Monthly Archives: Noyabr 2014

РОССИЯ УЧУН ЯНГИ АФҒОНИСТОН

 Герман Обуховёки ОДДИЙ ДАУНБАСС

13 ноябрь  2014 йил

Украина – Россия эмас, Донбасс эса – Чеченистон эмас. Ҳаммаси анчагина қайғули. 1979 йил 25 декабрда совет қўшинлари «қардош афғон халқининг инқилобини қўллаб-қувватлаш учун»Афғонистонга бостириб кирди. Мужоҳидлар билан 10 йил давом этган ва 15 мингдан зиёд совет аскарлари ва офицерларининг умрига зомин бўлган уруш бошланди. 53 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ярадор бўлишди, контузия ёки жароҳат олишди. Деярли ярим миллион одам бегона юртда, уруш ва антисанитариянинг оғир шароитларида турли касалликларга чалиндилар. Continue reading

Advertisements
Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

НЕГА ПУТИН АҚШга ҚАРШИ КУРАШМОҚДА

Олег КозыревОлег КОЗИРЕВ

 

19 ноябрь 2014 йил

              Ботир Путин яна АҚШ билан кураша бошлади. Ҳужумни қайтарди, таҳдидларни англаб етди ва маневрни амалга оширди.               АҚШ – қулай душман. Бебаҳо.

Биринчидан, у улкан ва кучли. Тан бер, агар сен ҳақиқатан таъсири кучли ким биландир курашаётган бўлсанг ўзингга ўзинг берган баҳонг ҳам юқори бўлади. Гана, Ливия, Лихтенштейн билан курашиш жудаям марднинг иши эмас. Мард бўлсанг «Мен – қарши – АҚШ» яккама-якка олишувинг олдидан сен осонгина бутун шаҳарга ўзингнинг афиша (эълон)ларингни елимлаб осиб чиқишинг мумкин. Ва бундай афишалар учун уятли бўлмайсан. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

ПУТИН ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ АСРДА ЯШАЯПТИ

Marat Gelman20.11.2014

Галерист, арт-менежер ва сиёсий технолог

Марат Гельман Россия учун G20 саммити

натижалари, совуқ уруш ва РФ

президентининг иллюзиясини шарҳлаб берди

 

Марат  ГЕЛЬМАН

Бир неча йил илгари Украинада уни Виктор Медведчукка жуда яқин деб ҳисоблашар ва 2004 йилда Виктор Януковичнинг  сайловолди штабида ишлаганини айтишарди. Ўша пайтда россиялик сиёсий технологлар командаси уч хил украинцлар ҳақида маълум бир ролик ишлаб чиқдилар ва уни шарқ-ғарб айирмачилик мавзусини фаол тиқиштирган ҳолда Украинада тарқатдилар. Ролик иш берди.  Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

БЕРЛИН ДЕВОРИ ҚУЛАДИ, РОССИЯ ЯНГИЛАРИНИ ҚУРДИ

Олнг ПАНФИЛОВОлнг ПАНФИЛОВ

10 ноябрь 2014 йил

“Америка овози” радиостанцияси собиқ СССР ташқи ишлар вазири Эдуард Шеварднадзенинг архивда сақланган интервьюсини чоп этди: “Мен Берлин девори қулатилгани ҳақида Берлиндаги совет элчисидан эшитдим. У пайтда мен Москвада эдим. Элчи менга қўнғироқ қилиб немислар деворни буза бошлаганини билдирди”. Кейин у совет армиясининг аралашувига йўл қўймагани ҳақида гапирди, бироқ интервьюнинг бу фрагменти (қисми) тасодифан СССР вазири бўлган бу одамни афсона даражасига кўтараётганлар учун фойдали, холос. Унинг ўзи ҳам, унинг кўпгина сафдошлари ҳам Берлин деворининг қулаши ҳақида гапираётганларида гўё-ки Шеварднадзе қўлида лом ёки болға билан деворни ўзи бузаётгандай гапиришади. Шеварднадзе бу афсонага қарши эмас эди, “буюк” бўлиш эса унга ёқарди. Уч йилдан кейин Россия янги “Берлин девори”ни – бу сафар Шеварднадзе учун – Абхазияда қурди, ва у қаршилик кўрсата олмади. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

ТЎТИҚУШ СИЁСАТЧИ

        Тоlib aka      Толиб  ЁҚУБОВ

 

Тўтиқушнинг гапирганини, булбулнинг сайраганини эшмиганмисиз? Уларнинг оҳанги, “сўз” бойлигини таққослаганмисиз? Қайсидан роҳатлангансиз? Тўғри, тўтиқушда “сўз” бойлиги жуда чегараланган – у ўрганган ва “ёдида қолган” 3-4 та сўзни такрорлагани-такрорлаган. Ўшандаям жуда диққат қилсангиз тушунасиз, чунки тўтининг гапириши касалнинг ғулдирашидан фарқ қилмайди. Касал ғулдирашининг мазмунини тажрибали шифокорлар ёки психологлар илғаб олишади, тўти нимани “айтаётганини” тўти боқилаётган оила аъзолари англайдилар, чунки улар унинг “гапини” ҳар куни ўнлаб марта эшитадилар. Булбул “гапирмайди” – у куйлайди. Унинг куйини тушунмаган одамни мен шу пайтга қадар кўрмаганман. Булбул тўтига ўхшаб 3-4 тагина “сўз” (куй) билан чегараланмайди – у тинимсиз рангба-ранг куйлар “тўқийди”. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | Leave a comment

