ХУНТА, МАНҚУРТЛАР ВА ҚОТИЛЛАРГА ҲЕЧ ҚАНДАЙ НАФАҚА БЕРИЛМАСИН

ТАРЖИМОНДАН

 

Кейинги пайтларда мен Украина-Россия муносабатларига бағишланган бир қатор мақолаларни ўзбек тилига баҳоли-қудрат таржима қилишга ҳаракат қилиб келаяпман. Мен профессионал (касбий) таржимон эмасман. Бир тилдан иккинчисига сўзма-сўз таржима қилиб бўлмайди – таржима давомида, мазмун-маънони йўқотмаган ҳолда ниманидир қўшиш ёки ниманидир олиб ташлашга тўғри келади. Бир донишманднинг “Сўкиш сўзларисиз рус тили тил эмас” деган гапини ўқиганман. Ўзбек тилидаги матнларда эса сўкиш сўзлар деярли учрамайди. Русча матнларда тез-тез учрайдиган “нах…й”ни ҳатто таржима қилиш ҳам қийин – уч нуқта ёрдамида ҳам тушунарли чиқмайди. Таржимаси қуйида келтирилган Алексей Заводюкнинг мақоласида “нах…й” эса салкам ҳар қадамда учради – қийналиб кетдим! Бироқ мен Алексейни тушундим. Украинлар ватанларида русларнинг қилаётган ноинсоний ишларидан тўйиб кетишган-ки, улар рус тилида ёзаётган мақолаларини русча сўкишсиз ёза олмай қолишган.

 

Алексей ЗАВОДЮК

 

ХУНТА, МАНҚУРТЛАР  ВА  ҚОТИЛЛАРГА ҲЕЧ ҚАНДАЙ  НАФАҚА БЕРИЛМАСИН

Украинанинг Донбассдан ҳеч қандай қарзи йўқ. Ҳеч қанақа нафақа ва ҳеч қандай маош. Агар Донбасс очлик ва совуқдан ўлса ҳам, бизнинг ҳеч бир ишимиз бўлмайди. Украинани боқувчи донецклилар мантиғини мантиқий тахлил қилиб бўлмайди. Бошида бу мағрур одамлар “биз Украинадан кетамиз, бизга нафақани Путин беради” дейишди. Путин ваъда қилинган нафақаларни тўламай ва Россиянинг чиройли паспортларини бермай уларни онасининг…(уй)ига жўнатгач, улар хафа бўлишмади ва нафақа ҳамда маошни ўзимизга ўзимиз тўлаймиз, деб қарор қилишди, чунки уларда шахталар бор, шахталарда эса кўмир кўп. Кўп ўтмай маълум бўлди-ки, кўмир – нефть эмас экан ва агар Украина уларнинг кўмирини сотиб олмаса, у ҳолда у бошқа ҳеч кимнинг онасининг…(уй)ига ҳам керак бўлмас экан. Бу маълум бўлгач, улар Украинани тағин эслаб қолишди: уни ёш Луганск Африка Республикаси эҳтиёжлари учун соғса бўлади-ку!- деб ўйлашди. Шиппаклари билан ўйлаб қарашса – биз бир вақтлар солиқ тўлаган эдик, энди бизга нафақа беришларинг керак, деган гап чиқаришди. Тўғри, болалар, тўғри, бироқ сиз бу солиқларни тўлаган пайтингизда – Украина сизларга нафақа берган эди. Ҳозир сиз мустақилсиз –нафақани ўзингизга ўзингиз тўлайверинг. Украина мустақиллигини эълон қилиб СССРдан чиққач, нафақани ўзига ўзи тўлади. Луганда, энди нафақани ўзига ўзи тўлаши керак. Ва бу барча украинлар учун принципиал масалага айланиши керак, чунки террорист ва маймоқларни бизнинг ҳисобимиздан молиялашни улар онасининг….(уй)дан олсин.

Ўзини ернинг киндиги, деб ҳисоблаётган ақлсиз ялангоёқлар совқотиб ва оч қолиб туришлари, бизнинг тийинчамиз неча пул туришини тушунишлари, уларнинг бу ҳаётдаги номери ўнолтинчи эканини эслашлари учун мушукча ва чумчуқчаларни еб туришлари фойдали бўлади. Уларнинг тирик қолиши ҳамда тинчлиги учун, яхшиси, қисиб ўтиришлари ва овоз чиқармасликлари маъқул. Луганскнинг қуролланган аҳолиси Киевни ишғол қилибди, деган гап-сўз ортидан очлик ва совуқ қиш келади, у келгач, эшакмиялар Киевни ўйлашга вақт топа олмай ҳам қолишади.

