Daily Archives: May 5, 2013

БУЗИШ – осон, ТИКЛАШ – қийин

Толиб Ёқубов

islom karimov-3

Чорак аср давомида Ислом Каримов ҳамма нарсани бузиб бўлди: маънавиятни ҳам, маданиятни ҳам, илму-фанни ҳам, иқтисодни ҳам, сиёсатни ҳам, дин-диёнатни ҳам.

Башарасини биров ёқтирадиган, биров ёқтирмайдиган, 1992 йили биринчилар қаторида чет элга чиқиб кетган бир ўзбек сиёсатчиси ўз халқини “қорамол” деб аташни ўрганди. Бу иборани у ўз сайтида таборо кўп ишлатмоқда. Шу қатори у ўзини ҳам қорамол деб ҳисоблайдми-йўқми, менга қоронғу. Оддий мантиқ бўйича, у халқни қорамол деб атаётган пайтда “мендан бошқа” дея чеклов қўймаётганига қараганда, унинг ўзи ҳам қип-қизил қорамол бўлиши керак. Зукко аждодларимиз халқни ҳақорат қилганларни қорамол деб атаганларини биламиз. Ўнинг ўзидан бошқа бешта-ўнта яқин қариндош-уруғи ҳам бўлса керак. Улар-чи? Унинг: “Менинг қариндош-уруғим, бола-чақам ҳам қорамол” деб ёзганини мен учратмаганман. Шахсан мен уларнинг қорамоллигига ишонмайман. Бу қорамол сиёсатчининг бахтига “яхшиям-ки” Ўзбекистонда интернетга қаттиқ тўсиқ қўйилган, халқ унинг сайтини ўқий олмайди, амал-тақал қилиб ўқийдиганлари 1-2 фоиздан ошмайди. Бахти шунда-ки, агар халқ унинг сайтини бемалол ўқий олганда эди, у ватанга борса одамлар уни уриб ўлдириши бир неча кунда содир бўлар эди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , , | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.