БАЖАРИЛМАЙДИГАН ТОПШИРИҚ

Герман Обухов

Герман Обухов

Герман Обуховнинг “Озодлик” радиосининг рус редакциясига берган интервьюси

29.01.2015

Бир куни президентга Яратган Эгам Россияни «ахлоқсиз Ғарб»дан қутқариш ва «Рус дунёси»ни тиклашдек буюк топшириқни топширгандай туюлди. Шу буюк топшириқни бажариш учун бошқа динлиларга қарши муқаддас уруш эълон қилиш, халқаро шартномаларни бузиш, қўшни мамлакатлар ҳудудини босиб олиш, йўловчилар учаётган самолетларни уриб тушириш, тинч аҳоли минган автобусларга қарата ўт очиш ва бўлғинчиларни қўлдан келганча қўллаб-қувватлаш мумкин. Бироқ бу топшириқ учун берилган ишончнома сохта бўлиб чиқди, ва уни яхшилик ҳамда ёруғлик вакили эмас, фаришталардай кийинган шайтон хизматкори берганлиги маълум бўлди. Биз қачон бу юз берганини билишимиз даргумон, бу – дўзаҳнинг сири.

 

Украинанинг шарқида, бунга шўбҳаланмаса ҳам бўлади, Россиянинг –  ҳарбийлар бўладими, ҳарбий қон тўкишга келган кўнгиллилар бўладими – анчагина фуқаролари ўлди. Россия (аслида ўзларини ЛНР-ДНР деб атаётган “давлатчалар”даги бўлғинчилар кийимини кийган) ва Украина орасидаги бу ҳарбий жанжал тугашининг ҳеч қандай белгиси йўқ. Ғарб санкциялари на Кремльга, ва на россиялик фуқароларнинг кўпчилигига ҳозирча таъсир кўрсатаётгани йўқ. Россия президенти ва унинг атрофи ўз халқининг кайфиятини яхши билишади, шунинг учун бугун мамлакатда конституцион тартибни тиклашнинг имконияти йўқ. Бунинг учун Ғарб ва ичкиқаршиликнинг жуда катта босими керак бўлади.

Украинада бўлаётган биродаркушлик урушни тўхтатиш ва унга Қримни қайтариб бериш учун:

  • 2016 йилда Россия президентини муддатидан олдин сайлашни эълон қилиш, 2015 йилда бирмандатли округлар бўйича тўғридан-тўғри сайловлар ўтказилган ҳолда Давлат Думаси ва Россия Федерацияси Федерал йиғинини тарқатиб юбориш,
  • ўта миллатчи ва фашистпараст элементлар ташкилотлари сифатида КПРФ ва ЛДПРни тақиқлаш,
  • мамлакатда иқтисодий ва сиёсий вазиятга жавобгар бўлган партиялар сифатида «Единая Россия» ва «Справедливая Россия»партияларини тарқатиб юбориш,
  • Россия Федерациясининг 1993 йилги Конституциясига қайтиш,

ҳокимиятнинг репрессив органи сифатида ФСБ ва ОМОНни йўқ қилиш (тарқатиб юбориш),

  • Россия Федерацияси Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларининг барча олий даражали раҳбарларини ишдан бўшатиш,
  • ОАВ фаолиятини тўлиқ ислоҳ қилиш, Россиянинг бош телеканаллари раҳбарияти ва телебошловчиларни ишдан бўшатиш,
  • Россия табиий ресурсларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича барча йирик корхоналарни, 5 йилдан кейин хусусийлаштиш кўзда тутилган ҳолда, давлат ихтиёрига ўтказиш,
  • ҳокимиятни ислоҳ қилиш ва ишдан чиққан иқтисодни тиклашга ёрдам беришни сўраб дунё ҳамжамиятига мурожаат қилиш;
    –            барча сиёсий маҳбусларни озод этиш,
  • РФнинг барча вазирликлар раҳбарлари, судьялар ва прокурорларнинг люстрациясини ўтказиш лозим бўлади.

Баъзи сиёсатчилар ўйлагандек дунё Учинчи жаҳон уруши томон эмас, унда буюк давлат сифатида Россияга ўрин бўлмаган янги дунёвий тартиб томон кетмоқда. Юқорида келтирилган тадбирларсиз Россия яқин вақт ичида  иқтисодий коллапснинг барча «гўзаллик»ларини ўзида сеза бошлайди, ундан кейин эса сиёсий цунами бошланади. Ҳамма нарса оддий одамлар учун кутилмаганда юз беради: бир куни уйқудан уйғонгач, у ўзини бошқа мамлакатда кўради. Ўзи ва мамлакатни барча хавфу-хатарларга дучор қилаётганини тугал тушунмаётган Россия ҳокимиятининг ақли пастлиги кишини ҳайратлантиради. Бир баррель нефть нархи 30 долларга тушса (бу эса горизонтда кўриниб турибди) ва валюталар алмашуви курсида бир доллар 100 рубльдан ошса Россияда бундай космик босимларга мўлжалланмаган банк системаси, ипотека ва барча иқтисод барбод бўлади. Ташқаридан сотиб олинадиган (импорт) маҳсулотларни мамлакатнинг ўзида ишлабчиқаришни бир йилда ҳам, икки йилда ҳам амалга ошириб бўлмайди. Россиянинг олтин-валюта заҳиралари тугашгача етиб боради. Воқеалар ривожи шундай бўлганда халқни нима билан боқиш мумкинлигини ҳатто экстрасенслар ҳам айтиб бериша олмайди.

