ЎзР ОЛИЙ СУДИ РАИСИ жаноб Буритош МУСТАФОЕВга ШИКОЯТ

ЎзР  ОЛИЙ СУДИ РАИСИ

жаноб Буритош МУСТАФОЕВга

 

УЯ 64/71 ЖИЭМда сақланаётган

маҳкум Азам Турғунович ФАРМОНОВ ҳимоячиси

Толиб ЁҚУБОВнинг

————————————

16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France

 

ШИКОЯТИ

(назорат тартибида)

 

Муҳтарам Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси!

 

Сизга ҳурматимни изҳор этган ҳолда, диққатингиз ва кўриб чиқишингиз учун  2006 йил 29 апрель куни Жиззах вилоят прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.А.Маллаев томонидан Азам Фармонов ва Алишер Караматовга нисбатан қўзғатилган №1-110/2006 жиноий иш (ж/и) бўйича назорат тартибидаги ушбу ШИКОЯТни юбормоқдаман. Мазкур матн бошидаёқ айтмоқчиман-ки, МЕН ХОЗИРГИ КУНГАЧА Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг №1-110/2006 ж/и-ида ҲИМОЯЧИ БЎЛИБ ҚОЛМОҚДАМАН.  Мазкур даъвони асослаш ўта оддий.

 

Менинг юқорида айтилган ж/и-нинг суд ишюритувида ҳимоячи сифатида қатнашганимни нусхаси ушбу Шикоятга илова қилинаётган, ж/и-лар бўйича Янгиер шаҳар судининг 07.06.2006 да чиқарган (раислик қилувчи – жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси Хидирбоев Э.М.) ажрими тасдиқлайди [уни №1 каби белгилайман – Т.Ё.]. Бироқ, судья Э.Хидирбоев 15.06.2006 да чиқарган бошқа бир суд ажрими [уни №2 каби белгилайман – Т.Ё.] билан мутлақо ноқонуний равишда мени №1-110/2006 ж/и-нинг суд ишюритувида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Исбот:

Ушбу Шикоятга илова қилинаётган №2 ажримдан яққол кўринади-ки, мени химоячиликдан чиқариш ҳақидаги илтимосномани суд ишкўрувида қатнашаётган Янгиер шаҳар прокурори катта ёрдамчиси жаноб Норбутаев Ш. киритган. ЎзР ЖПК 52-моддасининг 1-қисмида “Гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчи ҳимоячидан ишюритувнинг исталган пайтида воз кечишга ҳақли. Бундай воз кечиш фақат гумонланувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси бўйича…  йўл қўйилади” дейилади.

№2 ажримни чиқарганда судья Э.Хидирбоев  ЎзР ЖПКнинг 80 ва 423 моддаларига асосланади. У бундай ёзади: “Юқорида баён этилган ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 80-моддасига асосан ва  Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 423-моддасини қўллаб суд АЖРИМ чиқаради… ”. Бу моддалар ҳимоячини судишюритувидан рад этиш масаласига  бирор бир алоқаси борми? Ҳеч қандай алоқаси йўқ! 80-модда рад этиш ва ўз-ўзини рад этишга баёнот бериш ҳамда рухсат бериш тартибини, 423модда эса суд мажлисида ажримлар чиқариш тартибини очиқлайди.

Маълум бўлди-ки, 1) Янгиер шахар прокурори катта ёрдамчиси Норбутаев Ш. мени рад этиш ҳақида илтимоснома киритишга ҳеч қандай алоқаси ва ҳуқуқи бўлмаган; 2) судья Э.Хидирбоев №2 ажримни чиқаришда (А): ё процессуал қонунларни менсимаган; ё (Б): айёрлик ишлатмоқчи бўлган; ёки (В): прокуратуранинг катта босими остида бўлган – бирорта бошқа сўз билан унинг бебурд №2 ажримни  чиқарганини тушунтириб бўлмайди. (Исбот тугади).

Шундай қилиб, МЕН ҲОЗИРГИ КУНГАЧА №1-110/2006 ж/и-да Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг ҳимоячиси бўлиб қолмоқдаман.

 

ИЗОҲ 1.  Мазкур ж/и фигуранти Алишер Караматов 2012 йил 12 мартда қамоқдан озод этилди ва шунинг учун кейинги гаплар фақат Азам Фармонов ҳақида боради, Алишер Караматовнинг исми ва фамилияси эса керак бўлган жойлардагина ишлатилади. (Тамом).

