Бузуқ хотин, Ўйнаши ва Мушук,

             Xo`ja Nasriddin   Толиб Ёқубов

ёхуд

Афандининг Юсуф Жумага саволлари 

 2-чи мақола

Латифа-қисса:  Афанди эрталаб дўкондан икки кило гўшт олиб келиб Хотинига берибди, кечқурунга лаззатли бир таом тайёрлаб қўйишни тайинлаб ишга кетибди. Хотин бузуқ экан, Афанди ишга кетишини пойлаб унинг олдига келиб турар экан. Ўша куни ҳам Ўйнаши кириб келибди, Хотин унга ҳалиги гўштни едириб-ичириб, у билан маишат қилибди. Кечқурун Афанди келса қозон қуп-қуруқ эмиш. “Овқат қани?” деб сўраса, Хотин: “Мушук еб қўйибди” деб жавоб берибди. Уй Мушуги хонада ухлаб ётган экан. Афанди дарров уни олиб тарозуга қўйса икки кило чиқибди. Афанди Хотинидан сўрабди: “Бу Мушук бўлса гўшт қани, агар бу гўшт бўлса Мушук қани?”.

Мазкур латифа-қиссада “Мушук” ва “Гўшт” (ҳар бири икки килодан) бир-бирига қарама-қарши унсурлардир. Буни эслаб қолинг – ушбу мақолани ўқиш давомида бу қарама-қаршилик яна юзага чиқади.

Мен “Юсуф Жума Абдураҳим Пўлатовнинг ўрта бармоғига кийдирилган ҳолда ўйнатилмоқда” номли 1-чи мақоламда Юсуф Жуманинг катта ўғли Алишернинг тарқатган ушбу хатини келтирган эдим. Муҳтарам ўқувчи диққатига мазкур хатни яна бир марта келтирмоқчиман:

 G’irt bo’xton

Abdurahim Po’latning “Harakat” saytida e’lon qilgan, Yusuf Juma Vashingtonda uchrashuvlar o’tkazdi, muxolifatchilikka da’vo qilayotgan o’zbeklarning uyida bo’ldi”, degan maqolasi haqida.
Abdurahim Po’latning maqolasida aytgan, barcha ma’lumotlari g’irt yolg’on:

1. Yusuf Juma, Vashingtonga faqat shaxsiy ishlari bilan bordi. O’zbekiston va muholifat haqida, hech kim bilan, hech qanday suhbat qilmagan.

2. Yusuf Juma Abdurahim po’latning uyiga, uning ukasi Abdumannop Po’latov vafoti munosabati bilan ta’ziya bildirish uchun borgan xolos. Taziyaga borib ham, tuxmatga qolishini bilganida, hatto ta’ziyaga ham bormagan bo’lardi.
Abdurahim Po’latning maqolasi tuxmatligini, Jahongir Muhammad ham tasdiqlashi shubhasiz. Chunki Yusuf Juma, Jahongir Muhammadning uyida bo’lmagan, hatto Jahongir Muhammadning Yusuf Juma Vashingtonga borganidan xabari ham yo’q.

Abdurahim Po’latning maqolasini o’qigan Yusuf Juma bundan so’ng Abdurahim Po’lat bilan mutlaqo gaplashmasligini, bunday kimsalarning to’yi- oshiga hech qachon bormaganligini, bundan keyin bunday kimsalarning ta’ziyasiga ham bormasligini bildirdi!

O’zini muxolifat peshvosi, deb bilgan, o’zini hammadan dono, deb bilgan, Abdurahim Po’latning bu tubanligidan jirkangan Yusuf Juma, o’zining o’zbekligidan or qilishi to’g’ri ekanligiga yana bir karra amin bo’ldi.

Alisher Yusufjon o’g’li,

12 iyun,11

Эътибор беринг. Бу хат 2011 йилнинг 12 июнида ёзилган, салкам ўнтўққиз ярим ойдан кейин, яъни 2013 йил 24 январь куни Юсуф Жума Абдураҳим Пўлатовнинг www.harakat.йўқ  сайтида мен ҳақимда “Беш карра беш йигирма беш (Ёхуд Мунофиқлар чилласига кирган мунофиқларнинг Бош Прокурорининг ва мустабиднинг адвокатининг Терророна туҳматларига жавоб)” номли, икки қисмдан иборат баҳайбат мақола чоп этди. Мақола номидан у мени кам эмас, кўп эмас – “Мунофиқларнинг Бош Прокурори  ва мустабиднинг адвокати” деб атаган. Тишни тишга қўйиб мақоланинг ҳар икки қисмини ўқиб чиқсангиз, Юсуф Жума Абдураҳимнинг бир “жойига” қалин қилиб пахта қўйганига амин бўласиз.

