Monthly Archives: Noyabr 2012

Маҳаллийчилик кимга керак эди?

Толиб Ёқубов

Нияти бузуқ, халққа эркинлик беришни истамаган ҳукуматлар сиёсий ҳаётда жамият фаоллашмаслиги, одамлар орасида зиддиятли кайфиятни муттасил ушлаб туриш, миллат ягона куч бўлиб бирлашишига йўл қўймаслик учун қилиниши мумкин бўлган ва ҳатто мумкин бўлмаган ҳар бир ишни амалга оширишга ҳаракат қилади. Continue reading

Categories: Uncategorized | Метки: , , | Leave a comment

Ислам Каримов – продукт русского коммунистического фундаментализма

            Талиб Якубов

              Вначале коротко о себе. Узбек, не из Оша (!!!), а из Узбекистана. 72 года от роду. Математик. Аспирантуру проходил в Москве и Кишиневе. Моими лучшими учителями были русские: в школе – Александра Матвеевна (ее фамилию не могу уже вспомнить), Полина Ивановна Крутских; в аспирантуре в Москве: акад. Петр Сергеевич Новиков, Юрий Алексеевич Щегольков, в Кишиневе: Валентин Данилович Белоусов, Галина Борисовна Белявская; на работе в Ташкенте: Павел Петрович Логинов. Плеяда прекрасных людей! Может по этому я в ТашГосПед институте преподавал алгебру и математическую логику в основном в русских группах. С 1996 до 2009 года возглавлял Общество Прав Человека Узбекистана. Кстати, меня неплохо знают Людмила Михайловна Алексеева, Светлана Алексеевна Ганнушкина и Виталий Пономарев, а может и некоторые другие правозащитники России. Дважды в Комитет против пыток и Комитет по правам человека ООН представлял альтернативные доклады к официальным докладам правительства Узбекистана. С 1998 по 2007 год выступал почти во всех международных встречах по правам человека, организованные БДИПЧ ОБСЕ.  Ныне живу во Франции – в середине 2006 года вынужден был покинуть родину. Пожалуй, достаточно. Continue reading

Categories: СТАТЬИ | Leave a comment

Декларация қандай-ю, Ўзбекистондаги ҳаёт қандай

            Толиб Ёқубов

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган ҳар қандай давлат бор-ки, унинг раҳбарияти бу ташкилотнинг 1948 йил 10 декабрь куни Бош Ассамблеясининг 3-чи сессиясида 217 А (III) резолюцияси остида, Парижнинг “Шайо” қасрида қабул қилинган Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (ИҲУД)ни тан олишган ва уни имзолашган. Бу халқаро ҳужжат БМТнинг Низоми билан бир қаторда давлатнинг БМТга аъзо бўлиши учун тан олиниши лозим бўлган икки ҳужжатдан биридир. ИҲУД матни 375 тил ва диалектларга таржима қилинган ва дунё юзидаги барча инсонлар эга бўлган ҳуқуқларни аниқлаштириш бобидаги биринчи кенг кўламли ҳужжатдир. Менинг эсимда, 1992 йил, президент сайловидан кейин, Ислом Каримов Тожикистон президенти Раҳмон Набиев билан бирга бориб мазкур Декларацияни имзолаб келган эди. Continue reading

Categories: Uncategorized | Метки: , , , , , , , , | Leave a comment

Миллатпарварлар

Толиб Ёқубов

Забардаст рус тилида “а” ҳарфидан бошланадиган фақат иккита сўз бор экан: “авось” ва “авоська” – биринчисини ўзбек тилига “балки” деб таржима қилиш мумкин. Мас., “Авось пройдет” – “Балки ўтиб кетар”; “На
авось мужик и хлеб сеет” – “Балки униб қолар, деб деҳқон дон экади” ва ҳ.; иккинчиси эса – майда-чуйда солиб юриладиган тўр халта. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , , , | 1 dona sharh

ҲАЙИТ АРАФАСИДАГИ ЎЙЛАР

Толиб Ёқубов

Ислом Каримов режимига
қарши курашган шаҳидларни
Аллоҳ Ўз жаннатига доҳил қилсин

Ўзбекистон Ислом Каримовнинг мустабид сиёсий тузуми даврида халқ Қурбон Ҳайитини навбатдаги марта байрам қилмоқда. Ҳокимият тепасига келгач, бошдан-бош ўз бошқарувини зулм асосида ташкил қилишни режалаштирган бу шахс халқ фарзандлари муқаррар қурбон қилинажагини билгани ва бу жиноятларни одамлар нигоҳи ва тафаккуридан узоқлаштириш учун 2001 йил “XIX аср 60-чи йилларидан бошлаб 1991 йил, Мустақиллик кунига қадар ўзбек халқига нисбатан олиб борилган қатағонлар қурбонлари хотирасини абадийлаштириш” “мақсадида” мемориал (ёдгорлик) ташкил этиш фармонига имзо чекди ва мемориални 2002 йил 31 август куни очиб берди. Continue reading

