Бугун 13 декабрь ҳуқуқбон, маҳкум Азамжон Формоновнинг туғилган куни

 A'zam va Ozoda

 

 

Бугун 13 декабр ҳуқуқбон Азамжон Фармонов 36 ёшга тўлди. Шу муносабат билан уни оила аъзолари номидан турмуш ўртоғи Озода Якубова чин дилдан қутлайди. Азамжон Фармонов ўзининг 9 йиллик ҳаётини узоқ Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидаги Жаслиқ қамоқхонасида ўтказмоқда. Азамжон Фармонов қамоққа олинганда 27 ёшда эди. Уни 2006 йил 15 июнь куни Янгиер шаҳар суди товламачиликда айблаб 9 йилга озодликдан маҳрум этди. У ўзининг иш фаолиятида фермерлар, Тожикистондан кўчиб келган оилалар ва диний – сиёсий айбловлар билан қамалган инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланди. Дастлаб 2006 йил Озода Якубова турмуш ўртоғини ноҳақдан қамашганда амнистия актлари билан озод қилишар, деб умид қилган эди. Лекин салкам тўққиз йилда тўққиз марта амнистия эълон қилинган бўлса-да, унга нисбатан бирор марта амнистия актлари қўлланилмади. Ҳар йили амнистия эълон қилиниши арафасида унга нисбатан “тартиббузарлик қилди”, дея қамоқхона ходимлари сохта ҳужжатлар тузиб амнистиядан маҳрум қилишмоқда. 2015 йил 29 апрель куни унинг 9 йиллик жазо муддати бир куни ҳам қисқармаган ҳолда ўз якунига етади. 

 

Азамжон Фармоновнинг айтишича, унга кўп марталаб руҳий ва жисмоний қийноқлар қўлланиб келинган. 2007 йил октябрь ойида 10 кунга жазо изоляторига ташланган. 2008 йил 10 январдан 2 февралга қадар, яъни 23 кун, яна жазо изоляторига ташланган. Изоляторга ташланган пайтда унинг устида бўлган ички кийимлари ва пайпоқларини ечиб олишган, уни фақат маҳбуслар кийиб юрадиган кийим, яъни рубада қолдиришган. Ўша пайтда Жаслиқда жуда ҳам қаттиқ совуқ бўлганлиги учун Азамжон Фармоновнинг қулоғи жуда қаттиқ шамоллаган.  2008 йил Озода Якубова учрашувга борганда турмуш ўртоғининг қулоғидан йиринг оқиб турганини кўрган. Озода Якубова турмуш ўртоғининг соғлиғи ва қамоқхонада сақлашнинг бошқа муаммолари ҳақида ЖИЭББ бошлиғи Абдукарим Шодиевга 10 дан ортиқ хатлар ёзди, бироқ ЖИЭББ томонидан фақат битта мазмунда – “турмуш  ўртоғингизнинг соғлиғи яхши” – деган  мазмунда жавоб хатлари олди, холос.  Унга нисбатан қамоқхона тиббий қисми томонидан ҳеч қандай даволаш ишлари олиб борилмади. Қулоқ оғришидан Азамжон Фармонов ҳалигача азият чекиб келмоқда.

 

2010 йил 18 январь куни Озода Якубова ва қайнонаси Раъно Фармонова учрашувга боришди. Учрашувнинг 1 (бир) куни ўтганда, яъни 19 январь куни, ўша пайтдаги қамоқхона бошлиғи Қурол Бердиев шошилинч равишда шахсан ўзи учрашув хонасига кириб Азамжон Фармоновга учрашув тўхтатилишини айтди ва зудлик билан уни олиб чиқиб кетди. Ўша вақтда Жаслиқда 35 даража совуқ бўлишига қарамасдан уни маҳбусларни олиб юрадиган темир воронок машинада битта робада Нукусга олиб кетишган. Жаслиқ ва Нукус оралиғи салкам 450 км бўлишига қарамасдан унга ҳеч қандай иссиқ кийим беришмаган. Фармоновни олиб борган милиция ходимларининг ўзлари шуба кийимларда Нукусгача совуққа зўрға чидашган. Бир неча марта қамоқхонага борган халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан учраштирмаслик учун уни Нукусдаги УЯ 64/ТИ-9 тергов изоляторига олиб бориб яшириб келишди. 2011 йили Озода Якубова турмуш ўртоғи билан учрашувга 12 августда кириб 14 августда чиқди. Учрашувдан олдин уч кун давомида зона мулозимлари Азамжон Формоновдан “Менда ҳеч қандай муаммо йўқ, тазйиқ ва қийноқлар йўқ, овқатланиш ва медицина хизмати жуда яхши” деб ёзиб беришни талаб қилишган. Вазият бунинг тескариси бўлгани учун Азамжон Фармонов бу талабни рад этган.

