ИНСОНИЯТ ДУШМАНЛАРИ

  Tolib YoqubovТолиб  ЁҚУБОВ

Инсониятнинг учта душмани бор:

–  ўзи,

–  вирус ва микроб деб аталувчи, кўзга кўринмас микроскопик мавжудотлар, эса –  табиий офатлардир. Учаласи ҳам инсониятга ўта шафқатсиз душман.

Биринчиси Яратганнинг иродаси билан тили, дини, танасининг ранги бошқа-бошқа миллат, халқ, қабила каби гуруҳларга ажралиб кетишган. Яратган инсоният ичига “душманлик” деб аталувчи қандайдир уруғни сочиб юборганга ўхшайди –  бу уруғ негадир инсондан ўнлаб марта катта ё кичик ҳайвонлар, паррандалар ва ҳашаротлар ичига сочилмаган. Инсон инсонни бешафқат ўлдиради, чунки икки инсон, бир-бирини кўрса ҳам, кўрмаса ҳам, миллати, ирқи, тили, дини, эътиқоди, танасининг ранги, бойлиги, яшаш жойи ва, ҳатто, кийими ўзгача бўлса, негадир бирида иккинчисига нисбатан уйғонишини кузатиш мумкин. Нафрат кўп ҳолларда инсонлар ва, ҳатто, миллат (халқ, қабила)лар орасида душманликка айланади, душманлик эса қотиллик ва, ҳатто, қирғинбарот урушларни келтириб чиқаради.

Нафрат инсон ақлини мукаммаллаштирмайди, софлаштирмайди, юксаклаштирмайди. Аксинча, нафрат инсон ақлини эговлайди, яхшилик ва ёмонлик орасида фарқ қолдирмайди, инсонни йиртқичлик томон судрайди. Баъзан нафрат бирор миллат ақлини шу қадар сусайтиради-ки, у бошқа ҳар қандай миллатдан ўзининг ирқий устунлигини даъво қила бошлагани инсоният тарихида такрор ва такрор кузатилган. Мас., ўлмас асарлари, ижодлари, ишлари ва бунёдкорлиги билан инсониятга хизмат қилган минглаб мутафаккирларни етиштирган немис халқи ҳокимиятга Адольф Ҳитлер келгач, бир неча йиллар ичида тамоман нацизм ғояси билан касалланди. Нацизм касаллиги шу қадар кучли эди-ки, оддий ишчи ёки фермерни қўяверинг, жамиятнинг илғор қисми бўлган олимлар, ёзувчи ва шоирлар, инженерлар ва бошқа зиёлилар А.Ҳитлернинг “Немислар олий ирқ, бошқа халқлар немисларга хизмат қилиши керак, баъзи халқларни яшашга ҳаққи йўқ, биз уларни йўқ қиламиз” деган субутсиз, бебурд ва аксилинсон ғоясига сўзсиз эргашдилар.

Ҳозирги кунда Россия президенти Владимир Путин “рус дунёси” номи остида А.Ҳитлер немисларни улуғлагани каби “Руслар буюк халқ, у дунёга ҳукмронлик қилиши керак, руслар қаерда яшашидан қатъий назар биз уларни ҳимоя қиламиз, руслар яшаётган хориж ерлар аслида бизники” деган ғояни руслар онгига сингдирмоқда. Худди шу каби гапларни А.Ҳитлер ўтган аср 30-чи йилларининг охирида гапириб Чехословакиядан Силезия вилоятини тортиб олди. “Тортиб олиш” ғояси ҳали ўлгани йўқ –  у Молдовадан тортиб олинган Днестрбўйи, Грузидан тортиб олинган Абхазия ва Жанубий Осетия, Украинадан тортиб олинган Қрим яримороли мисолида ўз умрини давом эттирмоқда. Бу ишлар фақатгина “тўймаслик”, “очофатлик” ва “очкўзлик” натижаси эмас, балки кўп жиҳатдан бир халқда бошқа халқларга нисбатан нафратнинг кучайтирилиши натижасидир. Бу тортиб олишлар урушлар, бегуноҳ қонларнинг тўкилиши, ўлимлар ва етим болаларнинг кўпайиши ҳисобига бўлмоқда.