Айтмоқчи, шахтерларнинг нафақаси ойига 4-7 минг гривня. Бу сизга Украина эмас – Украинада бир одамга ойига 1000 гривня берилади, қўлингдан келса шу пулга яшайвер, дегандай. Донецкда шахтерларнинг нафақаси ўғриларникидай – уларга 50 ёшдан бошлаб тўланади. Украинадан 5000 гривня нафақа оладиган бу қаланғи-қасанғиларни боқиш бизга қанчага тушишини бир ҳисоб-китоб қилиб кўринг. Нафақани олгандан кейин эса улар қўлига автомат олишади-да нафақа бераётганларни ўлдириш учун йўлга тушади. Савол туғилади, сиз фоҳишаларга нима етишмаётган эди-ки, сиз бу ҳаром ишга қўл урдингиз? Энди қандай яшаймиз, деб бош қотириб нафақасиз ўтираверинг.

Қизиқ, аввал нафақа бераётганларга ўқ узган, минглаб украиналик аскарларни ўлдирган бу ҳайвонбашара одамларда яна Украинадан пул талаб қилиши учун қандай мия ва ахлоқ бўлиши керак? Украиналилар, биз бу бедодликка чидаб турмаслигимиз керак, акс ҳолда ўлган қаҳрамонларнинг муқаддас руҳи ҳақидаги барча гаплар – сариқ чақачалик ҳам аҳамиятга эга бўлмайди. Ҳой, манқуртлар, сиз текин нарсаларни истаб қолдингизми, Украина нафақасидан кўп бўлган Расея нафақасини хоҳлаб қолдингизми? Расеянинг баланд нафақасини олиш учун ҳеч бўлмаганда бир кун ишлаганмисиз? Уларнинг ғазнасидан бирор нарса олиш учун уларга взнослар тўлаганмисиз? Йўқми? Ундайда, ҳурматли донбассянлар, онангизнинг…(уй)ига. Бундан буён сизнинг нафақангиз сизга эмас, Донбассда ўлдирилган аскарлар ва урушда мажруҳ бўлган украинлар оиласига компенсация сифатида берилади. Ва бу адолатли бўлади.

Донбасс озод этилгач, шахтерларнинг 5 000 гривнялик барча ўғринчи нафақалари бекор қилиниши лозим. Бутун Донбасс одатий, ҳеч бир имтиёзсиз, украин нафақасини олиши керак. Ундан-да муҳими, Донбассни тиклаш ва Донбасснинг ҳамма маош ва нафақаларидан 5-10 йил муддатга махсус солиқ олиниши керак, ва бу маблағ у ерда бўлган жинлар ўйинидан азоб чеккан одамларга компенсация сифатида берилиши керак. Телевизор ва интернет орқали тушунтириш ишлари олиб бориш тўхтатилиши керак, гап уларга пул ва чоти орасига тепиш орқали анча тез ва яхшироқ етиб боради. Бизнинг мақсадимиз ва бош масаламиз эса нафақат аблаҳларни жазолаш, балки уларни тарбиялаш ва ҳеч бўлмаганда уларнинг бир қисмини одам қилишдир. Ҳар ойда ўзларининг емагини олаётганда улар нима ишлар қилиб қўйганини ва ҳозир ўша қилган жиноятлари учун жазо олаётганларини тушунсинлар.

Биламан, кўпчилик: у ёқда нафақат ватниклар [Ватник (пахта қўювчи) – Путинга кўр-кўрона сиғинувчи – ТАРЖИМОН], бизнинг одамлар, Украина ватанпарварлари ҳам қолишган, дейиши мумкин. Ҳа, у ерда шундай одамлар бор. Бундай одамлар учун жавобгарликни барча украиналиклар ўз гарданига олишлари керак. Кўнгиллилар гуруҳлари бундай одамларга ёрдам уюштиришади, бизнинг масаламиз эса ижтимоий фондлар орқали етарли молиялаштиришни таъминлашдир. Шундай қилиб биз икки масалани ҳал этамиз – сотқинлар боқилмайди, биз эса оккупация остида бўлган ўз одамларимизга ёрдам берамиз. Порошенко ва Яценюк Донбассга нафақани фақат ўз пулларидан берсинлар, бўлмаса, улар эгаллаган мансабларидан халқ томонидан онасининг…(уй)ига жўнатилишлари мумкин.

1 декабрдан бошлаб оккупация қилинган ҳудудлар учун нафақалар бекор қилинадиганга ўхшайди, бироқ Путин уларни қаттиқроқ қўрқитса Ватанни кўтара ва бўлаклаб сотишга тайёр бўлган ҳукуматимизнинг бориб турган қўрқоқлик моҳиятини билган ҳолда ушбуларни айтмоқчимиз:

– Агар ҳукуматимиз яна бизнинг ҳисобимиздан донбасслик манқуртларни боқишни ўйлаётган бўлса, демак, бундай ҳукумат Украинага керак эмас, бундай ҳукуматни онасининг…(уй)ига жўнатиш керак!

Алексей Заводюк

www.Glavpost.com   учун махсус берилган интервью

 

Толиб  ЁҚУБОВ  таржимаси

17 ноябрь,  2014  йил                      Франция

 

 

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.