ВАТАНГА МУҲАББАТ ВА МАМЛАКАТДАН МАҒРУРЛАНИШ ҲАҚИДА

Антон ОРЕХЪ maqolasigaАнтон ОРЕХЪ

6 ноябрь 2014 й.

400 йилдан кейин бизни мисли кўрилмаган даражада бирлаштираётган, поляклар устидан қозонган ғалабамизнинг ажойиб байрами муносабати билан бизда мамлакат учун мағрурланиш пайдо бўлиши лозимлиги ҳақида кўпчилик аллақачон гапириб ўтди. Ҳа, шундай, мажбурмиз, вассалом —  мағрурланишдан бошқа бизда ҳечам бошқа вариант йўқ.

Тингловчилар фаоллик билан бизга, “Эхо” эфирига, қўнғироқ қилишар ва айблагандай яна ўша ҳақида гапиришарди: ғурурланмай бўладими? Инсон ўз мамлакатини севиши керак-ку!

Мана шу формула мени жуда қувонтирди. Чунки, штамп учун кечирим сўрайман, тушунчаларни алмаштиришнинг моҳиятини тўла-тўкис аниқлаб беради. Биз ҳукуматни сўкканимизда ҳам тахминан шу нарса юз беради – биздан  нега сизлар Россияни севмайсизлар, деб сўрашади?

Сўрайдиганлар учун ҳукумат —  мамлакатнинг синоними экан. Аслини олганда, ҳозирга келиб маълум бўлди-ки, ҳатто ҳукумат ҳам эмас экан, бор-йўғи битта одам бош синоним экан. Мана шу фуқаролар мағрурланиш севгининг синоними, деб ҳисоблашар экан. Тўғрисини айтганда, бу тушунчалар ҳар хил. Кўп ҳолларда улар ҳеч қандай синоним эмас, антонимлар экан!

Ватанга муҳаббат  —  табиий ҳолда бошқа жойда эмас, айнан мана шу жойда туғилганимиз натижаси ўлароқ пайдо бўладиган ҳис-туйғудир. Бу ҳис-туйғу ўз оиланг, ота-онанг, ака-ука ва опа-сингилларинг, бобонг ва момонг, болаларинг ва невараларингга бўлган ҳис-туйғуга жуда ўхшайди. Биз уларни танлаганимиз йўқ —  улар бизда бор, холос. Улардан бошқа яқинимиз йўқ. Улар қандай бўлса, биз уларни шундай севамиз. Онаси ҳатто ароқхўр бўлса ҳам ўғили уни севади. Гапда сўкиниб қарғаса ҳам барибир у онасини севади. Болалар ҳам қамоқда ўтирган отасини севади ва қамоқдан чиқиб келишини кутишади. Уларга илгари отасидан бир томчи ҳам яхшилик қилинмаган бўлса-да. Ахир улар — ота ва она-ку!.

Ватан ҳам шундай. Уни биз танлаганимиз йўқ, у бизни, қандайдир маънода, дунёга келтирди, ва бизнинг севгимиз табиийдир. Мағрурланишга келсак…

Ароқхўр она билан мағрурланиш ҳечам шарт эмас. Бундай мағрурланиш ҳатто нотабиийдир. Чунки бунда нимадан ҳам мағрурланасан? Жиноятчи ота эса —  ўғил учун мағрурланиш. манбаъси бўлолмайди.

Севги —  иррационал ҳис-туйғу, у ўз-ўзидан, оддийгина, пайдо бўлади. Мағрурланиш эса тўла-тўкис бирор нарсага боғлиқ. Бирор нарса билан мағрурланиш керак. Менинг мамлакатимга бўлган севгим қанчалик самимий бўлмасин, мен муайян нима билан бугун мағрурланишим лозим, деган саволга жавоб бера олмайман. Пушкин биланми? Гагарин биланми? Оққайинлар ва Волга дарёси биланми? Янги нарсалардан нима билан мағрурланишим керак? Айни шу кунларда бори нима? Қашшоқ чолу-кампирларми? Бекитилаётган касалхоналар ва поликлиникаларми? Нафақасини ололмаётганлар ва овқатга пули йўқ кўпчиликларми? Ўғрилар ва киссавурларми? Ментлар ва судьяларми? Олигархлар ва давлат ғазнасига кўз олайтирганларми? Жириновский ва Мироновми? Менинг мамлакатим биродар халққа қарши бошлаган уруш биланми? Эй, У юрган тупроқни ўпишга тайёр турганлар, айтинг-чи, мен нима билан мағрурланишим керак?

Айнан Ватанга бўлган севги ҳис-туйғуси менга ҳозирги тарихий моментда ўз мамлакатимдан мағрурланишимни таъқиқлаяпти. Бугун мамлакатимиздан мағрурланишни мен жиноят деб ҳисоблайман, чунки бу ҳолда биз ўзимизнинг барча аблаҳликларимиз ва ярамасликларимиздан мағрурланишимиз керак бўлади.

Шуларнинг барчаси билан мағрурланувчиларга мен улар яхши кўрган саволни бермоқчиман: Россияни нима учун сиз шунчалик ёмон кўрасиз? Чунки удан бугун мағрурланиш уни жуда севмасликни англатади.

Толиб  ЁҚУБОВ  таржимаси

              4  январь,  2015  йил                       Франция

 

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.