Миллатпарварлар

Толиб Ёқубов

Забардаст рус тилида “а” ҳарфидан бошланадиган фақат иккита сўз бор экан: “авось” ва “авоська” – биринчисини ўзбек тилига “балки” деб таржима қилиш мумкин. Мас., “Авось пройдет” – “Балки ўтиб кетар”; “На
авось мужик и хлеб сеет” – “Балки униб қолар, деб деҳқон дон экади” ва ҳ.; иккинчиси эса – майда-чуйда солиб юриладиган тўр халта.

Русларнинг “Толковый словарь”ига бир қаранг: русларнинг “а” ҳарфидан бошланадиган, юқорида айтилган икки сўздан бошқа ҳар бир сўзи қайсидир миллат (халқ) тилидан ўзлаштирилган (олинган). Туркий халқлар тилларидан ўзлаштирилган сўзлар рус тилида беҳисоб. Бироқ “Биз туркий халқларга қулмизми?” деган савол русларнинг хаёлига ҳам келмайди.

Ҳикоя: Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати (ЎБХҲ) ўзбек тилини давлат тилига айлантириш масаласида шиддатли кураш олиб бораётган даврда руслар Ўзбекистонда рус тилининг позициясини осонликча бериб қўймаслик учун
қаттиқ курашдилар. Айниқса Дорощенко деган бир рус ҳар бир митинг ёки учрашувда сўзга чиқар ва рус тилининг қудрати ҳақида гапирар эди.

Шундай катта йиғилиш (митинг деса ҳам бўлади)лардан бири Тошкент ЦУМи ёнидаги (А.Навоий номли театрнинг чап ёнида, кўча оша жойлашган), ўша пайтда компартиянинг вилоят қўмитаси жойлашган (кейинчалик ташқи ишлар вазирлигига олиб берилган) бинода бўлди. Бу митингда Дорощенко яна жўшқин нутқ сўзлади. Ундан кейин мен минбарга чиқдим.

Нутқимда мен ушбу саволларга урғу бердим: (1) биз, ўзбек тилига давлат тили мақомини беришни талаб қилаётган инсонлар, рус тилини мамлакат ҳаётидан сиқиб чиқармоқчимизми? (2) нега рус тилини ўрганиш керак? (3) тилнинг бойлиги нима билан ўлчанади?

Ўша пайтда илмий информациянинг 98% рус тилида мужассамланган эди. Диссертациялар рус тилида ёзилар ва ҳимоя қилинар, асосий илмий, иқтисодий, сиёсий, техник, маданий (ва ҳ.) журналлар рус тилида чоп
этилар эди.

Ўзбек тилида чоп этиладиган “Фан ва турмуш” журнали оммабоп нашрдан бошқа нарса эмас, фаннинг бирор соҳасида ўзбек илмий терминологияси ишлаб чиқилган эмас эди. Бу ҳолат фақат ўзбек миллатигагина тааллуқли бўлмай, балки қозоқ, тожик, гуржи, арман, эстон ва бошқа “совет” миллатларига ҳам тааллуқли эди.

Ўша вақтда ўзбеклар орасида ҳам, қозоқлар орасида ҳам, гуржилар орасида ҳам (ва ҳ.) йирик олимлар бор эди. Бироқ СССР Фанлар Академиясида уларнинг салмоғи қандай бўлган? СССР ФА ҳақиқий аъзолари (действительные
члены АН СССР) орасида сон жиҳатдан яҳудийлар биринчи, руслар иккинчи, …, ўзбеклардан фақат битта ҳақиқий аъзо бор эди (академик Обид Содиқов), холос.

Ўша пайтда СССР ФАнинг ҳақиқий аъзолари орасида 19 (!!!) арман олими бўлган. Бу охирги факт арманларда фақат арман исм-фамилиялар бўлгани учун юзага келган, деган иддаога ишониш қийин.

Яна митинг тафсилотларига қайтаман. Мен ўзбек тилининг ўзига хос бойлиги ҳақида гапира туриб, бир мисол келтирдим. А.Пушкин рус адабиёти ва маданиятида қандай мавқеъга эга бўлса, А.Навоий ўзбек адабиёти ва
маданиятида шундай мавқеъга эгадир.

Адабиётшуносларнинг айтишича, А.Пушкин ўз ижодида турли 25.000 сўздан фойдаланган бўлса, А.Навоий эса ўз шеърларида 120.000 сўз ишлатгани аниқланган.

