ПУТИН ЯҚИН АТРОФИНИНГ ҚУРБОНИ БЎЛАДИ

Putinёки Януковичга ўхшаб қочиб кетади

Nick Feldman

http://uainfo.org/blognews/434083-putin-stanet-zhertvoy-sobstvennogo-blizhayshego-okruzheniya-ili-sbezhit-kak-yanukovich.html

9 ноябрь  2014  йил

 

Сорос ва Каспаровнинг очиқламалари – Путинга охирги огоҳлантиришдир. Кейинги ўйин тўлиқ ва очиқ йўқ қилиш йўлидан кетади. Мазкур ҳафта жуда белги берувчи ҳафтадир.

Биринчидан, Жордж Сорос Киев майдонидаги одамларни Янукович Путин буйруғи билан оттириб ташлагани ҳақида очиқдан-очиқ баёнот берди.

Бундай айблов – келажакда Путин ва Янукович устидан халқаро трибуналда чиқариладиган айблов ҳукмларининг дебочасидир.

Бундай айбловда урғуларнинг аниқ қўйилиши – дунё элитаси, унинг турли вакиллари ўзларини қанчалик гўлликка солишмасин, аллақачон келишиб олишганлигининг белгисидир..

Иккинчидан, Гарри Каспаров ҳам Қрим ва Украинанинг бошқа ҳудудларини босиб олишни Путин 2015 йилга мўлжаллаган эди ва олдиндан тайёрланган режа асосида у 2014 йилда бошланди, деб очиқдан-очиқ баёнот берди.

Бундай баёнот Россия халқининг иқтисодий вазиятдан бўлажак норозилигининг асосига осонгина жойлашади. Бир ҳафта ўтар-ўтмас Россия халқи рубль курси ва одатий даромаднинг йўқолиб бораётганига боғлиқ бўлган ваҳимага тўлиқ тушиб қолади. «Нега бундай бўлаяпти?» деган оддий саволга жавоб беришлари талаби кучаяди.

Бу жавоб бугун мутлақо тушунарли ва аниқ. «Путин Украинанинг бутун жанубий-шарқини босиб олишни аввалдан режалаштиргани учун шундай бўлаяпти. Бироқ унинг режаси барбод бўлди. Стихияли юзага келган Майдон бу режани йўққа чиқарди. Путин Януковичга одамларни отиб ташлашни буюрди. Янукович Россияга қочиб кетди, ҳудудларни босиб олиш режасини эса шу йилда амалга ошириш зарур эди. Энди Путиннинг бундай ахмоқона режалари туфайли украиналикларга қарши қилиб қўйган барча халқ азоб чекмоқда».

Бу баёнотлар Путиннинг ўзи учун нимани англатади? Унинг атрофида ҳалқа қисилиб бормоқда. Манёвр қилишга ҳеч қандай бўшлиқ йўқ. Бу жанжални музлатиб ҳам бўлмайди. Ё Россиянинг очиқ агрессияси (босқини) ва ўзининг ҳудудида реал уруш хавф солаётган тўлиқ ташқи йўқ қилиниши. Ёки тўлиқ чекиниш ва Украина ҳудудларини ташлаб чиқиш, бу эса қилинган ҳаракатларнинг тўлиқ хатолигини тан олишга тенгкучли бўлиб, бу ўз навбатида Ғарб босими остида, реал кафолатсиз, ҳокимиятдан ўз хоҳиши билан воз кечишни билдиради.

Путин қандай йўлни танлайди? Албатта, минглаб одамлар ўлимига сабабчи бўлган, дунёни учинчи жаҳон уруши ёқасига олиб бориб қўйган бу янги Гитлер урушни давом эттириш йўлини танлайди. Бирор бир иллюзия (бирор нарсадан нажот кутиш) бўлиши мумкин эмас. Бу, албатта, у билан ҳали яна битта мудҳиш ҳазил ўйинмачоғи ўйнаши мумкин.

Бундай йўл охирида бирорта ғалаба бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Урушни давом этишининг ҳар бир куни – фақат ютқизиш оқибатларини чуқурлаштириш ва уни реал тезлаштиришига олиб келади. Санкцияларни қаттиқлаштириш Россия иқтисодини сўзсиз ўлдиради. Бу – Россиянинг тўлиқ парчаланиши учун йўл очади. Бўлажак автономияга даъвогар бўлган регионлар биринчилар қаторида чиқиб кета бошлашади. Ким биринчилар қаторида чиқиб кетса – натижада у реал мустақилликни қўлга киритади.

Давоми қандай бўлади?

Ваҳима россияликларни ўраб-чирмаб олиб бўлди. Жамғарма ва даромадлар кўз ўнгимизда музга ўхшаб эриб кетаётир. Иқтисод даҳшатли тезликда инқироз томон силжимоқда. Санкциялар Россияни кучлироқ қилгани йўқ. Капитал қутқариш мумкин бўлган нарсани қутқариш учун мамлакатдан чиқиб кетмоқда. Эртага қутқарадиган нарсанинг ўзи қолмаслиги мумкин.

Россиянинг барча тайёр ҳолга келтирилган ва тўпланган зарба берувчи группировкаларининг ҳужумга ўтиши кутилган натижа бермаслиги намоён бўлади. Путиннинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмаслиги бугун ҳали тирик бўлган яна минглаб одамларнинг ўлимига олиб келади. Ўлганларнинг сони ва уларни қутқариш имкониятининг қўлдан бой берилганини англаш жамоатчилик реакциясини тезлатади.

Маънавий содир бўлиб бўлган сарой тўнтариши жисмоний ҳаракатга келади. Путин охирги танлов қаршисида қолади – ўзининг яқин атрофининг қурбонига айланиш ёки Янукович каби қочиш.

Толиб  ЁҚУБОВ  таржимаси

15 ноябрь, 2014 йил;        Франция

 

 

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.