, уйнинг кириш кисми, уйдаги хоналар ва жихозлар, Формонов А.га тегишли гувохнома, компьютер, монитор, принтер ва блок системалар, бюллетенлар акс эттирилган фотосуратлар (и.ф.25-28), Караматов А.нинг куйлаги ва шимини олиш тугрисидаги баённома (и.в.З 1), Формонов А.нинг куйлаги ва шимини олиш тугрисидаги баённома (и.в.32), Формонов А.нинг уйидан компьютер, монитор, компьютер процессори олиш хакидига баённома (и.в.66), холис ва мутахассислар иштирокида Фармонов А.нинг уйидан олинган оргтехника компьютерни куздан кечириш баённомаси, куздан кечириш мобайнида компьютер ичидан ок катак-катак дафтар варагига уралган 2 та 100 АКШ доллари ва 1 та 50 АКШ доллари пулларни олинганлиги, пуллар махсус кимёвий порошок билан ишлов берилганлиги акс эттирилган фотосуратлар (и.в.69-70), аудиокассета сузлашувлари ёзилган баённома (и.в.90-97), кимёвий экспертизасининг Формонов А.нинг бош кисми, юз кисмидан, кулларнинг кафтларидан олинган дока тампонида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги хамда Караматов А.нинг унг кул кафт кисми, тирноги, юзидан, сочидан олинган дока тампонида оч кук рангли кукун. моддалари топилганлиги тугрисидаги 61,62-сонли экспертиза хулосалари (и.в.102-103), пуллардан хамда намуна тампонида оч кук рангли кукун моддалар топилганлиги тугрисидаги 63-сонли экспертиза хулосаси (и.в.108-109), 250 АКШ доллари пулларида, намуна тампонларида оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги тугрисидаги 69-сонли экспертиза хулосаси, пуллар акс эттирилган фотосуратлар (и.в.114-116), ашёвий дал ил Караматов О.нинг эгнидаги шимда оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги, чунтакларидан олинган пулларни оч кук рангли кукун моддалари топилганлиги акс эттирилган фотосуратлари билан 70-сонли экспертиза хулосаси (и.в. 120-122), Жиззах нефт унитар корхонаси рахбари М.Саримсоков номига Умарова 3., Хайдаров Р., Формонов А. номидан ёзилган билдириш хати (и.в. 164-165), билдириш хати мухокамаси юзасидан утказилган йигилиш далолатномаси (и.в.168-169) хамда ушбу жиноят иши буйича дастлабки терговда тупланган ва суд мухокамасида текширилган далиллар билан тулик уз исботини топган.

Суд хайъати, судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларнинг жиноий харакатини юридик малакалаш масаласини мухокама килиб, судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларнинг жиноий харакатлари Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди билан малакаланиши конун талабига жавоб беради деб хисоблайди. Чунки судланувчи  Формонов А.Т.  ва Караматов А.Х.лар Томонидан жабрланувчи Маматкулов У.га оид Маълумотномаларни  «Интернет» оркали ошкора килиш билан куркитиб, жабрланувчидан бир гурух шахс булиб олдиндан жиноий тил бириктириб мулкий манфаатлар беришга мажбур киладиган шароитга солиб куйганлар.

Суд хайъати судланувчи Формонов А.Т. га жазо тайинлашда унинг карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини,  биринчи бор судланишини айбини енгиллаштирувчи холатлар деб топиб,

Гараз ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини айбини огирлаштирувчи холат деб топди.

Суд хайъати судланувчи   Формонов   А.Т.нинг   айбини   енгиллаштирувчи   ва   огирлаштирувчи холатларини инобатга олиб , уни факатгина жамиятдан ажратган холда кайта тарбиялаш мумкин деган катъий  хулосага келиб, унга нисбатан у айбли деб топилган ЖКнинг моддаси санкцияси доирасида озодликдан махрум этиш жазоси тайинлашни лозим топди.

Суд хайъати, судланувчи Караматов А.Х.га жазо тайинлашда унинг карамогида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, биринчи бор судланишини айбини енгиллаштирувчи холат деб топиб, гараз ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини айбини огирлаштирувчи холат деб топди.

