ҚАНДАЙ ҚИЛИБ РУБЛЬ ҚОПҚОНГА ТУШИБ ҚОЛДИ

Профессор Ирина БОЙКОИрина БОЙКО

6 ноябрь,  2014 й.

Профессор Бойко  нега хомашъёвий иқтисод кучли валютали бўла олмаслиги ҳақида

Мавзу: Иқтисодий инқироз               Рубль рақсга тушиб кетди ва буни ҳозир ҳамма нарса кўрсатиб турибди. Уни валюта интервенцияси ёки фоизли ставкаларни манипуляция қилиш каби ҳеч бир монетар усуллар билан тўхтатиб бўлмайди. Валюта – бу жуда сезгир организм, у нефть нархлари ҳаракати, валюта фазосининг сиқилиши, ички нархлар (айниқса озиқ-овқат товарларига бўлган) динамикаси, ташқаридан қарз олиш имконияти ёки мамлакат резидентлари капиталининг чет элга чиқиб кетишига “лаббай” деб жавоб беради. Валюта курсига банк масъул ходимининг ўйламай-нетмай айтворган гапи ёки давлат бошлиғининг кайфияти ҳам таъсир қилиши мумкин. Ўзини “бурни шамол сари қаратилган” ва пулнинг салгина девальвацияси (қадрсизланиши)ни сезганда “лангарларини йиғиштириб” ўзи учун фойда келтираётган олдинги мамлакат-кўрфазни тарк этадиган кемадай тутадиган, “қайноқ пуллар” деб аталувчи спекулятив капитал ҳаракати ҳам ёмон кайфият келтиради. Тушунарли-ки, бу – валютага янада катта қадрсизлантирувчи таъсир кўрсатади.

Бироқ буларнинг ҳаммаси фақат устдан кўринишидир. Миллий пул бирлигининг валюта ташкил этувчи чуқурроқ факторлари ҳам бор. Афсус-ки, тан олишимиз керак, собиқ технологик буюк давлат (икки жаҳон лидерларининг бири), кейинчалик ўзини буюк энергетик давлат, деб эълон қилган мамлакатимизнинг хом-ашъё қазиб олиш ва у билан савдо-сотиқ қилишни ўзининг бош иқтисодий приоритети қилиб танлаши муқаррарлик билан ўз валютасини ерга урмоқда.  Хом-ашъёвий мамлакат “нархлар қайчиси” қопқонига тушиб қолади – мамлакат хом-ашъё сотади ва анча қимматроқ (юқори қўшимча қиймат сабабли) тайёр саноат товарлари сотиб олади. Фақатгина истеъмол молларини эмас. Хом-ашъё кавлаб олишнинг ўзи технологикроқ бўла борган сари, шельфда нефть қазиб олиш қурилмаларидан тортиб суюлтирилган газ ишлабчиқариш бўйича ҳозирги замон саноат қувватларигача бўлган соҳалар учун асбоб-ускуналар ва технологияларни импорт қилиш (ташқаридан сотиб олиш)га қилинган харажатлар доимо ўсиб боради. Нефть ва газнинг жозибали нархлари нефтегаз мамлакати иқтисодига кайфни оширгандай таъсир қилади, у “голландлар касали” билан оғрийди, уни энди сифатли иш ўринлари қизиқтирмайди, у тайёр саноат моллари ишлабчиқарувчи сектордан фақат хом-ашъё ишлабчиқарувчи сектор томон таборо тез кўча бошлайди.

