РОССИЯДА АРОҚ АРЗОНЛАШМОҚДА

Андрей ПионтковскийАндрей Пионтковский

Иқтисодий муаммолардан чалғитиш учун халқ очиқдан-очиқ ароқхўрликка ундалмоқда

 

Россия сиёсатшуноси, публицисти, Россия Фанлар Академиясининг Системали таҳлил институти етакчи илмий ходими Андрей Пионтковский «ГОРДОН» нашрига берган эксклюзив интервьюсида нега Россия Навальнийга ҳукм эълон қилишга шошилгани, Медведев Луганск жангариларига қандай ёрдам ваъда қилгани ва Путин билан биргаликда яна кимларни суд қилиш лозимлиги ҳақида гапириб берди.

5 январь, 2015 й.

 Андрей Пионтковский: Россиянинг ташқи сиёсати 30-чи йиллар фашист Германияси ташқи сиёсатидан ҳеч нарса билан фарақ қилмайди.
Татьяна ОРЕЛ-1Татьяна ОРЁЛ

“Путинизм – бу уруш, бу  миллатнинг бирор этник гуруҳга нисбатан нафрат асосида “бирлашиши”, бу сўз эркинлигига ҳужум ва информацион зомбилаш, бу ташқи дунёдан изоляция (ўзини ўзи чегаралаш) ва таборо иқтисодий деградация (тушкунлик). Путинизм – бу… Россия калласини мўлжаллаб ҳар эҳтимолга қарши ўқ узиш”дир.

Россия сиёсатшуноси, “путинизм” атамасининг муаллифи, ҳамма нарсага ҳамма вақт аниқ таъриф берадган Андрей Пионтковский яна сиёсий башоратчиликда ҳам ҳайратли даражада аниқ гапларни айтиб келган.

“Путинизм – Россиядаги қароқчилик капитализмининг юксак ва охирги стадияси” мақоласини у 15 йил илгари, Владимир Путин ҳали Россия президенти вазифасини бажарувчи эканлигида ёзган эди.

Путинга Ельцин томонидан меросдай қолдирилган мамлакат кейинги ривожланишининг қисқа тарихи юқорида келтирилган бир неча сатрга жойлашгандай кўринади.

“Уруш – бу Путин пиарининг асосий инструментидир”, – деб ёзган эди ўша пайтда Пионтковский. 2014-чи йил, афсус, бу сўзларнинг тўғрилигини кўрсатди.

Украинада ўлдирилган ўн минглаб одамлар, шу жумладан россиялик аскарлар ҳам, кўплаб дабдала қилинган тана ва қалблар, вайрон қилинган уйлар ва саноат корхоналари, Россиядаги иқтисодий инқироз – мана Путиннинг мустамлакачилик амбицияларининг натижаси.

Андрей Пионтковский Украинадаги урушни Путин ютқазганига ишонади. Бу, унинг фикрича, ўтган йилнинг асосий натижасидир.

Ғарбда молиявий полиция ва молиявий разведка жуда яхши ишлайди. Путиндан бошлаб барча россиялик олий зодагонларнинг ҳаммасининг пуллари ҳақида у ерда яхши билишади.

– Андрей Андреевич, Янги йил олдида сиз россияликларга Путиннинг якуний матбуот-конференцияси уларнинг ҳаётида охиргиси бўлишини тиладингиз. Фикрингизча ким унинг ўрнига келиши мумкин?

– Мен бундай савол берилишига ҳамма вақт қарши бўлганман. Битта одамни бошқаси билан алмаштириш ҳақида эмас, умрбод яккаҳокимлик қилишни синдириш ҳақида гапириш керак эди. Ҳатто Путинсиз путинизмни сақлаб қолиш мақсадида қандайдир сарой тўнтариши юз берганда ҳам уни бошқаришга одам топилмас эди.

Унинг атрофини умумий жиноятлар боғлаб турибди. Бундан ташқари, бу одамларнинг ҳар бирида қутилиш йўли бор: агар мамлакат иқтисоди барбод бўлса, улар самолётга ўтириб уларнинг ишончли ва кўздан нари жойларда аллақачон миллиардлаб доллар пуллар бекитиб қўйилган Лондон ёки Европадаги ихтиёрий бошқа бир пойтахтга учиб кетишлари мумкин. Аммо…

Қаранг, ҳамма Ғарб санкциялари ҳақида гапиради. Бироқ бу фақат Путин режими бўйнига ташлаб қўйилган арқончадир. Ғарбда молиявий полиция ва молиявий разведка жуда яхши ишлайди. Путиндан бошлаб барча россиялик олий зодагонларнинг ҳаммасининг пуллари ҳақида у ерда яхши билишади. Улар ҳисоб-рақамлар, масалан, муайян Путин ёки Медведев номига расмийлаштирилмаганини ҳам билишади.