Абдураҳим Пўлатов сингари қип-қизил коммунист бўлган рус шоири Владимир Маяковский рус тилига ўз баҳосини берар экан: “Я бы русский выучил только за то, что на нем говорил Ленин!” деб коммунистларча ёзган.

Мен ўз нутқимда унинг фикри чақачалик аҳамияти йўқлигини айтиб, менинг рус тилига бўлган муносабатим: “Я бы выучил русский только за то, что он является одним из самых информациоёмких языков в мире”дан иборат дедим.
Обкомнинг катта зали одамларга лиқ тўла эди. Менинг рус тилига берган баҳом ҳаммага ёқиб тушди. Дорощенко менинг олдимга келиб мени табриклади.

Бироқ, шуни ҳам айтиб ўтишим керак-ки, тилнинг ва, демак, халқнинг бойлиги бу тилда ҳаддан кўп сўз ишлатилишида эмас, балки бу тилда ифода этиладиган информация ҳажмидадир.

Қаерлардадир (мас., Сибирь ўрмонлари, Африка саванналари, Жанубий Америка Амазонияси ҳудудларида ва ҳ.) бор-йўғи 500 одамдан иборат қабила яшаётган бўлиши мумкин. Бу қабила тилида шундай бир тушунча ифодаланган бўлиши мумкин-ки, бу тушунчани дунёнинг бошқа бирор, ҳатто энг информацияҳажмли тилида ифода этиб бўлмаслиги мумкин.

Ҳикоя. СССР раҳбари Никита Хрушчёв Нью-Йоркда, БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаётиб, Абдураҳим Пўлатовдек коммунистлиги тутиб кетиб, минбарни муштлаб: “Мы покажем империалистам кузькину мать!” деб бақирган.

БМТ таржимони бу иборани: “Биз империалистларга Кузьманинг онасини кўрсатамиз!” деб таржима қилган ва, табиий, бу иборани ҳеч ким тушунмаган. Бировга таҳдид солмоқчи бўлса, ўзбеклар ҳам бир қарашда
маъносиз: “Онангни Учқўрғондан кўрсатаман!” деган иборани ишлатишади. Бу таҳдидни бизнинг шоввоз Абдураҳим Пўлатов бўйинча қилиб кийиб олган.

Шундай қилиб, қиссадан ҳисса: ҳар қандай қабила, миллат ёки халқнинг жисмоний йўқ бўлиб кетиши ёинки бошқа халқ орасига сингиб кетиши инсоният учун катта йўқотишдир, чунки мазкур қабила, миллат ёки халқ
билан бирга у ўз тилида ифодалаган (бошқа халқлар ўз тилида ҳанузгача ифодалай олмаган) маълум ҳажмдаги бетакрор информация ҳам йўқолиб кетади.

Аммо бу – табиий тарихий жараён. Тилнинг бошқа тиллар ҳисобига бойиши шу жараённинг бир бўлагидир. Одамлар исми ва фамилияси тилнинг муайян қисми бўлгани учун у ҳам шу қонун-қоидага бўйсунади.

Ҳар бир инсон дунёга келгач ҳаётида: ўқишда, меҳнат фаолияти давомида, илмий-текшириш ишларида (ва ҳ.) табиат ва жамиятда содир бўлган ва бўлаётган жараёнлар, воқеалар, ўзгаришларни кўради, эшитади, англайди,
улардан хулосалар чиқаришга ҳаракат қилади.

У муттасил тушунчалар гирдобида бўлади, ўзидан олдин шаклланган (таърифланган, ифода этилган) тушунчаларни ўрганади. Ўзи ҳам янги тушунчаларни топиши ва уларни тил ёрдамида ифодалиши мумкин.

Масалан, инсоннинг азобланишидан лаззатланувчи одамлар бўлишини инсонлар илгаридан билган, бироқ одамнинг шу мараз хусусиятини сексолог олим Рихард фон Крафт-Эбинггача ҳеч ким бирор бир термин (сўз) билан ифода этмаган. Мазкур олим ўз тадқиқодларида бу хусусиятни “садизм” деб “Маркиз де Сад” номидан олинган атама билан атаган. Бу атама ҳозирги пайтда дунё тилларининг кўпчилигига кирган.

Худди шундай, одамлар кузатадиган ва биладиган яна бир инсон характерига эътибор бериш мумкин: баъзи одамлар ўзининг собиқ сафдошларини ҳақоратлаш, камситиш, асоссиз айблар қўйишдан лаззат топадилар.