Фил филни, бўри бўрини, суварак суваракни ёки қалдирғоч қалдирғочни ўлдирмайди. Фил филга нафрат кўзи билан қарамайди, бўри, суварак ва қалдирғоч ҳам шундай. Нега унда эркак филлар йилда бир марта ҳаёт-мамот даражасида бир-бирига йиртқичларча ташланиб, рақибнинг бири енгилганини тан олиб қочганча урушадилар? Бу “урушиш” ва “ёқавайронлик” нафратнинг натижаси эмас, бу –  насл қолдириш мақсадида мода (урғочи) филнинг жинсий алоқага мойил қилиш жангидир. Бундай “жангларнинг” биологик томони ҳам бор. Филлар биологик унсур сифатида йўқ бўлиб кетмаслиги учун кучли эркак филлар насл қолдириши керак. Кучли эркак фил бора-бора кучдан кетса, ҳолсизланса буни ёшроқ бошқа эркак филлар сезади ва янги “жангда” кучсиз филни бу “ўйиндан” четлатишади – унинг ўрнига ёш, кучли ва ўз кучи билан урғочи филларни мойил қилган фил ўртага чиқади. Бу жараён тўхтовсиз, бироқ нафратсиз давом этаверади. Бўри, суварак ва қалдирғоч ҳам шу. Инсондан Яратганнинг Ўзи сақласин!

Инсонлар бир-бирини ўлдириш учун дастлаб қурол сифатида, чамаси, ерда ётган оддий тошдан фойдалана бошлаганлар. Ҳозир инсоният бутун жонли дунёни йўқ қилиб юборишга қодир атом ва водород бомбасига эга –  шундай бомбаларнинг “Гўдак” деб аталувчи жажжигина иккитаси 1945 йил 6 августида АҚШ бомбаловчи учқичи томонидан Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари устига ташланди ва “шесть секундда” 300.000 дан ортиқ одамнинг ёстини қуритди. Ўша пайтда радиациядан нурланган, бироқ ўлмай қолган одамларнинг авлодлари ҳозиргача ўлмоқда. Инсоният ўзини ўзи ўлдириш учун янги-янги қуролларни тинимсиз ишлаб чиқармоқда. Қаёққа қарасанг отишмалар, портлашлар, у ер – бу ерда эса катта-кичик урушларни кўрасиз, эшитасиз, ўқийсиз … Менинг назаримда, одамлар ўликларни кўмиб улгурмаётганга ўхшайди.

Диний урушларга қаранг! Мусулмон дунёси асосан икки тарафкаш бўлакка –  суннийлар ва шиаларга –  ажралиб олган. Айтишларича, дунёда мусулмонлар 1,5 миллиарддан ошиқ бўлиб, уларнинг 80%дан ортиғи суннийлар экан. Асосий шиа давлати Эрон асосан суннийлардан иборат Ироқ билан салкам 8 йил қирғинбарот уруш қилди ва 1 (бир) миллионга яқин одами (шиа)ни йўқотди. Бу уруш 2-чи жаҳон урушидан кейин энг йирик уруш ҳисобланади. Бу уруш тугаши билан суннийлар ва шиалар орасида зиддият, бир-бирига нафрат тугадими? Йўқ, албатта! Ана, қаранг, ҳалиям урушиб ётишибди –  урушнинг бир томонида яна ўша шиалар Эрони, ливанлик шиалар, Суриянинг шиа ва алавийлари, иккинчи томонида эса Ироқ ва Сурия суннийлари бўлиб, уларга суннийлар Саудия Арабистони, Қатар каби араб давлатлари ва Туркия молиявий ҳамда қурол-аслаҳа билан ёрдам бериб туришибди. Битта дин ичида, суннийлар ва шиалар орасида кечаётган ўзаро нафрат ва уруш бора-бора бирининг ғалабаси билан тугайди, мусулмонлар бутунлай суннийга ёки бутунлай шиага айланишади, тинчлик ва осойишталик бошланади, деб ўйлайсизми? Шундай деб ўйласангиз –  адашасиз! Тинчлик-осойишталик ҳам бўлмайди, мусулмонлар буткул суннийга ёки буткул шиага ҳам айланишмайди! Сунний-шиа уруши гоҳ тинчиб, гоҳ авж олиб 1300 йилдан бери давом этиб келмоқда. Чамаси, бошқа ҳайвонот дунёсидан фарқли инсониятга нафрат бекорга “инъом” этилган эмас!

