Юсуф Жума Абдураҳим Пўлатовнинг ўрта бармоғига кийдирилган ҳолда ўйнатилмоқда

Толиб Ёқубов

          Қуйида келтирилган хат Юсуф Жуманинг катта ўғли Алишер қаламига мансуб. Мен бу хатнинг ҳатто бирор нуқта-вергулини ҳам, унинг шрифти (Comic Sans MS)ни ҳам ўзгартирмадим. Ўз мақола-хатини “Ғирт бўҳтон” дея атаган Алишер Абдураҳим Пўлатовни ҒИРТ ёлғончиликда айблаган. Алишер хатида унинг отаси БУНДАН СЎНГ [яъни, 2011 йил 12 июндан кейин – шарҳ меники, Т.Ё.] Пўлатов билан МУТЛАҚО ГАПЛАШМАСЛИГИНИ эълон қилган. Унинг айтишича, Юсуф Жума Пўлатов ўлса унинг таъзиясига ҳам бормас экан. Хатнинг охирида Алишер отаси Пўлатовнинг тубанлигидан ЖИРКАНИШИНИ айтади. Алишер бу гапларни отасидан берухсат ёзмаслигига мен аминман. Бу гап Юсуф Жума илк бор АҚШ ерига қадам қўйган пайтларда бўлиб ўтган. Мана Алишернинг ўша хатининг тўлиқ матни:

G’irt bo’xton

Abdurahim Po’latning “Harakat” saytida e’lon qilgan, Yusuf Juma Vashingtonda uchrashuvlar o’tkazdi, muxolifatchilikka da’vo qilayotgan o’zbeklarning uyida bo’ldi”, degan maqolasi haqida.
Abdurahim Po’latning maqolasida aytgan, barcha ma’lumotlari g’irt yolg’on:

1. Yusuf Juma, Vashingtonga faqat shaxsiy ishlari bilan bordi. O’zbekiston va muholifat haqida, hech kim bilan, hech qanday suhbat qilmagan.

2. Yusuf Juma Abdurahim po’latning uyiga, uning ukasi Abdumannop Po’latov vafoti munosabati bilan ta’ziya bildirish uchun borgan xolos. Taziyaga borib ham, tuxmatga qolishini bilganida, hatto ta’ziyaga ham bormagan bo’lardi.
Abdurahim Po’latning maqolasi tuxmatligini, Jahongir Muhammad ham tasdiqlashi shubhasiz. Chunki Yusuf Juma, Jahongir Muhammadning uyida bo’lmagan, hatto Jahongir Muhammadning Yusuf Juma Vashingtonga borganidan xabari ham yo’q.

Abdurahim Po’latning maqolasini o’qigan Yusuf Juma bundan so’ng Abdurahim Po’lat bilan mutlaqo gaplashmasligini, bunday kimsalarning to’yi- oshiga hech qachon bormaganligini, bundan keyin bunday kimsalarning ta’ziyasiga ham bormasligini bildirdi!

O’zini muxolifat peshvosi, deb bilgan, o’zini hammadan dono, deb bilgan, Abdurahim Po’latning bu tubanligidan jirkangan Yusuf Juma, o’zining o’zbekligidan or qilishi to’g’ri ekanligiga yana bir karra amin bo’ldi.

Alisher Yusufjon o’g’li,

12 iyun,11

Юсуф Жума қамоқдалик пайтида талай одамлар унинг озодлиги учун астойдил курашдилар. Шулардан бири – Жаҳонгир Муҳаммад бўлиб, унинг сайтида Юсуф Жуманинг расми узлуксиз турди. Фақат расми турди эмас, балки беҳисоб маълумотлар ҳам берилиб турди, шеърлари чоп этилди. Жаҳонгир Муҳаммад. “Бизнинг ўрнимизда янги кучлар, ёшлар ишлаши керак” деган мантиқдан келиб чиқиб Алишерни ўзининг ташкилоти “Демократик Ўзбекистон Конгресси”га бошлиқ қилиб қўйди. Бу ишларни Жаҳонгир Муҳаммад Юсуф Жумадан қўрққанидан, ёки бирор манфаат учун қилмаганига мен аминман. Ҳозир Юсуф Жума Жаҳонгир Муҳаммад билан юзкўрмас даражасида экан.

