Monthly Archives: Noyabr 2014

КУНИ ЎТМАЁТГАН ЛИДЕР

Толиб ЁҚУБОВ

 

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИЁЛҒИЗЛАНИБ ҚОЛГАН “ЛИДЕР”

КУНИНИНГ ЎТИШИ ҚИЙИН БЎЛАЯПТИ

 

              www.harakat.йўқ сайтида бугун, 2014 йил 1 ноябрь куни, Кечагина ўткан кунларимиз: Шавкат Рўзимуродов – “Толиб ака Шовруқнинг руҳига хиёнат қилмасин” (“Ҳаракат” сайтида 2008 йил 3 март куни эълон қилинган хабар) номли эски хабар чоп этилибди. Хабар ости хатида менинг “забун ҳолим” [бу – ҳақиқат] ва “мухолифат…нинг дарғаларидан бири” бўлганлигим [бу – баҳсталаб] эслатилганидан ташқари “..сафдошларига туҳмат қилиш даражасида тубан кетгани..” дея менга битта тошча ҳам отиб қўйилибди.  Мухолифатнинг буюк дарғаси, мухолифат “лидери” Абдураҳим Пўлатов тўсатдан Толиб Ёқубовни эслаб қолгани мени ҳайратлантирди. Мен-ку қаридим, ахволим забун, “ана кетди, мана кетди” бўлиб турибман, яъни оила аъзоларимдан бошқа мен билан қизиқадиган бирорта одам қолмаган бир пайтда нега мен бирдан Абдураҳимнинг эсига тушганим ажабланарли. Ғийбат қиламан деса, ана, ёш ва кучга тўлган Баҳодир Чориев бор, Муҳаммад Солиҳ ҳам мендан анча ёш ва ахволи забун эмас, Ҳазратқул Худойберди эса нафақат мухолифат дарғаларининг бири бўлган, ҳозир ҳам бор кучини Ўзбекистондаги жиноят ботқоғига ботиб кетган сиёсий тузумга қарши курашга сарфлаяпти. Абдураҳим ўз вақтида бу инсонларга миллион марта осилган, бироқ улар лайчага эътибор қилишгани йўқ. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

СИЁСИЙ ҚАТАҒОНЛАР ҚУРБОНЛАРИНИНГ НОМЛАРИ ЛУБЯНКАДА ЯНА ЯНГРАМОҚДА

Елена Жемкова, исполнительный директор Международного общества «Мемориал», модератор круглого стола:

Елена Жемкова, исполнительный директор Международного общества «Мемориал», модератор круглого стола:

29 октябрь, 2014 й.

 Елена ЖЕМКОВА

29 октябрда, сиёсий қатағонлар қурбонларини эслаш куни арафасида, “Мемориал” жамияти “Соловецк тоши” олдида анъанага айланган “Исмларни қайтариш” номли эслаш тадбирини ўтказди. Эрталаб 10 дан кеч 10 гача “Соловецк тоши” олдига келган одамлар бир-бирини алмаштириб, “Катта қатағон” даврида ўлдирилган инсонларнинг исми, ёши, касби ва отилган санасини ўқишди. “Бу тадбирнинг маъноси шундан иборат-ки, одамларга юз минглаб отиб ташланган ва миллионлаб қатағон қилинган инсонларнинг индивидуал тақдирида шахсий даҳлдор бўлиш туйғусини сақлаш имконини беришдир. Такрорланган исм бизга, одатда, қуруқ рақамлар статистик рўйхатлари ортида билинмай кетадиган индивидуал инсон фожеаси кўламини шахсан тушуниш имконини қайтаради”, — дейилади жамиятнинг сайтида. “Исмларни қайтариш” ҳақида “Ежедневный журнал”га бу тадбирнинг ташаббускори ва ташкилотчиларидан бири, “Мемориал” жамиятининг ижрочи директори Елена Жемкова гапириб берди: Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.