Толиб Ёқубов: Ўзбекистон ҳукумати – бу талончилар тўдасидир

01.05.07 16:33

 
Uznews.net – Таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов Умида Ниёзованинг судланишини мамлакат тарихидаги энг қайғули воқеадир дея қайд этди, бироқ у яна таъкидладики, бундай талончилар ҳукуматидан ортиқ ҳеч нарсани кутиб ҳам бўлмайди.«Ўзбекистон ҳукумати – бу талончилар тўдасидир, талончилар эса зўровонлик ва талончилик қилишдан бошқа ҳеч нарсани билишмайди», – деди бугунги кунда сиёсий муҳожиратда, Францияда яшаётган Толиб Ёқубов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг(ЎИҲЖ) раиси.«Бизнинг бечора Умидамизнинг етти йилга озодликдан маҳрум этилиши – мамлакат учун қайғули бир воқеадир, аммо бу олдиндан маълум эди», – дея қўшимча қилди Ёқубов.Ёқубовнинг фикрига кўра, халқаро ҳамжамият Умида Ниёзованинг озод этилиши учун ўзининг барча имконларини ишга солиши ва унинг икки яшар ўғлини боқаётган бувисига ёрдам бериши, бугунги Ўзбекистонннинг Ғарб давлатларига ортиқ ҳамкор бўла олмаслигини англаб етиши керак.

Ўзбек ҳукумати билан диалогларни йўлга қўйишга интилиб келаётган Европа иттифоқи, бундан буён унинг райига қарамаслиги, аксинча санкцияларни кучайтириб, унинг жойи қаердалигини кўрсатиб қўйиши керак, дея ҳисоблайди Ёқубов.

ЕИ томонидан бўладиган босимларнинг кучайтирилиши Ислом Каримов режимининг янада радикаллашувига сабаб бўлишидан Ёқубов қўрқаётгани йўқ. «Ҳозиргидан кўра каттароқ радикализация бўлиши мумкин эмас, – дейди Ёқубов, – Каримов ва унинг ҳукумати Ўзбекистонни каннибализм сари етаклаши қолди холос».

ЎИҲЖнинг Жиззах вилояти бўлими раиси Баҳтиер Ҳамроев, Умиданинг судланишини – «қолган барча ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятининг мутлақ тўхтатилиши демакдир» дея таърифлади.

«Бу демак, қайсики ҳуқуқ ҳимоячиси бугун турмаларда ўтирган бўлса, улар озодликка чиқарилмайди, озодликда юрганлари эса, яқин орада панжара ортида бўлишади», – деди Ҳамроев.

Uznews.net

Categories: Uncategorized | Метки: , , | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.