Адабиёт соҳасида Нобель мукофоти комитетига, гарчи бу комитетга ариза киритиш процедураси оғир талабларни тақозо қилса-да, Юсуф Жума номзодини шу мукофотга лойиқ деб топиб Ботир Норбоев ва Ризо Обидовлар тинмай ишладилар ва бирор нарсадан таъма қилганлари йўқ. Юсуф Жума ҳозир бу одамларни тилга ҳам олмайди. [Адабиёт бўйича Нобель мукофоти комитетига номзодни асосан Норвегия Нобель комитетининг ҳозирги ва собиқ аъзолари ва консультантлари, миллий парламент ва ҳукуматлар вакиллари, Парламентлараро Иттифоқ аъзолари, Швеция ва бошқа мамлакатлар Академияси, адабиёт ва лингвистика бўйича таниқли олимлар, олдинги йилларда шу мукофотни олган лауреатлар ва ёзувчилар уюшмасининг раислари тақдим этишади].

Нега? Сабаби ушбуларнинг бири ёки бир нечаси бўлиши мумкин: ман-манлик,  сохталик, лик-лик этиб уёқ-буёққа сакрайверадиган фотмачумчуқлик, принципсизлик, қўрқоқлик, манфаатпарастлик, томикетганлик ва ҳоказо. Нега Юсуф Жумада Пўлатовга нисбатан салкам муҳаббат пайдо бўлиб қолди? У “бундан кейин Пўлатов билан мутлақо гаплашмаслигини ва ҳатто ўлса унинг таъзиясига ҳам бормаслигини 2011 йил 12 июньда эълон қилган эди-ку! Юсуф Жума Пўлатов масаласида у қутбдан, қарама-қарши бу қутбга сакраб ўтаяптии – бу фотмачумчуқ ҳаракати эмасми? Яш-ша-воринг, буюк шоир Юсуф Жума!

Шу ерга келганда мен “Нега?” деган саволни яна бир марта қўяман. Нега ўзини ўзбекнинг қўрқмас шоири деб ҳисобловчи [мен ҳам бир пайтлар шу фикрда бўлганман], 2007 йил декабрида бола-чақаси билан Ўзбекистон ичида Каримовга қарши қўрқмасдан намойиш уюштирган Юсуф Жума АҚШда аввал Пўлатов билан юзкўрмас бўлиб, сал ўтмай унинг олдида писиб кетди? Қизиғи, у Пўлатов кимга тош отса Юсуф Жума ҳам ўшаларни нишонга олмоқда. Пўлатовнинг асл башараси қандай эканлигини унинг атрофидаги 4-5 та одамдан бошқа ҳамма аллақачон тушуниб етди, мен эса буни 2001 йилнинг мартида тушунганман. Юсуф Жума эса унинг ноғорасига шох ташлаб ўйнамоқда! Қизиқ!

