Monthly Archives: Oktabr 2014

АЙНИГАНЛАР

НЕГА  РОССИЯ  ЎЛИМГА  МАҲКУМ Типик россиялик портрети

25 июнь 2014 йил

 

НЕГА РОССИЯ ЎЛИМГА МАҲКУМ?

Украинага қарши бошлаган урушини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, Россиянинг ташқи сиёсатини тушуниш учун россиялик ким ўзи, у қандай ва нимани истаб яшайди, нималар уни қизиқтиртиради, нималардан у қувонади, деган саволларни ўзимизга беришимиз керак. Турган гап, россияликларнинг ўзлари жонажон мамлакатининг ҳамма минусларни қандайдир ташқи душманларга, баъзан эса чекист Путин қиёсафасидаги ўз ҳукуматига ва унинг дўстларига тўнкашга мойиллар. Бироқ  очиқ айтиш керак — бу барча ташқи душманлар, одатда, Россия пропагандаси ва россияликларнинг катта ёлғондан қизиб кетган оммавий онги томонидан ўйлаб топилган . Уларнинг президенти, ҳукумати ва депутатлари худди ўзларидай — ўғринамо, клан-мафиячиликка мойил фирибгарлар, кучсизларга шафқатсиз, куч олдида эса икки букилувчилардир. Continue reading

Advertisements
Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Путин Россияси сўзсиз ўлади

PutinТАРЖИМОНДАН Асли тожткистонлик, тожик тилини мукаммал биладиган журналист Олег ПАНФИЛОВ менинг дўстим эди. У Тожикистонда юз берган фуқаровий уруш пайтида Тожикистонни тарк этди ва Москвада “Экстремал журналистика маркази” ташкилотини тузди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти узоқ йиллар бу ташкилот билан ҳамкорлик қилди. У ҳақиқий маънода демократик руҳдаги инсон бўлгани учун Путин малайлари уни сиғдиришмади ва у Грузиядан бошпана олди. Ҳозир Олег Панфилов Тбилисида Илия давлат университетида профессор лавозимида студентларга журналистика асосларидан дарс бермоқда. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Россия урушга тайёрланмоқда

Андрей ШАРИЙ

07.07.2014

Юрий ФельштинскийАҚШда яшовчи тарихчи Юрий Фельштинский Александр Литвиненко билан ҳаммуаллифликда ёзган » ФСБ Россияни портлатаяпти « номли китоби чоп этилгач, Россияда Владимир Путин шакллантирган сиёсий системанинг кучли танқидчиси сифатида тан олинди. 1999 йилда одамлар яшайдиган уйларнинг портлатилиши сабаблари тергов қилингандан кейин юзага келган мавзуни Фельштинский ўзининг сиёсатшунос Владимир Прибиловский билан ҳаммуаллифликда ёзган «Корпорация: президент Путин давридаги Россия ва КГБ» номли навбатдаги асарида ривожлантирди.

Свобода (Озодлик) Радиосига берган интервьюсида Юрий Фельштинский Украинада кейинги ярим йил ичида содир бўлган воқеалар Путин режими характерига қандай таъсир кўрсатди, деган саволга жавоб берди:  Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

ПУТИН КЕТСА, РОССИЯНИНГ АГРЕССИЯСИ ТЎХТАЙДИ, ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗМИ? СИЗ СОДДАСИЗ, ХУДО САҚЛАСИН

ТАРЖИМОНДАН

Ўзбек тилидаги “майдон” сўзини мен бир неча Европа тилларида ишлатилишини эшитганман.

Украин тилида ҳам шундай экан. Бироқ украин ва руслар уни “майдан” деб бузиб айтишади.

Мен мақолани таржима қилаётганимда уни аслига қайтариб ёздим.

Виктор Ерофеев

Виктор Ерофеев

Бир ойдан кўпроқ вақт илгари таниқли Россия ёзувчиси Виктор Ерофеев путинпараст ватанпарварларни ғазаблантирган ўзининг «Бундан кейин бу ерда қандай яшаб бўлади» номли эссесини чоп этди. Телеташвиқотчи Дмитрий Киселёв мақоладаги асосий месседжларни ижодий «қайта тушуниб» ҳатто Ерофеевга алоҳида репортаж ҳам бағишлади. «Виктор Ерофеевнинг матни Россия халқига очиқдан-очиқ нафрат билан суғорилган, – деб ғазабланди Киселёв. – Унинг матнида «бизнинг азалий ирқчилигимиз» ҳам, «халқ таъқиқлардан хурсанд» ҳам бор. Рус ёзувчиси Виктор Ерофеевнинг ўз халқи шаънига айтган гапининг энг юқори чўққиси: «ириётган ичак-чавоқли тобут». Бу ерда энди ўз халқига бўлган нафрати жирканишга айланган». Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Путин Қримни олди. Хитой Россияни олади

Putin(Ушбу мақолада ҳозирги пайтда ўзбек тилида кам ишлатиладиган термин (атама)лар анчагина экан.

Муҳтарам ўқувчи қийналмаслиги учун мен мақола сўнгида кичкина ЛЎҒАТЧА келтирдим.