ХУНТА, МАНҚУРТЛАР ВА ҚОТИЛЛАРГА ҲЕЧ ҚАНДАЙ НАФАҚА БЕРИЛМАСИН

ТАРЖИМОНДАН

 

Кейинги пайтларда мен Украина-Россия муносабатларига бағишланган бир қатор мақолаларни ўзбек тилига баҳоли-қудрат таржима қилишга ҳаракат қилиб келаяпман. Мен профессионал (касбий) таржимон эмасман. Бир тилдан иккинчисига сўзма-сўз таржима қилиб бўлмайди – таржима давомида, мазмун-маънони йўқотмаган ҳолда ниманидир қўшиш ёки ниманидир олиб ташлашга тўғри келади. Бир донишманднинг “Сўкиш сўзларисиз рус тили тил эмас” деган гапини ўқиганман. Ўзбек тилидаги матнларда эса сўкиш сўзлар деярли учрамайди. Русча матнларда тез-тез учрайдиган “нах…й”ни ҳатто таржима қилиш ҳам қийин – уч нуқта ёрдамида ҳам тушунарли чиқмайди. Таржимаси қуйида келтирилган Алексей Заводюкнинг мақоласида “нах…й” эса салкам ҳар қадамда учради – қийналиб кетдим! Бироқ мен Алексейни тушундим. Украинлар ватанларида русларнинг қилаётган ноинсоний ишларидан тўйиб кетишган-ки, улар рус тилида ёзаётган мақолаларини русча сўкишсиз ёза олмай қолишган. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

ПУТИН ЯҚИН АТРОФИНИНГ ҚУРБОНИ БЎЛАДИ

Putinёки Януковичга ўхшаб қочиб кетади

Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Учинчи Жаҳон Уриши—термоядро уриши бўлади!

ТРЕТЬЯ  МИРОВАЯ  БУДЕТ  ПЕРВОЙ  ТЕРМОЯДЕРНОЙ  ВОЙНОЙ

Юрий ФельштинскийЮрий Фельштинский

Бир неча кун аввал Россия телеканалларидан бири менга: “Яшин тезлигидаги глобал зарба. Ҳозирги шароитда АҚШ томонидан у амалга оширилиши мумкинми? Россия қанчалик унга жавоб беришга тайёр?” деган программада, очиқ эфирда қатнашишни таклиф қилди. Мен рози бўлдим. Шундан кейин мен айнан нималарни гапирмоқчи бўлаётганимни қисқача баён этишимни сўрашди. Мен ёзиб бердим. Муҳокама учун программани тайёрлаётган россиялик мухбирларга таклиф қилган матним эса мана бу: Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

ХАЛҚ УЧУН ТЎҚИЛГАН ЛАПТИ НЕЧА ПУЛ ТУРАДИ?

Вячеслав КОСТИКОВТАРЖИМОНДАН

Давлат бошқарувидагилар ношуд ёки ёвуз бўлса, беҳисоб берилган мамлакат аҳолисининг катта қисми ночорликда, хадикда ва умидсизликда яшайди. Шуларнинг биттаси Ўзбекистон бўлса, яна биттаси Россиядир. Бу мамлакатлар раҳбарларида ана шу икки сифат яққол кўринади. Бири халқнинг ахволи билан иши йўқ, илгари ҳам бўлмаган, ҳозир эса 2015 йилда бўладиган президент сайловини кутиб ётибди. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

ТИРИК ҚОЛИШ БУЮРИЛГАН

Вячеслав КОСТИКОВ

Россияда бахт ҳақида қўшиқлар нечта?

Вячеслав КОСТИКОВ

 

 

 

 

ҲУКУМАТ  ҚАЧОН  АМЕРИКА  ҲАҚИДА  ЎЙЛАШНИ  ТЎХТАТАДИ  ВА РОССИЯЛИКЛАРНИ  ЭСЛАЙ  БОШЛАЙДИ?

“Аргументы и факты” редакциясига Нижний Новгородлик кекса ўқитувчи аёлдан хат келди. “Советлар давридан бошлаб мамлакатда нималар содир бўлаётганини кузатишга ўрганганман. Ҳозир ҳам кузатиб тураман. Бир нарса одамни қайғуга солади: телевизорга қарасанг – барча гаплар биз қаёққа қараб кетаяпмиз – Европагами ёки Осиёгами? Америка билан ярашамизми ёки уруш бўладими? Россия Путинсиз яшай оладими ёки ҳаммамиз яқинда асфаласофилинга кетамизми?” – деб ёзади у. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.