Менинг олдимда икки саволга ойдинлик киритиш турибди: 1) Пўлатов аслида кимга хизмат қилаяпти? 2) Юсуф Жума нега Пўлатов олдида тиз чўкди, у нимадан қўрқади? Биринчи савол. 1991 йили Пўлатов Ўзбекистонга президент бўлишига 100% ишонган эди. Президент сайлови олдида у баъзи бирликчиларга: “Сенга мана бу вазирликни бераман, сени мана бу вазифага қўяман” қаблида амал тарқатганини мен ўз қулоғим билан эшитганман. Каримов уни ҳатто номзодини қўйишга ҳам йўл бермади. Пўлатов сайловдан илгари Адлия вазирлигига чақиртирилиб, вазирлик томонидан “Бирлик” партиясини  давлат рўйхатидан ўтказиш таклиф қилинганда қаттиқ қаршилик қилгани, фақат “Бирлик” халқ ҳаракатини рўйхатга оласанлар” деб жанжал қилганига гувоҳ бўлган одамлар [вазир Муҳаммадбобир Маликов, бирликчилар Бекжон Тошмуҳаммедов, Пўлат Охунов], Аллоҳга шукр, ҳали ҳаёт. Унинг бу ахмоқлиги “Бирлик”га қимматга тушди. Мен бу ҳақда бир неча марта ёздим, бироқ у лом-мим демади. Деяолмайди ҳам! 2005 йил 30 май куни “Бирлик”нинг 31 майда ўтказилиши керак бўлган пикетига Фарғона водийсидан келган 12-13 одамни Васила Иноятова акасининг ҳовлисига олиб бориб, кечаси уларни қуролланган, маскали спецназ гуруҳини чақириб топшириб юборганини ҳамма билади. Мен бу ҳақда ҳам бир неча ёздим ва жавоб талаб қилдим. Жавоб йўқ. Бундай фактга у қандай жавоб берсин? Шарманда бўлади-ку! Унга “Салой Мадаминов 53 ва 54 номерли икки квартира ҳисобига мухолифатни сотди” деб миллион марта ёзиш осонроқ.

“Бирлик” халқ ҳаракати тузилгунга қадар Пўлатов КГБ (давлатнинг махсус хизмати) билан қандай боғлиқлиги бўлганини мен билмайман, бироқ Каримов ҳукумати 1989 йилнинг ўртасида КГБнинг вакили Васила Иноятовани унга чамбарчас боғлаб қўйганини мен яхши биламан. Афсус, биз буни жуда кеч тушундик ва кеч аниқладик. Иноятова тез орада Пўлатовнинг пинжига кирди ва биринчи қадам сифатида “Бирлик”нинг котибаси Дилбар Воҳидовани қувдириб, ўрнига ўзи ўтирди. Асосийси, “Бирлик”нинг барча ҳужжатлари ва пуллари Иноятова қўлида жамланди. Иноятова ва Пўлатовнинг тавсияси билан Ички ишлар вазирлигидан “ноқонуний” ишдан бўшатилган милиция майори “Бирлик”нинг Пишпек кўчасидаги штабига ишга олинди ва у “қоровул” сифатида штабда тунай бошлади. Вазифани бажариб бўлгач у яна ИИВда ишлай бошлади. Бунақа мисолларни мен ўнлаб келтиришим мумкин.

Мен бир пайтлар: агар дунёдаги энг маккор, ҳар қандай вазиятдан оний тезликда силлиқ чиқиб кетиш қобилиятига, кучли эркакча характерга эга бўлган юзта аёл рўйхат қилинса, шу рўйхатда албатта Васила Иноятова бўлади, деб ёзган эдим. КГБ 1989 йилда уни Пўлатовга бекорга тиркаб қўйган эмас. Аста-секин Иноятова уни ўз орбитаси, яъни КГБга хизмат қилиш доирасига торта билди. Пўлатов менинг бу иддаомни ҳар қанча инкор қилишга уринмасин уддасидан чиқа олмайди. Биринчидан, бу фактни фақат мен эмас, балки ўнлаб бошқа одамлар билади; иккинчидан, унинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати, ёзаётган нарсалари бу фактни тасдиқлаб турибди.

Унинг ёши 70 га яқинлашди, у бундан буён ўзининг 1991 йилдаги амбициясига эриша олмаслигига ақли етди. Шу туфайли у “пластинка”ни ўзгартирди ва унга янги йўналиш – “миллатни тиклаш” – проекти билан шуғулланишга изн беришди. “Миллатни тиклаш” бор масала ва у Пўлатовнинг ихтироси эмас. Бу масала: 1) ҳар қандай халқпарвар инсонни бефарқ қолдирмайдиган; 2) мағлубиятсиз (рус тилида айтганда – беспроигрышный) ва 3) ҳозирги Ўзбекистон шароитида ўта оғир масала эканлиги   аниқ – буни у яхши тушунади. Каримов ҳам ўз вақтида миллат ҳақида кўп гапирган, бироқ миллатга қарши сиёсат юргазган. Бундай сиёсатчини сиёсатшуносликда ПОПУЛИСТ дейилади [кенг халқ оммасига қаратилган сиёсий позицияни танлаган ва одамларни лақиллатиш мақсадида олди-қочди нутқдан фойдаланувчи шахс]. Популистнинг ҳаракати, одатда, оммани асосий масалалардан чалғитишга қаратилган бўлади. Ўзбекистонда халқ олдидаги ҳозирги энг долзарб масала эса мустабид тузумни йўқ қилишдир. Ана шу асосий масалани ечувчи ҳақиқий мухолиф кучларни чалғитиш ва камситиш учун хўжайинлари томонидан ҳозир Пўлатов сафарбар қилинган.

