Monthly Archives: Dekabr 2014

ҚЎШ БЎЛИБ ҚАЙТГАН БАХТ

Siyob bozori           Толиб  ЁҚУБОВ

МУЛЛА  РАЙИМ

(Техник хатоликлар тузатилди)

              Мулла Райимнинг ҳовлиси бизнинг уйдан кўриниб турарди – оралиқ нари борса юз метр келарди. Мулла Райим қишлоғимиз мактабида географиядан дарс берарди, тожик тилини қишлоғимизда ҳеч ким билмаса-да, у мукаммал биларди. Мулла Райим диний билимга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам, унинг зукколиги, билимдонлиги, моҳир ўқитувчилиги учун одамлар олдида ‘Райим ака’ ёки ‘Райим’, орқасидан эса ‘мулла Райим’ дейишарди. Мулла Райимнинг хотини Невара ая тожик бўлиб, кўриниши, қадди-қомади ва гапириши бобида қишлоғимизда ягона эди. Дадам (раҳматлик) юмшоқ феълли, хушқомад қиз ҳақида бирор нарса айтмоқчи бўлсалар “фалончанинг хамирдай қизи бор” деган жумладан бошлардилар. Невара ая ана шундай, яъни ‘хамирдай’ хотин эди. Невара ая ўзига ярашган семизгина этли аёл эди, ўзбекча гапида тожикча оҳанг сезилиб турарди, қишлоқнинг бирорта аёлу-эркаги билан уришиш у ёқда турсин, ҳатто оддий можарога бормаган инсон эди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

ПУТИН ХАЛҚДАН ЧАРЧАДИ ВА ЎЗ ПУЛЛАРИНИ ҚУТҚАРМОҚДА

ТАРЖИМОНДАН

 

Putin xalqdan charchadiПрезидент Путиннинг энг ишончли одамлари:

 

              Александр Бортников (миллати –рус), Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори,

Анатолий Медведев (миллати – рус), Россия Федерацияси Бош вазири,

Сергей Шойгу (миллати – тыва), Россия Федерацияси Мудофаа вазири,

Эльвира Набиулина (миллати – бошқирд), Россия Федерацияси Марказий банки раиси.

 

Бу шахслар мазкур лавозимларни эгаллаб туриши давлат хавфсизлик хизмати, ҳукумат бошқаруви, ҳарбий-мудофаа ва молия-кредит-банк соҳасида энг етук мутахасссислар бўлгани учун эмас – Россияда бу соҳаларда интеллекти, билими ва тажрибаси бўйича юқоридаги тўртта шахсдан жуда юқори бўлган шахслар етарлича кўп – бу тўртта шахс Путиннинг энг ишончли ва содиқ одамларидир. Кейинги учтаси асосан ўзининг иродасизлиги ва Путин иродасига тўлиқ бўйсуниши учун ҳам шу лавозимларга қўйилган, деб айтиш мумкин. Мазкур тўртликни Россия Федерал Мажлиси Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан тўлдириш мумкин. Президентлик лавозимидан кейин мазкур лавозимлар давлатнинг  энг нуфузли лавозимлари, Россия эса дунёдаги энг коррупциялашган давлатларнинг бири эканини ҳисобга олсак, Путин Россияда классик авторитар бошқарув шакллантирганини кўриш мумкин. Владимир Голишевнинг мақоласи бир қарашдан ҳазил-мутоиба ва баъзан қалтис сўз ва ибораларни ишлатган ҳолда ёзилган бўлса-да, бироқ унда Путин бошқаруви таборо чуқур инқирозга кириб бораётганини яққол кўрсатган ва унинг “Путин ўз пулларини қутқармоқда” дейишининг асосида чуқур маъно яширинган. Инсоният тарихидан кўриш мумкин-ки, авторитар раҳбар учун ўз давлати ва халқини талаб беҳисоб бойлик тўплаши қийин эмас, балки уни сақлаб қолиш қийин. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

Кураш ўзгарди

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИТолиб  ЁҚУБОВ 

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ КАРИМОВ РЕЖИМИГА ҚАРШИ КУРАШНИ ТЎХТАТДИ.

