Monthly Archives: Fevral 2013

Оббо, Ўзбекистон одил суди-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!

            Толиб Ёқубов

 

            Буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзининг “Евгений Онегин” поэмасини ёзиб тугатгач, уни яна қайтадан ўқиб чиқибди. Поэма унга шунчалик ёқибди-ки, у қўли билан сонига шапати тортиб: “Оббо, Пушкин-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!” деб юборган экан.[Ай да, Пушкин! Ай да, сукин сын!]. А.С.Пушкиннинг бу машҳур хитоби қилган иши ёки ёзган асари ўзига бениҳоя ёққан одамнинг тўлқинланиб ўзига берган баҳоси ўлароқ тарихда сақланиб қолган. Мазкур хитобни кўпчилик бошқа бир одамнинг бениҳоя мараз иши ёки асарига ўзининг берган “юксак”, бироқ ўта сальмй баҳоси сифатида ишлатишади.

Муҳтарам ўқувчи диққати ва ҳукмига ҳавола этилаётган ушбу мақоламда “одил суд”  деяётганимда мен нафақат суд системасини, балки прокуратура, милиция, МХХ ва жиноий, фуқаровий, хўжалик ҳамда маъмурий қонунбузарлик ишларини қўзғатиш ҳуқуқи берилган бошқа органларни ҳам назарда тутаётирман. Continue reading

Advertisements
Categories: Uncategorized | Leave a comment

Ўзбек Сиренаси Исмат Хушев ва Юсуф Жума

Толиб Ёқубов

        Денгиз сиренаси-3    Кимнинг кимлиги охир-оқибат, сўзсиз маълум бўлади. Мана, ўзбек Сиренаси, яъни ўзбек хушовози Исмат Хушев охир-оқибат ўзининг кимлигини тўлиқ намоён этди. Унинг кимлиги ҳақида бироз кейин, пастроқда бир-икки оғиз гап айтармиз, ҳозир эса қадимги юнон афсонаси қаҳрамони Сирена ҳақида билганларимни муҳтарам ўқувчига айтиб берай.

Сирена – белидан юқориси беҳад гўзал аёл, белидан пасти қуш (парранда) ёки балиқ, отаси – денгиз худоси Форкисдан ўта жунбушли характер, онасидан эса бениҳоя гўзал овоз мерос бўлган жонзоддир. Юнон афсоналарида айтилишича, бир пайтлар бу жонзодлар инсон боласидан қандайдир ёмонлик кўрган ва бутун умрини инсондан ўч олишга бағишлаган экан. Улар денгиздаги икки қояда жойлашиб, шу қоялар оралиғидан сузиб ўтувчи денгизчи сайёҳларни пойлашар экан. Сайёҳ инсонлар сузиб ўтаётган пайтда сиреналар ўзларининг ўта ёқимли қўшиқларини айта бошлар эканлар. Бу қўшиқлар шу қадар ёқимли бўлар экан-ки, сайёҳлар ўзларини денгизга ташлаб қояларга қараб суза бошлаганларини англамай қолишар экан. Улар қояларга етгач, сиреналар уларни ўлдирар экан. Шунинг учун қояларда беҳисоб инсон суяклари ва қовжираган терилари ётар экан. Continue reading

Categories: Uncategorized | 2 Comments

БАРИБИР ЕНГАДИ!

16 февраль куни Тошкентда терактлар бўлиб ўтганига 14 йил бўлди.

Ўзбекистонда таниқли мухолифат вакили, наманганлик Аҳмадхон Тўрахонов устидан 1999 йил 24-25 февраль кунлари ўтказилган суддан уч ой ўтгач, у қамоқхонада вафот этди. Шунга ҳам 14 йил бўлаяпти.

22 февралда Обидхон-қори Назаровга суйиқасд уюштирилганига бир йил бўлади.

1999 йил 6 март куни мен «Барибир енгади!» номли мақола ёзган эдим. Унда мен бу икки буюк шахсни тилга олганман ва мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни айтиб ўтганман.

