Monthly Archives: Aprel 2013

КАРИМОВ РЕЖИМИНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ

Tolib Yoqubov-2

Ўзбекистон ҳукумати битта Киштут қишлоғи аҳолисини мажбўрий кўчириш билан чегараланган эмас, Киштутдан кейин бирин-кетин чегара бўйлаб жойлашган 20 дан ортиқ барча қишлоқлар аҳолисини Сурхандарёнинг бир неча туманлари ҳудудларига кўчирди, ўн минглаб одамларнинг ҳаётига раҳна солди.

Толиб Ёқубов

2000 йил июль ойининг бошларида Ўзбекистоннинг марказий газеталарида Сурхандарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманлари тоғли ҳудудларида “Ўзбекистон исломий ҳаракати” (ЎИҲ) жангарилари пайдо бўлди, отишмалар натижасида қурбонлар бор, деган хабарлар ёзилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) шу йилнинг 18 августида баёнот тарқатиб, унда хусусан ушбуни ёзган эди: (Парча):“Ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлардан келаётган хабарларнинг саёзлиги ва юқори лавозимли расмий шахсларнинг туманли шархлари содир бўлаётган воқеаларни чуқур ва объектив баҳолашга тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистон ичидаги ва унинг ташқарисидаги нуфузли сиёсий кучлар “халқаро терроризм” ва ислом экстремизми атрофида психоз ва шов-шувни кучайтирган ҳолда ҳарбий- сиёсий кризисни қиздираётганлари факти одамни сергак тортишга мажбур этади”. (Тамом).

Аслида нима бўлган?.

2000 йил декабрнинг бошида мен ва ташкилотимизнинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси Шавриқ Рўзимуродов Сурхардарё вилоятининг Шеробод туманига сафар қилдик. Continue reading

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | Leave a comment

Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак? (3-қисм)

Quyosh batarezalari

Мен юқорида айтган лойиҳа бўйича кимдир уй қурса ва унинг афзаллигини тушунса, бу лойиҳа қўлма-қўл бўлиб кетишига мен ишонаман.

 3-чи ҚИСМ

 

Ўзбекистоннинг қаттиқ иссиқ ёзи шароитида

электроэнергияни тежаш йўли борми? 

 

                Бор! Буни тушунтириш учун мен деярли ҳамма тушунадиган баъзи фактларни такрорлаб ўтишим керак. Куннинг исиши Ўзбекистонда эрта кўкламдан бўлмаса ҳам, апрель ойидан аниқ бошланади. Ёзни гапирмаса ҳам бўлади. 25 августдан кейин сумбула киради. “Сумбулада сув совир, тун совир” деганларидек, кечаси анча совуқ тушишини ҳисобга олмаганда, кундуз етарли даражада иссиқ бўлади. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | Leave a comment

Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак? (2-қисм)

Pilla

Барги ипакқуртининг озуқаси бўлган тут дарахти асосан йўл четларида ўсиши, унинг барг массаси 40 минг тонна пилла етиштиришга етиши, пахтадан деярли воз кечишни ҳисобига беҳисоб ер майдонлари бўшаши ва бу ерларнинг бир қисмида тут плантацияларини барпо этиш мумкинлигини ҳисобга олинса, Ўзбекистонда йилига 100 минг тонна эмас, балки 200 ва ҳатто 300 минг тонна пилла етиштириш мумкин бўлади.

                Толиб Ёқубов

2-чи ҚИСМ

Пиллачиликни ривожлантириш учун

электроэнергияни қаердан оламиз?

 

            Репрессив (зулмкорликка асосланган) сиёсий режимлар фан, техника ва жамият ривожи учун асқотадиган бошқа йўналишларни ривожлантиришдан манфаатдор эмас. Унинг раҳбарларида бундай йўналишларга ҳатто қизиқиш ҳам бўлмайди. Бир фактни мен яхши биламан: АҚШда давлат фанга 1 (бир) доллар сарфласа, фан давлатга уни 60 (олтмиш) доллар қилиб қайтарар экан. СССРнинг энг яхши йилларида Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | Leave a comment

Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак? (1-қисм)

                Толиб Ёқубов

Ipak qurti

Пилланинг пахтадан асосий фарқи шунда-ки, пилла қанча етиштирилмасин, унга бир ой, нари борса бир ярим ой астойдил меҳнат қилинади. Пахтага ўхшаб деярли бир йил эмас! Буни ҳамма билади. Иқтисодчининг ҳисоб-китоби бўйича Ўзбекистонда тутзор плантациялар уч баробар кўпайтирилса, етиштирилаётган пилланинг йиллик ҳажмини 100 минг тоннага чиқариш мумкин экан.

1-қисм

 

                Муҳтарам ўқувчи эътиборига тақдим этилаётган ушбу мақола бир неча қисмдан иборат бўлиб, улар иқтисодий ва сиёсий масалаларга бағишланган. Мен иқтисодчи ҳам, сиёсатчи ҳам эмасман (13 йил “Бирлик” халқ ҳаракатининг аъзоси бўлганимни ҳисобга олмаганда). Бироқ мен баъзан билган, кўрган ва эшитганларимни муҳтарам ўқувчи билан  ўртоқлашгим келади. Иқтисодий масалалар бўйича ёзганларим ўзимнинг изланишларим эмас. Мен уларни ҳукумат томонидан тан олинмаган, қўллаб-қувватланмаган ва, ҳатто, қатағон қилинган олимлар ва оддий чхши одамлардан эшитганман. Шундай қилиб, … Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.