16 сентябрь, 2014 йил)

Владимир Путин халқаро муносабатлар китобини йиртиб ва Хитойнинг розилигини олмай даҳшатли стратегик хато қилди. Энди Пекинни иттифоқдош сифатида Ғарб санкциялари оғриғини пасайтиришга ёрдам беради, деган умид барбод бўлишга маҳкум. Жаноб Путин Қрим бўйича қилган ўзининг ғалаба нутқида гўё-ки берган ёрдами учун Хитойга шошиб миннатдорчилик билдирди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзига хос юмшоқлик билан “Украина масаласида Россия ва Хитойнинг баҳоси бир хил” деган маълумот берди. Бу, албатта, зўрма-зўраки ёлғон эди. Қрим бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашида овоз берилганда Сурия билан бўлгандан фарқли ўлароқ Хитой Россия орқасида турган эмас. У намойишкорона бетараф бўлди. Хитойнинг ташқи ишлар вазирлиги “Хитой ҳамма вақт ҳар қандай давлат ишига аралашмаслик  ринципида туради ва Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади” деб баёнот берди. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

БУРГУТ

Mag'rur Zanjirband Burgut22 сентябрь, 2014 йил

Мен 70-чи йилларда бажарилиши бўйича даҳшатли, бироқ маъноси бўйича инсон ақлини шоширадиган бир қаҳрамонликка гувоҳ бўлдим. У бугун яна ёдимга тушди. Тинчлик Марши эслатдими … Кўчиб кетган россияликларми … Балки украиналиклар уни уйғотишдими – билмайман.

(Мана шу жойда бургутнинг расми бор эди, бироқ у тушмади. Иложи бўлса қўйиб қўйинг)

Хусусмй уй ҳовлисида одамлар занжирда бир бургутни сақлашарди. Уни тутиб олишганди.  Занжирбанд  бургут! Одамлар бундан қандай ғурурланишларини кўз олдингизга келтира оласизми? Ота-онам қўшни уйда ижарада туришарди. Мен ҳар куни бургутни кўриш учун девор олдига келардим. Деворга қапишиб турсам-да, мен ҳатто йиғлай ҳам олмасдим – тамошо мени карахт қилиб қўярди. Бургут ҳовлида юрарди. Бир жойда тўхтаб ҳам қоларди. Учиш учун чопиб ҳам кўрарди. Тумшуғи билан занжирни узишга тушарди. Тамоман ҳолсизлангандан кейин қотиб қоларди. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Ўшим манинг

 Yusuf JumaЮСУФ ЖУМА
 Турон қалбнинг қора хунга ғарқ жойлари
 Қон кўзларим қон қайнаган Ўш сойлари.
 Ботиб кетган ўзбегимнинг кун ойлари
 Қотилбоши Кремл, Оқсаройлари
 Кечир шаҳид жондош, қондош хешим манинг,
 Бобуримдан қолиб кетган Ўшим манинг.
 Қора кунда сенга қалқон бўлолмадим,
 Майдонингда шер арслон бўлолмадим,
 Мулку номус, мулку иймон бўлолмадим,
 Култегиндек ёвга қирон бўлолмадим.
 Кечир оғам, синглим, болам, хешим менинг,
 Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Continue reading

Categories: ЮСУФ ЖУМА | Leave a comment

ДАВЛАТНИ Гитлер ГЕРМАНИЯси ёки Путин РОССИЯсига қандай айлантириш мумкин

Hitler And Putin

ТАРЖИМОНДАН

              Ўтган асрнинг 20-чи йилларидан кейин Россия ва унинг босиб олган ҳудудлар аҳолиси ўз-ўзидан коммунист бўлиб қолган эмас. Ундан олдин, XIX-аср ўрталарида, Германиялик файласуф Карл Маркс коммунизм ғоясини ишлаб чиқди. Ўша пайтда бу ғояни ёқлайдиганлар ҳам,  унга қарши бўлганлар ҳам бор эди. Бироқ тарафдорлар орасида энг ашаддийси Россиялик файласуф Владимир Ульянов (Ленин) бўлиб чиқди. У коммунизм ғоясини нафақат ўрганди, балки уни Россия ҳаётига тадбиқ этиш учун 1917 октябрида ҳарбий қўзғолон ташкил қилди ва коммунизм ғоясига асосланган давлат қуришга киришди. Натижа маълум:  Россия ва унинг мустамлакаларида ўнлаб миллион одамлар очликдан ўлди, қамоқларда ўлдирилди, урушларда қирғин бўлди. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

МАФИЯ

MafiaТалиб ЯКУБОВ

МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОРГАНИЗАЦИИ

ПОД КОНТРОЛЕМ МАФИИ

Рак актрисой стать не может, а актриса раком встать может

Речь будет идти о международных организациях, которые имеют свой офис в Ташкенте (и в

других городах Узбекистана): о посольствах, фондах, благотворительных организациях и т.д. Мафия же

наша, родная, узбекская. Если с жаргона перейти на официальный язык, она звучит так: Служба

Национальной Безопасности. Выговаривается это коротко как эС-эН-Бэ. Детище господина Рустама

Иноятова. Почему мафия? Вопрос весьма уместный, поэтому … Найдите в Википедии слово “мафия”, Continue reading

Categories: СТАТЬИ | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.