Daily Archives: Avgust 18, 2014

ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ ( 5-қисм )

untitledТолиб Ёқубов

 

 

Ислом Каримовнинг таланти очилмоқда

 

Баъзиларнинг таланти болалигида очилади – бунга тарихда мисоллар минглаб топилади. Баъзиларнинг таланти эса … Мен математика факультетида битта группада бирга ўқиган, кейинчалик улардан бири шу факультетга декан, иккинчиси эса кафедра мудири бўлган икки математикни биламан. Декан бўлгани хоразмлик Маматсоли бўлиб, ҳақиқатан кучли математик эди, аспирантурани Ломоносов номидаги Москва давлат университетида ўтаб, шу университет илмий кенгашида диссертациясини ҳимоя қилган эди. Кафедра мудири бўлган Баҳодир эса ғаллаороллик бўлиб, институтни зўрға битирган, бироқ хотинининг акаси Исмат Хушиев [журналист Исмат Хушев билан алмаштирманг!] Ўзбекистон компартияси Марказий Комитетида масъул лавозимда ишлаган одам эди. У қандай йўллар билан кафедра мудири бўлганини ўзингиз тушунсангиз керак. Бир вақт Баҳодир студентлар учун ўқув қўлланмалари ва дарсликлар ёза бошлади. Ҳамма ҳайрон, ҳамма шуни гапиради! Бир йиғинда Маматсоли ўз группадошида кузатилаётган катта ўзгаришни бундай тушунтирди: “Баҳодирнинг таланти 37 ёшидан кейин очилди!”. Бундай нарсалар бўлиб туради. Таланти ёши 50 дан кейин очилган, 70 дан кейин эса гуркираган шахслар ҳам бор. Шулардан бири Ўзбекистон президенти Ислом Каримовдир. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ ( 4-қисм )

untitledТолиб Ёқубов

 

 

“Маҳалла” институтидан кескин воз кечиш – уни давлат назоратидан чиқаришдир

 

Ўқинг:   http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2014/06/140618_social_tribune_localism.shtml

 

Нега “Маҳалла” деб аталувчи институт (ташкилот)дан тамоман воз кечиш Ўзбекистон тараққиёт йўлига юз тутиши учун муҳим? Бунинг икки асосий: (А): сиёсий ва (Б) ижтимоий-психологик жиҳати бор. Аввало (А): сиёсий жиҳати ҳақида фикр юритайлик. Маҳалла азалдан ўзбеклар учун ўз-ўзини бошқариш институти бўлиб келган, бу – тарихий факт. Ҳеч қачон маҳалла бошлиғини мавжуд ҳукумат тайинлаган эмас: на ўн аср илгари, на Амир Темур даврида, на амирлик ва хонликлар пайтида ва на рус истилоси шароитида. Инсонларнинг ҳар қандай катта-кичик жамиятида ўзининг йўлбошловчи (лидер)лари бўлади. Баъзи лидерлар ўзининг донишмандлиги, баъзилари қаттиққўллиги, баъзилари серуруғлиги билан одамлар оғзига тушади, улар томонидан тан олинади. Маҳаллаларда вақти-вақти билан сайловлар бўлиб турган ва маҳалла халқи адашмасдан ўзига бошлиқ сайлаган. Маҳалла ҳаётидаги ҳар бир муаммони ечишда одамлар маҳалла бошлиғи билан маслаҳатлашишган, унинг тавсия ва таклифларини ҳисобга олишган. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ ( 3-қисм )

untitledТолиб Ёқубов

 

Тўй-тамошо ва марҳум дафни билан боғлиқ бўлган удум ва харажатларни кескин камайтириш  

Тўй-тамошони ёқтирмайдиган одам бўлмаса керак. Ўғил уйлантириш, қиз чиқариш ва улар билан боғлиқ бўлган “чаллади” (куёв, унинг ота-онаси, қариндош- уруғи ва ёру-дўстларини янги келин ота-онсиникига чорлаш, меҳмондорчиликка таклиф қилиш), туғилган фарзандлар учун “бешик ясатиш”, ўғил фарзанд учун суннат тўйи, туғилган кунни нишонлаш ва бошқа тўй-ю маракалар азалдан халқимиз ҳаётининг ажралмас бир қисми бўлиб келган – бу факт. Замонига қараб тўйлар зўрба-зўр, амал-тақал қилиб ўтказилган ҳоллар ҳам бўлди ёки қуда томонлар таъсибба-таъсиб, “мен сендан камми?” қаблида “қутуриб”, катта исрофгарчиликка йўл қўйган ҳолда ҳам ўтказилди.  “Тўқ” замонда “элга ош бериш” тўйига минглаб одамлар келганини ҳам кўрганмиз. Тўйларга атоқли ашулачи, раққоса ва мусиқа ижрочиларини таклиф қилиш, бетартиб пул “қистиришлар”, қариндош-уруғ ва таниш-билишларга тўн ёпиш, белбоғ боғлаш, дўппи кийгизиш, беҳисоб тоғораларда пишириқлар олиб бориш каби урф-одатлар кенг тарқалган даврлар ҳам бўлди. Инсон вафот этганида унинг маъракаси харажатлари салкам тўйга қилинадиган харажатларга таққосласа бўладиган даражага олиб чиқилди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ ( 2-қисм )

Толиб Ёқубов

 

untitledЎзбек тилини кескин ислоҳ қилиш ва ёшлар ўзбек тилидан ташқари жаҳонда етакчи бўлган камида иккита тилни эгаллашини таъминлаш 

Кейинги чорак асрда ўзбек тили камбағаллашган бўлса камбағаллашгандир-ки, деярли бойимади. Менинг тушунишимча, тилнинг бойлиги ундаги нафис сўзларнинг кўплиги билан ўлчанмайди. Тилнинг асосий бойлиги – шу тилда ифода қилиниши мумкин бўлган информация ҳажми билан ўлчанади. Атрофимиз информация билан тиғиз ўралган: кўзимизга кўринган ҳар бир предмет – заррами у, дарахтми у, тоғми у, сувми у, юлдузми у (ва ҳоказо) – фарқи йўқ – информациядир. Предмет кўринмаса-да, унинг номи айтилса ҳам дарҳол миямизда шу предмет ҳақида информациянинг маълум бир ҳажми ҳосил бўлади. Сайраётган қушни кўрмасак ҳам унинг овозини эшитсак бу қуш ҳақида миямизда тасаввур ва ўйлар – информация – пайдо бўлади. Эшитиш, тери сезгиси, таъм билиш, ҳид билиш органларимиз орқали ҳам биз атроф муҳитдан информация оламиз – уларнинг баъзилари (кўриш, эшитиш, ҳид билиш) масофа орқали, баъзилари (тери сезгиси, таъм билиш) бевосита контакт орқали амалга ошади. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.