Daily Archives: Dekabr 30, 2012

Домланинг ғазаби

Толиб Ёқубов

           Кафедра мудиримиз Мақсудов Шермат ака антиқа инсон эдилар. Салкам 90 ёшга кириб вафот этган бу инсон кийинишда ёшларга ҳам ўрнак эдилар: кийимлари ҳамма вақт тахи бузилмаган, дазмолланган, ўта озода, ярашган бўлар эди. 60-чи, 70-чи йилларда шим-костюм тикдиришга ярайдиган “шерстяной” материаллар ўта дефицит (кам, топилмас) бўлса-да, домланинг устида ҳамма вақт сифатли ва чиройли матодан тикилган шим-костюмни кўрар эдик. Кейинчалик билсак, домланинг хотини уй шароитида катта лавозимли шахслар (министрлар, юқори лавозимли партия функционерлари ва ҳ.) учун шим-костюм тикар экан. Онахон меҳнатига пул олмас, ўша шахслар ўзи учун олиб келган матодан бир кийимлик олиб келишига келишишар экан ва онахон ҳамма вақт домлани шундай дефицит матолардан кийинтирар эканлар. Continue reading

Categories: Uncategorized | Метки: | Leave a comment

Blog at WordPress.com.