 

ЭНДИ АСОСИЙ МАСАЛА ҲАҚИДА

 

1-110/2006 ЖИНОИЙ ИШДА

 

  • Азам Фармонов ва Алишер Караматов МУТЛАҚО АЙБСИЗ деб ҲИСОБЛАЙМАН ва БАЁНЛАЙМАН, чунки у НОҚОНУНИЙ, ТЎҲМАТ билан ва ҒАРАЗЛИ МАҚСАДДА қўзғатилган;
  • 2006 йил 29 апрель эрталаб тахминан соат 730 да, вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан Азам Фармонов ва Алишер Караматовни УШЛАШ БЎЙИЧА ТЕЗКОР ТАДБИР ЎТКАЗИЛМАГАН;
  • 2006 йил 29 апрель, эрталаб тахминан соат 730 да, вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида “жабрланувчи” Ўктам Маматқулов томонидан “товламачилар” Азам Фармонов ва Алишер Караматовга ПУЛ БЕРИШ ФАКТИ БЎЛМАГАН;
  • Милиция ходимларининг Азам Фармонов ва Алишер Караматовни УШЛАШ АМАЛИЁТИ 2006 йил 29 апрель куни эрталаб соат 700 ва 730 лар орасида ГУЛИСТОН шаҳрининг ТУРЛИ НУҚТАЛАРИДА ЎТКАЗИЛГАН;
  • Азам Фармонов ва Алишер Караматов ушлангандан кейингина жиноий иш бўйича ҳужжатлар тайёрлаш: (1) Ўктам Маматқуловнинг Азам Фармонов ва Алишер Караматовга пул бериши ва (2) Азам Фармонов ва Алишер Караматовни ушлаш ВЕРСИЯЛАРИНИ ТЎҚИШ иши бошланган.

 

Шундай қилиб, Жиззах вилоят прокуратураси ва Сирдарё вилояти ички ишлар бўлими тергов бошқармаси томонидан илгари сурилган айблов ва №1-110/2006 ж/и бўйича тўпланган тергов материаллари ҳамда   жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг №1-110/2006 ж/и бўйича чиқарган ҳукми тамоман АСОССИЗ, НОҚОНУНИЙ ва тўғридан-тўғри ТЎҲМАТдан иборат, деб ҲИСОБЛАЙМАН. Демак,

(i) №1-110/2006 ж/и фигуранти Азам Фармонов бирор-бир шартсиз зудлик билан қамоқдан ОЗОДЛИККА ЧИҚАРИЛИШИ КЕРАК;

(ii) ЎзР ЖПКнинг 83-моддасининг 1-қисмига асосан №1-110/2006 ж/и фигурантлари Азам Фармонов ва Алишер Караматов дарҳол тўлиқ ОҚЛАНИШЛАРИ керак.

 

Буни тушуниши учун инсон олий юридик билимга эга бўлиши шарт эмас.

Менинг юқорида келтирилган 1) – 5) иддаоларимни  исботлаш учун ушбу учта ҳужжат ЕТАРЛИ:

 ► Жиззах вилояти прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.А.Маллаевнинг 29.04.2006 да  жиноят иши қўзғатиш ва тергов ҳаракатларини олиб бориш ҳақидаги чиқарган ҚАРОРИ;

► Жиноят ишига айбланувчи сифатида жалб қилиш ҳақида Сирдарё вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг катта терговчиси, подполковник Б.Кодировнинг 16.05.2006 да чиқарган ҚАРОРИ;

► Жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар судининг 15.06.2006 да чиқарган ҲУКМИ.

 

ИСБОТ:

 

Ҳар иккала терговчи ва судья Азам Фармонов ва Алишер Караматов 2006 йил 29 апрель куни эрталаб тахминан 730 да жабрланувчи Ўктам Маматқуловдан товламачилик йўли билан олмоқчи бўлган пулни олишаётганда Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан нақд ушланганлар деб ҳисоблайдилар.

