Daily Archives: Oktabr 21, 2014

ПУТИН КЕТСА, РОССИЯНИНГ АГРЕССИЯСИ ТЎХТАЙДИ, ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗМИ? СИЗ СОДДАСИЗ, ХУДО САҚЛАСИН

ТАРЖИМОНДАН

Ўзбек тилидаги “майдон” сўзини мен бир неча Европа тилларида ишлатилишини эшитганман.

Украин тилида ҳам шундай экан. Бироқ украин ва руслар уни “майдан” деб бузиб айтишади.

Мен мақолани таржима қилаётганимда уни аслига қайтариб ёздим.

Виктор Ерофеев

Виктор Ерофеев

Бир ойдан кўпроқ вақт илгари таниқли Россия ёзувчиси Виктор Ерофеев путинпараст ватанпарварларни ғазаблантирган ўзининг «Бундан кейин бу ерда қандай яшаб бўлади» номли эссесини чоп этди. Телеташвиқотчи Дмитрий Киселёв мақоладаги асосий месседжларни ижодий «қайта тушуниб» ҳатто Ерофеевга алоҳида репортаж ҳам бағишлади. «Виктор Ерофеевнинг матни Россия халқига очиқдан-очиқ нафрат билан суғорилган, – деб ғазабланди Киселёв. – Унинг матнида «бизнинг азалий ирқчилигимиз» ҳам, «халқ таъқиқлардан хурсанд» ҳам бор. Рус ёзувчиси Виктор Ерофеевнинг ўз халқи шаънига айтган гапининг энг юқори чўққиси: «ириётган ичак-чавоқли тобут». Бу ерда энди ўз халқига бўлган нафрати жирканишга айланган». Continue reading

Advertisements
Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Путин Қримни олди. Хитой Россияни олади

Putin(Ушбу мақолада ҳозирги пайтда ўзбек тилида кам ишлатиладиган термин (атама)лар анчагина экан.

Муҳтарам ўқувчи қийналмаслиги учун мен мақола сўнгида кичкина ЛЎҒАТЧА келтирдим.

16 сентябрь, 2014 йил)

Владимир Путин халқаро муносабатлар китобини йиртиб ва Хитойнинг розилигини олмай даҳшатли стратегик хато қилди. Энди Пекинни иттифоқдош сифатида Ғарб санкциялари оғриғини пасайтиришга ёрдам беради, деган умид барбод бўлишга маҳкум. Жаноб Путин Қрим бўйича қилган ўзининг ғалаба нутқида гўё-ки берган ёрдами учун Хитойга шошиб миннатдорчилик билдирди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзига хос юмшоқлик билан “Украина масаласида Россия ва Хитойнинг баҳоси бир хил” деган маълумот берди. Бу, албатта, зўрма-зўраки ёлғон эди. Қрим бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашида овоз берилганда Сурия билан бўлгандан фарқли ўлароқ Хитой Россия орқасида турган эмас. У намойишкорона бетараф бўлди. Хитойнинг ташқи ишлар вазирлиги “Хитой ҳамма вақт ҳар қандай давлат ишига аралашмаслик  ринципида туради ва Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади” деб баёнот берди. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.