Ислом Каримовнинг таланти очилмоқда
Баъзиларнинг таланти болалигида очилади – бунга тарихда мисоллар минглаб топилади. Баъзиларнинг таланти эса … Мен математика факультетида битта группада бирга ўқиган, кейинчалик улардан бири шу факультетга декан, иккинчиси эса кафедра мудири бўлган икки математикни биламан. Декан бўлгани хоразмлик Маматсоли бўлиб, ҳақиқатан кучли математик эди, аспирантурани Ломоносов номидаги Москва давлат университетида ўтаб, шу университет илмий кенгашида диссертациясини ҳимоя қилган эди. Кафедра мудири бўлган Баҳодир эса ғаллаороллик бўлиб, институтни зўрға битирган, бироқ хотинининг акаси Исмат Хушиев [журналист Исмат Хушев билан алмаштирманг!] Ўзбекистон компартияси Марказий Комитетида масъул лавозимда ишлаган одам эди. У қандай йўллар билан кафедра мудири бўлганини ўзингиз тушунсангиз керак. Бир вақт Баҳодир студентлар учун ўқув қўлланмалари ва дарсликлар ёза бошлади. Ҳамма ҳайрон, ҳамма шуни гапиради! Бир йиғинда Маматсоли ўз группадошида кузатилаётган катта ўзгаришни бундай тушунтирди: “Баҳодирнинг таланти 37 ёшидан кейин очилди!”. Бундай нарсалар бўлиб туради. Таланти ёши 50 дан кейин очилган, 70 дан кейин эса гуркираган шахслар ҳам бор. Шулардан бири Ўзбекистон президенти Ислом Каримовдир. Continue reading