Учинчи Жаҳон Уриши—термоядро уриши бўлади!

ТРЕТЬЯ  МИРОВАЯ  БУДЕТ  ПЕРВОЙ  ТЕРМОЯДЕРНОЙ  ВОЙНОЙ

Юрий ФельштинскийЮрий Фельштинский

Бир неча кун аввал Россия телеканалларидан бири менга: “Яшин тезлигидаги глобал зарба. Ҳозирги шароитда АҚШ томонидан у амалга оширилиши мумкинми? Россия қанчалик унга жавоб беришга тайёр?” деган программада, очиқ эфирда қатнашишни таклиф қилди. Мен рози бўлдим. Шундан кейин мен айнан нималарни гапирмоқчи бўлаётганимни қисқача баён этишимни сўрашди. Мен ёзиб бердим. Муҳокама учун программани тайёрлаётган россиялик мухбирларга таклиф қилган матним эса мана бу:

Агар менда ўз фикримни айтиш имконияти бўлса, мен тахминан ушбуларни айтмоқчиман.

2014 йилнинг мартидан бошлаб Россия цивилизациялашган (ривожланган ва маданийлашган) дунё кўзи ўнгида агрессор ҳисобланади. Бу – менинг ҳам нуқтаи-назарим ҳам бўлса-да, у фақатгина менинг шахсий нуқтаи-назарим эмас. Бу – цивилизациялашган дунё нуқтаи-назаридир. Жуда кўпсонли сиёсий, жамоатчи ва ҳарбий раҳбарларнинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин бугунги кунда Россияни аввал умумевропа, кейин эса жаҳон урушига айланиши хавфини туғдириши мумкин бўлган катта урушга тортмоқда. Ўзининг бу  жанговор интилишида Россия мутлоқ яккаланган ҳолда. Уни ҳеч ким қўллаб-қувватлаётгани йўқ. Дунёнинг кўпгина лидерлари ва арбоблари Путиннинг ҳатти-ҳаракатини 1938- 1939 йилларда Гитлер қилган ишлар билан таққослашмоқда. Хусусан, Путинни Гитлерга Хиллари Клинтон, шоҳзода Чарльз ва НАТО қўшинлари Бош штаби бошлиғи Демпси ўхшатишган эди.

Россия телевидениеси Америка Россияга хавф туғдирмоқда ва бундай шароитда Россия жавоб бераяпти ёки, жумладан ядро қуроли билан ҳам жавоб бериши керак, дея кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Аслида Европа ва АҚШга хавфни Россия солмоқда. Айнан Россия, Украинага, яъни ўзининг ички иши бўлган инқилоб юз берган мутлоқ тинч мамлакатга – ўзининг қўшнисига – қарши уруш бошлаган агрессордир. Украина Россияга ҳеч қачон дўқ урган эмас. Украинада ҳатто армия ҳам бўлган эмас, ҳозир ҳам йўқ. Такрорлайман, Россия бошқарувида бугун ҳаммага Гитлерни эслатувчи одам турибди. Кимдир бу ҳақда очиқ гапираяпти, кимдир ошкор эмас, бироқ Путин – бугунги Гитлер эканлиги барча объектив фикрлайдиган одамларга тушунарли. Айнан Путин ва унинг атрофи охирги ойларда кўпмарталаб ядровий қуролни қўллаш билан дўқ-пўписа қилди. Бу дўқ-пўписани, яъни дунёни атом кули остида қолдиришни, очиқ-ойдин Дмитрий Рогозин ҳам, Владимир Жириновский ҳам, ва Путиннинг ўзи ҳам қилган эди. Шунинг учун Россияга кимдир хавф солаяпти, деб айюҳаннос солиш ярамайди. Ҳаммаси аксинча: Россия 2014 йилнинг мартидан бери ҳаммага дўқ-пўписа қилмоқда, шу жумладан ядровий қурол қўллаш билан ҳам.

Саволни бошқача қўйиш керак: ҳозирги кунда Россия бошида атом урушини бошлаб бутун инсониятни йўқ қилиб юборадиган одам турмаганмикин?

Бу саволга соддароқ жавоб топиш учун, у мураккаб психологик масала бўлгани сабабли, келинг уни бошқача кўринишда айтайлик: Гитлерда атом қуроли бўлганда у уни ўзининг душманларига қарши ишлатармиди? Мен ўйлайман-ки, ҳаммамизга жавоб маълум: ишлатарди. Бу ҳақда икки хил фикр бўлиши мумкин эмас: Гитлерда атом қуроли бўлганда, у уни ишлатарди. Мана энди Путин ҳақидаги саволга бизда жавоб бор, чунки биз Путин – бу шу куннинг Гитлери эканини аниқладик, яъни очиқ-ойдин-ки, у уруш бўлса ядровий қуролни қўллашга тайёр бўлган сиёсий лидерлар қаторига киради.

Балки, шу жойда россиялик телепрограммани олиб борувчи менга эътироз билдириши керакдир: “Тўхтанг, агар АҚШ Путинни Гитлер, деб ҳисобласа ва у атом урушини бошлаши мумкин, деб ўйласа, у ҳолда ўз-ўзини ҳимоялаш мақсадида айнан ўша ишни, яъни бизнинг кўрсатувимиз бағишланган нарсани, – АҚШ душманга, яъни Россияга яшин тезлигида, превентив (олдини олиб) глобал зарба бериши керакдир? Шундай бўлиши мумкинми?” Бу саволга жавоб маълум: бўлиши мумкин эмас. Шундай бўлиши мумкин, деб ҳисоблаш учун, ҳаётдан тамоман узилган ҳолда, яъни бошқа дунёда яшаш керак. Германия канцлери Меркель ва АҚШ президенти Обама Россия-Украина урушининг бошидаёқ, 2014 йил мартида, Путин реалликдан узилган бошқа дунёда яшамоқда, деган фикр билдиришди. Шунинг учун, Россияга яшин тезлигида ядро зарбаси берилиши мумкин, деб фақат Путин, унинг атрофи ва уларга эргашиб Россия телевидениеси ҳисоблашлари мумкин. Бирорта нормал одам бундай ҳисоблаши мумкин эмас.

Бироқ, Путин Россияга АҚШ томонидан превентив (олдини олиб) ядро зарбаси берилиши мумкин, деб хавотирга тушиши мумкинлигини ҳозиргина аниқлаганимиздан келиб чиқадиган, биз қилишимиз лозим бўлган хулоса, афсус-ки, ушбудир: параноидал (ўта қўрқишга боғлиқ руҳий касаллик) кайфиятли Россия ҳукумати, АҚШ томонидан Россияга ядро зарбаси берилиши мумкинлигидан хавфсираб, ўзи АҚШга превентив (олдини олиб) ядро зарбаси беради ва дунёни ядро фалокатига йўлиқтиради. АҚШ бошида тинчлик Нобель мукофоти лауреати Барак Обама, Россия бошида эса КГБ-ФСБ полковниги Владимир Путин турганлигини ҳисобга олсак, шахслар даражасида хавф Путиндан юқорироқ даражада, Обамадан эса пастроқ даражада туғилишини ҳар қандай соғлом ўйлаш қобилиятига эга бўлган инсон тушунади. Шунинг учун ҳам атом кнопка (тугмача)сини, турган гап, Путин биринчи бўлиб босади.

P.S. Менинг иштирокимда бўлиши лозим бўлган программани бекор қилишди, уни Украина Олий Радасига бўлган сайловлар мавзусига алмаштиришди (менинг иштирокимсиз).

Каспров.ru

 

 

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.