Пўлатов шунинг учун ҳам Ислом Каримовга қарши эмас, балки унинг душманлари ва ҳақиқий танқидчиларига қарши уруш очган. Уларнинг ҲАР ИККАЛАСИ ҳам “Бирлик” партияси ва “Эзгулик” ҳуқуқбонлик ташкилотларидан бошқа барча мухолифат ташкилотлар, Каримов режимига қарши қўлидан келгунча курашаётган ҳар бир инсон, жумладан Муҳаммад Солиҳ, Обидхон-қори Назаров, Ботир Норбоев, Нигора Ҳидоятова, Умида Ниёзова, Баҳром Ҳамроев, андижонликлар, “Озодлик” ҳамда ВВС Радиолари ходимлари ва ҳатто ислом динига қарши аёвсиз курашмоқдалар. Наҳотки Юсуф Жума шу оддий ҳақиқатларни кўрмаётган бўлса? Аминман, кўради! Бу ерда бошқа гап бор. Бу ҳақда мен ўз фикримни илгари ҳам айтганман. Жавоб эса оддий: Пўлатов Юсуф Жумани бир нозик масалада қармоққа илинтирган ва шоирни ўзининг ўрта бармоғига кийгизиб ўйнатмоқда!!

Иккинчи масала. Каримов ва Пўлатов кимга ва қандай ташкилотга қарши тиш-тирноғи билан курашаётган бўлса, Юсуф Жума ҳам, юқорида айтганимдай, ўшаларни нишонга олган. Баъзан менга бечора Юсуф Жума ўз нишонларига қарши ёзаётган мақолаларини Пўлатов унинг пешонасига тўппонча тираб турган шароитда ёзаётгандай туюлади. Ёки адашаяпманми? Эътибор беринг. Ҳозир ўзбекзабон сайтлар кўпайиб кетди, Юсуф Жума эса ўзининг барча сўкиш ва иғво тўла мақолаларини айнан Пўлатов сайтда чиқармоқда. Унинг мақолалари бу сиёсий шарлатан кимга қарши курашаётган бўлса ўшаларга қарши қаратилган. Пўлатовдан жирканишини эълон қилган шоирда унга муҳаббат ва эътиқод қаердан пайдо бўлди? Юсуф Жуманинг “Сен билан бундан буён гаплашмайман, ўлган тақдирингда ҳам таъзиянга бормайман” дегани қайга кетди? Шу саволга Жаслиқни ўтаб келган қаҳрамон шоир жавоб бера олармикин? Ҳай, билмадим!

Юсуф Жума мен ҳақимда 2013 йил 24 январда Пўлатов сайтида икки қисмдан иборат  “Беш карра беш йигирма беш (Ёхуд Мунофиқлар чилласига кирган мунофиқларнинг Бош Прокурорининг ва мустабиднинг адвокатининг Терророна туҳматларига жавоб)” номли баҳайбат, шаллақиларча ёзилган мақола чиқарибди. Мақоладан Пўлатовнинг бадбўй ҳиди мана-ман деб анқиб турибди. Юсуф Жума мақоласи 1-чи қисмининг охирида менга қарата шундай дейди: (Парча): Ахир ўз уйингда ҳам мен Пўлатов ёнини олганманку, чунки у ҳақ эди! (Парча тугади). Юсуф Жума менинг уйимда Пўлатовнинг ёнини олган эмиш, чунки у ҳақ эмиш! Чамаси, шоир 2003 йил 12 ноябрьда ёзган “Ислом Каримов раислигидаги саккиз партия, ёхуд куёвсиз тўй ҳамда уч кундан кейин, яъни 15 ноябрда ёзган “Муросасиз ўзбек мухолифатининг таъзияномасимақолаларида у Пўлатов ва унинг ён-веридагиларни қанчалик “ҳурмат” қилиб “ёнини олганлигини” унутиб қўйибди, шекилли.

