Daily Archives: May 20, 2013

ЗУЛМКОРНИНГ ТИЛИДАГИ ВА ДИЛИДАГИ ГАПИ

Толиб Ёқубов

Сиз менинг тинчлигимни бузаяпсизлар,

мен сизларнинг ҳаётингизни бузаман

1-чи қисм

           

Islom KARIMOV

Islom KARIMOV

Бу – ҳар қандай зулмкор давлат раҳбарининг сиёсий ва диний мухолифат вакиллари, ҳуқуқбонлар, мустақил журналистлар ҳамда мухолиф кайфиятдаги ҳар бир фуқарога нисбатан айтадиган ёки айтмоқчи бўлган гапидир. Баъзи содда одамлар: “Йўғ-э, қандай қилиб бу раҳбар ҳар бир мухолиф одамга бу гапни айтишга вақт топади? У ҳолда у бирорта бошқа иш қилмай, эрталабдан кечгача фақат шу иш билан шуғулланиши керак-ку!” дейиши мумкин. Давлат раҳбари мамлакатда ягона зулмкор одам бўлса эди, тўғри, у фақат шу иш билан овора бўлиб қоларди. Бироқ зулмкор раҳбар ўз атрофига мамлакатдаги ўн (балки юз) минглаб зулмкор одамларни йиғади ва “Ким менинг тинчлигимни бузса, сиз унинг ҳаётини бузишингиз керак!” деб амр қилади ва уларга турли лавозимлар ва имтиёзлар беради. Бу ишни жон-дили билан бажарадиганлар ҳам сон-мингта топилади. “Йўқ, бу ишни мен қила олмайман” деганлар ҳам бўлди. Бундайларнинг ҳаётини биринчилар қаторида буздилар. Буни 90-чи йиллар бошида ўз кўзимиз билан кўрганмиз. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , , | Leave a comment

Blog at WordPress.com.