БУРГУТ

Mag'rur Zanjirband Burgut22 сентябрь, 2014 йил

Мен 70-чи йилларда бажарилиши бўйича даҳшатли, бироқ маъноси бўйича инсон ақлини шоширадиган бир қаҳрамонликка гувоҳ бўлдим. У бугун яна ёдимга тушди. Тинчлик Марши эслатдими … Кўчиб кетган россияликларми … Балки украиналиклар уни уйғотишдими – билмайман.

(Мана шу жойда бургутнинг расми бор эди, бироқ у тушмади. Иложи бўлса қўйиб қўйинг)

Хусусмй уй ҳовлисида одамлар занжирда бир бургутни сақлашарди. Уни тутиб олишганди.  Занжирбанд  бургут! Одамлар бундан қандай ғурурланишларини кўз олдингизга келтира оласизми? Ота-онам қўшни уйда ижарада туришарди. Мен ҳар куни бургутни кўриш учун девор олдига келардим. Деворга қапишиб турсам-да, мен ҳатто йиғлай ҳам олмасдим – тамошо мени карахт қилиб қўярди. Бургут ҳовлида юрарди. Бир жойда тўхтаб ҳам қоларди. Учиш учун чопиб ҳам кўрарди. Тумшуғи билан занжирни узишга тушарди. Тамоман ҳолсизлангандан кейин қотиб қоларди.

Кўзлар … улар қонга тўлган эди. Уларда шунчалик қудрат кучли эди-ки … Нафрат. Ва фахр! Бир ойга яқин бургут шу одамлар ҳовлисида яшади. Бошида у ҳеч нарса емасди. Кейинчалик у хом гўштни чўқий ва сув ича бошлади. Уч ҳафталардан кейин учишга ҳаракатни ҳам бас қилди. Фақат ўтирарди. Одамларни ўзига яқинлаштирмасди, яқинлашганга ташланарди.

–                      Таслим бўлди! – деб мақтанди қўшнимиз. – Иштаҳаси очилиб кетди. Содиқ қўриқловчи бўлади. Буни сизларга мен айтаяпман!

Қўшни аёлнинг бақирганини биз эрта тонгда эшитдик. Девор оша қарадик. Занжирда бургутнинг оёғининг пасти турарди, холос. Кучли зарба билан оёғини узиб ташлаб, бургут учиб кетибди.

ИНСОН ҚУЛЛИККА УЗОҚ ВАҚТ ЧИДАШИ МУМКИН.  ЭРКИНЛИК УЧУН КАМДАН-КАМ ХАЛҚ, УКРАИНА КАБИ, ЖОНИНИ АЯМАЙДИ. СИР НИМАДА? ШУНДА-КИ, ХАЛҚНИНГ КАТТА ҚИСМИ БУРГУТГА АЙЛАНГАНДАГИНА ЭРКИНЛИККА ТЎЙИШ МУМКИН!

Бургут менинг буюк Ўқитувчим бўлди.

Ольга Беляевская

Толиб ЁҚУБОВ  таржимаси

18 октябрь, 2014 йил,      Франция

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.