Daily Archives: Aprel 21, 2013

КАРИМОВ РЕЖИМИНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ

Tolib Yoqubov-2

Ўзбекистон ҳукумати битта Киштут қишлоғи аҳолисини мажбўрий кўчириш билан чегараланган эмас, Киштутдан кейин бирин-кетин чегара бўйлаб жойлашган 20 дан ортиқ барча қишлоқлар аҳолисини Сурхандарёнинг бир неча туманлари ҳудудларига кўчирди, ўн минглаб одамларнинг ҳаётига раҳна солди.

Толиб Ёқубов

2000 йил июль ойининг бошларида Ўзбекистоннинг марказий газеталарида Сурхандарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманлари тоғли ҳудудларида “Ўзбекистон исломий ҳаракати” (ЎИҲ) жангарилари пайдо бўлди, отишмалар натижасида қурбонлар бор, деган хабарлар ёзилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) шу йилнинг 18 августида баёнот тарқатиб, унда хусусан ушбуни ёзган эди: (Парча):“Ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлардан келаётган хабарларнинг саёзлиги ва юқори лавозимли расмий шахсларнинг туманли шархлари содир бўлаётган воқеаларни чуқур ва объектив баҳолашга тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистон ичидаги ва унинг ташқарисидаги нуфузли сиёсий кучлар “халқаро терроризм” ва ислом экстремизми атрофида психоз ва шов-шувни кучайтирган ҳолда ҳарбий- сиёсий кризисни қиздираётганлари факти одамни сергак тортишга мажбур этади”. (Тамом).

Аслида нима бўлган?.

2000 йил декабрнинг бошида мен ва ташкилотимизнинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси Шавриқ Рўзимуродов Сурхардарё вилоятининг Шеробод туманига сафар қилдик. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | Leave a comment

Blog at WordPress.com.