Кўринишидан, Россия президенти ва-банк (таваккал) қилмоқчи. Украинада у ва унинг атрофи ўзини ўзи киргизиб қўйган қопқондан қандай чиқиб кетишни уларнинг бирортаси ҳам билмайди. Украина тинчликни истайди, бироқ Киевнинг Кремль таклиф қилаётган шартларга кўниши даргумон. Донбассдаги тинч аҳолининг шунчалар ўлимидан кейин Украина ҳукуматида ҳам танлов қолмади – ЛНР-ДНРни тан олишга кўнишга ва россиялик босқинчилар томонидан вайрон этилган Донбассни тиклашни молиялаштиришга халқ йўл қўймайди. Демак –  ғалабагача урушиш. Россиянинг, яъни Кремлнинг, бу урушда ютқазиши гумон туғдирмайди. Россия бирорта ташқи факторларга боғлиқ бўлмаган қудратли ва ривожланган иқтисодга эга бўлганда эди, унинг раҳбариятининг амбициясини тушуниш мумкин бўлар эди, бироқ Россия ЯИМи АҚШ ва ЕИнинг биргалик ЯИМига қараганда йигирма баробар кам бўлиб турганда қандайдир мусобақа ҳақида гапириш ножиддийлик бўлади.

Баъзи сиёсатчилар ўйлагандек дунё Учинчи жаҳон уруши томон эмас, унда буюк давлат сифатида Россияга ўрин бўлмаган янги дунёвий тартиб томон кетмоқда. Олигархлар, ҳукумат аъзолари, президент ҳокимияти вертикалининг мулозимлари, Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши депутатларини назарда тутган ҳолда бир сафар Збигнев Бжезинский: «… россиялик элитага тегишли бўлган 500 миллиард доллар пул Америка банкларида турар экан, Россия ўзининг ядровий потенциалини ишга тушириши мумкин бўлган бирорта ҳодисани мен кўрмаяпман …» – деди. «Сиз ҳали бу элита кимники эканини аниқлаштириб олишингиз керак – сизникими ёки бизники бўлишга улгурганми. Бу элита ҳечам ўз тақдирини Россия тақдири билан боғламайди. Уларнинг пуллари бизда турибди, болалари ҳам …» –  қўшимча қилди у. Устига устак, Россиянинг олтин-валюта заҳирасининг ярми, баъзи таҳлилчиларнинг айтишларича, Америка активларига жорий этилган. Ғарб билан бўлган муносабат ҳақида россиялик сиёсатчилар кўп ва бақириб гапирадилар, ҳақоратлайдилар, дўқ-пўписа қиладилар, пуллари ва болалари ҳақида эса сукут сақлайдилар.

Рус эпосида ўлими тухумда яширинган Ўлмас Кашчей ҳақида эртак бор. Кашчейни ҳечам енгиб бўлмас ва унинг ўлими яширинган тухумни топиб бўлмас эди. Бироқ, ўзининг қайлиғини қутқариш учун бундай мураккаб ишга киришган Иван-шоҳзода топилди. У қутичани ҳам, ўрдакни ҳам, Кашчей ўлими яширинган тухумни ҳам топди … Новороссия (ёки ЛНР-ДНР) – бу Кашчей тухумининг ўзгинасидир. Иван-шоҳзода уни синдирган заҳотиёқ ёвуз Кашчейнинг ўлмас даври тугайди.

Герман Обухов –  Халқаро «Россиядаги фашизмга  Стоп» антипутин бирлашмасининг координатори

ЛЎҒАТЧА

ЛНР, ДНР –  Украинанинг Луганск ва Донецк вилоятларида бўлғинчи кучлар томонидан эълон қилинган сохта “Луганск халқ республикаси” ва “Донецк халқ республикаси” давлатчалари;

КПРФ, ЛДПР, «Единая Россия», «Справедливая Россия» –  Россия Федерациясининг Давлат Думасида ўз фракцияларига эга бўлган партиялар;

ФСБ –  (русча “Федеральная Служба Безопасности”) Федерал Хавфсизлик Хизмати;

ОМОН –  (русча “Отряд особого назначения”) Махсус вазифали отряд;

Люстрация –  олдинги сиёсий тузумда давлат мулозими бўлиб ишлаган ва иш давомида жиддий жиноий ишларга қўл урган шахсларни янги сиёсий тузум томонидан лавозимдан ҳайдаш жараёни;

Цунами –  табиат офати (денгиз ёки океанда ер силкиниши, вулқон отилиши ва б.) натижасида улкан сув тўлқинларининг материк қирғоқларига ёпирилиб келиши;

ЯИМ –  ялпи ички маҳсулот;

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.