Monthly Archives: May 2013

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

Толиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингни бузаман 

3-чи қисм

islom karim-2

Islom KARIMOV

Мақола сўнгида мен Каримов тинчлигини энг жиддий бузганлар – андижонлик тадбиркорлар ҳақида тўхталмоқчиман. Бошдан бош Каримов сиёсатининг негизи (марказий нуқтаси): бирор шахс ёки бирор гуруҳ халқни у ёки бу маънода ўз ортидан эргаштириш салоҳиятига эришса, уни дарҳол фалаж ҳолга тушириш (иқтисодий сиқувга олиш, сазойи қилиш, калтаклаш, қамаш, ўлдириш ва б.)дан иборат бўлганини “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партияси ўз бошидан ўтказгани ҳаммага маълум. Андижонлик тадбиркорлар минглаб иш жойлари ташкил этишган, ишчиларга муносиб ҳақ тўлашган, болалар боғчалари очишган, кам таъминланган оилалар фарзанларининг суннат тўйларини ўтказишган, йигитларни уйланиш харажатларини кўтаришган ва ҳ. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , , | Leave a comment

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

Толиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингни бузаман 

2-чи қисм

              Аслида “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партиясининг давлат

Islom KARIMOV

Islom KARIMOV

рўйхатидан ўтказилиши 1991 йил 29 декабрга белгиланган умумхалқ президентлик сайловлари олдидаги Каримовнинг чуқур ўйланган найранги эди. Уни биров тушунди, биров тушунмади. Баъзи зукко одамларнинг “Бу рўйхатга олиш узоққа чўзилмайди, яқинда бекор қилишади” деганини эшитганман. Шундай бўлиб чиқди ҳам. 1989 йил ва 90-чи йиллар бошида Каримовнинг тинчлигини биринчи бўлиб бузган икки ташкилотнинг қўлига рўйхатдан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома бериб сиёсий майдонда бемалол “ўйнатиб” қўйиш унинг “Сенлар менинг тинчлигимни буздинг, мен сенларнинг ҳаётингни бузаман” деган принципига мутлақо тўғри келмас эди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , | Leave a comment

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

Толиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингизни бузаман

1-чи қисм

           

Islom KARIMOV

Islom KARIMOV

Бу – ҳар қандай зулмкор давлат раҳбарининг сиёсий ва диний мухолифат вакиллари, ҳуқуқбонлар, мустақил журналистлар ҳамда мухолиф кайфиятдаги ҳар бир фуқарога нисбатан айтадиган ёки айтмоқчи бўлган гапидир. Баъзи содда одамлар: “Йўғ-э, қандай қилиб бу раҳбар ҳар бир мухолиф одамга бу гапни айтишга вақт топади? У ҳолда у бирорта бошқа иш қилмай, эрталабдан кечгача фақат шу иш билан шуғулланиши керак-ку!” дейиши мумкин. Давлат раҳбари мамлакатда ягона зулмкор одам бўлса эди, тўғри, у фақат шу иш билан овора бўлиб қоларди. Бироқ зулмкор раҳбар ўз атрофига мамлакатдаги ўн (балки юз) минглаб зулмкор одамларни йиғади ва “Ким менинг тинчлигимни бузса, сиз унинг ҳаётини бузишингиз керак!” деб амр қилади ва уларга турли лавозимлар ва имтиёзлар беради. Бу ишни жон-дили билан бажарадиганлар ҳам сон-мингта топилади. “Йўқ, бу ишни мен қила олмайман” деганлар ҳам бўлди. Бундайларнинг ҳаётини биринчилар қаторида буздилар. Буни 90-чи йиллар бошида ўз кўзимиз билан кўрганмиз. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , , | Leave a comment

ТУРКИЯ

93-АНТАЛИЯ - ТУРКИЯ

93-АНТАЛИЯ – ТУРКИЯ
Мен иккинчи марта чет элга чиқишим. Тошкентдан мен Туркиянинг Истамбул шаҳрига учдим. Аввал Кастамону шаҳрида турк халқлари фестивалида қатнашдик. Кейин у ердан Измир шаҳрига бордик ва у ерда турк халқлари умумжаҳон конференциясида қатнашдик.