Бир дин вакиллари ўз дини ичидаги низоларга нуқта қўйишди ва илму-фанга ружў қилишди. Натижа: улар дунёнинг молиявий ҳаётини бошқармоқда, миллиардерлар ва Нобель мукофоти совриндорлари сони бўйича дунйда биринчи ўринда, диндоши (миллатидан қатъий назар) оғир ахволга тушиб қолганини эшитишса, у қаерда яшашидан қатъий назар сўзсиз уни қидириб топишади, ахволи тикланиши қадар ёрдам беришади, ё кўчириб олиб кетишади. Бошқа бир дин вакиллари “овқатни чап қўл билан ейиш мумкинми?” дея сўраш ва “Йўқ, мумкин эмас. Пайғамбаримиз шайтон ҳамма вақт овқатни чап қўли ейди, деганлар” дея жавоб бериш даражасигача майдалашиб кетишди. Уларни илм-фан қизиқтирмай қўйган, Нобель мукофоти ҳақида оғиз очилмайди, жоҳиллик ва нафрат кўлами бўйича эса сафнинг бошида кетишмоқда. Учинчи бир дин вакиллари ҳамон аждодларининг ибтидодан қолган удуми –  соч ва соқол олиш гуноҳ, бирор жойга боришда юриб бориш гуноҳ, фақат сиғинувчи илоҳинг йўлида ўзингни қийнаб, борадиган жойингга ерга чўзала тушиб ётиб, танангни айлантириб етиб борсанг савоб бўлади, нариги дунёда илоҳингдан мукофот оласан, деб тарғиб қилишади. Одам тик ҳолатда бир соатда 5-6 километр йўл юриши мумкин, холос. Авратини бекитиб турган, турсикдан сал дадилроқ иштон кийган, қолган бадани тамоман очиқ бўлган мазкур дин вакиллари эса ерга ётиб “юриш”ни тарғиб қилишади. Қизиқ, ётиб “юриш”да улар бир соатда қанча йўлни “босиб” ўтишар экан? Ерда ётиб, айланиб “юриб” кетаётган одамнинг бадани ва башарасига қараб бўлмайди –  маймун ундан тозароқ бўлса керак!

Инсоният тарихида миллионлаб одамларни ўлдирган давлат бошлиқлари ва саркардалар ўтишган. Яқин тарихимизда ўтган Чингизхон, Амир Темур, Напалеон Бонапарт, Адольф Ҳитлер, Иосиф Сталин ва бошқаларни буюк саркардалар дейишади. Бу одамлар ўз даврида ҳақиқатан ҳам миллионлаб одамларнинг умрига зомин бўлишган. Мен тушунмайман –  уларнинг нимаси буюк? Нега уларга ҳайкаллар қўйишади? Уларнинг бошқа халқлар, элатлар устига уруш қилиб боришлари ва беҳисоб одамларни ўлдиришгани буюкликми? Буюк қотиллик эмасми, мабодо? Балки инсоният сони ва кўламини камайтириб, қисқартириб туриш учун Яратган атайлаб шундай шахсларни илгари сурармикин? Эътибор қилинг-а, дунёда тинимсиз отишмалар, портлашлар, қотилликлар, касалликлар, осмонда, ерда ва денгизларда сурункасига авариялар юз бериб ҳар куни, ҳар соатда минглаб одамлар ўлаётган бўлса-да, “сен кимга айтаяпсан” демасдан инсоният сони тшхтовсиз ўсиб бормоқда. Англиялик руҳоний ва олим Томас Мальтус дунёда аҳоли сони ва озиқ-овқат ҳажмининг ўсиши масаласини тадқиқот қилиб ушбу учта хулосага келган:

  1. Инсон ўз наслини давом эттиришнинг биологик имкониятига эгалиги туфайли, унинг жисмоний имкониятлари ўзининг озиқ-овқат ресурслари (ҳажми)ни оширишга хизмат қилади;
  2. Дунё аҳолиси сони яшаш воситалари (озиқ-овқат, сув, уй-жой ва ҳоказо) билан қатъий чегараланган;
  3. Дунё аҳолиси сонининг ўсишини фақат маънавий ўзини тийиш ёки офату-фалокатлар (урушлар, очлик, кенг кўламли касалликлар) каби қарши сабаблар билан тўхтатиш мумкин.

Т.Мальтус аксиомаларининг учинчисидаги “маънавий ўзини тийиш” нимани англатади? Гап шунда-ки, инсон билан ҳайвон (мас., қорамол) бир нарсада бир-биридан тубдан фарқ қилишади: эркак ва аёл, яъни эру-хотин бугун ҳам, эртага ҳам, эртадан кейин ҳам жинсий алоқа қилаверишади, буқа сигир билан йилда фақат бир марта жинсий алоқа қилади ва сигир болалаб, маълум бир вақтдан кейин гуйга келмагунча унга қайрилиб ҳам қарамайди (гуйга келганини маъраб сигирнинг ўзи билдиради). Тушуниш қийин эмас-ки, сон жиҳатдан одамизоднинг кўпайиши сут, гўшт, ёғ ва бошқа озиқ-овқат манбаъси бўлган жониворларнинг кўпайишидан бир неча баробар юқоридир. Эркакни аёлнинг чиройи, фигураси (шаклу-шамойили), қилиғи, кулгуси, безаклари ва бошқа (минг хил) жиҳатлари ўзига тортади –  бундай нарсалар моллар (буқа ва сигир)да йўқ. Ислом дини эркакда кўз зиноси мавжудлигини ва у маънавий бузуқликка олиб бориши мумкинлигини алоҳида таъкидлайди. Т.Мальтумнинг “маънавий ўзини тийиш” дегани инсонларнинг, ҳатто маънавий бузуқликка олиб бориши мумкин бўлган, бетартиб, ҳаддан ортиқ жинсий алоқалари дунё аҳолиси сонини кескин ошишга олиб боришига урғу беради. Бироқ, Т.Мальтус назарияси ва башоратларини “копейка”га олмасдан инсоният ўз сонини катта тезликда ошириб бормоқда. Ҳозир инсоният сони ҳар 12 йилда бир миллиардга кўпаймоқда –  ҳозирги мавжуд 7 миллиард 30-35 йилдан кейин 10 миллиардга етишининг эҳтимоли катта. Ўзини тийиш қаёқда дейсиз! Афсус-ки, сони катта тезликда ўсаётган дунё аҳолисини боқишга мўлжалланган, озиқ-овқат манбаълари ҳисобланган чорва, парранда ва балиқ салмоғи, ғалла, мева, полиз маҳсулотлари ва ичимлик сув ҳажми кескин орқада қолиб кетаверади. Бу номутаносибдикни, Т.Мальтус айтганидай, урушлар, оммавий очарчилик ва эпидемиялар, яъни инсониятнинг қирғинга учраши олдини олиши мумкин, холос.