Бошқача айтганда, Юсуф Жуманинг Абдураҳимга муносабати ўнтўққиз ярим ой мобайнида 180 даражага ўзгарибди: Абдураҳимдан жирканиш, у билан мутлақо гаплашмаслик, ўлса ҳатто таъзиясига ҳам бормаслик муҳаббат ва вафодорликка айланибди. Икки қарама-қарши унсур: бири – ўт (олов) билан сув, иккинчиси – ит билан одам! Биринчисида: ўт ва сув ҳеч қачон бир-бири билан келиша олмайди; иккинчисида: ит йиртқич бўлса-да, аммо эгасига вафодор – ё келиб эгасига суйкалади, ё оёғининг тагига ётади.

Ит қутурган пайтдагина эгасига ҳам, бегонага ҳам бирдай ташланиши мумкин. 2011 йилда Юсуф қутурган бўлганмикин-а? У дафатан Муҳаммад Солиҳга ташланиб қолганда баъзилар: “Нима бало, Юсуф Жума қутурганми?” дейишганини эшитганман. Демак, ўша пайтда у қутуриши натижасида Абдураҳим ва Муҳаммадсолиҳ бир-бирига душман эканини ҳам сезмасдан иккаласини ҳам қопаверганмикин? Энди, 2013 йилнинг бошида, Абдураҳимга муҳаббат ва итникидек вафодорлик кўзи билан қараб мени қопишга ташланганига қараганда Юсуфнинг қутуриши тўхтабди, бироқ асорати қолибди: Абдураҳим “Ҳудакуш, бос!” деб мени кўрсатган экан, шекилли, менга ташланиб қолди.

Латифа-қиссадан хисса: Афандининг Юсуф Жумага саволи: Ҳой, Юсуф! Ўғлинг Алишернинг 2011 йил 12 июнда ёзилган хатидагилар тўғри бўлса, 2013 йил 24 январь куни www.harakat.йўқ  сайтида ёзганларинг қани? Агар 2013 йил 24 январь куни www.harakat.йўқ  сайтида ёзганларинг тўғри бўлса, у ҳолда ўғлинг Алишер хатида эълон қилган Абдураҳимга нисбатан жирканишинг, у маҳлуқ билан мутлақо гаплашмаслигинг ва ҳатто жанозасига ҳам бормаслигинг қани? Ниманинг ҳисобига у ифлоснинг оёғи остига ётиб олишни маъқул кўрдинг? У шарлатан омбур билан бирор нозик жойингни қисиб олдими? Оғриябдими? Жаслиқдаги қийноқлар АҚШга кўчдими?

Юқорида ёзганимдай, Юсуф мени “Мунофиқларнинг Бош Прокурори ва мустадиднинг адвокати” деб атабди. Унинг “томи кетмаган” бўлса, “мунофиқ”, “бош прокурор”, “мустабид” ва “адвокат” атамаларининг маъносини тушунган ҳолда ёзиши лозим эди. Дили Исломга қарши бўлса-да, бироқ ўзини мусулмон одамдай кўрсатиб, Исломнинг барча рукнларини бажариб юрадиган (номоз ўқийдиган, рўза тутадиган ва ҳ.) кофир банда Ислом динида “мунофиқ” дейилади. Айтишларича, Худони умуман танимайдиган ва тан олмайдиган кофир бандадан мунофиқ ёмонроқ бўлиб, шунинг учун ҳам мунофиқларнинг жойи дўзахнинг тубида экан. Мунофиқнинг уч белгиси ҳақида мен уламолардан эшитганман. Улар: 1) гапирса ёлғон гапиради; 2) ваъда қилса бажармайди; 3) омонатга хиёнат қилади.     Ўзбекистонда “мустабид” деганда кўпчилик И.Каримов ва у ташкил этган сиёсий тузумни тушуниб бўлди. “Бош прокурор”, одатда, давлат қонунлари мамлакатда бажарилиш-бажарилмаслигини назорат қилувчи, “адвокат” эса бирор шахс ёки ташкилотнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс сифатида тушунилади.