 

Қ.Маллаев қароридан парча:

 

29.04.2006 куни, А.Формонов узининг жиноий шериги А.Караматов билан бир гурух булиб, Сирдарё вилояти Гулистон шахрида У.Маматқуловдан Узбекистон Республикаси купюрасида 200.000 сум ва 250 АКШ долларини У.Маматқуловнинг харакатлари юзасидан фермер хужалик рахбарлари ёзган аризасини «Интернет» тармоги оркали ошкор килмаслик эвазига товламачилик йули билан олаётган вактида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, уларнинг жинояти фош этилган. (Парча тугади). [Қарордаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].

 

Б.Қодиров қароридан парча:

 

2006 йил  29 апрел куни тахминан соат 7.30 ларда Жиззах вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор тадбир давомида Формонов Аъзамжон ва Караматов Алишерлар Катта Узбек Трактининг Гулистон –Тошкент йўналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тўғрисидаги автобекатда Маматқулов У дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200000 сум пулни олаётганида накд ушланган. (Парча тугади). [Қарордаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].

 

Изоҳ 2.  Б.Қодиров қароридан олинган парчада учта объект: 1) Катта Ўзбек Трактининг Гулистон –Тошкент йўналиши бўйича Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчаси; 2) Вилоят касалхонаси; 3) Автобекат ҳақида гап бораяпти. Катта Ўзбек Тракти билан вилоят касалхонаси орасидан иккитомонлама темирйўл ўтган. Катта Ўзбек Тракти билан темирйўл ўтган дўнглик (полотно) ораси 4-5 метр.  Айтилаётган автобекат олди очиқ, уч томони ва томи бетон блоклардан иборат катта айвон бўлиб, у темирйўлга “орқа ўгирган” ҳолда қурилган, ўлчамлари тахминан – бўйи 6 м., эни 3 м., баландлиги 2,5 м. Вилоят касалхонаси темирйўл полотносидан камида 100 м. нарида жойлашган. Темирйўл полотносидан вилоят касалхонаси томон пастга тушилса, полотнодан тахминан 20-25 м. нарида яна битта автобекат бор. Трассадаги автобекат олдида мамлакат ғарбидан келаётган барча катта-кичик автобуслар, маршруткалар ва оддий таксилар тўхтаб ўтади (одам туширади ёки одам олади). Нариги томондаги автобекат эса шаҳарнинг ўзига хизмат қилади – олдида кичик автобуслар ва таксилар тўхтайди. Шаҳардан келаётган кўча вилоят касалхонаси олдидан ўтиб автобекат олдида чапга, маҳаллага бурилади. Ҳукмда айтилаётган нонвойхона шу кўчанинг ичида жойлашган. Маҳалла бир қаватли хусусий уй-ҳовлилардан иборат (Тамом).

 

Суд ҳукмидан 1-чи парча:

 

2006 йил 29 апрель куни ларда Жиззах вилояти ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан утказилган тезкор тадбир давомида судланувчилар Формонов А. ва Караматов А.лар Катта Узбек Трактининг Гулистон-Тошкент йуналиши буйича Гулистон шахар Тошкент кучасида жойлашган вилоят касалхонаси тугрисидаги автобекатда Маматқулов У.дан товламачилик йули билан 250 АКШ доллари ва 200.000 сум пулни олаётганида накд ушланган. (Парча тугади). [Ҳукмдаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].

 

Изоҳ 3: “Нақд ушланди”  и  “пул бераётганда … ушланди” иборалар тенгкучли бўлгани учун, мен бундан кейин “нақд ушланди” иборасидан фойдаланавераман.(Тамом).

 

Маълум-ки, “нақд ушланди” дегани жиноят содир этаётган шахс жиноят содир қилаётган ЖОЙДА ва ПАЙТДА ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ёки қандайдир фуқаровий шахс(лар) томонидан ушланганлигини билдиради. Азам Фармонов ва Алишер Караматов мисолида эса нақд ушлашни Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари амалга оширишган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва фуқаровий шахс томонидан нақд ушлашнинг ягона фарқи шундан иборат-ки, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жиноятчи қочишининг олдини олиш мақсадида дарҳол унинг қўлларига қўлкишан солишади.

 

Азам Фармонов қаерда ва қандай ҳолатда ушланган?

