Monthly Archives: Sentabr 2013

10.03.2000. В УЗБЕКИСТАНЕ ВСЁ НРАВСТВЕННО

10 марта 2000 г.

Талиб  ЯКУБОВ

 uzbekistan-child-labor-cotton                   Хлопководство – одно из самых трудоемких отраслей сельского хозяйства в Узбекистане. В процесс выращивания и сбора хлопка во все времена  привлекались школьники, студенты, рабочие заводов и фабрик, солдаты, служащие и др.

Особенно трудно приходилось школьникам. На неокрепшие плечи учеников от IV класса по Х-й ложилась наиболее тяжелая часть сельхозработ, связанных с хлопководством. Школьников не привлекали только на посев – обычно это делалось с помощью тракторов с участием небольшой группы взрослых людей. Continue reading

Categories: ПРАВО ДЕТЕЙ | Leave a comment

МУЛЛА ЖАББОР – УНДА БИР ГАП БОР!

Muhammad Solih va Ismat Xushev Turkiyada            “Дунё ўзбеклари” бош муҳаррири Исмат Хушев ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ таклифига биноан  16 сентябрь куни Туркияга ташриф буюрди. Исмат Хушевнинг якшанбадан душанбагача давом этадиган бир ҳафталик ижодий сафари хотираларини яқин кунлар ичида “Истанбулга саёҳат” рукни остида  ўқишингиз мумкин. “Дунё ўзбеклари” махсус мухбирининг Туркияга сафари давомида Муҳаммад Солиҳга нисбатан яқинда уюштирилган суиқасд тафсилотларини, Истанбул полицияси тарафидан олиб борилаётган тергов жараёнини, ўзбек мухолифати лидерини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш масалаларини яқиндан ўрганиш ва тадқиқ этиш кўзда тутилган. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Тимсоҳ душманингни еб қўйса, бу тимсоҳ менинг дўстим, дейишга шошилма

Толиб Ёқубов

 Ўзини мухолифат вакили ҳисобловчи

баъзи шахслар эътиборига

Timsoh

Timsohlar

            Чунки дуч келсанг у сени ўзингни ҳам еб қўйиши мумкин. Тимсоҳ яхшини ёмондан, ҳалолни ҳаромдан ва дўстни душмандан фарқ қилмайди – унга барибир, еяверади. Бу ҳикмат айниқса сиёсатда одамни оқни қорадан, дўстни душмандан, очиқни хуфъядан фарқ қилишга ундайди. Баъзилар амал қилади, баъзилар амал қилишга интилади, баъзиларга эса тимсоҳ каби БАРИБИР! Исломда бир одат таъқиқланган деб эшитганман: бировнинг ҳовлисига борсангиз, ҳовли соҳиби қаршингизга чиқиб ичкарига киришга таклиф қилмагунча ҳовлига кириш мумкин эмас экан! Нақадар доно таъқиқ! Ўша пайтда, масалан., ҳовлида аёлингиз (ёки қизингиз, синглингиз, …) енгил-елпи юрган бўлиши мумкин-ку, ахир! Сиёсатда ҳам шундай – хуфъялар ҳовлингизга (ёки қурултойингизга, тўй-маъракангизга ва бошқа тадбирларингизга) таклиф қилдингиз нима, қилмадингиз нима – кириб келаверади. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ҚУЛЛИК БИЛАН ЖАЗОЛАШ – 2-қисм

Толиб Ёқубов

Ҳуқуқ эгаси (субъекти) ва унинг ҳужжатларда акс эттирилиши

Slaveholder Government

Quldor Hukumat

Юқорида келтирилган мисоллар очиқда юрган одамлар ҳаётидан келтирилди. Юзминглаб қамоқларда ўтирганлар-чи? Аввало, “ҳуқуқ эгаси” тушунчаси ва унга “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақида халқаро пакт”и ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай ёндошилганини қараб чиқайлик. Шундай қилиб:

 Ҳуқуқ эгаси (субъекти) — у ёки бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар тегишли бўлган жисмоний ёки юридик шахс (инсон ёки ташкилот); Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ҚУЛЛИК БИЛАН ЖАЗОЛАШ – 1-қисм

Толиб Ёқубов

            Қуллик ва меҳнат муҳожирлари

 

Slaveholder Government

Quldor Hukumat

                Қул ва қулдорлик нима? Бир инсон иккинчи инсоннинг мулкига айлантирилган бўлса, биринчи инсон – қул, иккинчиси – қулдор, дейилади. Қул ҳам одамлар қатори ейди, ичади, ухлайди, ишлайди. Ҳатто уйланиши ва бола-чақа орттириши мумкин. Қул фақат қулдор учун ишлайди. Моддий манфаатдорлиги (еб-ичишдан ташқари) ё йўқ, ёки номига. Қул ҳеч қачон ўзининг меҳнатига яраша (эквивалент) ҳақ олмайди. Инсон сифатида қулнинг юқорида айтилган ҳуқуқлардан ташқари бошқа ҳуқуқлари ё йўқ, ёки минимумга келтирилгандир. Қулдор қулини бошқа қулдорга сотиши мумкин. Икки хил қулликни бир-биридан фарқлаш керак: инсонни инсон томонидан қул қилиниши ва инсонни давлат томонидан қул қилиниши. Қулликнинг биринчи типи одамлар қабила-қабила бўлиб яшаган замонларга бориб тақалади. Бир қабила иккинчисини урушда енгса, асирлар қул қилинган. Мустамлакачилик урушлари даврида миллионлаб одамлар қул қилиниб сотилган. Мас., европаликлар Африкани ишғол қилишганда қоратанлиларни қул бозорларида АҚШга сотишган, шу сабабли бу давлат дунёда энг катта қулдорчилик ҳудуди бўлган. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.