ЖАСЛИҚ ТУТҚУНИ

            ЖA`zam Formonovаслиқ посёлкаси яқинида жойлашган УЯ 64/71 қамоқхонасини кўпчилик эшитган бўлса-да, Ўзбекистоннинг янги тарихида мудҳиш саҳифа очган бу аксилинсон объект ҳақида одамларда маълумот етарли эмас. Бу қамоқхона ишга тушгани ҳақидаги маълумотни 1999 йил 20 сентябрида мен тарқатган эдим. Менинг қизим бу қамоқхонага қатнаганига 10 йилдан ошди – унда менинг куёвим Азам Фармонов тутқунликда сақланмоқда. Ушбу мақолани ўқиган муҳтарам ўқувчи мазкур мудҳиш қамоқхона ҳақида ҳақиқий маълумот олади, деб ўйлайман. 

                Толиб ЁҚУБОВ

  ЖАСЛИҚ  ТУТҚУНИ

УЯ 64/71 жазони ижро этиш муассасаси (ЖИЭМ)  Ўзбекистон шимолий-ғарбидаги Жаслиқ посёлкаси (Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани) яқинида жойлашган. Мазкур ЖИЭМни ҳукумат ўзига душман деб ҳисоблаган одамларни сақлаш учун ташкил этаётгани бошидан маълум эди. Бундай тоифа одамлар сафига ҳукумат мухолиф партиялар ва ҳаракатлар аъзолари, ҳуқуқбонлар, мустақил журналистлар ҳамда бизнесини тушган даромадидан улуш талаб қилувчи ҳукумат мулозими ўрнатган қоида бўйича эмас, бизнесини ҳукуматдан мустақил юритувчи ёки ҳукумат идораларининг бирорта лавозимига давогар бўлган тадбиркорларни киритган эди. Масалан, унда иқтисод фанлари доктори, 300 дан ортиқ мақолалар, брошюра ва китоблар муаллифи, Ўзбекистонда биринчи хусусий »Рустам-банк»ни ташкил қилган тадбиркор Рустам Усмонов йилдан бери сақланмоқда. Унинг ягона айби, у ўзининг давлат бошлиғи номига ёзилган хатида мамлакатни иқтисодий инқироздан қутқариш учун ҳукумат бошлиғи лавозимига ўз номзодини таклиф қилгани бўлди.

Ҳукумат кейинроқ бу ЖИЭМга »айб иш қилиб қўйган» ҳокимлар (туман, шаҳар ва вилоятлар маъмурияти бошлиқлари), прокурорлар, милиция ва миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимларини ҳам жўната бошлади. Айни кунларда маҳкумлар орасида Жиззах вилоятининг собиқ прокурори Равшан Муҳитдиновни, Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Азамхон Бахромов ва қатор туман ҳокимларини кўриш мумкин. Бекобод шаҳрида судланиб қамалган давлат мулозимлари учун мўлжалланган махсус ЖИЭМ (УЯ 64/21) мавжуд бўлса-да, шундай бўлишига қарамасдан 2005 йилда УЯ 64/71 ЖИЭМда мутлоқ давлат мулозимларидан иборат бўлган маҳкумлар бригадаси пайдо бўлди. Бироқ УЯ 64/71нинг асосий контингенти диний мотивлар бўйича қамалган одамлардир. Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИЭББ) бошлиқлари УЯ 64/71 маҳкумларни сақловчи умумий режимли қамоқхона, деб муттасил уқтириб келишган бўлса-да, УЯ 64/71 маҳкумларни сақлайдиган умумий, қаттиқ ва махсус тартибли режим ўрнатилган қамоқхона (колония)дир. ЎзР Жиноят-ижроия кодексининг 49-моддасида »Махсус тартибли колониялар» бундай таърифланади:

49-модда.  Махсус тартибли колониялар озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, ўта хавфли рецидивист деб топилган эркакларни сақлаш учун мўлжалланган. Махсус тартибли колонияларда ўлим жазоси авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган эркаклар ҳам сақланади.

УЯ 64/71дан бошқа Ўзбекистонда бир пайтнинг ўзида суд ҳукмида белгиланган учта (умумий, қаттиқ, махсус) тартиб бўйича маҳкумлар сақланадиган бирорта ЖИЭМ йўқ. Ушбу факт УЯ 64/71 ноёб ЖИЭМ эканлигини, яъни ўтган асрнинг 90-чи йиллари охирида Ўзбекистон ҳукумати мазкур ЖИЭМни қураётганда ҳақиқатан ўзига душман деб ҳисоблаган инсонларни мамлакат аҳолисидан тўлиқ изоляция қилиш ниятида бўлганини кўрсатади.