Бундай одамлар ҳаётда талай марта учраган бўлса-да, мазкур хислат (тушунча)ни инсонлар бирор сўз билан ифода этмаганлар. Мен бу мараз хислатни собиқ раҳбаримиз Абдураҳим Пўлатовда яққол кўрдим ва уни
“пулатовизм” деб атадим. Бу термин (атама) фанда мустаҳкамланиб қолишига ва бошқа тилларга киришига ишонаман.

2011 йил 27 декабрьда “Ўзбекхон” деган бир миллатпарварнинг “Ўзбек исмлари қани? Биз арабларга қулмизми?” деган мақоласини иккинчи буюк миллатпарвар Абдураҳим Пўлатов ўзининг www.harakat.йўқ сайтида босиб чиқарибди ва ўқувчиларни муносабат билдиришга чорлабди.

Ҳикоя: 1996 йил Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ҳоким бўлиб келган дастлабки кунларидаёқ Ислом Каримовга ёқиш учун Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб Жиззах шаҳри биқинидан ўтадиган, “бетонка” деб
аталадиган трассани шаҳар маркази (ҳокимият биноси)ни бирлаштирувчи йўлнинг икки чеккасига баландлиги 1,2 м. бўлган декоратив деворча қуришни буюрди.

“Бетонка”дан ҳокимият биносигача бўлган 23 км.лик йўлнинг икки четига (узунлиги 46 км.) кўнгирали деворча қуриш бошланди. Қурилишга вилоятнинг барча пули бор ташкилотлари жалб қилинди. Улар Самарқанддан махсус тайёрланган ғиштлар, тоғу-тошдан шағал ва бошқа тошлар, цемент заводларидан аралашмалар таший бошладилар. Қурилиш ишларига ургутлик усталар олиб келинди.

Қурилиш ҳали бошланмасдан Жиззах туманида шу масалага бағишланган мажлис уюштиришди ва негадир унга мени ҳам таклиф этишди. Сўзга чиққанларнинг барчаси бу “тарихий” тадбирни мақтай кетишди. Сўзни менга беришди. Менинг муносабатим қуйидагича бўлди:

“Шу гап-сўз чиққандан бери мен Жиззахга бир неча марта келдим. Ҳамманинг оғзида шу гап. Бироқ мен бирор марта ҳам бирор жиззахликдан: “Деворчани қуриш керак, бу деворчасиз бизнинг кунимиз ўтмай қолди” деганини
эшитмадим. Давлатингиз бой бўлса, халқи фаровон бўлса, кўчангизга зархал суви беринг – эътироз бўлмайди. Давлатнинг орқасидан ширтмоғи оқиб ётган пайтда бу ишни қилиш уят эмасми?”

Мендан кейин хирсдан тўқ, катта қоринли Мўминжон Қаҳҳоров деган колхоз раиси сўзга чиқиб Шавкат Мирзиёевни кўкларга кўтарди. Шу билан мажлис тугади. Натижа нима бўлди? Деворча қурилиб битказилди, аксарият ташкилотларнинг бели синди.

Ўзбекистонда қишни эътиборга олиб фақат битта ташкилот – Республика Давлат Автоинспекцияси – деворча қурилганига қарши чиқди. Қиш қорли-қировли келди, ўша йўлда кўп авариялар бўлди, одамлар нобуд бўлди.

Кимдир секин шипшитдими, билмайман, одамлар деворчани бузиб, материалларини уйларига олиб кета бошладилар. Тез орада деворчадан ном-нишон ҳам қолмади. (Ҳикоя тугади).

Ҳикоя: Сирдарё вилоятига ҳоким қилиб тайинлаш учун И.Каримов Равшан Ҳайдаровни қабулига таклиф қилади. Сўҳбат бошланганда президент Р. Ҳайдаровга: “Биз сизни Сирдарё вилоятига ҳоким қилиб тайинламоқчимиз.
Ҳокимлик лавозимида қандай ишларни амалга оширмоқчисиз?” дейди.

Р. Ҳайдаров одатдаги стандарт жавобни бермоқчи бўлади ва дейди: “Мен аввало халқнинг фаровонлигини кўтаришга ҳаракат қиламан”. Бу жавобдан И. Каримов ғазабга келади, бир сакраб Р.Ҳайдаровнинг олдида пайдо бўлиб, бошига мушт туширади ва: ”Ҳали сен халқнинг фаравонлигини ўйлаб қолдингми?” деб бақиради. (Ҳикоя тугади).

Ш. Мирзиёев ҳам И. Каримовдан айнан шу сабоқни олган бўлса керак. Нима бўлса ҳам, пул кетса ҳам одамларни чалғитиш! Одамларнинг сиёсат билан шуғулланишига йўл қўймаслик!