У мағзавага тўла мақоласида ўғилларини тоғни урса талқон қиладиган Алпомишдай қилиб кўрсатаяпти. Мен Юсуф Жуманинг уйида бир неча марта бўлганман. Камбағалгина оила эди. Бироқ мен унинг ҳовлисининг ахволини кўриб ҳайрон бўлганман. На тартиб бор, на токларга ва томорқа ерга ишлов берилган. Шу ахволда у ва ўғиллари юзлаб гектар ерда фермер хўжалигини юрита бошлашган. Камситиш эмас, Алишер ерга ишлов берадиган билаги кучга тўлган деҳқон эмас, нимжонроқ, бироқ интелегент ўқитувчиликка ярайдиган йигит эди. Энг кичик ўғли (ёки қизими, эсимда йўқ) Жавҳар (ёки Гавҳар?) ҳали кетмон кўтаришга ҳам қурби етишмайдиган бола эди. Юсуфнинг яна бир ўғли (Машраб бўлса керак) ногирон ҳисобланар эди ва у ҳам отаси айтаётгандай Алпомишликка ярамас эди. Шоирнинг ўзи эса шеър ёзишдан нарига ўтган эмас. Гулнора оилага овқат тайёрласинми, ёки кетмон чопсинми? Ферузани кўрмаганман – у ҳақда бир нарса дея олмайман.

Хўш, бу оила қандай қилиб юзлаб гектар ерга пахта экади, давлат планини Ўзбекистонда биринчи бўлиб 200 фоиз қилиб бажаради, бир қанча енгил машина ва тракторлар, миллион-миллион пуллар, юзлаб мол ва қўйлар, кошона уйга эришади? Бу оилада нечта шофер, нечта тракторчи ва нечта чўпон бўлган? Балки бу ақлга сиғмас маҳнатни бажарадиган Юсуф Жуманинг ўнлаб қароллари бўлгандир? Билмадим! Ўзбекистонда фермерлар ҳақида мендан кўп ёзган одам камдан-кам бўлса керак. Мен тиним билмай ишлаган фермер оилаларни кўрганман, гаплашганман. Наманган вилотидан Жиззах вилоятига тўққизта забардаст ўғли билан келиб 35 гектар ерда фермерлик қилган Толиб ака деган одам билан соатлаб гаплашганман. Йиғим-терим охирида Толиб ака чайласи олдига қоплаб уюб қўйган 8-10 тонна ерёнғоқни кира КамАЗ машинага ортиб Наманганга жўнаб кетар эди, холос. Ўн эркакдан иборат оиланинг бир йилда топгани шу эди. Нега Толиб ака 9 та ўғли билан бир неча “Нексия”, 5-10 та трактор, юзлаб мол-қўй, миллионлаб сўм пул топа олмас эди? Чайладан бошқа на Наманганда ва на Жиззахда кошона уёқда турсин, ўғилларини уйлантириш учун 2-3 та оддий уй ҳам қура олмас эди?

Жиззахлик ҳуқуқбон Мамир Азимов 10 гектар ер олиб фермерлик қилди. Ўғиллари билан ишлаб ҳар йили давлат планини бажариб келди. Унинг давлат олдидаги ягона “айби” у ўткир ҳуқуқбон эди, кунда бўлмаса ҳам кунора, ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта “Озодлик” ва ВВС радиоларида чиқиш қилар эди. Жонажон ҳокимият унинг ерини тортиб олди, орттиргани битта эски “Жигули” бўлди.