 

Юқорида келтирилган учта ҳужжатнинг барчасида Азам Фармонов вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Жиззах вилоят прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан тезкор-қидирув амалиёти ўтказилган пайтда нақд ушланди дейилади. Прокуратура ва милиция ходимлари томонидан нақд ушланган одамда ушланиш жойидан қочиб кетиш учун ҳеч қандай шанс (имконият) бўлмайди, чунки, биринчидан, унинг олдида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари туришади, иккинчидан, унинг қўлларига қўлкишан солинган бўлади, учинчидан эса, жиноятчи (лар)нинг ушланиш жойи сергавжум бўлса, одатда, қизиқувчан кўзлардан узоқлаштириш мақсадида тезкор тадбир ўтказаётган милиция ходимлари ушланган одам (лар)ни тезроқ  вақтинчалик сақлаш изоляторига  олиб кетишга ҳаракат  қилишади . Трасса Ўзбекистон ғарбини Тошкент билан боғловчи ягона йўл бўлганлиги сабабли автобус бекати шанба ва якшанба кунлари гавжум бўлади. Эслатаман, воқеа шанба куни юз берган (29 апрель 2006 йил).

 

Демак, прокуратура, милиция ва суднинг жавобгар шахслари мос равишда К.Маллаев, Б.Қодиров ва Э.Хидирбоевнинг ёзишича, Азам Фармонов ва Алишер Караматов ҲАР ИККАЛАСИНИНГ ҳам қўлига ҚЎЛКИШАН СОЛИНГАН ҳолда прокуратура ва милиция ходимларининг ЎРОВИДА бўлишган.

 

Суд ҳукмидан 2-чи  парча:

“судланувчи Караматов А.нинг бирламчи берган тушунтириш хатидаги Гулистон шахар Обл.больница рупарасида Маматқулов У. машина багажидан пулни олиб унга берганлиги, 2 та шахсни югуриб келаётганини куриб, пулни кучага ташлаб нонвойхонага югуриб кирганлиги, кучадаги пулларни олишиб, холислар иштирокида суратга олганликлари хакидаги  курсатмалари” (Парча тугади). [Ҳукмдаги орфография ва стилистика сақланди – Т.Ё.].

 

Э.Хидирбоевнинг: “ … 2 та шахсни югуриб келаётганини куриб, пулни кучага ташлаб нонвойхонага югуриб кирганлиги” ёзувидан учта нарса: 1) Азам Фармонов ва Алишер Караматов ёнида (олдида) “жабрланувчи” Ў.Маматқуловдан бошқа ҳеч бир прокуратура ва милиция ходимлари бўлмаганлиги; 2) нонвойхона автобус бекати ёнида жойлашганлиги; 3) А.Караматов пулларни Гулистон-Тошкент трассасига ташлаб қочганлиги дарҳол ойдин бўлади.

1-чи  иддао бўйича.  Ў.Маматқуловдан пулни олгач, А.Караматов чопиб келаётган қандайдир иккита одамни кўрибоқ ҚОЧА БОШЛАГАН. Бу – А.Фармонов ва А.Караматов ёнида (олдида) Ў.Маматқуловдан бошқа ҲЕЧ КИМ БЎЛМАГАНИНИ, унинг қўллари қўлкишан билан БОҒЛАНМАГАНИНИ, ва демак, уларни нақд УШЛАШ БЎЛМАГАНИНИ билдиради.

2-чи  иддао бўйича: Судья Э.Хидирбоевнинг иддаоси абсурд (ҳақиқатдан тамоман узоқ), чунки автобус бекати ёнида ҳеч қандай нонвойхона йўқ. Нонвойхона автобус бекатидан тахминан 200 (икки юз) метр нарида, темирйўл полотнасининг иккинчи (бошқа) томонида жойлашган. Одам нонвойхонагача  қочиб бориши учун аввал у зиналари ўта харобага айланган, эни 2 метр бўлган бетон плита бўйлаб баланд темирйўл тепалиги (насып)га кўтарилиши, кейин тепалик (насып) устидан ўтган иккитомонлама темирйўлдан  ўтиши, зиналари олдинги бетон плитанинг зиналаридан ҳам дабдалароқ бетон плитадан тепалик (насып)нинг нариги томонига пастга тушиши, у ердан эса нонвойхонагача яна камида 100 (юз) метр чопиб бориш керак. А.Караматов нонвойхона томон чопаётган пайтда азамат милиционерлар икки сакраб унга етиб олишлари қийин эмас эди. У азаматлар қаерда туришган? Умуман, улар бўлганми-йўқми? Ёки улар тамошобинликка боришганми? Хулоса ўз-ўзидан аён –  37 ёшлик А.Караматов нонвойхонагача чопиб борган экан, демак, темирйўл полотнасининг икки томонида ҳам тезкор-қидирув гуруҳининг бирорта ходими БЎЛМАГАН.