У ЯНГИ ФРОНТ ОЧДИ 

              1989-1992 йилларда Ўзбекистонда учта асосий куч бор эди –  1) Халқ, 2) Ислом Каримов бошчилигидаги ҳукумат, 3) Абдураҳим Пўлатов бошчилигидаги “Бирлик” халқ ҳаракати (БХҲ). Кейинги иккитаси икки гапнинг бирида “Менинг орқамда халқ турибди” – дерди. И.Каримовнинг орқасида ўнминглаб, балки юзминглаб, милиция, армия, прокуратура, давлат хавфсизлик комитети (ДХК), суд ва бошқа идоралар ходимлари ҳамда уларнинг оилалари турарди. А.Пўлатовни эса Тошкентда ўтадиган митингларда қатнашиш учун ҳатто Ўзбекистоннинг узоқ регионларидан келадиган одамлар ва Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларининг талабалари қўллаб-қувватларди.  Continue reading

Categories: MAQOLALAR | Метки: | Leave a comment

ИККИ КАТТА ТАФОВУТ

ИККИ  КАТТА  ТАФОВУТАНТОН ОРЕХЪ

 

12 декабрь  2014 й.

Россия телевидениесини кўриш заруратидан мен ўзимни четлатганим учун бахтиёрман, бироқ унда АҚШнинг Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ) фаол қўллаган қийноқлар келтирилган доклад тўғрисида гапирганларини кўз олдимга келтира оламан …

Мен қўлимга келиб тушган материаллар билан қанчалик таниша олганимни сўрасангиз – даҳшатли воқеалар. Қўшиб-чатмаганимда ҳам – ноинсоний ҳатти-ҳаракатлар. Бу – айнан қийноқлар, қандайдир “суриштирув ва текшириш олиб бориш усуллари” эмас. Докладда айтилган нарсаларнинг баъзилари Ўртаасрларни эслатади. Баъзилари фашизмни эслатади. Баъзиларидан Лубянканинг бемаза ҳиди келади. Шу ерда мен тўхтамоқчиман. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

«АҚШ СОБИҚ ЭЛЧИСИНИНГ МОСКВАДАГИ ҚАРОРГОҲИНИ КГБнинг СОБИҚ ХОДИМЛАРИ КЛУБИ ДЕБ АТАШАРДИ»

 

Татьяна ОРЕЛ-1НАТО секретари ўринбосари – ФСБ агенти. У Путин манфаатларини қўллаб-қувватлайди ва Порошенконинг қарорларига акстаъсир ўтказади

http://gordonua.com/publications/Borovoy-Zamestitel-sekretarya-NATO-agent-FSB-Rossii-On-lobbiruet-interesy-Putina-i-vliyaet-na-resheniya-Poroshenko-49650.html

Давлат думасининг собиқ депутати, «Ғарбий танлов» партияси раиси Константин Боровой «ГОРДОН» нашрига мурожаат қилиб  ўзи томонидан тўпланган эксперт гуруҳининг сенсацияли хулосасини зудлик билан чоп этиш ва Петр Порошенкони Қрим ва босиб олинган Донбасс ҳудудларини озод этиш бўйича фаол ҳарбий ҳаракатлар бошлаши зарурлиги ҳақида огоҳлантиришни сўради. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

Сегодня, 13 декабря, день рождения правозащитника, политзаключенного

A'zam va Ozoda 

Сегодня, 13 декабря, правозащитнику Азаму Фармонову исполнилось 36 лет. В связи с этим его супруга Озода Якубова от имени всех членов семьи горячо его поздравляет. Азам Формонов свою 9-летнюю жизнь проводит в заключении в далеком поселке Жаслык, Кунградского района Республики Карақалпакистан. Когда арестовали Азама Фармонова ему было 27. 15 июня 2006 года Янгиерский городской суд, обвинив его в вымогательстве, лишил его свободы на 9 лет. Он в своей деятельности занимался защитой прав фермеров, семей, переселившихся из Таджикистана в Узбекистан, а также людей, лишенных свободы по религиозным и политическим мотивам. В начале, в 2006 году, когда ее супруга незаконно осудили, Озода Якубова надеялась, что его освободят, применив к нему акт амнистии. Но, хотя за неполный девять лет были объявлены девять актов амнистии, к нему не были применены ни один из этих амнистий. Каждый год накануне объвления амнистии в отношение его  администрация колонии составляет фальшивые документы о том, что он, якобы, “совершил нарушение внутреннего распорядка”, лишив его таким образом амнистии. 29 апреля 2015 года заканчивается срок его заключения, вынесенного судом, который до сегодняшнего дня не был сокращен ни на один день.  Continue reading

Categories: СТАТЬИ | Leave a comment

Бугун 13 декабрь ҳуқуқбон, маҳкум Азамжон Формоновнинг туғилган куни

 A'zam va Ozoda

 

 