Аслини олганда, мамлакатда ҳеч нарса қолмайди – хом-ашъё чет элга кетади, нефтедолларнинг катта қисми ўша ёқда қолади ва сотиб олинувчи товарларга алмаштирилади. “Мияларнинг оқиб чиқиб кетиши” –  бу ҳам хом-ашъёвий иқтисоднинг эффектидир, хом-ашъёвий иқтисодда юқори малакали мутахассислар учун иш ўринларининг етишмаслиги уларни мамлакат ташқарисига сиқиб чиқаради. Бу йўқотишларни пул эквиваленти билан ўлчаш қийин. Бироқ ҳукумат ўзини хомҳаёллар билан овутишда давом этмоқда – ёқилғиларга эҳтиёж ҳамма вақт бўлаверади, ва у жаҳон иқтисоди ўсиши билан бирга ўсиб бораверади, табиат ресурсларининг тугаши мумкинлиги эса нафақат ҳозирги авлод учун, балки келажак авлодлар учун ҳам муаммо бўлмайди.               Жаҳон иқтисодий инқирози сиёсий элита билан чатишиб кетган хом-ашъё олигархлари учун устидан совуқ сув қуйиб юборилгандай таъсир кўрсатади. Бир қарашда бунга ишониш қийин, бироқ хом-ашъё нархи пасайиши бошланади, бу эса  монетарист-либераллар Макконнелла ва Брю дарсликларида бўлмаган, ҳозиргизамон иқтисодий ҳукумат ўрганган (қўллаётган) аксиомага тўлиқ мос келган ҳолда юз беради. Буни, афсус-ки, ҳозирги Россия иқтисодий мактабида ўргатилмайди –  жаҳон иқтисодий конъюнктураси ҳолатига нефть нархлари жуда таъсирчан (нобарқарор), улар инқироз даврида биринчи бўлиб ва етарлича тез пасайишга бошлайди, ва бунинг моҳиятини бозор тилида тушунтириш мумкин. Мана энди савдо баланси, нефть ва газнинг яхшигина “шиширган” экспорт баҳоси шишишга бошлади, мана энди тайёр саноат товарларини мамлакат ишлабчиқариш имкониятига эга бўлмай қолди, “голландлар касаллиги” ўз ишини қилди. Буни валюта савдогарлари ҳам яхши тушунишади, ва улар ўз ҳатти-ҳаракатлари билан кучсизланиб бораётган валютанинг янада қадрсизланишига олиб боришади.                Россия пул бирлигининг муқим қадрсизланишидан нимани кутиш мумкин? Инфляциянинг ўсиши, бундан кейин ҳам капиталнинг қочиши, бюджет тақчиллигининг ўсиши эканлиги тушунарли. “Россия ўқувчилари” Макконнелла ва Брю  фоизли ставкаларни кўтариб ёки аҳоли ва корхоналар учун солиқ юкини ошириб бу жараёнга “ёрдам” беришлари мумкин.       Бироқ рублнинг қулаши янада жиддийроқ хавфни туғдириши мумкин. Агар кучли валюта бир бутун иқтисодий кенгликка цементлагандай таъсир ўтказса, кучсизланаётган валюта эса кучли дезинтеграция (сочилиб, тарқалиб, узилиб кетиш) хусусиятига эгадир ва у регионлар орасида жиддий марказдан қочиш ҳаракатини келтириб чиқариши мумкин.

Айтилганлардан кўринади-ки, Россия иқтисодида юз берган бундай жиддий қулашни Марказий банкнинг бир ўзи тиклашнинг уддасидан чиқа олмайди. Реал сектор структурасини дарҳол ўзгартириш зарур, бироқ фақат у энергетик буюк давлат қуриш каби стратегик хатога олиб борадиган ҳарбий-саноат комплексини тиклаш фойдасига бўлмаслиги керак. Хом-ашъёвий мутахассислашишдан қутилиш ва жиддий устама қийматни ҳосил қилишга қаратилган структуравий сиёсатда бош масаладан –  ички иқтисодий кенгликни мустаҳкамлаш, регионларда структуравий сиёсат ўтказишдан бошлаш зарур. Бу Адам Смит давридан маълум – регионлар ёки мамлакатлар орасида технологик бир-бирини тўлдириш қанча кучли бўлса, уларнинг бозор ҳосил қилиш учун ўзаро бир-бирига тортишуви шунча кучли бўлади ва, аксинча, улар қанчалик примитивроқ, хом-ашъёвийроқ бўла борса, шунча тезроқ бир биридан узоқлашади. Бизнинг мисолимизда эса –  федерал ҳукуматнинг муаммо кучайган даврда амалга ошириши қийин бўлган молиявий қўллаб-қувватлашига таборо кучли боғлиқ бўлади.

