Журналист бўлмасам-да, журналистга айтганларим

sand-timer-icon

Ҳали Улуғбек Ҳайдаров, Исмат Хушев ва Ҳайитбой Якубовларга ўхшаганлар бу раҳбарларга яхшигина ўйин кўрсатадилар. Пешона қаттиқ урилгандан тўғри хулоса чиқармаган одамнинг пешонаси янада кучлироқ зарбага учрайди.

Менга «Камолиддин» деган шахсдан Фейсбук тармоғи орқали материаллар келади. Баъзилардан сўрасам, бу шахс Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтини юритувчи Камолиддин Йўлдошев дейишади. Агар мазкур шахс ҳақиқатан Камолиддин Йўлдошев, яъни Сиз бўлсангиз

Ассаломуалайкум!

Мен Сизни ҳеч қачон кўрмаган ва танимаган бўлганим каби Сиз ҳам мени ҳеч қачон кўрмаган ва танимаган бўлсангиз керак. Мен Сизнинг ижодингиз билан таниш эмасман, Сиз менинг ижодим билан танишмисиз, йўқми – билмайман. Одатда, ўзаро таниш бўлмаган одамлар бир-бирининг ижодига қараб ўзаро муносабат шакллантиришади – бири иккинчисини ёқтирса (зимдан), иккинчиси биринчисини ёқтирмаслиги мумкин. Бундан хулоса: менда Сизга нисбатан ҳеч қандай хусумат йўқ. Сизда-чи?

Улуғбек Ҳайдаров Прагага келган куни, вақтни бекорга ўтказмай, Сиз ундан turkiston.tv радиоси учун интервью олибсиз. Гарчи У.Ҳайдаров қип-қизил ёлғон гапираётган бўлса-да, интервьюингизни мириқиб эшитдим. Худди, ҳали ватанда юрганимда ҳам, кейин чет элда яшаётганимда ҳам, жонажон ўзбек матбуоти мен ҳақимда кўзини пирпиратмай ёлғон мақолалар чоп этганда мириқиб ўқиганимдай!

Мен бошқарган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг Дўстлик туман бўлимининг раиси Эгамназар Шайманов «Атрофимдаги одамлар» туркумида эсдаликларини ёза бошлабди. Билишимча, у эсдаликларини «Эзгулик» ҳуқуқбонлик ташкилотининг Жиззах вилояти бўлимининг раиси, ҳозирги кунда АҚШда қамоқда ўтирган Жамшид Мухторовдан бошлаган. Эсдаликларининг кейинги қаҳрамони сифатида Эгамназар У.Ҳайдаровни танлабди.

Мен журналист бўлмасам-да, бир нарсани аниқ биламан: журналистнинг ёзган мақоласи, уюштирган интервьюси ёки олган фильми, агар у ўз асарига киритган шахсларга асарида тенг имкониятлар берган пайтдагина ҳаққоний бўлади. Акс ҳолда бу асар иғво ва тўҳмат ҳисобланади. Журналистнинг МИССИЯси бу! Сиз интервьюингизда У.Ҳайдаров иддаолари ёнига Эгамназарнинг, менинг ҳамда ЎИҲЖнинг камида битта вакилининг иддаоларини қўшганингизда ютуқ Сизда бўлар эди. Сизнинг уюштирган интервьюингиз эса иғводан нари эмас.

Ўзбекистонда биз талай вақтимизни орамизга МХХ сингдирган жосусларини аниқлаш ва фош этишга сарфлаганмиз. Шулардан биттаси ЎИҲЖ раиси ўринбосари Михаил Ардзинов эди. Ўзбек мухолифати ичига раҳна солган, уни парчалашда катта ишларни амалга оширган шу ҳайвон эди. Шахсан мен у ҳақида мухолифат лидерларини неча бор огоҳлантирганман. Тинглашмаган. Ҳозирги кунда ЎХҲ раҳбарлари айни ўша хатоларни изчиллик билан такрорлашмоқда.

Ҳали Улуғбек Ҳайдаров, Исмат Хушев ва Ҳайитбой Якубовларга ўхшаганлар бу раҳбарларга яхшигина ўйин кўрсатадилар. Пешона қаттиқ урилгандан тўғри хулоса чиқармаган одамнинг пешонаси янада кучлироқ зарбага учрайди.

Аллоҳнинг паноҳига.

Толиб акаман.

Categories: МАКТУБЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.