Бундан буюк қотиллар бекорга туғилмаган экан-да, Яратган бекорга уларга инсонни пистапўчоқча кўрмайдиган феъл-атвор ва нафрат бермаган экан-да, деган шайтоний фикр пайдо бўлади. Бу шайтоний фикрни тан олиш –  урушларни, қотилликларни, миллатчиликни, нафратни, диний ва ғоявий чидамсизликни, ҳар қандай зўравонликни, ўз халқини раҳмсизлик билан таҳқирлаб, отиб, ўлдириб ҳукм сураётган диктаторларни тан олиш демакдир. Бундай шайтоний фикрни тан олиш –  Европа, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Қурия, Туркия, Сингапур, Ҳонконг каби давлатларда йўлга қўйилган осойишта, осуда ва тўкин ҳаётга эришиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, эркин сайловлар ўтказиш йўли билан халқ иродасини юзага чиқариш каби неъматлардан воз кечиш демакдир. Бундай шайтоний фикрни тан олиш – терроризмни, бегуноҳ одамларни ўлдиришни тан олиш, Россияда беш ойлик тожик гўдак Умаралини, ўзбекнинг жасур фарзанди, Олий Мажлис депутати Шавриқ Рўзимуродовни Ички ишлар вазирлиги ертўласида, юзлаб маҳбусларни қамоқхоналарда қийнаб ўлдирганларни оқлаш демакдир.

Иккинчиси, яъни вирус ва микробларга қарши инсоният ҳамма вақт курашиб келган –  бироқ йўқ қилиб юбора олмаган, вирус ва микроблар эса бутун-бутун халқларни ва ҳатто Европа каби континент давлатлари аҳолисининг салкам ярмини қириб ташлаган.

(коинотда учиб юрган улкан астероиднинг Ер билан тўқнашуви, иқлим ўзгариши натижасида дунё музланиш даврини бошидан кечириши, умумий қурғоқчилик ва унинг натижаси ўлароқ очарчилик ва ўлим, узоқ муддатли тинимсиз ёмғирлар натижасида юзага келган очарчилик ва ўлим, ўрмон ва хас-хашакли кенг ҳудудларда юзага келган йирик ёнғинлар, вулқонлар отилиши, зилзилалар, сув тошқинлари, кўчкилар ва ҳоказо), табиий, инсон иродасига боғлиқ эмас –  бу офатларни Яратган юборади. Мас., глобусга диққат қилсангиз, Ер деб аталувчи планетада илгари атрофи сув билан қопланган битта-ягона материк (қитъа) бўлиб, у тасаввур қилиш қийин бўлган қандайдир ўта даҳшатли зарбадан катта-кичик бўлакларга ажраб кетган ва турли томонларга силжий бошлаган. Астроном олимлар томонидан бундай даҳшатли фожеа коинотда катта тезликда учиб юрган қандайдир йирик астероиднинг Ер билан тўқнашувининг натижасидир, деган гипотеза илгари сурилгани айтилади. Ўша бўлакларни ҳаёлан бир-бирига тортсангиз, улар бир-бири билан бирга-бир “қапишади” ва битта материкка бирлашади. Янги ҳосил бўлган материкларда, бирорта тирик мавжудот, табиий, сақланиб қолган эмас. Тирик мавжудотлар қайтадан пайдо бўлишига миллионлаб йил ўтганига шўбҳа қилмаса ҳам бўлади. Дастлабки материк парчаланишидан олдин унда қанақа мавжудотлар яшаган, улар орасида одамлар бўлганми-йўқми, айтишнинг имкони йўқ. Буюк динлар (иудей, насроний ва ислом)да ҳаётни ва одамни Яратган 6 кунда юзага келтирган,

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.