Daily Archives: Noyabr 2, 2014

КУНИ ЎТМАЁТГАН ЛИДЕР

Толиб ЁҚУБОВ

 

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИЁЛҒИЗЛАНИБ ҚОЛГАН “ЛИДЕР”

КУНИНИНГ ЎТИШИ ҚИЙИН БЎЛАЯПТИ

 

              www.harakat.йўқ сайтида бугун, 2014 йил 1 ноябрь куни, Кечагина ўткан кунларимиз: Шавкат Рўзимуродов – “Толиб ака Шовруқнинг руҳига хиёнат қилмасин” (“Ҳаракат” сайтида 2008 йил 3 март куни эълон қилинган хабар) номли эски хабар чоп этилибди. Хабар ости хатида менинг “забун ҳолим” [бу – ҳақиқат] ва “мухолифат…нинг дарғаларидан бири” бўлганлигим [бу – баҳсталаб] эслатилганидан ташқари “..сафдошларига туҳмат қилиш даражасида тубан кетгани..” дея менга битта тошча ҳам отиб қўйилибди.  Мухолифатнинг буюк дарғаси, мухолифат “лидери” Абдураҳим Пўлатов тўсатдан Толиб Ёқубовни эслаб қолгани мени ҳайратлантирди. Мен-ку қаридим, ахволим забун, “ана кетди, мана кетди” бўлиб турибман, яъни оила аъзоларимдан бошқа мен билан қизиқадиган бирорта одам қолмаган бир пайтда нега мен бирдан Абдураҳимнинг эсига тушганим ажабланарли. Ғийбат қиламан деса, ана, ёш ва кучга тўлган Баҳодир Чориев бор, Муҳаммад Солиҳ ҳам мендан анча ёш ва ахволи забун эмас, Ҳазратқул Худойберди эса нафақат мухолифат дарғаларининг бири бўлган, ҳозир ҳам бор кучини Ўзбекистондаги жиноят ботқоғига ботиб кетган сиёсий тузумга қарши курашга сарфлаяпти. Абдураҳим ўз вақтида бу инсонларга миллион марта осилган, бироқ улар лайчага эътибор қилишгани йўқ. Continue reading

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.