Monthly Archives: Fevral 2012

Узма кўнгил торини

Толиб Ёқубов

Дўст бўлиш осон, ани сақлаш қийин,

Узма кўнгил торини – боғлаш қийин

(Чустий)

Мен домла Чустийнинг содда, бироқ бениҳоя маъноли сатрларида назарда тутилган инсонлар орасидаги муносабатлар нақадар мўрт, нозик ва бу муносабатларни асраш ўта оғир вазифа эканлиги ҳақида кўп ўйлайман. Шу пайтгача бўлган ҳаётим давомида энг яқин дўстлар, маслакдошлар арзимаган гап-сўз туфайли тамоман узилишиб кетганини ва ҳатто бир-бирини кўришга кўзи йўқ душманга айланганини талай марта кўрганман.

Энг яқин дўстлар орасига атайлаб раҳна соладиган одамлар ҳам кам эмас. Уларни фақатгина қитмирлик, ё бирор нарсадан аламзадалик, ёинки бировнинг буюртмаси бу ифлос йўлга ундамайди, балки кутилган манфаат ҳам ундаши мумкин. Continue reading

Categories: Uncategorized | 1 dona sharh

Create a free website or blog at WordPress.com.