Суд хайъати, судланувчи Караматов А.Х.нинг айбини енгиллаштирувчи ва огирлаштирувчи холатларни инобатга олиб, уни факатгина жамиятдан ажратган холда кайта тарбиялаш мумкин деган катъий хулосага келиб, унга нисбатан у айбли деб топилган ЖКнинг моддаси санкцияси доирасида озодликдан махрум этиш жазоси тайинлашни лозим топди.

Суд хайъати иш буйича ашёвий дал ил деб эътироф этилган бую мл ар масаласини мухокама этиб, судланувчиларнинг эгнида булган куйлак ва шимларини уларнинг оила аъзоларига кайтаришликни, Формонов А.нинг уйидан олинган жиноят куроли сифатида фойдаланилган 1 дона «Инвофликс» русумли компьютер монитори, бир дона «Сони-52Х» ёзуви булган компьютер процессорлари давлат даромадига утказишликни, Формонов А.номига берилган гувохнома, сузлашувлар ёзилган аудиокассета, информационный бюллетень, «Куда уходит право» бюллетени, «Мени милициям мени бадном килди» брошюралари жиноят иши билан бирга саклашни лозим топди.

Чунки, судланувчиларнинг эгнида булган кийимлари уларнинг шахсий мулклари, судланувчи Формонов А.нинг уйидан ашёвий дал ил тарикасида олинган юкорида зикр этилган оргтехника воситалари жиноят куроли сифатида фойдаланилган техника воситалари хисобланди.

Жабрланувчи Маматкулов У.га тегишли булган 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пуллари жабрланувчи Маматкулов У.га кайтаришлик максадга мувофик.

Юкорида баён этилганларга кура Узбекистон Республикаси Олий Судининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тугрисида»ги 1-сонли карори рахбарий тушунтиришларига амал килиб хамда Узбекистон Республикаси ЖПК нинг 454, 457, 460, 462, 463, 465, 468, 471, 473 -моддаларига асосан суд хукм килди,

ХУКМ:

Судланувчи Формонов Азамжон Тургунович ва Караматов Алишер Хурсановичлар Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» бандида назарда тутилган жиноятларни содир килганликда айбдор деб топилсинлар.

Судланувчи Формонов А,Т.га Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди

Билан 9(туккиз) йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинлансин.

Жазо умумий тартибли колонияларда утаттирилсин.

Жазо уташ муддати 2006 йил 29 апрель кунидан эътиборан хисоблансин.

Судланувчи Караматов А.Х, га Узбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-кисми «в» банди билан 9(туккиз) йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинлансин.

Жазо умумий тартибли колонияларда утаттирилсин.

Жазо уташ муддати 2006 йил 29 апрель кунидан эътиборан хисоблансин

Судланувчилар Формонов А.Т. хамда Караматов А.Х.ларга кулланилган эхтиёт чораси-камок аслича колдирилсин.

Ашёвий далиллар судланувчи Формонов А.Т. ва Караматов А.Х.ларга тегишли шим ва куйлаклари хукм конуний кучга киргач оила аъзоларига кайтарилсин.

Ашёвий дал ил 1 дона «Инвофликс» русумли компьютер монитори, бир дона «Сони-52Х» ёзуви булган компьютер процессорлари хукм конуний кучга киргач давлат даромадига утказилсин.

Формонов А.номига берилган гувохнома, сузлашувлар ёзилган аудиокассета, информационный бюллетень, «Куда уходит право» бюллетени, «Мени милициям мени бадном килди» брошюралари жиноят иши билан бирга саклансин.

Ашёвий дал ил 250 АКШ доллари хамда 200000 сум узбек пуллари хукм конуний кучга киргач жабрланувчи Маматкулов У.га кайтарилсин.

Хукмдан норози томонлар уларнинг истакларига кура 10 кун муддат ичида шу суд оркали жиноят ишлари буйича Сирдарё вилояти судига апелляция тартибда, хукм конуний кучга киргандан сунг кассация тартибида шикоят ва протест келтирншлари мумкин.

Ушбу хукм раислик этувчи томонидан «Samsung» компьютерида ёзилди.

Жиноят ишлари  буйича

Янгиер  шахар суди раиси:            имзо        Хидирбоев Э.М.

нусхаси аслигалгугри:

мчаЯнгиер

Хидирбоев Э.М.

 

Нажмиддинов Н. Шарапова В.

 

 

 

 

 

 

Categories: Uncategorized | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.