3-чи иддао бўйича. Пулни олган А.Караматов уни ташлаб қочган бўлса, у пулни фақат  Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трасса-йўлига ташлаши мумкин, чунки темирйўл полотносининг ҳукмда айтилаётган автобус бекати жойлашган томонида бошқа йўллар (кўчалар) йўқ. Бироқ бу ҳолат суд гувоҳ деб атаётган барча одамларнинг кўргазмаларига тўлиқ зиддир, чунки уларнинг кўргазмаларида бундай ёзилган:

“29 апрель куни эрталаб мени милиционерлар тўхтатишди ва бир ишда гувоҳ бўлишни сўрашди. Машинага ўтқазиб мени вилоят касалхонаси ЁНИДАГИ автобус бекатига олиб келишди. У ерда дўконча (киоск) бўлиб, унда сотувчи турли нарсаларни сотиб ўтирган экан. Бекатнинг нариги учида чала қурилган, эшиксиз ва деразасиз хона бор экан. Хона ичида биз ахлат уюмини кўрдик, унинг устида бир неча пачка пул ётган экан. Менинг кузатувимда милиционерлар пулларни санаб чиқишди.    [Давомида 100, 200, 500 купюрали ўзбек пулларидан нечта бўлганлиги кўрсатилган]. Милиционерлар протокол тузишди, ва мен унга имзо чекдим”. Фақат битта “гувоҳ” уни автобус бекатига олиб келишганда, у милиционерлар орасида Алишер Караматов турганини кўрганлигини айтган.[1) ёнидаги деган сўзни мен катталаштирдим; 2) гувоҳ сўзини мен қўштирноқ ичига олдим, чунки саводсиз судья Э.Хидирбоев гувоҳ ва холисларни фарқ қилмас экан – Т.Ё.]

 

Дарҳақиқат… ж/и-да айтилаётган объектлар (вилоят касалхонаси, автобус бекатлари, нонвойхона қандай жойлашган)?

 

Учта объект (Гулистон-Тошкент йўналишидаги, Катта Ўзбек Трактининг бир қисми бўлган Тошкент кўчаси, шу кўчада жойлашган автобус бекати, ва вилоят касалхонаси)нинг жойлашиши ҳақида, ҳамда вилоят касалхонаси олдидаги иккинчи автобус бекати ва нонвойхона ҳақида подробно рассказано 2-чи Изоҳда батафсил ёзилган. Ҳар икки автобус бекати  вилоят касалхонасининг “рўпарасида” жойлашган – биринчиси  вилоят касалхонасидан тахминан 130 метр масофада, иккинчиси эса вилоят касалхонасига яқинроқ жойлашган – уларнинг ораси тахминан 100 метр чиқади. Бу автобус бекатларини устидан темирйўл ўтган баланд дўнглик (насыпь) полотноси ажратиб туради. Тергов ва суднинг версиясига кўра жиноят Катта Ўзбек Трактида жойлашган биринчи, асосий автобус бекати олдида содир бўлган.

Судья “гувоҳ” деб айтаётган одамларнинг гапига қараганда, улар пулни вилоят касалхонасига яқин жойлашган автобус бекати томининг остида чала қурилган хона (деразасиз ва эшиксиз) марказида уюлиб турган ахлат уюми устида кўришган. Судья Э.Хидирбоев ҳукмда гўё Алишер Караматов “… югуриб келаётган қандайдир иккита одамни кўриб қоча бошлади ва пулларни кўчага ташлади…” деб ёзади. Демак, Азам Фармонов ва Алишер Караматов Ў.Маматқуловдан пул “олишаётган” пайтда Гулистоан-Тошкент Трассасидаги асосий автобус бекати олдида бўлишган. У ерда эса бошқа кўча йўқ. Демак, Алишер Караматов пулларни фақат трассага “ташлаши” мумкин, чунки судьянинг ёзишича “… пулларни кўчага ташлаб нонвойхонага югуриб кирди…”. Яна бир марта эслатаман: жиноят содир этилган жой билан нонвойхона орасидаги масофа минимум 200 метрга тенг ва улар темирйўло полотнасининг турли томонларида жойлашган!