Юсуф Жума ҳам ўткир танқидий шеърлар ёзган, шахсан Каримов номига очиқ хатлар йўллаган. Мас., у 2002 йил 30 апрелда Каримовга ёзган, нусхаларини эса чет эл оммавий ахборот воситаларига юборган очиқ хатида бундай ёзади:

“Менинг ҳаётим хавф остида бўлганлиги учун, менга суиқасд қилинган тақдирда, у ушбу одамлар томонидан уюштирилишини Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ ҳар бир фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари гаранти ҳисобланган шахс, яъни Сизни воқиф қилиб қўйишни лозим топдим:

Якубов Г.Д. – Миллий Хавфсизлиги Хизмати Бухоро вилояти Бошқармаси бошлиғи ва унинг Тошкентдаги ҳомийлари;

Ҳусенов С. Қ. – Бухоро вилояти ҳокими ва унинг Тошкентдаги ҳомийлари;

Ғулом Ортиқов  –  ММХ Бухоро вилояти Бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

Шомуродов Ғайрат –   ММХ Олот тумани бўлими бошлиғи;

Раҳмонов Абдусалом – Қоракўл тумани ҳокими;

Ҳафизов Содиқ – Қоракўл тумани ИИБ бошлиғи”.

Қаранг, Жиззах, Наманган ва бошқа вилоятлардан фарқли ўлароқ Бухорода вилоят ҳокими С.Хусенов ва Қоракўл туман ҳокими А.Раҳмонов бир пайтда Юсуф Жумани ўлдириш ниятида юришар экан, ҳам унга фермерлик қилиш учун юзлаб гектар ер бериб, ишлаш ва бойлик орттириш учун ҳеч кимга насиб этмаган демократик шароитни яратиб беришган экан! Бу иддаоларингизнинг қайси бирисига ишониш керак, ҳурматли шоир? Жавобни мен бераман: Сиз бошида ҳокимият одамларини, демократия нималигини умуман тушунмайлиган одамларни оддийгина ШАНТАЖ қилгансиз. Менда Сизнинг дастхатингизга доҳил президент ва бошқа юқори лавозимли шахсларга ёзган шантаж-мактубларингиз бор. Ўша шантажларингизга мен ҳам ишонганман ва ҳатто баъзиларини рус тилига ўгиришга ҳаракат қилганман. Бошида шантажларингиз яхши ҳосил берган: Сиз бойликни ҳалол меҳнат билан эмас [Ўзбекистонда ҳалол меҳнат билан бойишга ҳеч қачон йўл қўйилган эмас!], Сизнинг ёзган шеърларингиз ва шантаж тўла хатларингиздан бошда чўчиб турган амалдорлардан ундиргансиз. Бора-бора Сиз ўша зулукларнинг ҳам жонига теккансиз ва уларда Сиздан қўрқиш йўқолган. Шу сабабли Сизнинг 2007 йил охиридаги жон талваса шантажларингиз, яъни “Каримов, кет! шиорини машинангизга илиб шаҳар бўйлаб юришингиз уларга кор қилмаган ва Сизни қамашган.

Мен Москва ва Кишинёв шаҳарларида ўқиб юрган пайтимда рус ва молдаван диссидентларини кўрганман, баъзилари билан битта ётоқхонада яшаганман. Улардан КГБнинг бир жиҳатини кўп марта эшитганман: КГБ давлат ёқтирмаган одам билан боғлиқ бирорта нарсага кўз юммас экан, ҳар бир нарсани ипидан-игнасигача ёзиб қўяр экан. Ўзбекистоннинг МХХси КГБнинг ўгай эмас, ҳақиқий ўғли бўлгани учун Сизнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатингизни қайд қилиб борган. Хусусан, шантаж билан тўплаган бойликларингизни ҳам улар охирги сўмига ёзиб боришган. Шантаж йўли билан топилган бойлик Сизнинг  олдинги эътиқод ва дунёқарашингизни кескин сусайтирган, Сизда очкўзлик шаклланган. Ўзбекистон шароитида Сиз тўплаган бойлик катта бойлик ҳисобланади. Шу бойликдан Сизни ўша амалдорларнинг ўзи маҳрум қилишган. Очкўзлик шаклланган одам учун бойликдан ажраш деярли ўлим билан баробардир. Сиз ҳозир ҳам йўқотган ўша бойликларингиз таъсиридасиз.