Мен бир куни машҳур америкалик сиёсий таҳлилчи Фарид Закариянинг GPS программасини кўрдим –молиявий разведка директори билан сўҳбатлаша туриб, у шу ҳақида ҳам унга савол берди. У майингина жилмайиб, унга мутлоқ ҳамма нарса маълум эканини англатди. Бироқ улар бу “сиртмоқчани” ҳозирча ҳаракатга келтираётганлари йўқ. Балки, улар бусиз ҳам бизнинг “қаҳрамонни” ақлини киргизиб қўйишни истаётгандир.

– Алексей Навальнийга берилган шартли жазо сиз учун кутилмаган бўлдими?

– Навальний билан боғлиқ бўлган барча нарса ҳокимият томонидан қилинаётган ғалати комбинациялар бўлиб, улар энди ҳеч ким учун кутилмаган нарса эмас. Ҳокимият учун қанчалик муваффақиятли чиқишини билмайман-у, аммо ҳокимият ўйнаётган қандайдир сценарий бор. Менга ҳокимият Навальнийни оддийгина жазолашни истаётгандай эмас, аввало уни жамоатчилик кўзи ўнгида обрўсизлантирмоқчи бўлишаётгандай туюлаяпти. Бир томондан унга турли шўбҳали айблар қўйишмоқда, бошқа томондан – савол туғилади: нега жазолашмаяпти? Бошқалар қамоқда ўтиришибди, у эса уй қамоғида… Бу мураккаб психологик ўйин, очиғини айтганда, у мени қизиқтирмай қўйганига анча вақт бўлди.

–  Навальнийга чиқарилган ҳукм тўсатдан илгари белгиланган санадан икки ҳафта олдин суд мажлиси томонидан ўқилганига қараганда, Россия ҳукумати қўпол, примитив ўйиндан ҳам жирканмаяпти, шекилли …

– Асосан шу йўл билангина одамларнинг 15 январга белгиланган норозилик билдириб кўчаларга чиқишларини барбод қилишди. Айниқса, кўпчилик уёқ-буёққа кетган ва ҳамма ўз оиласи ишлари билан банд бўлган янги йил арафаси кунлари бир неча соат ичида одамларни митингга тўплаш қийин эди. Ҳукумат шундан фойдаланди. Уч мингча одам тўпланди, холос. Шунинг учун ҳам акция унчалик таъсирли бўлмади.

– РФ Федерацияси Кенгаши бошлиғи Валентина Матвиенко КПСС Марказий Комитети Сиёсий бюроси ва СССР Олий Кенгашининг 1954 йилдаги Қримни Украинага бериш ҳақидаги қарорини ноқонуний, деб топиш ҳақидаги ўзининг таклифи билан “Йилнинг тутуруқсиз гапи” номинациясида ғалабага талабгор бўлиши мумкин. У жиддий ёндошишга арзийдими?

– Биласизми, бу умуман тутуруқсиз гап. Қримни Украинага беришни Хрушчёвнинг унга бўлган хайрихоҳлиги ҳақидаги афсона билан боғлашади. Бироқ ҳозир ҳақиқий сабаблар ёруғлашди. Қрим иқтисод нуқтаи-назаридан Украинанинг материк қисми билан алоқасиз яшай олмайди, шунинг учун унинг иқтисодини РСФСР Госплани орқали эмас, соф бюрократик йўл билан Украина Госплани орқали бошқариш осонроқ эди. Бу қарорни қабул қилганларда ҳеч қандай украин миллатчилиги кайфияти бўлмаган.

–  Россияда бугун “Бориб турган путинизм” номли ҳужжатли фильмни суратга олишнинг пайти келди. Бу мавзуда Вячеслав Титов ўз постларининг бирида сизнинг Facebook саҳифангизда мулоҳаза юритади. Фильм номи Михаил Роммнинг машҳур “Бориб турган фашизм” фильми номига оҳангдош. Сизнингча, “путинизм” ва “фашизм”ни синоним сўзлар, деб ҳисобласа бўладими?

