Daily Archives: Fevral 28, 2013

Оббо, Ўзбекистон одил суди-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!

            Толиб Ёқубов

 

            Буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзининг “Евгений Онегин” поэмасини ёзиб тугатгач, уни яна қайтадан ўқиб чиқибди. Поэма унга шунчалик ёқибди-ки, у қўли билан сонига шапати тортиб: “Оббо, Пушкин-ей! Оббо, қанжиқнинг боласи-ей!” деб юборган экан.[Ай да, Пушкин! Ай да, сукин сын!]. А.С.Пушкиннинг бу машҳур хитоби қилган иши ёки ёзган асари ўзига бениҳоя ёққан одамнинг тўлқинланиб ўзига берган баҳоси ўлароқ тарихда сақланиб қолган. Мазкур хитобни кўпчилик бошқа бир одамнинг бениҳоя мараз иши ёки асарига ўзининг берган “юксак”, бироқ ўта сальмй баҳоси сифатида ишлатишади.

Муҳтарам ўқувчи диққати ва ҳукмига ҳавола этилаётган ушбу мақоламда “одил суд”  деяётганимда мен нафақат суд системасини, балки прокуратура, милиция, МХХ ва жиноий, фуқаровий, хўжалик ҳамда маъмурий қонунбузарлик ишларини қўзғатиш ҳуқуқи берилган бошқа органларни ҳам назарда тутаётирман. Continue reading

Categories: Uncategorized | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.