Daily Archives: Oktabr 18, 2013

ОББО, АСОЕВ-ЕЙ! ёҳуд “асов от” Ўзбекистонда нима қилиб юрибди?

Толиб Ёқубов

“Муштум” журналининг “Савол беринг – жавоб берамиз” номли рубрикаси бўларди. Мусоев Бесо номли мухлис савол берибди: “Қишлоғимиз ҳаммомининг аёллар хонасида тос етишмайди. Нима қилиш керак?”.  “Муштум” жавоб бераяпти: “Ҳаммомнинг аёллар хонасида нима қилиб юрибсиз?”.  Ўзбек мухолифатининг таниқли вакили Алибой ака Йўляхшиев иккаламиз ёзган “Каримов феномени” мақоламизга тожикистонлик Абубакр Асоев Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” сайтида  ўз муносабатини билдирибди. Раҳмат! Бироқ, айни пайтда, “Ўзбекистонда нима қилиб юрибсиз?” дея сўраш истагидаман.  Биз, икки муаллиф, ўзбекнинг булбулигўёси И.Хушев билан ҳамкорлик қилмасак-да, у мақоламизнинг бир парчасини ўз сайтида чоп этибди ва иккимизга атаб 4-5 қатор шеър битибди. Шеърга оғзининг суви қочган А.Асоев ўз муносабатини  “Лекин жуда боплабсиз, Исмат оға!”дан бошлабди ва давом этибди: “Ватанпарварлик дея аталмиш муқаддас туйғунинг фаҳмига бормайдиган айрим «ақли расо» мухолифатчилар керакли жавобни олишибди”.

Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | 1 dona sharh

Blog at WordPress.com.