“Юксак назария” масаласини қарайлик. Иқтисодда ўз амалларини, Милтон Фридманники бўладими ёки Дж.М.Кейнсники бўладими, постулатлар бўйича олиб бориш мумкин эмас, ва реал иқтисодни кабинет схемаларига мослаштириш ўта хавфлидир. Энг муҳим иқтисодий принцип прагматизмдир – яъни, бозор ҳам, давлат ҳам мамлакатга жиддий хавфларни енгиб ўтишга имконият беришсагина яхши ҳисобланади. Бизга бугун, авваламбор, миллат бой бўлишининг сабаби мамлакат савдо балансини яхшилашда, деб уқтирган меркантилистлар яқинроқ. Савдо балансини яхшилаш импортни моҳиятан қисқартиришни талаб қилади, бироқ, асосийси – экспортнинг фаол экспансиясидир. Бу нарса ўз навбатида саноатни ривожлантиришни талаб этадиган тайёр саноат товарларини сотишни экспансиясидир. Либерал монетаристлар назарида ҳақорат ҳисобланган, бироқ ҳаммамиз учун қутқарувчи иқтисодий курсни тушуниш учун муҳим бўлган “миллий саноат сиёсати” тушунчаси меркантилистлар томонидан киритилган.

Марказий банк ва мамлакатимиз ҳукуматининг тушуниб бўлмас пул сиёсатига қараганда хом-ашъёвий боғлиқликни тугатиш ва регионлар иқтисодини мустаҳкамлашга қаратилган янги иқтисодий курсни эълон қилиш рублнинг валюта курсига мустаҳкамловчироқ таъсир этишини истисно қилиб бўлмайди.

Муаллиф – Ирина БОЙКО, регионал ва инновацион сиёсат маркази директори http://svpressa.ru/economy/article/103213/

 

ЛЎҒАТЧА

              Валюта интервенцияси –  мамлакат Марказий банкининг чет эл валютасини катта миқдорда сотиш ёки сотиб олиш йўли билан валюта бозори ва валюта курсига бир марта, мақсадли йўналишда кучли таъсир ўтказиши;

Монетар сиёсат –  нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг иш билан тўлиқ таъминлаш ва ишлабчиқариш реал ҳажмининг ўсиши мақсадида айланмада бўлган пул миқдорига таъсир кўрсатувчи давлат сиёсати; Монетар усуллар – юқорида келтирилган монетар сиёсат таркибий қисмлари;

Фоизли ставка –  маълум бир муддат (ой, квартал, йил)да фойдаланиш учун кредит олувчи тўлайдиган сумманинг кредит миқдорига нисбатан фоиз кўриниши;

Фоизли ставкалар манипуляцияси – Марказий банк томонидан фоизли ставкаларни ошириш ёки тушириш (“ўйин қилиш”) йўли билан давлат валютаси қадрини тиклашга ҳаракат қилиш;

Бирлашган валюта фазоси –  ҳудудларида миллий валюталарнинг ишлатилиши ва давлат томонидан олиб бориладиган операцияларнинг ягона принциплари амалда бўлган мамлакатлар бирлиги;

“Бурни шамол сари қаратилган” –  бу ибора сезгир, воқеаларни олдиндан кўра биладиган ва бўлиши мумкин бўлган фожеанинг олдини олишга интилган одамга нисбатан ишлатилади;