»Махсус» ва »қаттиқ» режим сўзлари энди расмий ҳужжатларда ҳам пайдо бўлмоқда. Масалан, 2015 йил 1 майда ҳуқуқбон Азам Фармоновга нисбатан Қўнғрот туман суди чиқарган ҳукм матнида бу сўзларни учратиш мумкин. Демак, ЖИЭББ раҳбарлари УЯ 64/71 колонияси ташкилган кундан то ҳозирга қадар ҳукумат ўзи учун хавфли деб ҳисолаган инсонларни айни шу колонияда узоқ муддатлар ушлаб туриш учун ташкил этилганини халқдан яшириб келган.

УЯ 64/71 ЖИЭМ   Марказий Осиёнинг буюк саҳроси Қизилқумнинг бир бўлаги бўлган Устюрт платосининг ҳаёт белгиси кўринмайдиган ва кескин континентал иқлимга эга бўлган сарҳадларида ташкил қилинганлиги билан ажралиб туради —  у ерда ҳаво ҳарорати ёзда Цельсий бўйича плюс 50 градусгача кўтарилади, қишда эса минус 30 градусгача совуйди. Жаслиқда оқар сув йўқ, одамлар ичиш учун ер остидан насослар ёрдамида тортиб олинадиган шўрланган сувдан фойдаланишади. УЯ 64/71 ЖИЭМга энг яқин аҳоли пункти 200 км нарида жойлашган. ЖИЭББга қарашли барча бошқа ЖИЭМлари ё шаҳарларда, ёки посёлка типидаги аҳоли пунктлари яқинида жойлашган. Фақат УЯ 64/71 ЖИЭМ негадир аҳоли пунктларидан узоқда жойлашган. Агар УЯ 64/71 ЖИЭМда тошкентлик маҳкум сақланаётган бўлса, унинг яқинлари (аёли, отаси, онаси ва ҳоказолар) у билан учрашувга боришлари учун Тошкентдан 1500 км нарида бўлган Жаслиқгача поездда боришга тўғри келади. УЯ 64/71 ЖИЭМда шарқдаги Фарғона водийсининг учта вилоятидан ҳам маҳкумлар сақланади —  қамоқхона улардан янада узоқроқ масофада, тахминан 2000 км нарида жойлашган. УЯ 64/71 ЖИЭМ саҳрода ва аҳоли пунктларидан ҳаддан ташқари узоқ масофада ташкил қилингани шундан дарак беради-ки, ҳукумат ўз »душманларини» мамлакат аҳолисидан тими-тирс яккалаб қўйишни мўлжал қилган. Шу сабабли УЯ 64/71 ЖИЭМда сақланаётган ҳар қандай маҳкумни бемалол, бўрттириб ўтирмасдан ЖАСЛИҚ ТУТҚУНИ дейиш мумкин. Қуйида уларнинг бири — ҳуқуқбон Азам Фармонов ҳақида сўз боради.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ), Сирдарё вилояти бўлимининг раиси ҳуқуқбон Азам Фармонов УЯ 64/71 ЖИЭМда сақлананаётганига 10 йилдан ошди. У ЎИҲЖнинг энг ёш, талантли ва қўрқув билмас аъзоси эди. У 22 ёшида ЎИҲЖга 2000 йилда аъзо бўлди.  А.Фармонов Фарғона вилояти, Бешариқ туманининг Оқмачит қишлоғида туғилган. Оқмачит қишлоғи Тожикистон чегарасига яқин бўлиб, депрессив ҳудуд ҳисобланарди —  қишлоқ аҳолиси иш излаб бошқа вилоятларга ёки Россияга кетишарди. Армии хизматини ўтагач, Азам Фармонов амакиваччаси ва икки опаси яшаб ва ишлаётган Гулистон шаҳри (Сирдарё вилояти маркази)да яшай бошлади. Унинг Сирдарё ва қўшни Жиззах вилоятларидаги фермерлар ва аҳолининг бошқа тоифаси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борган ҳуқуқбонлик фаолияти мазкур регионлар ҳокимиятини ҳазиллакам безовта қилмади. Сирдарё вилояти Ички Ишлар Бошқармаси (ИИБ)нинг терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи полковник Мусо Раджабов Азам Фармонов олдига шарт қўйди: Ё Оқмачитга кўчиб кетасан, ЁКИ биз сени Жаслиққа жўнатамиз. 2005 йил 5 ноябрда ҳукумат органлари томонидан уни туғилиб ўсган қишлоғига кўчиб кетишга мажбурлаш ҳаракати бўлди: унинг биринчи қаватда жойлашган, аёли ва бир ёшли қизи билан яшайдиган бир хонали квартирасида ёнғин уюштиришди. Ўша кунлари об-ҳаво анча совуқ эди, оила эса кўчада қолди. Бироқ унинг аёли ва қизига ўша уйда яшовчи қўшнилар жой беришди, унинг дўстлари эса қисқа вақт ичида ёндирилган квартирани таъмирлашди, янги эшиклар ва дераза рамаларини ўрнатишди — маҳаллий ҳукуматнинг ҳуқуқбонни оиласи билан бошқа вилоятга мажбуран кўчириш режаси амалга ошмади. Бироқ, ҳукумат ўз ёвуз ниятидан воз кечмади: ярим йилдан кейин, тўғрироғи, 2006 йил 29 апрельда Азам Фармонов сохта жиноий иш бўйича ҳибс этилди. Ҳукумат ИИБ полковниги Мусо Раджабов сиймосида ўз ниятига эришди —  суддан (2006 йил 15 июнь) кейин Азам Фармонов дарҳол УЯ 64/ТИ-1 (Тошкент)дан УЯ 64/71 ЖИЭМ (Жаслиқ)га этап қилинди.