“Ўзбекхон” кимлигини билмайман. Балки содда бир инсондир. Исм-фамилиялар ҳақиқатан унинг ғашини келтираётгандир. Балки у ҳозир мухолиф кучлар олдида бутунлай бошқа долзарб масалалар турганини тушунмас ва арабий ҳамда форсий исмларимиздан воз кечсак миллат муаммолари дарҳол ҳал бўлади, деб ўйлар.

“Ўзбекхон” ўзбек ҳукуматининг одами бўлиши мумкинлиги ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Бундай одамлар тиқилиб ётибди. Улар илгари “Бирлик”да ҳам бўлган, “Эрк”да ҳам бўлган, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)да ҳам бўлган.

Масалан, Сухроб Исмоилов фаолиятини ЎИҲЖда бошлаган, фош бўлгач “Эзгулик” ва “Бирлик”ка ўтган, бир мунча вақт ҳукумат партияси “Ўзбекистон халқ демократик партияси” ёшлар қанотини бошқарган, вилоятларда мазкур қанотнинг йиғилишларини ўтказган (мамлакат телевидениеси неча бор кўрсатган).

Ўзбек, рус ва инглиз тилларида чиройли, бироқ халқни ва халқаро ташкилотларни чалғитувчи мақолалар ёзган. У жон-дили билан “Озодлик” Радиосига интервьюлар беради, унинг “фикри”ни мазкур Радиода эъзозлашади. Унинг иш услуби оддий: Радиони чалғитиш – халқни чалғитишдир. Мақсадга эришиш учун барча йўллар мақбул.

Ўзбек жамияти олдида ҳозирги кунда арабий ва форсий исмлардан қутилиш масаласи тургани йўқ, ва ҳали анча вақтлар турмайди ҳам. Унинг муҳим-муҳим эмаслиги ҳам аниқ эмас. Балки озодлик ва фаровонликка
эришган келажак авлодлар бу масала билан жиддий шуғулланар. Ҳозир Ўзбекистон ҳукумати олдида турган асосий масалалардан бири миллат озодлиги ҳақида ўйлаётган ва қандайдир ишларни қилаётган одамларни имкон
қадар бадном қилиш, бу орқали эса оммани чалғитишдир.

Абдураҳим Пўлатов икки гапининг бирида “миллат” сўзини эксплуатация қилишини билган ҳолда МХХ унга “Ўзбекхон” орқали ёки бевосита ўзига “Миллатнинг исми ва фамилияси” деган проектни бериб қўйган бўлса-чи?
Ишлайвер, шоввоз, Каримов ва унинг режими душманларини чалғитавер! – деб.

Агар ҳозирги Абдураҳим Пўлатов 1989-92 йиллардаги мен билган Абдураҳим Пўлатов бўлса, у асосий масалалар қайси ва асосий душман ким эканлигини билиши керак. Бироқ унга разм солинг. У:

– эринмай собиқ сафдошларини чайнайди – ҲУКУМАТга айнан шу керак;

– яқинда ўзини ўзи фош қилди, қанақа демократ эканлигини кўрсатди: унинг айтишича, бирорта ҳам бахсда енгилмаган ва енгилмас экан; демак, бахслашаётган одам ҳақ бўлса ҳам у енгар экан. Буни инсон
фикрига чидамсизлик, дейилади. Ҳақни енгиш учун икки ҳаракат қилинади:

(1) муттасил ёлғон гапириш ва (2) ўз фикрини сўҳбатдош (бахслашувчи, мухолиф ва ҳ.)га куч (ҳурматсизлик, қўрқитиш, камситиш, ҳақоратлаш, устидан кулиш ва ҳ.) билан ўтказиш. И.Каримов ҳам 22 йилдан бери бахсда
ҳеч кимдан “енгилган” эмас;

– 19 йилдан бери миллатни кўрмагани ва оёғи миллат тупроғига тегмагани туфайли миллат ҳақида гапиришга маънавий ҳуқуқи бўлмаса-да, тинимсиз миллат ҳақида гапиради – баъзиларнинг гапига қараганда миллати
унчалар маълум бўлмаган Ислом Каримов ҳам миллат ҳақида қайғурганнамо гапиради;

– ўғри каби (“ўғрини ушланглар!” деб ҳаммадан қаттиқроқ ўғрининг ўзи бақиргани каби) “хоинлик” ёрлиғини миллатнинг асл фарзандларига илиб келади; бу йўналишда уни ҲУКУМАТнинг укаси деса бўлади;

– ҲУКУМАТ кимни ёмонласа (Абдували қори Мирзаев, Обидхон қори Назаров, Муҳаммад Солиҳ, Ёдгор Обид ва б.) ўшаларни ёмонлайди, кимни эъзозласа (Абдурашид Дўстум, Маҳмуд Худойбердиев ва б.) ўшаларни кўкларга кўтаради – ҲУКУМАТ учун бундан-да ёқимли нарса борми?