Categories: Uncategorized | Метки: , | Leave a comment

Обращение

Талиба Якубова, вице-президента Общества Прав Человека Узбекистана участникам Конгресса Международной Федерации за права человека (Париж)

(6-10 апреля 2010 г., Ереван)

Уважаемые дамы и господа!

В августе 1995 года президент Узбекистана Ислам Каримов выступил на сессии Олий Мажлиса (парламента) страны с пространной речью. Посвященная реформе судебной системы, она ошеломила многих, если не всех. Из его речи вытекало, что Узбекистан очень скоро догонит и перегонит передовые демократические страны мира в области демократического судопроизводства, ведь от бывшей колониальной власти Узбекистан унаследовал карательную судебную систему, и эта система в Узбекистане работала до апреля 1995 года. Continue reading

Categories: Обращение | Метки: , , | Leave a comment

Миқдор ва сифат

ёхуд  дунёга нима бўлмоқда ўзи?

Толиб Ёқубов

Ruin of  earth       Мақоламнинг бошида мен муҳтарам ўқувчи билан келишиб олмоқчиман: мен келтирган мисоллар кимга ножиддий туюлса ёки ундан кўнгли тўлмаса, мақолани ўқимай қўяқолсин. Айтишим керак-ки, мен мақолани энг содда, махсус билимга эга бўлмаган ватандошимиз учун ҳам ёзмоқдаман ва у ҳам мен келтираётган оддий мисоллар орқали масала моҳиятини англашини истайман. (Тамом).

Асримизнинг бошида, яъни бундан 2000 йил илгари Ер юзида аҳоли сони 300 миллион атрофида бўлган, Чингизхон (1155 – 1227 йиллар, яъни XII-XIII асрлар) даврида эса Continue reading

Categories: ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Метки: | Leave a comment

Кўрадиганлар, кўрсатсанг кўрадиганлар, кўрмайдиганлар

Толиб Ёқубов

Буюк Леонардо да Винчи одамларни уч гуруҳга ажратган: “кўрадиганлар”, “кўрсатсанг кўрадиганлар” ва “кўрмайдиганлар”. Турли соҳаларда инсоният турли учлик гуруҳларга бўлинади. Илм соҳасида одамизод бир учликка бўлинса, дин соҳасида у бутунлай бошқа учликка бўлинади, сиёсат соҳасидаги бўлиниш (учлик) эса олдинги иккита учликка деярли ўхшамайди. Ҳатто битта соҳа, масалан илмда, инсонлар турли йўналишларда турлича учликка бўлинадилар: математикада бошқа, биологияда бошқа, тасвирий санъатда бошқача учлик. Масалага торроқ ёндошадиган бўлсак, яъни бутун инсониятни олмасдан, бир мамлакат ёки бир халқ билан чегаралансак ҳам, шу мамлакат ёки халқ ичида ҳам одамлар танланган соҳага қараб учлик гуруҳларга бўлинаверади: “кўрадиганлар”, “кўрсатсангиз кўрадиганлар” ва “кўрмайдиганлар”. Continue reading

Categories: Uncategorized | Метки: , | Leave a comment

Шукрулла Мирсаидовни эслаб…

Толиб Ёқубов

Юқори мансабли давлат мулозимлари орасида мен энг кўп учрашганим Шукрулла Мирсаидов бўлса керак. Мен ҳатто у кишининг уйларида ҳам кўп марта бўлганман ва тузларини тотиганман. Шукрулла аканинг Бешёғоч даҳасига яқин жойлашган, кўпқаватли бинодаги уйларига охирги марта мен 2001 йил 2 октябрь куни бу муҳтарам зотни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг 3-чи Қурултойига таклиф қилиш учун таклифнома олиб борганман. Эшик қўнғироғи тугмасини босишимга Шукрулла аканинг аёллари чиқдилар ва у киши уйда йўқ эканларини айтдилар. Шукрулла акани шу воқеадан олдин қай вақтда кўрганим эсимда йўқ – у кишини охирги марта ўғилларининг Ҳувайдо маҳалласидаги ҳовлисида кўрганман. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , | Leave a comment

Blog at WordPress.com.