Monthly Archives: Sentabr 2014

Тоlib aka    Толиб Ёқубов

 

ЭНГ ОҒИР ЛАВОЗИМ

 

                Давлат лавозимлари ҳамма мамлакатларда бисёр – давлат бошлиғидан тортиб оддий миршабгача, Бош прокурордан тортиб чегара қўриқловчи аскаргача, Парламент спикеридан тортиб солиқ йиғувчи инспекторгача давлат лавозимини эгаллаган одамлардир.  Бу лавозимларнинг қайси бири оғир, деган савол анча-мунча одамни қизиқтирса керак. Миршаблик оғирмикин? Аскарга оғирмикин? Балки прокурорга оғирдир?! Йўқ, миршабга оғир эмас – бирор “айб” қилса, у рапорт бериб ишдан бўшаб кетаверади ва ризқини бошқа ердан топаверади. Аскарга ундан ҳам осон – уруш бўлмаса, хизмат муддати тугагач, у дембель бўлиб ота-онаси бағрига қайтаверади.  Прокурорга бироз қийинроқ. Бу ерда иккита вариант бўлиши мумкин:  бири, масалан, собиқ Бош прокурор Ҳудойқулов каби катта пора билан қўлга тушиб ишдан кетади, бироқ қамалмайди, иккинчиси, масалан, Жиззах вилояти собиқ прокурори Равшан Муҳиддинов каби, президентга ўта содиқ бўлса-да, 15 йилга қамалиб кетаверади. Ўлмаса – чиқади, ва илгари топган бойлигини бирор ерга “кўмиб” қўйган бўлса, уни “кавлаб олиб” майда чайнаб яшайверади. Мен ўйлаб-ўйлаб энг оғир лавозим президентлик лавозими, деган хулосага келдим. Тушунтиришга ҳаракат қиламан. Менга ҳамфикр бўлган одамлар ҳам бор экан. Шулардан биттаси ҳозирги Россиядаги мавжуд ҳокимиятга энг мухолиф позицияда бўлган сиёсатшунос А.Пионтковский экан. Continue reading

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.