– Ўзбекистондаги диний мухолифат ва ўнминглаб қамоқда ётган диндор ёшларга бўлган ўз муносабатини ҳукумат муносабатига уйғунлаштирган; унинг Ислом динига бўлган муносабати ҳукуматникидан мисқолча ҳам ўзгача эмас – ҲУКУМАТ бунинг учун унга маош тўлаётган бўлса ажабланиш керак эмас;

– 90-чи йиллар бошида қилган сиёсий хатолари (партия тузишга кескин қарши чиққани, 1991 йил ноябрида “Бирлик” партиясини давлат рўйхатидан ўтказилишига тиш-тирноғи билан қарши бўлганлиги [бу фактни
Бек ака Тошмуҳаммедов, Пўлатжон Охунов ва ўша пайтда Адлия вазири бўлган Муҳаммадбобур Маликов тасдиқлашлари мумкин] ҳақида чурқ этмайди – “Йўқ, мен партиянинг рўйхатга олинишига қаршилик қилмаганман” дея олмайди; ҲУКУМАТдан қўрқади, чунки ҳукумат ҳар бир воқеани ҳужжатлаштириб қўяди; ундан ташқари, Аллоҳга шукр, Бек ва Муҳаммадбобур акалар ҳамда Пўлатжон ҳаётлар;

– рад этиб бўлмайдиган факт: азалдан МХХ ва ИИВ билан ҳамкорликда ишлаб келаётган Васила Иноятова 2005 йил 30 майдан 31 га ўтар кечаси уюштирилажак пикетда қатнашиш учун Фарғона водийсидан Тошкентга келган
12-13 бирликчини акасининг ҳовлисидан қуролланган милиция ОМОНи гурухига топшириб юборгани ҳақида раддия беришга ҳам қўрқмоқда – ГУВОҲ кўп, ўша кечаси калтакланган ва таҳқирланган 12-13 бирликчининг ҳаммаси гувоҳ!

– Ўзбекистонни тарк этмай ҳукумат тазйиқлари, иқтисодий ва маънавий қийинчиликлар остида ЎБХҲ учун ишлаган, бироқ у ёки бу сабабларга кўра ташкилотдан чиққан одамларни “Бирлик”ка хоинлик қилди, дея айблаётган бир пайтда, 1993 йилдан кейин ЎБХҲ даги фаолиятини бутунлай йиғиштирган ЎБХҲ Марказий Қўмитаси аъзолари (51 киши)нинг аксарияти ва МҚ Ҳайъати аъзоларининг ярмидан кўпи ҳақида бир оғиз ҳам гапирмайди; ҚИЗИҚ, айнан ишлаган одамлар ХОИН эмиш! Ўша ишлаган одамларни ҲУКУМАТнинг ҳам кўришга кўзи йўқ!

Бу ерда мен Абдураҳим Пўлатовнинг яққол кўзга ташланадиган, ҳар бир одам кўра оладиган жиҳатлари ҳақида ёзаяпман. Унинг бу жиҳатларидан ўн баробар кўп, бироқ у усталик билан яшираётган жиҳатларини биз билмаймиз.

Хусусан, Ўзбекистондаги ишонган тоғи Васила Иноятова орқали ҳукумат доиралари (МХХ, ИИВ ва б.) билан алоқалари мустаҳкам эканлиги ҳақида аҳён-аҳёнда эшитамиз, интуитив тушунамиз. Юқорида санаб ўтилган тўккизта жиҳати эса унинг кимлигини “мана ман” деб кўрсатиб турибди.

Тил ислоҳоти

Кўпгина Европа мамлакатлари ва Россияда ҳақиқий миллатпарварлар ўз халқи тилини ислоҳот қилишга астойдил ҳаракат қилишган. Тилни соддалаштириш, уни ортиқча унсурлардан тозалаш, замон талаблари (мас., уни машиналаштириш, яъни ҳисоблаш техникаси (компьютер) “ўқийоладиган” ва “тушунаоладиган” ҳолатга олиб келиш)га мослаш, бошқа тиллар билан умумийлик ва фарқларни аниқлаш, машина таржимасини мукаммаллаштириш (ва ҳоказо) масалалари уларнинг диққат марказида бўлган.