Бечора Юсуф Жума! У 5-6 та машина, 10 тача трактор, юзлаб гектар ер, кошона иккиқаватли уй, 300 дан ортиқ қорамол, мингдан ортиқ қўй, ўн миллионлаб сўм пулни Ўзбекистон шароитида фақат МУНОФИҚЛИК билан топганини битта мен эмас, юзлаб одамлар билади. Қоракўлликлар, жумладан ўзи ва болалари туғилиб-ўсган Хирс қишлоғи аҳолиси айниқса яхши билишади. Давлат мулозимлари, аввало МХХ ходимлари, улар орқали эса Абдураҳим ҳам буни яхши билади. Бу шоир-ачиганкалла ва унинг хўжайини ҳали тарих ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйишини кўз олдига келтираётганлари ҳам йўқ. Бу ачиганкалла америкаликлар ғайрат қилиб, уни қамоқдан чиқариб олиб, АҚШга олиб кетгани “менинг номим тарихда И.Каримов тузумига қарши шиддат билан курашган инсон сифатида қолиши учун етарли” деб ўйласа керак. Тарих ва одамлар сен ачиганкалладан беҳисоб марта ақллироқдир – билиб қўй! И.Каримов тузуми ҳам, унга хизмат қилаётган Абдураҳимга ўхшаганлар ҳам, халқни зулукдек сўриб ётган шу тузум мулозимларини сен каби соғиб бойлик орттирганлар ҳам ҳали тарихда ўзининг ҳақиқий баҳосини топажак!

Менинг Ўзбекистон ичи ва ташқарисидаги фаолиятимни тарих қандай баҳолашини билмайман. Менинг 1989 йилдан 1997 йилгача бери ёзган мақолаларимнинг бир қисми компьютер бўлмаганлиги сабабли сақланмаган [машинкада ёзилган баъзи мақолаларимни балки кимлардир сақлаб қўйгандир]. Бироқ 97-чи йилдан кейин рус ва ўзбек тилларида шахсан мен томонимдан ёзилган минглаб билдиришнома, мурожаат, доклад, мақола, баёнот, хат, ариза ва бошқа ҳужжатлар турли интернет сайтларда сақланиб турибди. Буюк рус тарихчиси В.О.Ключевский: “Дунёда яхши одамлар кам деб арзу-надомат қилиш керак эмас, уларнинг борлиги учун Яратганга ҳамду-сано айтиш керак” деганидек, менинг хизматларимни яхши одамлар юзага чиқаришларига мен ишонаман.

Ёшликдан инвалид (жисмоний ногирон) бўлишимга қарамасдан мен судларда, президент маҳкамаси, прокуратура, милиция, МХХ идораларида Водийдан то Қорақалпоғистонгача, ва ҳатто чет элларда юрган қатор ватандошларни беғараз ҳимоя қилганман. 1998-99 йиллари “Камолот” жамғармаси ёрдамида Дунё тиллари университети ва бошқа университетларни битирган ёки битириш арафасида бўлган бир неча ёшлар, шу жумладан Абдуллаев Фаррух Аюбжонович, Юсупов Беҳзод Бахтиёрович, Зокиров Эркинжон Обиджонович, Самадов Исмоил Абдуҳамидович, Мўминов Отабек Нуритдинович инглиз тили бўйича билимларини чуқурлаштириш проектига асосан АҚШга юборилганлар. Ўқишни тугатгач бу йигитлар АҚШда ишлай бошлаганлар.

2001-2002 йилларда Ўзбекистон Бош прокурори Р.Қодиров ва ИИВ Тергов бўлими майори Н.Бегманов АҚШда ишда қолган бир неча йигит устидан терроризмда айблаб жиноий иш қўзғатишган. Юқорида исми-шарифлари келтирилган йигитлар Ўзбекистонга экстрадиция қилиш учун қамоққа олинган. Уларнинг бир неча ўртоқлари ёрдам истаб Абдураҳим Пўлатовнинг уйига боришган, бироқ “Бирлик” халқ ҳаракатининг ғазабланган раиси улар қувиб юборган. Беҳзод Юсуповнинг ота-онаси менинг уйимга келиб муаммони гапириб беришди. Мен АҚШ Адлия вазири Жон Эшкрофт ва Human Rights Watch ташкилоти раҳбари номига хат ёздим. Қамалганларнинг тўрттаси озодликка чиқишди, қамоқда қолган иккитасининг тақдири менга маълум эмас.  Турли вақтларда мен ҳимоя қилган ватандошларимиз Голландия, Буюкбритания, Канада ва бошқа мамлакатларда тинч-омонликда яшашмоқда.

Иккита ачинадиган жойим бор: ўз вақтида мен икки ифлос – Абдураҳим ва Юсуфни ўнлаб жойларда жон-жаҳдим билан ҳимоя қилганман. Энди афсусланаман.

Categories: Uncategorized | Метки: , | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.