ЎЗБЕКИСТОН – ДУНЁДАГИ МАФИОЗ ДАВЛАТЛАРНИНГ БИРИ
Муҳтарам ўқувчи диққати ва ҳукмига ҳавола этилаётган ушбу мақоламда “одил суд” деяётганимда мен нафақат суд системасини, балки прокуратура, милиция, МХХ ва жиноий, фуқаровий, хўжалик ҳамда маъмурий қонунбузарлик ишларини қўзғатиш ҳуқуқи берилган бошқа органларни ҳам назарда тутаётирман. Бутун дунёда суд ҳақида гапирилганда, у адолатлими, адолатсизми – қатъий назар, одил суд [русчаси “правосудие” – Т.Ё.] деб аташга келишилган. Ўзбекистондаги суд системасида одиллик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини ҳисобга олиб, мен қуйида одил суд сўзини қўштирноқ ичига олиб “одил суд” кўринишида ёзишни маъқул кўрдим. Мен ҳозирги Ўзбекистондаги “одил суд”ни тўғридан-тўғри 1989 йилда ҳокимиятга келган ҳукмдорларнинг “боласи” деб, Continue reading