Бундай ислоҳотни билишимча биринчи бўлиб инглизлар амалга оширишган. Бунинг натижасида инглиз тили дунёнинг асосий тилига, халқаро тилга, нуфузли ташкилотлар тилига айланди. Билишимча, рус тилини ислоҳ қилишга уч марта уриниш бўлган ва мақсадга эришилган.

Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўзбек тилини ислоҳи устида ишни физика-математика фанлари доктори, Тошкент давлат университети профессори Абдумажид Пўлатов ўз ўқувчилари (аспирантлари) билан бошлаб берди. Математик бўлса-да, Абдумажид “Инглиз тили” ва “Ўзбек тили” каби салмоқли китобларни ёзиб нашрдан чиқарди.

Ўзбек компьютер тилини яратиш учун ўзбек тилини ислоҳ қилиш зарурлигини тушунган олим билан сўҳбатда, у киши менга содда бир мисолни келтирдилар. Инглиз тилида “Ёмғир ёғмоқда” жумланинг 100 (юз)дан ошиқ
вариантлари бор экан (мас., “Ёмғир ёғмоқчи”, “Ёмғир ёғса керак”, “Ёмғир ёғиб ўтди” ва ҳ.).

Худди шу жумланинг рус тилидаги вариантлари сони 3000 (уч минг)дан ошиқ экан. Ўзбек тилида эса бу сон 100.000 (юз минг)дан ошар экан. Табиий, ўзбек тилидан бошқа тилга (ва аксинча) таржимани машиналаштириш учун мазкур рақам ўта каттадир ва машина оптимал вариантни топиши мушкул.

Ўзбекистондаги деярли барча тилчи-адабиётчи академиклар Абдумажиднинг ўзбек тили ислоҳоти ғояларига қарши чиқишди. Ғоя нотўғри бўлгани учун эмас, академиклар ислоҳот мақсадини тушуниш даражасига чиқа олмаганлари сабабли қарши бўлишди.

Ўзбекистон ва ўзбеклар учун долзарб масала арабий ва форсий исмларни ислоҳ қилиш эмас, балки тилимизни ислоҳ қилишдир. Унга ўзбекларнинг ўзи қаршилик кўрсатмоқда.


Хулоса ва таклифлар

А) 2011 йил 27 декабрь куни www.harakat.йўқ сайтида “Ўзбекхон” кўтарган, Абдураҳим Пўлатов қўллаб-қувватлаган масала миллатимизни асосий муаммолардан чалғитиш мақсадида илгари сурилган;

Б) Мазкур масалани ҲУКУМАТ закази билан ҲУКУМАТга қарши курашаётган мухолиф куч ва инсонларга қарата яна бир марта тош отишни мўлжаллаган ҳолда Абдураҳим Пўлатовнинг ўзи ўйлаб топган бўлиши мумкин;

В) Исмлар ислоҳоти ҳақида эмас, ТИЛ ислоҳоти ҳақида ўйлаш керак;

Г) “Абдураҳим” қип-қизил арабча исм бўлгани учун ўзбекнинг бош миллатпарварининг исмини ўзбекчалаштириш учун ҳаракат бошлаш зарур, деб ўйлайман. Исм унинг табиатига мос тушиши учун мен унга “ФИСҚУФАСОДбек” деган исм беришни мўлжаллаб турувдим. Бироқ, бу мураккаб исмни ташкил этувчи “фисқ” ва “фасод” сўзлари ўзбекчами ёки бошқа миллат тилидан олинганми – билмай турибман.

http://www.yangidunyo.com

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , , , | 1 dona sharh

Post menyusi

One thought on “Миллатпарварлар

  1. 38 Responses to “Миллатпарварлар”

    Abdukarim said on januari 10th, 2012 at 15:36

    Turkiy ismlar lug’atini tuzganga man 100000 AQSH dollarini beraman.
    Bu narsa juda dolzarb. Hamma mani arabmisan deb so’raydi. Jonga tegdi. Arabcha ismimdan voz kechaman.
    Tilshunos said on januari 10th, 2012 at 19:24

    Domla, afsuski, Fisq va Fasod ham arabcha sozlardir, siz tilga olgan maxluqqa haqiqiy ozbekcha nom qoymoqchi bolsangiz CHİCHQOQ unga eng munosib nom bolardi. Biroz hunuk, ammo nom egasining fel-atvorini ozida tola mujassamlantirgan bundan boshqa ism topolmadim Ozbek tilida. Ammo boshqalar ham izlab korishsin, balki bundan ham munosibroq nom topilib qolar, har holda Ozbek Tili boy til.
    Бир ўзбек said on januari 10th, 2012 at 22:06