“Қайноқ пуллар” –  қисқа муддатли савдога қўйилган пулларнинг катта массасини ишончлироқ ва кўпроқ фойда келтирадиган соҳада ишлатишни мўлжаллаб бир зумда бир мамлакатдан бошқа мамлакатга ўтказиш; пулни кўчиришга сиёсий ва иқтисодий сабаблар ёки пулнинг қадрсизланишидан хавфсираш туртки бўлиши мумкин;

Приоритет –  бирор нарсани ёзиш, кашф этиш, бажаришдаги илғорлик (ҳаммадан олдин);

Шельф –  океан ёки денгизнинг қирғоқолди саёз ва текис зонаси;

“Голландлар касали” –  хом-ашъё экспортининг кескин ошиши натижасида саноат ишлабчиқаришининг кескин пасайиши ва натижада мамлакатда саноат инқирозининг юз бериши; Голландия биринчи бўлиб шу “касаллик”ни бошидан кечирган (мустамлакачилик сиёсати натижасида мустамлака мамлакатларидан олиб келинадиган текин маҳсулот (товар) миқдори кескин ошгани саноат ишлабчиқаришига бўлган эҳтижни кескин камайтирган ва Голландияда саноат инқирозга учраган;

“Мияларнинг оқиб чиқиб кетиши” –  олимлар, таниқли маданият ва санъат усталари, юқори малакали ишчиларнинг иш излаб чет давлатларга чиқиб кетиши; 1990 йилдан бошлаб Россия ва бир қатор постсовет давлатларида шу ҳаракат кенг кузатилди; Мас., Россия ҳукумати нефть ва газ сотишдан тушаётган катта пулларга маҳлиё бўлиб фан ва юқори технологиялар соҳасига деярли эътибор бермай қўйди;

Сиёсий элита –  давлат бошқаруви ва иқтисодда юқори лавозимларни эгаллаган одамлар синфи;

Монетарист – айланмада бўлган пул массаси бозор иқтисодининг барқарорлиги ва ривожланишининг асосий шартидир, деб ҳисоблайдиган иқтисодчи;

Монетарист-либераллар –  иқтисоднинг барқарорлиги ва ривожланишини инсон ҳуқуқлари ва эркинлигига боғловчи монетаристлар;

Иқтисодий конъюнктура –  маълум бир вақтда бозорда шаклланган шарт-шароитлар тўплами;

Марказдан қочиш ҳаракати –  аслида физикада ишлатиладиган бу ибора (тушунча) сиёсатда мустамлакачиликка асосланган давлат (мас., СССР, Россия)да мустамлака регион (ўлка)ларнинг мустақилликка эришиш ҳаракатини англатади;

Адам Смит –  Шотландиялик файласуф ва иқтисодчи, “Миллатлар бойлигининг табиати ва сабаблари” асари муаллифи; у сиёсий иқтисод фани асосчиси ҳисобланади;

Милтон Фридман –  АҚШлик иқтисодчи олим, монетаризм асосчиси; эркин бозор системаси тарафдори, бозор жараёнига давлатнинг аралашмаслигини тарғиб қилган;

Дж.М.Кейнс –  Англиялик иқтисодчи олим, макроиқтисод назариясининг муаллифи;

Постулат –  бирор назариянинг дастлабки таянч (исбот талаб қилмайдиган) жумлалари (аксиома, деб ҳам аталади);

Меркантилист –  жамиятнинг хўжалик (иқтисодий) фаолиятига давлатнинг фаол аралашувини тарғибот қилган гуруҳ вакили. Уларнинг ғояси меркантилизм деб аталган. Уларнинг фикрича, давлат юқори импорт солиқларини жорий этиши, миллий ишлабчиқарувчиларга субсидиялар ажратиши (ва б.) лозим бўлган;

Экспансия –  бирор давлат, халқ, мадания ёки биологик турнинг яшаш ҳудуди ёки таъсир доирасини ҳудудий, жуғрофик ёки бошқа маънода кенгайтириши;

Толиб  ЁҚУБОВ  таржимаси

4 январь, 2015  йил                         Франция

 

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.