Пўлатов Сизни илинтирган қармоқ мана ШУ! 2011 йил 12 июнида Сиздаги Пўлатовдан жирканиш хисси сал ўтмай муҳаббатга айланишининг сабаби ШУ! “Бундан сўнг”, Алишер ёзгандай, Сиз Пўлатов билан мутлақо гаплашмайдиган эмас, у қармоқни ҳар сафар тортганда “лаббай!” деб туришга мажбурсиз. Бу умрингизнинг охиригача, билиб қўйинг! МХХнинг қармоғига бир марта илингунингизгача, муҳтарам шоир, уёғини Пўлатовга ўхшаганлар уддалаб кетаверади.

2012 йил 21 сентябрда мен “Жиззах мухолифати” номли мақола ёзган эдим ва уни асосан мен туғилиб-ўсган Тоқчилиқ қишлоғилик Мустафоқул Муқимовга бағишлаганман [тўлиқ матни  www.tolibyoqubov.wordpress.com блогда келтирилган]. Шу мақоланинг охири:

“Мустафоқул Муқимовдан туман ва вилоятдаги катта-кичик раҳбарлар қаттиқ ҳайиқар ва халқ орасида у кишига «ёзувчи» деган салбий муносабат шакллантиришга ҳаракат қилишар эди, бироқ домла одамлар орасида «жаноби олийлари» деган лақаб билан машхур эдилар. Колхоз раислари, туман раҳбарлари бул зотни сотиб олишга кўп ҳаракат қилишар эди, бироқ домла принципиал позицияда мустаҳкам турар эдилар. Мустафоқул Муқимов моддий камбағал, бироқ маънавий бой инсон сифатида бундан 20 йиллар чамаси илгари оламдан ўтдилар. Аллоҳ Мустафоқул Муқимов домлани ва у кишининг сотилмай оламдан ўтган сафдошларини мағфират этсин”, деб ёзганман.

Бениҳоя кенг фалсафий ва сиёсий билимга эга бўлган Муқимов домла умрларининг охиригача совет-коммунистик тузум иллатларига қарши курашиб ўтдилар, ўзларининг ўткир қаламлари ва шамширдай кесадиган сўзлари туфайли ўнлаб бегуноҳ қамалган одамларни қамоқхоналардан чиқариб олган эдилар. Амалдорлар бу инсонни сотиб олишга ҳар қанча уринишмасин домла сотилмадилар, оилалари билан камбағал ҳолда яшаб ўтдилар. Сизнинг ҳам ўткир қаламингиз ва шамширдай сўзингиздан Бухоро ва Қоракўл амалдорлари бошида ўлгудек қўрқишган, Сизни сотиб олишга ҳаракат қилишган. Қишлоқдошим Мустафоқул Муқимовдан фарқли Сиз сотилгансиз, бойликни танлагансиз. Бойликнинг ўзи келмайди, баъзан у қармоғи билан келади ва Сизга ўхшаганларни илинтиради.

Мен Юсуф Жумани бирор марта нафақат ҳақорат қилмаганман, ёшим ундан салкам 20 ёш катта бўлишига қарамасдан бирор марта “сен”сирамаганман. Учкам юз ёшда вафот этган отам мулла Ёқуб умрлари давомида менга бирор марта “сен” деб гапирмаганлар. Ўзбекларнинг хассос шоири Юсуф Жума мени ҳар бир сатрида ҳақорат қилиб, “сен”сираб мақолалар ёзибди. Қарзни қайтариш вақти келди. Ҳой, нобакор! “Толиб аканинг олдида Эйфель минораси паст бўлур” деб ёз, дея мен сенга мурожаат қилганим йўқ! Буни ўз ташаббусинг билан ёзгансан, қармоқдаги итбалиқ! Абдураҳим қармоқни тортса, думингни лиқонғлатиб мени ҳақоратлаш ва “сен”сирашга ўтибсан!