93-КАСТАМОНУ - ТУРКИЯ

93-КАСТАМОНУ – ТУРКИЯ

Categories: СУРАТлар | Leave a comment

Гени ўзгартирилган сиёсий тузум

Толиб Ёқубов

 

 download           Яқинда Канадада яшаётган, кучга тўлган бир ватандош йигит билан скайпда гаплашдим. Сўҳбат давомида озиқ-овқат ҳақида ҳам фикр алмашдик. Канадада яшаётган ватандошнинг айтишича у яшаётган вилоят гўшт экспорт қилар экан, гўшт шу қадар сероб экан-ки, унинг нархи Ўзбекистондаги нархдан ҳам арзон экан. Бироқ, деди у, гўшт еяётганингизда у гўштми, бошқа нарсами – билмайсиз, маза-матраси йўқ, ҳайвонни табиий озуқа билан эмас, чамаси, уни тез семиртирадиган, гени ўзгартирилган озуқа билан боқилиши туфайли бу жараён гўштнинг таъмига салбий таъсир этган бўлиши мумкин, – деди у. Францияда ҳам ахвол худди шундай эканлигини мен ҳам гапирдим. Масалан, магазин ёки бозордан сотиб олганингиздан икки кун ўтгач, олманинг устида қора доғлар пайдо бўла бошлайди, яъни ирий бошлайди. Барча меваларнинг кўриниши тиллодай, бироқ, канадалик йигит айтганидай, маза-матраси йўқ. Continue reading

Categories: Uncategorized | Метки: | Leave a comment

БУЗИШ – осон, ТИКЛАШ – қийин

Толиб Ёқубов

islom karimov-3

Чорак аср давомида Ислом Каримов ҳамма нарсани бузиб бўлди: маънавиятни ҳам, маданиятни ҳам, илму-фанни ҳам, иқтисодни ҳам, сиёсатни ҳам, дин-диёнатни ҳам.

Башарасини биров ёқтирадиган, биров ёқтирмайдиган, 1992 йили биринчилар қаторида чет элга чиқиб кетган бир ўзбек сиёсатчиси ўз халқини “қорамол” деб аташни ўрганди. Бу иборани у ўз сайтида таборо кўп ишлатмоқда. Шу қатори у ўзини ҳам қорамол деб ҳисоблайдми-йўқми, менга қоронғу. Оддий мантиқ бўйича, у халқни қорамол деб атаётган пайтда “мендан бошқа” дея чеклов қўймаётганига қараганда, унинг ўзи ҳам қип-қизил қорамол бўлиши керак. Зукко аждодларимиз халқни ҳақорат қилганларни қорамол деб атаганларини биламиз. Ўнинг ўзидан бошқа бешта-ўнта яқин қариндош-уруғи ҳам бўлса керак. Улар-чи? Унинг: “Менинг қариндош-уруғим, бола-чақам ҳам қорамол” деб ёзганини мен учратмаганман. Шахсан мен уларнинг қорамоллигига ишонмайман. Бу қорамол сиёсатчининг бахтига “яхшиям-ки” Ўзбекистонда интернетга қаттиқ тўсиқ қўйилган, халқ унинг сайтини ўқий олмайди, амал-тақал қилиб ўқийдиганлари 1-2 фоиздан ошмайди. Бахти шунда-ки, агар халқ унинг сайтини бемалол ўқий олганда эди, у ватанга борса одамлар уни уриб ўлдириши бир неча кунда содир бўлар эди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , , | Leave a comment

Hukm-1

hukm-1

Categories: Uncategorized | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.