2015 йил 29 апрельда Азам Фармонов биринчи инстанции суди, жиноий ишлар бўйича Янгиер шаҳар суди (Сирдарё вилояти) белгилаган 9-йиллик жазо муддатини тўлиқ ўтади, бироқ озодликга чиқмади. 2015 йил 1 майда жиноий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман суди жазо муддатини яна 5 йил 26 кунга чўзди. Маълум бўлди-ки, ҳукуматда Азам Фармоновни озод этиш истаги йўқ экан, акс ҳолда Қўнғиротда суд қандай ўтказилганини тушунтириб бўлмайди.          Ҳукмни ўқиймиз: »Қорақалпоғистон Республикаси жиноий ишлар бўйича Қўнғирот туман суди қуйидаги суд таркибида:

раислик қилувчи –  ушбу суд судьяси Д.Разов; котиби Б.Тлеуберганов,

давлат айбловчиси –  Қўнғирот тумани махсус прокурори М.Давлаткиличев, судланувчи – А.Фармонов иштирокида,

Кунгратского туман ички ишлар бўлими биносида, очиқ суд мажлисида  дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 221-моддасининг 2-қисми “б” банди билан айбланган А.Фармоновга нисбатан қўзғатилган №156673 жиноий ишни кўриб чиқди». Бундан ташқари, судда гувоҳлик берган Давлатов Пархат Сапарбаевич, Абдимажидов Абдибет Алеутадинович, Джумагулов Суйишбек Тлегенович, Юсупов Дилшод Турамуратович, Торемуратов Собит Оташевич ҳам давлат муассасаси УЯ 64/71нинг ходимларидир.

Суд таркибига қарасак, унда судда тортишувчи томонларнинг фақат биттаси – давлат айловчиси иштирок этмоқда. Унда иккинчи ўта муҳим томон – судланувчининг ҳимоячиси (адвокати) қатнашмаган, ва, демак, судда томонлар орасида тортишув бўлмаган, бу эса ЎзР Жиноят-процессуал кодекси 25-моддаси (Судда ишларни юритиш)нинг талаблари ўта қўпол бузилишидир. ЎзР ЖПК судда нафақат тортишувни талаб қилади, у 51-модда (Ҳимоячи қатнашишининг шартлиги)нинг 6-қисмида қатъий қилиб: »Давлат ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган ишларда ҳимоячининг қатнашиши шарт» деб ёзиб қўйилган. ХУЛОСА: Ҳуқуқбон имкон қадар узоқ вақт қамоқда ўтириши учун ҳукумат қонунни мисли кўрилмаган даражада сохталаштиришга қўл уради.

Бирорта демократик давлатда бундай сохта судга йўл қўйилмайди. Қўнғирот туман суди ҳуқуқбон Азам Фармонов устидан суд эмас, айнан сохта суд ўтказган. Суд залидаги вазият ва суд мажлисининг кечишини кўз олдимизга келтириш қийин эмас: судья креслосида судья Д.Разов ўтирибди, унинг ёнида ўзининг барча ёзув-чизув матоҳлари билан суд котиби Б.Тлеуберганов жойлашган, давлат айбловчиси учун ажратилган креслони прокурор М.Давлаткиличев эгаллагач, беш минутдан кейин иккита милиционер суд залига судланувчи қўлларига қўлкишан солинган Азам Фармоновни олиб киришади, уларнинг бири судланувчилар учун мўлжалланган темир қафаснинг темир эшигини калит билан очади, иккичиси уни қафасга киргизади, ва, ниҳоят, биринчиси калит билан уни қулфлайди. Тамом, ҳамма нарса тайёр — хоҳлаганингча масхара қилишинг, ҳақоратлашинг, иззат-нафсига тегишинг мумкин!

