Daily Archives: Iyun 29, 2015

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (V-қисм)

Tolib Yoqubov 74 yoshdaV-қисм

ЎЗБЕКИСТОНДА КОММУНИСТИК  ҚАСД  ОЛИШ  КЎЛАМИ 

СССРнинг Европага кирувчи ҳудудларида ва Россиянинг Москва ва Ленинград шаҳарларида ҳали коммунистик тузум “гуркираб” турган пайтлардаёқ бу тузумнинг моҳиятини тушуниб етган ва унга қарши тинч кураш бошлаган одамлар бор эди. СССР назорат қиладиган Германия Демократик Республикаси (ГДР), Чехословакия ва Польшада коммунистик истибдодга қарши кураш анча юқори эди. СССРнинг Европа қисмидан фарқли ўлароқ унинг Осиё қисми “кўлмак сув”га ўхшаш турғун ҳолатда эди.  Ўзбекистон каби “кўлмак”ка коммунистик истибдодга қарши кайфият Continue reading

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , , , , | Leave a comment

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (IV-қисм)

Tolib Yoqubov 74 yoshdaIV-қисм 

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ВА СУД СИСТЕМАСИНИНГ АХВОЛИ

ёхуд

И.КАРИМОВНИНГ  “ЖАВОБ БЕРМАЙСАН”  СИЁСАТИ 

Мен Ўзбекистондалигимда қатор жиноий ва маъмурий-ҳуқуқбузарлик ишларида ҳимоячи сифатида иштирок этганман ва бу структураларни яхши ўрганганман. И.Каримовнинг ўзбек жамияти олдидаги кенг кўламли ягона “хизмати” репрессивлиги совет даврининг худди шу системаси юргизган сиёсатдан репрессивроқ ҳуқуқ-тартибот ва суд системасини яратганидир. Бу система 95 фоизи мутлақо ҳуқуқий-юридик билимга эга бўлмаган депутатлардан иборат парламент ишлаб чиққан репрессив қонунлар асосида оғишмай ишлади ва натижада жамиятни эзиб-янчиб руҳан қул даражасига олиб келди, аҳолида ҳукумат олдида мисли кўрилмаган қўрқувни шакллантирди. На иқтисодда, на ижтимоий масалаларда ва на жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида И.Каримов бунчалик жон куйдириб арзугулик иш қилган эмас. Ҳуқуқ-тартибот ва суд системаси Ўзбекистонда жамиятни босиб туришини мен бир варақ қоғоз шамол пайтида учиб кетмаслиги учун устига катта ғишт бостириб қўйганига ўхшатардим. Ҳуқуқ-тартибот ва суд системаси мавжуд қонунчиликни менсимаслиги, фуқароларнинг шикоят-мурожаатларига жавоб бермаслиги, ҳар қадамда кўриб-билиб туриб оқни қора, қорани эса оқ дейиши, мазкур системаларда коррупция очиқдан-очиқ рағбатлантирилиши, пора ҳар қандай масаланинг ечимига айлантирилганлиги – буларнинг бариси жамиятни ҳукумат олдида ожиз бир тўдага айлантирди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , , | Leave a comment

Blog at WordPress.com.