 

Жиноят содир этилган жойдан 200 метр нарида жойлашган нонвойхонага жиноятчи “югуриб кириши” мумкинми? Одам ўзидан 5-10 (беш-ўн) метр наридаги бино (уй, ҳовли)га текис-равон йўлдангина “югуриб кириши” мумкин! Жиноят содир этилган жойдан нонвойхонагача бўлган йўл бирорта ҳам тўсиқ бўлмаган текис-равон кўча эмас –  жиноят содир этилган жойдан нонвойхонагача чопиб бориш учун одам аввал баланд иккитомонлама темирйўл полотносидан ошиб ўтиши керак! Бунинг учун эса у аввал эни 2 метрли, зиналари тамоман бузилиб (емирилиб) кетган бетон плита орқали полотнонинг баланд дўнглиги (насыпь)га кўтарилиши, кейин тўрт қатор рельслар устидан сакраб насыпь устида минимум 10 метр югуриши, ва насыпдан зиналари баттарроқ емирилиб кетган бетон плита орқали полотнанинг иккинчи (нариги) томонига тушиши ҳам керак. Шўбҳасиз-ки,  айтилган ТЎСИҚЛАР бўлган 200 метрлик масофани чопиб босиб ўтиш билан ТЕКИС йўлда камида 400 метрлик масофани чопиб ўтишга баробардир. Йўлида жиддий тўсиқлар бўлган, 200 метр нарида жойлашган нонвойхонага “чопиб кирди” дейишда мантиқ борми?  Жиддий тўсиқлар бўлган бу масофани 37 ёшли одам (Алишер Караматов) неча минутда чопиб ўтиши мумкин? У қисқа масофаларга югуриш бўйича дунё чемпиони Ямайкалик Усейн Болт эмас-ку! Аминман, Алишер Караматовга бунинг учун камида 10 (ўн) минут вақт керак бўларди. САВОЛ:  Шу пайтда, яъни Алишер Караматов нонвойхона томон қочиб бораётган пайтда, милиция ходимларининг тезкор гуруҳи қаерда бўлган? Тезкор гуруҳни бу ерга жиноятчиларни ушлаш учун жўнатишганми ёки қочиб кетаётган жиноятчининг орқасидан тамошо қилиб туриш учунми?

 

Ушбу саволларни ҳам тушунтириб бўлмайди:

(1) А.Караматов томонидан трассага ташланган пуллар қандай қилиб темирйўл полотнасининг нариги (бошқа) томонидаги вилоят касалхонаси ОЛДИДА жойлашган автобус бекатининг томи тагидаги чала қурилган хона ичига бориб қолди?

(2) Фараз қилайлик Алишер Караматов пул солинган пакетни кўтариб, темирйўл оша вилоят касалхонаси олдидаги автобекатгача қочиб борган бўлсин. Агар Алишер Караматов мазкур автобус бекатигача чопиб (қочиб) борган, ва унинг ёнидан чопиб ўтаётиб пул солинган пакетни чала қурилган хона ичига пакетни отиб юборган бўлса, ким пул солинган пакетдан пачкаларни ажратиб олиб уларни ахлат уюми устига ташлаб қўйган?

(3) Агар Алишер Караматов мазкур бекатгача чопиб (қочиб) борган ва чопиш (қочиш)да давом этиб нонвойхонагача етиб борган бўлса, Азам Фармонов ва Алишер Караматовни “нақд ушлаган” ТЕЗКОР  ГУРУҲ  ҚАЕРДА турган? Азам Фармонов ва Алишер Караматовни “НАҚД УШЛАШ” қаёққа йўқолди?  Аввал ёмон ниятли икки одамни ушлаб, кейин уларнинг бирига жиноят содир этилган жойдан қочиб кетишга ва уни қувиб ета олмай нонвойхонагача бўлган 200 метр масофани босиб ўтишга имкон берган гуруҳни ТЕЗКОР  ГУРУҲ дейиш мумкинми?