Шу муносабат билан шу мақолани сайтда чоп этишни маъқул кўрдик.

17 февраль, 2013 й.

Толиб Ёқубов

 

6 март 1999 йил

БАРИБИР  ЕНГАДИ!

Менинг япон дўстим Томико Накадзима, биз 60-чи йиллар охирида Москвада ўқиб юрганимизда, менга қизиқ бир гапни айтган эди. Унинг гапига қараганда Токио университетининг биология факультети биносига кираверишда «Совет биологларининг илмий ишларидан фойдаланманг!» деб ёзиб қўйилган экан. Continue reading

Categories: Uncategorized | Leave a comment

Президентлик сайлови олдида жаноб Николя Саркози бу каби баёнотлар беришдан ўзини тийгани маъқул

Ахир номзодлар дебати (тортишуви) пайтида рақиблардан бири ушбуни гапирвориши ҳам мумкин-ку: «Жаноб Саркози, Сиз – иккиюзлама одамсиз, ва буни ҳеч қийинчиликсиз исботлаш мумкин. Мазкур дебатга йўл олаётиб, мен Сизнинг Сурияда ҳукм сураётган инқирозга бағишлаб келтирган баёнотингиздан иҳтибос келтираётган Radio France Internationaleнинг билдиришномасини олволдим”.

Толиб Ёқубов

          Ҳар бир сиёсатчи, айниқса давлат раҳбари ёки шу юксак лавозимга даъвогар, ҳатти-ҳаракатлари, чиқишлари ва баёнотларида ўз-ўзига зиддият келтириб чиқариши анча кераксиз қусурдир.

Ахир номзодлар дебати (тортишуви) пайтида рақиблардан бири ушбуни гапирвориши ҳам мумкин-ку: «Жаноб Саркози, Сиз – иккиюзлама одамсиз, ва буни ҳеч қийинчиликсиз исботлаш мумкин. Мазкур дебатга йўл олаётиб, мен Сизнинг Сурияда ҳукм сураётган инқирозга бағишлаб келтирган баёнотингиздан иҳтибос келтираётган Radio France Internationaleнинг билдиришномасини олволдим”. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | Leave a comment

Юсуф Жума Абдураҳим Пўлатовнинг ўрта бармоғига кийдирилган ҳолда ўйнатилмоқда

Толиб Ёқубов

          Қуйида келтирилган хат Юсуф Жуманинг катта ўғли Алишер қаламига мансуб. Мен бу хатнинг ҳатто бирор нуқта-вергулини ҳам, унинг шрифти (Comic Sans MS)ни ҳам ўзгартирмадим. Ўз мақола-хатини “Ғирт бўҳтон” дея атаган Алишер Абдураҳим Пўлатовни ҒИРТ ёлғончиликда айблаган. Алишер хатида унинг отаси БУНДАН СЎНГ [яъни, 2011 йил 12 июндан кейин – шарҳ меники, Т.Ё.] Пўлатов билан МУТЛАҚО ГАПЛАШМАСЛИГИНИ эълон қилган. Унинг айтишича, Юсуф Жума Пўлатов ўлса унинг таъзиясига ҳам бормас экан. Хатнинг охирида Алишер отаси Пўлатовнинг тубанлигидан ЖИРКАНИШИНИ айтади. Алишер бу гапларни отасидан берухсат ёзмаслигига мен аминман. Бу гап Юсуф Жума илк бор АҚШ ерига қадам қўйган пайтларда бўлиб ўтган. Мана Алишернинг ўша хатининг тўлиқ матни:

G’irt bo’xton

Abdurahim Po’latning “Harakat” saytida e’lon qilgan, Yusuf Juma Vashingtonda uchrashuvlar o’tkazdi, muxolifatchilikka da’vo qilayotgan o’zbeklarning uyida bo’ldi”, degan maqolasi haqida. Continue reading

Categories: Uncategorized | 1 dona sharh

Blog at WordPress.com.