Бугун 13 декабр ҳуқуқбон Азамжон Фармонов 36 ёшга тўлди. Шу муносабат билан уни оила аъзолари номидан турмуш ўртоғи Озода Якубова чин дилдан қутлайди. Азамжон Фармонов ўзининг 9 йиллик ҳаётини узоқ Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидаги Жаслиқ қамоқхонасида ўтказмоқда. Азамжон Фармонов қамоққа олинганда 27 ёшда эди. Уни 2006 йил 15 июнь куни Янгиер шаҳар суди товламачиликда айблаб 9 йилга озодликдан маҳрум этди. У ўзининг иш фаолиятида фермерлар, Тожикистондан кўчиб келган оилалар ва диний – сиёсий айбловлар билан қамалган инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланди. Дастлаб 2006 йил Озода Якубова турмуш ўртоғини ноҳақдан қамашганда амнистия актлари билан озод қилишар, деб умид қилган эди. Лекин салкам тўққиз йилда тўққиз марта амнистия эълон қилинган бўлса-да, унга нисбатан бирор марта амнистия актлари қўлланилмади. Ҳар йили амнистия эълон қилиниши арафасида унга нисбатан “тартиббузарлик қилди”, дея қамоқхона ходимлари сохта ҳужжатлар тузиб амнистиядан маҳрум қилишмоқда. 2015 йил 29 апрель куни унинг 9 йиллик жазо муддати бир куни ҳам қисқармаган ҳолда ўз якунига етади.  Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , | Leave a comment

МИША

Tolib Yoqubov-2              Толиб  ЁҚУБОВ

 

Жиззах туманида ҳарбий комиссариатни ҳамма “военкомат” дейишарди – бу атама ўша вақтларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ҳам шундай аталар эди, шекилли. Военкомат Жиззахнинг “Эски шаҳар” қисмидаги мадрасада жойлашган эди. Мадраса олдидаги майдон кўп нарсаларни кўрган. Масалан, 1916 йилда бўлган халқ қўзғолони Тошкентдаги рус маъмурияти томонидан юборилган, доимий туриш жойи Чинозда бўлган казаклар полки томонидан ваҳшийларча бостирилгач, Жиззах музофотининг балоғат ёшидаги барча эркак зоти ана шу майдонга оммавий қатл учун қўли боғланган ҳолда  тўпланган. Мадраса томига бир неча пулемётлар ўрнатилган, бироқ отиш бошланмасдан сал илгарироқ Тошкентдан отишни бекор қилувчи телеграмма келган ва шу телеграмма асосида Жиззах аҳолиси бола-чақа-ю хотин-халажи билан чўлга, Жиззахдан 25-30 километр нарига Россия империяси фойдасига қовун-тарвуз етиштириш учун оммавий кўчирилган эди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ПУТИН НОМЛИ БОШИБЕРК КЎЧА

Boshi berk ko'cha29 октябрь, 2014 йил,

 

Алексей КОНДАУРОВ

Мухолифат сафида Қримни “қайтиб бериш-қайтиб бермаслик” ҳақидаги кейинги кунларда бўлиб ўтган баҳс, президент Маъмурияти бошлиғининг ўринбосари Володиннинг Россия Путинсиз тамом бўлишининг муқаррар эканлиги ҳақида очиқ айтгани ва, ниҳоят, Россия президентининг “Валдай клуби” мажлисидаги нутқи Россия боши берк кўчада турганлигини, бу кўчадан осон чиқиш йўли йўқлигини очиқ-тиниқ намойиш этди. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

ЕЛЕНА УРЛАЕВА: “БИЗ ҲАР ДОИМ СТРЕСС ҲОЛАТДАМИЗ …”

Elena Urlayeva3 декабрь 2014 йил

Ўзбекистонда ўзининг кундалик ҳаётининг ташқарисида юз бераётган воқеаларга ҳеч бўлмаганда озроқ қизиқадиган ҳар бир одамга бу аёлнинг исми маълум. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи энг жасур шахслардан бири, норасмий “Ўзбекистон ҳуқуқбонлик уюшмаси” раҳбарининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида журналист Сид Янишев ундан батафсил интервью олди.

***

Елена Урлаева, Тошкент, 2007 йил

Бизнинг сўҳбатимиз унинг ўз оиласи билан яшайдиган ва  оғир ахволга тушиб қолган одамларга ёрдам берадиган “қайноқ” телефон линияси кеча-ю кундуз ишлайдиган “штаб-квартира”сида бўлиб ўтди.   Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.