Абдураҳим меникига роса осилиб кўрди, узиб олаолмади, удда қила олмади. Мен “Абдураҳим Пўлатов нега қопиб гапиради?” (6 қисмлик), “И.Каримов ва А.Пўлатов: Паралеллар” ва бошқа бир қанча мақолаларимда уни аёвсиз фош қилганман. У энди сенга ўхшаш мараз сотқинлардан фойдалана бошлади. Минг чиранма сен ҳам уддалай олмайсан! Сен ифлос 2001 йили МХХнинг подвалида ётганингда мен кечалари ухламай сен ва ўғилларинг ҳимоянгга ўнлаб материаллар ёзганман ва тарқатганман. Эссиз менинг кўз нурларим! Мендан бошқа яна ким сен ифлос ҳақингда АҚШ президенти Жорж Буш ва ўғлинг Бобур номидан Франция президенти Николя Саркози номига мурожаатлар ёзган? Мендан бошқа яна ким БМТ нинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, ЕХҲТ, Оврупа Иттифоқи, Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси, «Чегара билмас журналистлар» халкаро ташкилотига хат ёзиб имзо тўплаган? Мендан бошқа яна ким Париждаги Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерациянинг Ереванда ўтган Конгресси қатнашувчилари номига мурожаат ёзган (6-10 апреля 2010 й.)? Ким? Абдураҳимми? Ўғлинг Бобур Абдураҳимга хат ёзиб “Дадамга ёрдам беринг” деб илтижо қилганда у нима деб жавоб қилганини ўғлингдан бир сўраб кўр, ҳали эсида тургандир?

Сен ифлос мени чет элга қочганликда айлагансан. Нега ҳозирги шефинг Абдураҳим 1992 йили 20 декабрда биринчи бўлиб қочганини ёзмайсан? Сен қамоқда ётганингда сенинг оиланг чет элга қочмадими? Шефингнинг www.harakat.йўқ сайтига бир қараб қўй. Сен-ку, интернет бўйича дубсан, ақлинг етмайди, ўғилларингга айт очиб беришсин. Абдураҳим-шефинг чет элда яшаб Каримов тузумига қарши курашаётганларни “чет элга қочволиб…” деб иғвога ўтади. У ифлоснинг ақли бўлса, “мен ўзимчи? бу саволни одамлар менга қарата беришга қодир эмасми?” деб ўзини тийиши лозим. Аферист, иғвогар, лўттивоз, ҳамма нарсадан ажралиб бўлган Абдураҳим шу сайти билан ўзини ўзи овутиб яшаяпти. Унинг “…деб ёзади мухбиримиз”, “Ҳаракат хатқутисидан” деб ёзаётганлари ўзининг ачиган миясининг маҳсулоти эканини ким тушунмайди? Ўзбекистондан олаётган маълумотлари МХХнинг идорасидан берилаётганини сен ифлос тушунмайсан ҳам!

Бир вақтлар сен ифлосни мен дилдан ҳурмат қилиб, Москвада “Россия-Чеченистон дўстлиги” уюшмаси бошлиқларига кўкларга кўтариб мақтаган мен бўламан. Сенинг чеченлар ҳақида ёзилган шеърларингни рус тилига таржима қилишга Тошкенти азимда бирорта одам топилмаганда уларни менинг ўзим таржима қилишга тушганман. Мен шоир эмасман – уддалай олмадим. Уддалаганларимни эса мен чин юракдан қилганман. Бироқ мен қалбимдан ҳурмат қилган Юсуф Жума мен учун ЎЛДИ! Энди мен ҳақимда истаганингча ёзавер! Билган б..ни е!

3 февраль, 2013 й.,   Франция.

Толиб Ёқубов

Categories: Uncategorized | 1 dona sharh

Post menyusi

One thought on “Юсуф Жума Абдураҳим Пўлатовнинг ўрта бармоғига кийдирилган ҳолда ўйнатилмоқда

  1. Pingback: Ҳуқуқбон Толиб ЁҚУБОВнинг блоги

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.