 

Ушбу  уч ХУЛОСАнинг ҳар бирини инкор этиб бўлмайди:

  • 2006 йил 29 апрель куни эрталаб соат 730 да Жиззах вилояти прокуратураси ва милицияси ходимлари томонидан вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни УШЛАШ БЎЙИЧА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛМАГАН;
  • 2006 йил 29 апрель, эрталаб соат 730 да, вилоят касадхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида “жабрланувчи” Ўктам Маматқуловнинг “товламачилар” Азам Фармонов ва Алишер Караматовга ПУЛ БЕРИШ ФАКТИ БЎЛМАГАН;
  • 2006 йил 29 апрель куни эрталаб соат 730 да Жиззах вилояти прокуратураси ва милицияси ходимлари вилоят касалхонаси рўпарасидаги, Катта Ўзбек Трактининг Гулистон-Тошкент трассаси бўйлаб Гулистон шаҳри Тошкент кўчасида жойлашган автобус бекатида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни НАҚД УШЛАШ  БЎЛМАГАН.

 

Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг АЙБСИЗЛИК факти тўлиқ ИСБОТЛАНДИ.

 

Юқорида келтирилган ИСБОТ:

  • Азам Фармонов томонидан Ўктам Маматқуловдан ТОВЛАМАЧИЛИК йўли билан ПУЛ талаб қилиш факти БЎЛМАГАНИНИ;

(II)  Жиззах вилоят прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, юстиция маслаҳатчиси Қ.Маллаев томонидан  29.04.2006 да 1-110/2006 ж/и қўзғатилиши НОҚОНУНИЙ ва ТЎҲМАТДАН иборат эканлигини кўрсатади.

 

Юқорида келтирилган, инкор қилиб бўлмайдиган фактлар ва исботдан келиб чиқиб

1) (а)   2006 йил 29 апрель куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ҳибс этилиши тамоман ноқонуний бўлган –

(б)   2006 йил 15 июнь куни жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар суди (судья Э.Хидирбоев) томонидан судланиб 9 (тўққиз) йилга озодликдан маҳрум этилиши тамоман ноқонуний бўлган –

(в)   2006 йил июлидан бошлаб жазо муддатини Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, Жаслиқ посёлкасида жойлашган УЯ 64/71 жазони ижро этиш муассасасида ўтаттириш тамоман ноқонуний бўлган –

(г)  2015 йил апрелида жиноий ишлар бўйича Қўнғирот туман суди томонидан жазо муддати 5 йил-у 26 кунга тамоман ноқонуний узайтирилган

АЗАМ  ТУРҒУНОВИЧ  ФАРМОНОВ  МУТЛАҚО  АЙБСИЗ  ДЕБ  ҲИСОБЛАЙМАН.

2)   Азам Фармоновни ҳеч бир шартсиз зудлик билан қамоқдан озодликка чиқарилиши керак, деб ҲИСОБЛАЙМАН

3)   У ва Алишер Караматов прокуратура, милиция ва суд органларининг  Қ.Маллаев, Б.Қодиров, Э.Хидирбоев ва жиноий ишлар бўйича Қўнғирот туман судининг судьяси (унинг исми-шарифи ҳали менга маълум эмас) каби нопок одамларнинг сиёсий-юридик қурбонидир – бундай одамлар, афсус-ки, мазкур органларда учраб туради;

4)   Қ.Маллаев, Б.Қодиров, Э.Хидирбоев каби ва бошқа нопок одамларнинг жинояткорона ҳатти-ҳаракатини фақат Олий Суднинг қонуний ва одил қарори билан бартараф этиши ва олдини олиши мумкин, деб ҲИСОБЛАЙМАН.

 

Муҳтарам Олий суд Раиси!

  • Менинг самимий илтимосимни инобатга олиб Азам Фармоновни зудлик билан қамоқдан озод этилиши ҳақида суд қарорини чиқаришингизни;
  • Мазкур суд қарорини зудлик билан ЎзР Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармаси (ЖИЭББ) бошлиғи Абдукарим Шодиев ва УЯ 64/71 бошлиғига юборишингизни;
  • ЎзР ЖПКнинг 83-моддасининг 1-қисми асосида Азам Фармонов ва Алишер Караматовни тўлиқ реабилитация (оқлаш) қарорини чиқаришингизни СЎРАЙМАН.

 

№1-110/2006 ж/и-да Азам Фармонов ва Алишер Караматовнинг ҳимоячиси сифатида қатнашган  Толиб ЁҚУБОВ.

 

Categories: Uncategorized | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.