    Домланинг мақолалари ҳар доимгидек чиройли ва равон услубда ёзилган, шу билан бирга муаллифнинг маданияти ва илмий савиясини кўрсатиб турибди. Афсуски ўзбек сайтларида ҳар қандай мавзуда бўлсин чиқиш қиладиганлар орасида у кишига ўхшаш зиёли, теран фикрли инсонлар кам. Билдирган фикрларингиз жуда ҳам тўғри деб биламан, мақолангиз учун раҳмат, ҳамиша соғ бўлинг.
    Комил said on januari 11th, 2012 at 08:56

    Юсуфжон, сайтингизга Узбекистонда хам кирса буладими еки тусилган булса прокси борми ? Шу хакда езиб юборинг, илтимос. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
    укувчи said on januari 11th, 2012 at 09:20

    Яхши макола булибди, домла, барака топинг. Абдиавратнинг исми хакида сиз ва пастда изох колдирган Тилшунос айтган таклиф яхши, аммо бу исмлар унинг киёфасини тулалигича очмаса керак деб уйлайман. Менимча, ”Ахлат челаги” деган исм Абдиавратга анча мос тушган буларди.
    abdulloh said on januari 11th, 2012 at 10:39

    rahmat ustoz yaratgan umrizga ishlarizga rivoj bersin sizga oxshaganlar kopaysin!
    ўқувчига said on januari 11th, 2012 at 20:24

    ”Ахлат” ҳам асли арабча сўз, яхшиси уни ”Гўнгқарға” деб номлаш керак.
    mahsum said on januari 13th, 2012 at 00:42

    ABDURAHIM PULATOVNI, KGB 1984-YILDA TAYYORLAB,SUNG1988-YILDA BIRLIK PARTIYASIGA RAIS QILIB SAYLADI. ABDURAHIM PULAT OHIRGI PAYTLARDA KGB,NING TOPSHIRIQLARINI MENSIMAY QUYDI, HADEMAY PULATOVNI KGB JAZOLAYDI.
    Demokrat said on januari 14th, 2012 at 03:07

    Tolib aka,
    ”A” harfidan boshlangan rus lug’atini varaqlab chiqdim. So’zlarning 90% ruscha soz’lar edi. Ularda lotincha ildiz ham yo’q.
    Endi yuqorida aytga gapingiz ya’ni faqatgina bitta so’z o’rislarniki deganingiz noto’g’ri aka.
    Siz juda oshirib yuborgansiz. Abdurahim Po’latga achchiq qilganiz sezilib turibdi.
    Aka endi siyosatni yig’ishtiring. Yoshlarga yo’l bering. Ancha charchagan ko’rinasiz.
    Sohib said on januari 14th, 2012 at 20:56

    Кимки ғийбат қилиниб ёмонланса, унинг жамики гуноҳлари тўкилиб, ғийбатчининг елкасига юкланади. Ғийбатчининг жамики савоблари ғийбат қилунувчига ўтади.
    Саҳобалардан кимдир айтган экан: Мен ғийбат қилсам фақат онамни ғийбат қиламан. Чунки савобларим онамга ўтса яна яхши,—деган экан.

    Мен хақимда гап-сўз юрар шув-шув
    Гуноҳларим тўкилади дув-дув… (Юлдуз Ўсманова қўшиғидан)
    Demokrat said on januari 15th, 2012 at 02:57

    Tolib aka,
    Ruslarda arabcha so’zlar yo’q. 10% so’zlar lotincha va nemischa so’zlardan olingan. Turkiy tillardan faqatgina ”ariq’ degan so’z o’tgan.
    Siz chatoq odam ekansiz!
    Ўткинчи said on januari 15th, 2012 at 16:22

    Дерьмократга:
    бировни чатоқ дейишдан аввал китоб қараб кўр. рус тилига кирган туркий сўзлар эсимда тургани: ”кирпич”, ”утюг”, ”карандаш”, ”башка”, ”билмес”, ”толмач”, ”диван”, ”киоск”, ”халва”, ”хозяйин”, башмак, алмаз, казна, батрак, балда, сазан, таракан, баклажан, балаган; сундук, урюк, утюг, чубук, чугун.башлык, ярлык, балык, шашлык; каланча, алыча, парча, саранча, епанча. Араб тилидан рус тилига кирган сўзлар: адмирал, алкоголь,азимут, алгебра, алгоритм,алколоид, арбат, гашиш, газель, дамка,зенит, камфара,карат, кайф,кефир. кофе, магазин, сафари,… ва яна жуда кўп сўзлар.
    Qoyil-ey! said on januari 15th, 2012 at 17:06

