СИЁСИЙ ҚАТАҒОНЛАР ҚУРБОНЛАРИНИНГ НОМЛАРИ ЛУБЯНКАДА ЯНА ЯНГРАМОҚДА

Елена Жемкова, исполнительный директор Международного общества «Мемориал», модератор круглого стола:

Елена Жемкова, исполнительный директор Международного общества «Мемориал», модератор круглого стола:

29 октябрь, 2014 й.

 Елена ЖЕМКОВА

29 октябрда, сиёсий қатағонлар қурбонларини эслаш куни арафасида, “Мемориал” жамияти “Соловецк тоши” олдида анъанага айланган “Исмларни қайтариш” номли эслаш тадбирини ўтказди. Эрталаб 10 дан кеч 10 гача “Соловецк тоши” олдига келган одамлар бир-бирини алмаштириб, “Катта қатағон” даврида ўлдирилган инсонларнинг исми, ёши, касби ва отилган санасини ўқишди. “Бу тадбирнинг маъноси шундан иборат-ки, одамларга юз минглаб отиб ташланган ва миллионлаб қатағон қилинган инсонларнинг индивидуал тақдирида шахсий даҳлдор бўлиш туйғусини сақлаш имконини беришдир. Такрорланган исм бизга, одатда, қуруқ рақамлар статистик рўйхатлари ортида билинмай кетадиган индивидуал инсон фожеаси кўламини шахсан тушуниш имконини қайтаради”, — дейилади жамиятнинг сайтида. “Исмларни қайтариш” ҳақида “Ежедневный журнал”га бу тадбирнинг ташаббускори ва ташкилотчиларидан бири, “Мемориал” жамиятининг ижрочи директори Елена Жемкова гапириб берди:

СИЁСИЙ ҚАТАҒОНЛАР ҚУРБОНЛАРИНИНГ НОМЛАРИ ЛУБЯНКАДА ЯНА ЯНГРАМОҚДА-2Исмларни қайтариш — бу 8 йилдан бери ўтказилаётган эслаш тадбиридир. Биз эслаш кунига инсоний ўлчов беришга ҳаракат қилмоқдамиз. Бу ерга келган ҳар бир одамга биз томонимиздан тайёрланган, Москвада отиб ташланган инсонларнинг исмлари ва қисқача таржимаи ҳоли келтирилган рўйхатни берамиз. Пойтахтда, фақат Катта террор йилларининг ўзида, 1937-38 йилларда, 30 000 дан кўп одам отиб ташланган. Ўша пайтда режим нафақат одамларни қатл этган, балки уларнинг исмларини бутунлай ўчириб ташлаш, унуттириб юборишга ҳаракат қилган, биз эса шу тадбирлар орқали отилганларга ўз исмларини қайтаришни хоҳлаймиз. Чунки отиб ташланганларнинг кўпчилигининг ҳеч қандай қариндош-уруғи, уларни эслайдиган одамлари қолмаган.

Бу исмларни ўқиш истагидагилар ҳозир жуда кўп бўлгани туфайли, биз тадбирга келган ҳар бир одамга фақат икки отилган одам ҳақидаги ҳужжатни ўқиб бериш имкониятини бермоқдамиз. Унга фамилия, исм, отасининг исми, ёши, касби ва отилиш санаси киритилган. Бу кам, бироқ бошқа вазиятда [яъни, тадбирга келган инсонга отилганларнинг иккитасидан кўпроғининг ҳужжатини ўқиб беришга, дейилмоқда – ТАРЖИМОН] биз ҳечам улгурмаяпмиз. Тадбир эрталаб 10 дан кеч 10 гача давом этаса-да, аммо эрталаб соат ўнда тадбирда қатнашишни истаган одамларнинг каттагина навбати кўзга ташланди. Бир пайтнинг ўзида Соловецк тошиёнидаги хиёбонда Москва мэрияси кўмагида ташкил қилинганШаҳар тарих дарслиги сифатиданомли кўргазма иш бошлади. Бундан ташқари, бугун айни шу ердан Москвадаги эслаш жойларига учта экскурсия йўл олади.

СИЁСИЙ ҚАТАҒОНЛАР ҚУРБОНЛАРИНИНГ НОМЛАРИ ЛУБЯНКАДА ЯНА ЯНГРАМОҚДА-212 соат ичида тахминан 2,5 минг исмнигина ўқишга улгурилса, ҳамма исмларни ўқиб бўлганимизга қадар бундай тадбирларни ҳар йили ўтказаверамиз. Бундай тадбирлар фақат Москвада эмас, ҳозир Пермь, Рязань, Псков, Екатеринбург, Красноярск каби Россиянинг турли шаҳарларида ҳам ўтказилмоқда. Чунки қатағонлар миллионлаб одамларни қамраган эди. “Катта қатағон” йилларида 725 мингта ўлим ҳукмлари чиқарилган эди,  қатағон қилинганлар, мажбурий кўчирилганлар ва  қамоққа олинганлар сони эса 11 миллиондан ортиқ бўлган. Бу фожеа, ҳақиқатан ҳам ҳаммага тегиб ўтгани учун биз одамларнинг тадбирларимизда ана шундай оммавий иштирокларини кўриб турибмиз”.

Толиб ЁҚУБОВ таржимаси

31 октябрь, 2014 йил;                     Франция

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.