–  Мен Путин режимини фашистик режим, деб айтганимда менга кўп ҳолларда: мол, сиз ведь мақолалар ёзаяпсиз, эмин-эркин чет элларга бориб келаяпсиз-ку, деб эътироз билдиришади. Ҳа, мамлакат ичида сиёсий қатағонлар даражаси Гитлер фашизми даражасига етганича йўқ. Бироқ ўзимнинг 2014 йилда ёзган ва берган барча мақолаларим ва интервьюларимда мен Россиянинг ташқи сиёсати фашист Германиясининг 30-чи йиллар ташқи сиёсатидан ҳеч қандай фарқ қилмайди, деб қайд этиб келаяпман. Бунга эса ҳайратли исботлар бор. Масалан, Путиннинг 18 мартдаги Қримда қилган машҳур нутқини олайлик. Бу Судетни қўшиб олиш бўйича қилган Гитлер нутқининг бориб турган римейкидир. Ўша-ўша концепция: бўлиб ташланган миллат, миллий-сотқинлар ва, ниҳоят, барча азалий ерларни ўзига қўшиб олиши лозим бўлган “рус дунёси”.

Бу нацистлар Германияси рейхининг тўлиқ аналогиясидир. Бу ахир оддий риторика эмас – у амаллар билан тасдиқланди: Қримнинг босиб олиниши, кейин “Новороссия”, Ғарб дунёсини ядровий шантаж қилиш, болтиқбўйи мамлакатларига қарши уларнинг ҳаво сарҳадларини ҳар кунлик бузиш, ҳарбийларни ўғирлаб кетиш, кемаларни ҳибс қилиш ва бошқаларни ўз ичига олувчи гибрид уруш.

– Кремлнинг “Новороссия” лойиҳаси барбод бўлди. Путин Донбассни нима қилиш кераклигини энди, афтидан, ўзи ҳам билмайди: шон-шарафсиз мағлубиятни тан олиш унинг характерига тўғри келмайди, фақат ҳудудининг кичик бир қисми россияпраст жангарилар назорати остида қолаётган Донбассни Россияга қўшиб олиш, энди фойдасиз…

– Ҳа, бошида Днестрбўйи ва Молдовага олиб борадиган катта коридорга эга бўлиш учун Путиннинг иштаҳаси Украинанинг саккизта вилоятига қаратилган эди. Бироқ олти вилоятда ҳеч қандай қўллаб-қувватлаш юз бермади. Донецк ва Луганск вилоятларида илгари жўнатилган қўпорувчилар ёрдамида қандайдир террористик акциялар ташкил қилишга эришдилар, бироқ у ерда ўтказилган барча “референдумлар” ҳатто Қримникидан ҳам кулгулироқ бўлди. Бундан ташқари, августдан бошлаб Россиянинг регуляр ҳарбий қисмлари урушга очиқдан-очиқ аралашдилар.

Ҳарбий эскалация даражасини ошириш бир қатор сабабларга кўра имконсиз эканини Путин тушунади. Аввало, бу – нолдан бошлаб ташкил қилинган Украина армиясининг ўсиб бораётган қаршилиги. Энди эса ҳар қандай жиддий ҳарбий акция, масалан, Қримга коридор очишга уриниш, россияликларга юзлаб – агар минглаб бўлмаса – қурбонлар беришга олиб келади.

–  Бироқ россияликлар ҳам энди, эҳтимол, бу аччиқ дорини ютмасалар керак. “Крымнаш” ва “Донбасснинг биродар халқини қутқариш бўйича” қандайдир олисдаги уруш ўз йўлига, Украина шарқида кимларнингдир боласи ёки эри бўлган бир неча минг россиялик аскарларнинг ўлими эса бутунлай бошқа нарса.

– Ҳозир Россияда аксилҳарбий ҳаракат тинчлик маршлари кўринишида етарлича кучли намоён бўлмоқда. Сентябрдаги маршда 50 минг киши қатнашди. “Новороссия”нинг ҳеч бир тарафдорлари, улар ҳам тез-тез қандайдир митинглар ўтказишга уринсалар-да, турган гап, бундай миқдорда одам тўплай олмас эдилар. Россиянинг кўп шаҳарларига “юк-200” келиб турибди, ва қурбонлар оқимини тўхтатишга тўғри келишини Путин тушунади. Бунинг устига Ғарб ҳам санкцияларни янада кучайтиради, бу эса Россияга ўта чуқур кризис билан хавф солади. Шунинг учун ҳарбий акция Путин учун мақбул эмас.

