Daily Archives: Oktabr 19, 2014

БУРГУТ

Mag'rur Zanjirband Burgut22 сентябрь, 2014 йил

Мен 70-чи йилларда бажарилиши бўйича даҳшатли, бироқ маъноси бўйича инсон ақлини шоширадиган бир қаҳрамонликка гувоҳ бўлдим. У бугун яна ёдимга тушди. Тинчлик Марши эслатдими … Кўчиб кетган россияликларми … Балки украиналиклар уни уйғотишдими – билмайман.

(Мана шу жойда бургутнинг расми бор эди, бироқ у тушмади. Иложи бўлса қўйиб қўйинг)

Хусусмй уй ҳовлисида одамлар занжирда бир бургутни сақлашарди. Уни тутиб олишганди.  Занжирбанд  бургут! Одамлар бундан қандай ғурурланишларини кўз олдингизга келтира оласизми? Ота-онам қўшни уйда ижарада туришарди. Мен ҳар куни бургутни кўриш учун девор олдига келардим. Деворга қапишиб турсам-да, мен ҳатто йиғлай ҳам олмасдим – тамошо мени карахт қилиб қўярди. Бургут ҳовлида юрарди. Бир жойда тўхтаб ҳам қоларди. Учиш учун чопиб ҳам кўрарди. Тумшуғи билан занжирни узишга тушарди. Тамоман ҳолсизлангандан кейин қотиб қоларди. Continue reading

Advertisements
Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Ўшим манинг

 Yusuf JumaЮСУФ ЖУМА
 Турон қалбнинг қора хунга ғарқ жойлари
 Қон кўзларим қон қайнаган Ўш сойлари.
 Ботиб кетган ўзбегимнинг кун ойлари
 Қотилбоши Кремл, Оқсаройлари
 Кечир шаҳид жондош, қондош хешим манинг,
 Бобуримдан қолиб кетган Ўшим манинг.
 Қора кунда сенга қалқон бўлолмадим,
 Майдонингда шер арслон бўлолмадим,
 Мулку номус, мулку иймон бўлолмадим,
 Култегиндек ёвга қирон бўлолмадим.
 Кечир оғам, синглим, болам, хешим менинг,
 Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Continue reading

Categories: ЮСУФ ЖУМА | Leave a comment

ДАВЛАТНИ Гитлер ГЕРМАНИЯси ёки Путин РОССИЯсига қандай айлантириш мумкин

Hitler And Putin

ТАРЖИМОНДАН

              Ўтган асрнинг 20-чи йилларидан кейин Россия ва унинг босиб олган ҳудудлар аҳолиси ўз-ўзидан коммунист бўлиб қолган эмас. Ундан олдин, XIX-аср ўрталарида, Германиялик файласуф Карл Маркс коммунизм ғоясини ишлаб чиқди. Ўша пайтда бу ғояни ёқлайдиганлар ҳам,  унга қарши бўлганлар ҳам бор эди. Бироқ тарафдорлар орасида энг ашаддийси Россиялик файласуф Владимир Ульянов (Ленин) бўлиб чиқди. У коммунизм ғоясини нафақат ўрганди, балки уни Россия ҳаётига тадбиқ этиш учун 1917 октябрида ҳарбий қўзғолон ташкил қилди ва коммунизм ғоясига асосланган давлат қуришга киришди. Натижа маълум:  Россия ва унинг мустамлакаларида ўнлаб миллион одамлар очликдан ўлди, қамоқларда ўлдирилди, урушларда қирғин бўлди. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.