 

Турмуш ўртоғи учрашувга бориш куни яқинлашаётгани сабабли ва бу “хотини орқали ошкор бўлади” деган мулоҳазага бориб, зона мулозимлари мазкур хатни ёздириб олиш учун қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашдан ўзларини вақтинча тийиб туришган. Озода Якубованинг уйга жўнаб кетишимни пойлаган зона бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари, милиция капитани Шавкат Вайсниёзов 15 август куни Азамжон Фармоновни чақиртирган ва яна ўша талабни қўйган. У билан бирга зонанинг тезкор ходими Ҳабиб Абдуллаев ҳам бўлган. Азамжон Фармоновнинг бу бебурд талабни яна рад этиши Шавкат Вайсниёзовни ғазабга келтирган ва у маҳбусни аёвсиз калтаклай бошлаган, қорни, бели ва оёқларига тепган, қўллари билан томоғидан буғган.

 

Бу ваҳшиёна ҳаракатлар Шавкат Вайсниёзов томонидан ифлос, оғизга олиб бўлмайдиган ҳақорат ва сўкишлар билан амалга оширилган. У икки гапининг бирида “Қайнотанг ҳам, сен ҳам Европанинг малайисанлар, сен халқ душманисан” деб бақирган. Шу ўринда мен айтмоқчиман-ки, Шавкат Вайсниёзов “қайнотанг ҳам” деганда мени, яъни ҳозирда Францияда истиқомат қилаётган Толиб Ёқубовни, назарда тутган. Мен эса ўзимнинг ҳуқуқбонлик фаолиятим учун тазйиққа учрагандан кейин Франциядан бошпана олиб яшашга мажбур бўлдим. Мен, Толиб Ёқубов, Азамжон Фармоновнинг жиноят ишида ҳимоячи бўлиб қатнашганман ва унинг айбсизлигини тўлиқ исботлаганман. Шундан кейин менга нисбатан тазйиқлар кучайиб кетди ва мен ватандан чиқиб кетишга мжбур бўлдим.

 

Шавкат Вайсниёзовнинг ваҳшиёна уриши, дўппослаши ва ҳақоратларидан кейин ҳам Азамжон Фармонов ғайриқонуний талаб қилинган хатни ёзишдан бош тортган. Шавкат Вайсниёзовнинг кўзи қонга тўлиб, баттар қутуриб, яна дўппослашни бошлаган. У қонунга хилоф руҳий таъсир кўрсатиш мақсадида: “Сенинг ўлиминг менинг қўлимда, сени ўлдириш менга буюрилган, мен шундай қиламан-ки, хотининг ҳам, болаларинг ҳам қамоққа тушади, бу ердан сенинг фақат ўлигинг чиқади, агар тушунтириш хатини ёзиб бермасанг қўлингга наручник тақиб изоляторга олиб бораман ва шипга осиб қўяман, халқ душмани сифатида бир умр қамоқда чирийсан” дея бақирган. Қутурган мулозим олдида Азамжон Фармоновнинг талаб қилинган хатни ёзиб беришдан бошқа варианти бўлмаган ва у ёзиб берган.

 

Хатни қўлга киритгач Шавкат Вайсниёзов бехосдан: “Мен нима қилай, мендан катта начальниклар талаб қилишган, мен ҳам улардан сўкиш эшитаяпман, мени ҳам қўйишмайди” деб гапирган. Азамжон Фармонов: “Эркак бўлсанг, хатни қандай ёздириб олганингни тан оласанми?” деб сўраганда “Ҳа, тан оламан” деб жавоб берган.

 

Бу вахшийлик ҳақида Озода Якубова бир неча маротаба ЖИЭББга ва қамоқхона бошлиғига ёзди. Лекин улар унга жавоб хати ҳам ёзишмади. Ҳозирги кунда Азамжон Фармоновнинг танасини без босмоқда. Унинг айтишича, бу узоқ пайт бир ерда ўтиришдан бўлмоқда. Жаслиқ қамоқхонаси камерний система. У ерда бир кунда фақат 1 (бир) соат тоза ҳавога сайрга чиқилади, қолган пайт муттасил ичкарида хонада ўтиришади. Мана шундан унинг оёқ, қўл ва танасида безлар кўпаймоқда. Тишлари ҳам аста–секин ишдан чиқмоқда. Шундай бўлса-да, у ҳамма қийноқ ва босимларга мардонавор чидамоқда.

 

Турмуш ўртоғини ҳимоя қилиб Озода Якубова ҳар доим халқаро ташкилотлар – Франциядаги АСАТ, Лондондаги Аmnesty International, Париждаги “Халқаро Ўтюраклар Клуби” ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлари вакиллари уюштирган акцияларда қатнашган инсонлардан минглаб хатлар олмоқда. Шу ўринда мен ва қизим Озода Якубова қўллаб–қувватлаб бизга далда бўлишаётганидан уларга ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз.

 

Биз бугун, 13 декабрда, Азамжон Фармоновнинг 36 ёшга тўлиши муносабати билан унга кучли ирода, сабр-тоқат, соғлиқ-саломатликлар тиламоқчимизн. Бу кунлар ҳам, албатта, ўтади. Адолат эгилади, букилади, лекин синмайди.

 

11 декабрь, 2014 йил 

Толиб Ёқубов  

 

 

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.