У Донбасс ҳудудини босиб олмайди – бу унга текинга тушса ҳам керак эмас. Шу сабабли Украина  Донбассни боқиши ва унга европача тараққиёт йўлини танлашга имкон бермаслик учун уни қандай бўлса ҳам Украинага қайтадан тиқиштирмоқчи бўлаяпти.

Бироқ, Қримсиз қолган Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ҳақида юзсизларча гапира туриб, Путин чегара устидан назоратни йўқотмаслик учун Донбассдан ўзининг жангариларини олиб чиқиб кетишни истамаяпти.

Шу кунларда Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) лугансклик қандайдир бир жангарининг “либерал қалбча” Медведев билан учрашгани, у унга “Град”лар, танклар ва ҳарбий мутахассислар ваъда қилгани ҳақида тўлқинланиб гапирган телефон сўзлашувини ёзиб олган.

УХХ лугансклик казаклар етакчиси Дрёмовнинг ўзининг қўл остидаги одамга айтган мана бу гапларини ёзиб олган: “15 январга қадар Медведев бизни қурол-аслаҳа билан тўлиқ таъминлашини ва ҳарбий мутахассислар юборишини ваъда қилди”. Қримни босиб олиш қарори Сочи Олимпиадаси кунлари либерал иқтисодий таҳлилчилар деб аталадиганларнинг йиғилишида қабул қилинган эди. Улар Путинни Россия санкцияларни енгиб ўтади, деб ишонтирдилар.

Яқинда Bloomberg информагентлиги сайтида РФ ҳукуматининг бир неча собиқ аъзоларининг тасдиқлагани бўйича Қримни босиб олиш қарори февраль ойининг ўртасида, яъни Сочи Олимпиадаси ўтаётган пайтда, Путиннинг ҳарбийлар билан эмас, либерал иқтисодчи таҳлилчилар, деб аталмиш Улюкаев, Дворкович ва бошқалар билан ўтказган мажлисида қабул қилингани ҳақида мақола пайдо бўлди.

Агар Ғарб санкциялар киритса, Россия иқтисоди уларни енгиб ўтади, деб улар Путинни ишонтиришди. Шу сабабли бўлажак суд жараёнида қора курсида фақат Путин эмас, Россия ҳукуматининг либерал қаноти, деб аталмиш барча ходимлари ҳам ўтириши керак.

– Путиннинг якуний матбуот-конференциясига қараганда у ўзининг финалини сезаётгандай бўлмадими?

– Йўқ. Диктаторлар финални энг охирида сезадилар. У ҳарбий кайфиятда эди, ўтган йилги воқеаларга нисбатан барча илгариги ташвиқот қолипларини такрорларди, ва кўринишидан, у ҳаммасига дилдан ишонарди. Ишонсанг, ҳамма вақт ўзингни алдашинг қулай. Бироқ матбуот-конференциядаги атмосфера бошқача эди. Вилоятлардан келган журналист аёлларнинг илгаригидай севгига шодиёна иқрор бўлиш кузатилмади, ва, асосийси, баъзи лаганбардорлар гулдурос қарсаклар уюштиришга ҳаракат қилганларида, қарсаклар бир зумда ўчишди.

– Россияда ароқ арзонлашди. Бу сиёсий қарорми, сизнинг фикрингиз қандай?

– Албатта. Ароқнинг нархи билан боғлиқ бўлган қарорларга бизда ҳамма вақт сиёсий тус берилган: иккита хушкайфият –  доҳийнинг телевизордаги ташқи сиёсий муваффақиятларидан қувониш ва арзон ароқ ичишни қолдирган ҳолда аҳолини таборо кўпаяётган иқтисодий муаммолардан чалғитиш. Мен ўзимнинг бюджетимни кузатаяпман, СССР пайтидаги нархлардан қанчалик юқори эканини таққослашга уринаяпман. Ўйлайман-ки, улар икки юз баробар ошди.

Агар Россия ҳукумати томонидан ароққа қўйилган бугунги нархдан келиб чиқсак, у ҳолда у советлар нархида бир шиша ароқ бир рублдан кам –  тахминан 80 копеека бўлади. Бу – афсона. Халқни очиқдан-очиқ ароқхўрликка ундаш бормоқда. Бизнинг бахтсиз миллатимизга яна қўшимча алкоголизация керакдай.

Толиб  ЁҚУБОВ  таржимаси

9 январь, 2015 йил;                         Франция

 

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.