Monthly Archives: Avgust 2012

Айёрликнинг чеки йўқ

ёхуд Кимдандир айёрроқ бўлиш мумкиндир,

бироқ барчадан айёрроқ бўлишнинг иложи йўқ

2-қисм

Толиб Ёқубов

 Айёр қонунчилик ҳокимияти

 И.Каримов ҳокимият тепасига келган 1989 йилда ва унинг ташаббуси билан 90-чи йилда “Президентлик Республикаси Конституцияси” лойиҳаси қонунчилик ҳокимияти Олий Кенгашга тақдим этилган пайтда мамлакат ЎзССР (Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси) Конституцияси асосида бошқарилган. Совет даврида қабул қилинган Конституцияда давлат тузумини ўзгартиришнинг ҳуқуқий меъёрлари бўлмаган (кўрсатилмаган). 1990 йилнинг 3 мартида Паркент аҳолисини оттирган И.Каримов саросимага тушган ҳолда ҳозирги кунда конституцион тузумга тажовуз деб баҳоланиши мумкин бўлган ишга қўл урди, яъни давлат тузумини ўзгартиришнинг ҳуқуқий меъёрлари БЕЛГИЛАНМАГАН Конституция асосида Ўзбекистонда “президентлик бошқарувини” жорий қилди. Continue reading

Categories: СУД СИСТЕМАСИ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , | Leave a comment

Ҳукумат аҳолини қўзғолонга тайёрламоқда

bells animation2007 йил 5 сентябрь куни Жиззах туманининг Тоқчилиқ қишлоғида ноқонуний газ тўловларига қарши аҳолининг йирик йиғилиши бўлиб ўтган ва  унда 100 дан ортиқ фуқаро қатнашган. Йиғилишга қўшни Раваллиқ қишлоғидан ҳам одамлар келиб қўшилишган. Ўша куни эрталаб бир тўйда Тоқчилиқ қишлоғи фуқароси Тўйчи Холматов: «Кимда-ким газ тўловларидан норози бўлса, бугун менинг ҳовлимда йиғилишга борсин» – деб эълон қилган. Ушбу хабар 7 сентябрь куни бутун тафсилотлари билан қўшни тумандан етиб келди ва қишлоққа қилган қўнғироғимдан сўнг воқеа ҳақиқатан худди шундай ривожлангани тасдиқланди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , , , | Leave a comment

Айёрликнинг чеки йўқ

ёхуд кимдандир айёрроқ бўлиш мумкиндир,
бироқ барчадан айёрроқ бўлишнинг иложи йўқ
1-қисм

Толиб Ёқубов

            Ким Ш.Мирзиёевга: “Сенинг қароринг – менинг фалоним” дея олади?

Яқинда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев болалар (мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари)ни пахта теримига жалб қилмаслик ҳақида ўзининг НАВБАТДАГИ қарорини чиқарибди. Ўта муҳим қарор. Ўзбекистон келажагини қуллик психологияси (руҳияти) дан жичча бўлсаям узоқлаштирадиган қарор. Ёш-ниҳолнинг қаддини тик ушлайдиган қарор бу. Қарор АЙЁРЛИКдан иборат бўлмаса, албатта. Унинг бундай қарори камида уч йилдан бери чиқарилади. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , , | Leave a comment

Барқарорлик ва фаровон ҳаёт – бошқа-бошқа нарсалар

Толиб Ёқубов

Қайсидир бир файласуф ўзининг бир асарида жамиятнинг барқарорлигини содда тилда, қисқа ва барча тушунадиган қилиб қуйидагича тушунтирган: “Жамиятни шартли равишда 1000 (минг)та одамдан ташкил топган деб тасаввур қилсак ҳамда унда 900 та бой ва 100 та камбағал бўлса, 900 та бой 100 та камбағални боқиб ола олади ва бу жамият барқарор бўлади. Агар жамиятда 100 та бой ва 900 та камбағал бўлса, 100 та бой 900 та камбағални боқиб ола олмайди – бундай жамият беқарор бўлишга маҳкум”. Хулоса: Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , | Leave a comment

Ўзбекистон учун МТС қанчалик хавфли?

Мақоланинг бошида келтирилган фактлар ўқувчига бир-бирига ҳам, мақола мавзусига ҳам боғлиқ эмасдай туюлиши мумкин. Шундай бўлса-да, мен асосий фикримни айтишим учун улар муҳим бўлгани сабабли муҳтарам ўқувчини тишни-тишга қўйиб мутоалани давом эттиришга чақираман. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.