НЕГА ПУТИН АҚШга ҚАРШИ КУРАШМОҚДА

Олег КозыревОлег КОЗИРЕВ

 

19 ноябрь 2014 йил

              Ботир Путин яна АҚШ билан кураша бошлади. Ҳужумни қайтарди, таҳдидларни англаб етди ва маневрни амалга оширди.               АҚШ – қулай душман. Бебаҳо.

Биринчидан, у улкан ва кучли. Тан бер, агар сен ҳақиқатан таъсири кучли ким биландир курашаётган бўлсанг ўзингга ўзинг берган баҳонг ҳам юқори бўлади. Гана, Ливия, Лихтенштейн билан курашиш жудаям марднинг иши эмас. Мард бўлсанг «Мен – қарши – АҚШ» яккама-якка олишувинг олдидан сен осонгина бутун шаҳарга ўзингнинг афиша (эълон)ларингни елимлаб осиб чиқишинг мумкин. Ва бундай афишалар учун уятли бўлмайсан.

Иккинчидан, АҚШ сен билан курашаётгани йўқ. Унинг сен билан умуман иши йўқ. Унинг ўзининг бир тўда муаммолари ва бир ҳовуч ўй-ҳаёллари бор. Сенга қарши курашмаётган билан курашиш анча завқли-а! Масалан, мен беш йилдан бери Майк Тайсон билан курашаяпман, деб эълон қилганимдай. Қўрқмасдан ва ён босмасдан курашаяпман, деганимдай. АҚШ ҳар замонда, у-бу йўсинда Кремльдаги уришқоқ йигитни эслаб туришга мажбурлигини тан оламан. Бу йигитча, бир қарабсиз-ки, деразадан туриб сувтўппончадан “ўқ” узиб ҳамма ёқни ҳўл қилади, бир қарабсиз-ки, бурчак-бурсакдан туриб ўзининг кўпсонли қароқчилари билан Американинг қадимги қандайдир танишига ҳужум қилади. Биласизми, ҳаракатдаги дунё чемпионлари атрофида шон-шараф изловчилар тиқилиб ётибди – охирги  қаторлардан «эй қўрқоқ, мен билан курашга тушасанми!»га ўхшаш бақираётганлар кўп.

Учинчидан, АҚШ билан урушиш – бу маълум маънода ўзингнинг Россияга фойда келтира олиш қобилиятинг йўқлигини оқлаш форма (усули) ҳамдир. Баъзи оилаларда шунақа эрлар бўлади. Улар ўзининг ичидаги қандайдир буюк бир нарсага қарши тинимсиз курашадилар, хотиннинг ҳисобига яшайдилар, ишни ҳам йиллар давомида топа олмайдилар.                Дабдаласи чиқиб кетган йўллар билан курашиш мумкин эди. Мамлакатда ҳеч бўлмаганда битта нормал автобан қурса бўларди. Ҳеч бўлмаганда битта шаҳарни кўкаламлаштириш, альтернатив энергетикали қилиш, велосипедчилар учун йўлаклар ва бошқа гўзалликлар ташкил этиш мумкин эди. Касалхоналарни камайтирмасдан, аксинча шаҳарларнинг деярли ҳар бир митти туманида ҳам уларни кўпайтириб медицинани ҳаммабоп қилиш мумкин эди. Таълимни сифатлироқ қилиш, балки оммавий олий таълимни жорий этиш, инглиз тилини билиш мажбурий қилиш ва ҳоказоларни амалга ошириш мумкин эди. Камбағалликка қарши курашиш мумкин эди.               Ҳеч бўлмаганда жаҳон офати – терроризм ва эболага қарши курашиш мумкин бўларди. Бу ерда ҳам биз энг оғир жаҳон муаммоларини АҚШга тиқиштирдик, йўл-йўлакай эса ўзимиз ҳам ёнқўшни давлатлар билан ҳар беш йилда урушиб турадиган жаҳон муаммосига айландик.

Жуда осон-а?! Озиқ-овқатлар нархи ошаётганига ким айбдор? АҚШ. Бензин қимматлашаётганига ким айбдор? АҚШ. Россияда сиёсий маҳбуслар кўплигига ким айбдор? АҚШ. Одамлар кўчага чиқаётганларига ким айбдор? АҚШ. Мустақил халқаро судлар Россия суд системасининг айбини очаётганлари учун ким айбдор? АҚШ. Ҳатто, уй подъездида лампочканинг ёнмаслигига ҳам АҚШ айбдор.               Балки, кимдир мен АҚШ ва яна АҚШ ҳақида кўп гапираётганимни ёқтирмаётгандир. Эй, АҚШ ҳақида мен эмас, АҚШ ҳақида Путин кўп гапираяпти. У тез-тез озиқ-овқат магазинларида айланиб туриши, машиналар пробка (тиқилинч)сида тез-тез бўлиб туриши, касалхоналарни тез-тез кўриб туриши, тез-тез қашшоқлар ва етимларга ёрдам бериб туриши, тез-тез АҚШдан ташқари бошқа масалалар ҳақида ҳам калласини ишлатиши тарафдориман. Охир-оқибат Россия ҳақида ҳам ўйлаш керак-ку! Ҳар йили бир марта халқ олдида чиқиш қилиш, ҳар ойда бир марта телекамералар олдида кўриниш бериш эмас, ҳар куни, ҳеч бўлмаганда саккиз соат, ишласин. Ҳеч бўлмаганда шундай бўлсин.

Ва яна. Менда шундай туйғу бор-ки, агар коррупция, қашшоқлик, иқтисоднинг сустлиги, авторитаризм, саводсизлик, терроризм, йўлларнинг дабдалалиги, бюрократияга қарши курашилса, ва бу соҳаларда ҳақиқий ютуқларга эришилса, АҚШга қарши курашишга ҳожат қолмайди. Ҳатто АҚШ албатта иттифоқчи бўлиши учунгина эмас, ҳақиқий кучли ва ривожланган Россия бошқа, муҳимроқ оғирлик категориясига ўтиши мумкинлиги учун ҳам курашилган бўлади.                Чемпион атрофида унинг диққатини жалб қилиш мақсадида сакраш ва югуриш – ҳа, албатта, баъзилар шундай қилишади. Бироқ, ўзинг чемпион бўлишинг, фикримча, қизиқарли ва жозибалидир.

Толиб  ЁҚУБОВ  таржимаси

23  ноябрь,  2014  йил;                   Франция

 

 

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.