    Demokrat, maktabni koridorda tugatganga o’hshis, a labbay?!
    Jaloliddin. A said on januari 15th, 2012 at 19:37

    DOMLA SIZNI YOZAYOTGANLARINGIZ SHUNCHALIK RAVON, ANIQ, QILIB YOZILGANKI HUDI OTNI QAMCHI BILAN URGANDAK, YOZISHDAN CHARCHAMANG IJODLARINGIZGA OMAD.
    Demokrat said on januari 16th, 2012 at 01:40

    O’tkinchiga,
    Savoding bormi? Biz ”A” harfi bilan boshlanadigan so’zlar haqida gaplashayotgan edik.

    Keyin, san aytganb so’zlar arabchadan emas, lotinchadan kelgan.
    Alcogol so’zi inglizcha ”alcohol” so’zidan olingan.

    Baliqni ruslar ry’ba deyishadi. Ahmoq!
    Admiral so’zi ham inglizchadan kelgan. Ahmoq!
    Boshqa so’zlar ham arabchadan kelmagan. Arabni uli.
    Arabchadan faqat ”dod” ” voy dod” kelgan. Boshqa narsa kelmagan.
    Alkaloid degan so’z ham inglizchadan. Alkaloid degani ishqorga o’xshash degani ya’ni ”alkali like”

    Azimuth deganini Ulug’bek yaratgan. Ruslar azimut deb ishlatishmaydi.

    Sanab bergan so’zlaring bor yo’gi 15 ta so’z bo’ldi. ”A” harfidan boshlanganlarning hammasining analizini berdim.
    O’ynab yozsang ham o’ylab yoz.
    Demokrat said on januari 16th, 2012 at 07:54

    O’tkinchiga,
    Siz aytgan kirpich degan so’z bizda g’isht deb ataladi. O’zimiz ishlatmagan so’z qandoq qilib ruslarga o’tkan ekan? Tushunmadim.
    Xuddi shunday gap boshqa so’zlaringizga ham taaluqli.
    Aytgande, biz utyug degan so’zning o’rniga dazmol degan so’zni ishlatamiz. Nima so’zlarimizni ruslarga berib qo’yib o’zimiz quruq qolganmizmi?
    Unda ariq degan so’zni ham ishlatmasdan ruslarga berib qo’ya qolaylik. Ruslar ariq so’zini o’rniga boshqa so’zni ishlatishar ekan. Ariq so’zi bor yo’g’i lug’atga kirib qolgan ekan. Mana shunaqa gaplar.
    Tolib aka sizda gallusinatsiya boshlanaypti. Bu narsa juda yomon. Odam o’zini buyuk sifatida ko’radi. Ehtiyot bo’ling. Keyin ko’proq dam oling.
    укувчи said on januari 16th, 2012 at 18:07

    ”Demokrat”ga
    Кирпич” деган сузни Навоий хам уз газалларида ишлатган, бу кадимий туркча суз. Руслардаги ”утюг” дегани туркча ”утик”, яъний, ичига ут(олов) солинган деган суздан олинган, буз суз хам русларга утиб кетган, адабий тилимизда эса, унинг урнига ”дазмол” деган форсча суз адабий тилга киритилган. Узбекистонда ”утик” ва ”кирпич” сузлари хозир факат Хоразмда ишлатилади. Биз бугун ишлатадиган ”аркан” ва майдон” сузлари хам рус ва украин тилларига утиб кетган. Хатто руслардаги ”верх тормашками”(оёги осмондан келиш) иборасидаги ”тормашка” сузи хам туркча”тирмашмок” феълидан олинган. Шунингдек, руслар кундалик хаётда отларни юришдан тухтатиш учун ”дур”(яъний, тур) каби калимларни хам ишлатишади. Хуллас, турк тилининг рус тилига таъсири хакида жуда куп ёзиш мумкин, бу хакда, рус тилшунос олими Баскаковнинг(миллати татар) анчагина салмокли китоби хам бор.
    fergie said on januari 17th, 2012 at 21:34

    O’quvchiga,

    Ruslardagi avos soz’i (Tolib aka aytgan so’z) bizdagi navvos ya’ni buqa so’zidan o’tmaganmi?
    Ruslardagi Putin so’zi bizdagi patir so’zidan o’tgan ham bo’lishi mumkin.
    Sizlardaqa olimlar o’zbek halqini sharmanda qilib bo’ldinglar.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.