Monthly Archives: Sentabr 2016

ТУРСУНБОЙ ЎТАМУРАТОВ

Tursunboy O`tamurodov    30 сентябрьда қорақалпоғистонлик ҳуқуқбон, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг 2000 йилдан бери аъзоси Турсунбой Ўтамуратовнинг АҚШда, Бойси шаҳрида сирли ўлим топганига 4 йил тўлади. Мен Турсунбойнинг ҳаёт йўлини, унинг инсонларга муносабатини, уларга беғараз ёрдам қўлини чўзганини анча яхши биламан. Турсунбойдек инсонлар унутилмаслиги керак, деган мақсадда мен ушбу мақолани ёзмоқдаман.

    1996 йилда Турсунбой Ўтамуратов Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ҳокимлигида оддий мулозим бўлиб ишлар эди. Ўша пайтларда фермер хўжаликлар ташкил этилаётган бўлиб, Турсинбой ҳокимликда ерларни тақсимлаш комиссиясини бошқарар эди. Қайнотаси фермер бўлган Амударё тумани прокурори Гулора Бобожонова комиссияга босим ўтказган ҳолда қайнотаси ва бошқа қариндош-уруғларига энг яхши ерларни олиб бера бошлайди. Ерига шоли эккан қайнотаси эса давлатга келишувда кўрсатилган шолини топширмайди.  Туман миқёсида ўтган катта бир мажлисда Турсунбой прокурорнинг кирдикорларини очиб ташлайди. Орадан 3 кун ўтгач, прокурор Турсунбойга нисбатан жиноий иш қўзғатади, туман суди эса уни 5 йил озодликдан маҳрум этувчи ҳукм чиқаради. Турсинбой 3,5 йилдан кейин амнистия билан озодликка чиқади ва … 12 давлат мулозимини судга беради. Улар орасида Г.Бобожонова, Турсунбойни суд қилган судья, Ўзбекистон Бош прокурорининг 1-ўринбосари Азимжон Эргашев, Ўзбекистон Олий суди раиси Убайдулла Мингбоев, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди ва прокуратурасининг бир неча мулозимлари бўлган. Ўзбекистон шароитида, табиий, бирорта суд кўпчилиги юқори лавозимларда ишлаган мулозимларни судлашга ботина олмас эди – аста-секин юзага келган шов-шув босди-босди қилиб юборилди. Бироқ Ўзбекистон тарихида Турсунбой юқори лавозимли 12 шахсни қўрқмасдан судга берган ягона инсон сифатида муҳрланиб қолди. Continue reading

Advertisements
Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

НАҒЗИ  ТЎҚ  ХАЛҚ

Tolib YoqubovТолиб ЁҚУБОВ

    Жиззахликлар шевасида »нағзи тўқ инсон» деган ибора бор, бироқ мен »нағзи тўқ» иборсини бошқа бир ўхшаш ибора билан ифода эта олмайман. Мен бу иборани одамлар оғзидан кўп маротаба эшитганим ва бу ибора кимга қарата айтилган бўлса, ўша одамларни яхши таниганим учун мазкур ибора инсон энг яхши ҳислатларга эга эканини англатишини тушунган эдим. Шундай қилиб, ҳикоямнинг давомида »НТИ», »НТХ», »НТД» қисқартмалар мос равишда »нағзи тўқ инсон», »нағзи тўқ халқ» ва »нағзи тўқ давлат» ибораларини билдиради. Ҳикоямни »нағзи тўқ инсон»нинг кимлиги, унинг табиати қандай эканлигини тушунтиришдан бошлайман. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.