Monthly Archives: Dekabr 2012

Домланинг ғазаби

Толиб Ёқубов

           Кафедра мудиримиз Мақсудов Шермат ака антиқа инсон эдилар. Салкам 90 ёшга кириб вафот этган бу инсон кийинишда ёшларга ҳам ўрнак эдилар: кийимлари ҳамма вақт тахи бузилмаган, дазмолланган, ўта озода, ярашган бўлар эди. 60-чи, 70-чи йилларда шим-костюм тикдиришга ярайдиган “шерстяной” материаллар ўта дефицит (кам, топилмас) бўлса-да, домланинг устида ҳамма вақт сифатли ва чиройли матодан тикилган шим-костюмни кўрар эдик. Кейинчалик билсак, домланинг хотини уй шароитида катта лавозимли шахслар (министрлар, юқори лавозимли партия функционерлари ва ҳ.) учун шим-костюм тикар экан. Онахон меҳнатига пул олмас, ўша шахслар ўзи учун олиб келган матодан бир кийимлик олиб келишига келишишар экан ва онахон ҳамма вақт домлани шундай дефицит матолардан кийинтирар эканлар. Continue reading

Categories: Uncategorized | Метки: | Leave a comment

БИЛМАСЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ

          Толиб Ёқубов 

          Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари қийналмай, ҳеч нарса бўлмагандай ўн минглаб инсонларни қамоқхоналарга жўнатди. Бундай қараганда мамлакатнинг жиноий қонунчилиги ҳатто баъзи демократик давлатларнинг шу тоифадаги қонунчилигидан ёмонга ўхшамайди. У ҳолда муаммо нимада? Нега прокуратура, милиция, Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва бошқа идоралар терговчилари, жиноий ишюритувга алоқаси бўлган турли мавқеъидаги судьялар ҳар қадамда, виждонлари қийналмай, қўпол равишда, жазоланиш мумкинлигини ўйламай процессуал қонунлар меёрларини бузиб келдилар? Бу масалада Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) ўзининг 2004 йил 7 январда эълон қилган докладида ушбуларни ёзган эди: (Парча)    Continue reading

Categories: Uncategorized | Метки: , | Leave a comment

ПРЕЗУМПЦИЯ НЕЗНАНИЯ

        Талиб Якубов

        В годы независимости правоохранительные органы Узбекистана играючи отправили десятки тысяч людей в тюрьмы. Хотя, как посмотришь, уголовное законодательство страны не хуже того же законодательства иных демократических государств. Так в чем дело? Почему следователи прокуратуры, милиции, Службы национальной безопасности (СНБ) и других ведомств, а так же судьи всех уровней, причастные уголовному делопроизводству, на каждом шагу без зазрения совести, грубо, безнаказанно нарушали нормы процессуальных законов?

Вот что писало ОПЧУ в своем докладе от 7 января 2004 года: (Цитата): Continue reading

Categories: Uncategorized | Leave a comment

Мен нима дейман-у, қўбизим нима дейди

ёҳуд Илҳом Шералиев нима дейди-ю, қонун нима дейди

 Толиб Ёқубов

Tolib Yoqubov-2

Мамлакат Конституцияси ва қонунларини одамнинг скелетига таққослашади. Скелет бўлмаса ёки заиф бўлса, одамни бир халта гўшт ёки икки букчайган қария каби тасаввур қилиш мумкин, холос. Бу ҳолатни халқимиз “Бўш қоп тик турмайди” деб ҳам тушунтиради. Давлат ҳам шундай. Давлат Конституцияси ва қонунлари нохолис, айёр, порахўр, қароқчи, саводсиз, ғаразли, бировларнинг буюртмаси билан иш кўрувчи лавозимли шахслар қўлига тушиб қолса, давлат ҳам бир халта гўшт ёки икки букчайган қарияга айланади. Конституция амалда бўлса, қонунлар адолатли ишласагина мамлакат ривожланади, одамлар бахтли яшайди, Гулнора Каримовага ўхшаганлар халқни таламайди, президент ёлғон гапирмайди. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , | Leave a comment

Blog at WordPress.com.