Прокурор айблов хулосасини ўқиб эшиттиради. Судья судланувчига савол беради: »Судланувчи, сизнинг адресингизга айтилган, айблов хулосасида ёзилган айбларга иқрормисиз ёки иқрор эмасмисиз?» »Йўқ, иқрор эмасман. Мен бундай жиноятларни содир этганим йўқ. Буларнинг ҳаммаси ёлғон» – деб жавоб беради Азам Фармонов. Судья Л.Разов: »Гувоҳ Давлатов Пархат Сапарбаевич кирсин». Судья Д.Разов: »Гувоҳ Пархат Сапарбаевич, ўнг қўлингизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси устига қўйинг ва менинг орқамдан қасамёдни такрорланг: Мен, Давлатов Пархат Сапарбаевич, ўз кўргазмаларимда ҳақиқатни ва фақат ҳақиқатни гапираман». Шундан сўнг гувоҳ Давлатов Пархат Сапарбаевич судланувчи жазони ижро этиш колониясида ўрнатилган ички тартибни қандай ва қачон бузганлигини қайд этганини гапиради. Судланувчи гувоҳнинг кўргазмалари ёлғон эканини исботловчи инкор этиб бўлмас фактларни келтирган ҳолда унинг айбловини рад этади. Бу раддия суд ҳукмида ҳам қайд этилган: (Суд ҳукмидан парча):

Суд мажлисида судланувчи А.Формонов ўзига қўйилган айбга иқрор эмаслигини билдириб, жазони ўташ даврида тартиббузарликлар қилганлиги учун “карцер”га ва интизомий бўлинмаган киритиш тариқасидаги интизомий жазоларга тортилганлигини, айблов хулосасида кўрсатилганларнинг ҳаммасини бўйнига олмаслигини баён қилиб кўрсатма берган. (Парча тугади).

Барча бошқа »гувоҳлар» билан ҳам вазият шу каби такрорланади. Судья Д.Разов маслаҳат хонасига кириб кетади. У тез орада залга қайтиб чиқади ва ҳукмни ўқийди: »Дастлабки терговнинг барча материалларини ўрганиб, давлат айбловчисининг иддаолари ва гувоҳларнинг кўргазмалари ҳамда судланувчи Азам Фармонов жавобларини эшитиб, суд Ўзбекистон Республикаси номидан ҳукм чиқаради: Судланувчи Азам Фармонов  ЎзР ЖК.нинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) 2-қисмининг »б» бандида кўзда тутилган жиноятларни содир этган, деб ҳисоблансин. Бу жиноятларни содир этгани учун судланувчи Азам Фармонов 5 йил 26 кунлик озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинсин. Судланувчи жазо муддатини биринчи жазо муддатини ўтаган УЯ 64/71 колониясида ўтайди.  Айни ҳолда суд судланган Азам Фармоновни сақлаш режимини умумийдан қаттиққа ўтказиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди».

Қўнғирот туман судининг ҳукми чиқарилгандан кейин Озода Ёқубова турмуш ўртоғи билан 2015 йил июнь ойининг охирида биринчи учрашувга борди. Азам Фармонов хотинига Қўнғиротда сохтакор суд қандай ўтганини батафсил гапириб берди. Юқорида мазкур сохта суд ҳақида Озода Ёқубованинг ҳикояси баён этилди.

УЯ 64/71 ЖИЭМ Жаслиқ посёлкасидан 8 километр нарида жойлашган. Қамоқдагиларнинг мамлакатнинг турли регионларидан учрашувга келган қариндош-уруғлари  посёлкадан колонияга чоғроқ автобусда боришади. Ҳар сафар автобус одамларга лиқ тўлган ҳолда жўнайди — кўпчиликга ўтириш жойи етмайди, одамлар тик турган ҳолда кетишади. Уларнинг ҳар бири колонияга ўзи билан егулик, кийим-кечак, пайпоқ, совун, туалет қоғози (ва ҳоказо)дан иборат 10 кг юк олиб боради. Тик туриб кетаётган одамлар ўз юкини автобус полига қўйишга мажбур бўладилар, автобус ичи тиқилинч бўлган шароитда улар олиб бораётган маҳсулотларининг бир қисмидан ажралишади. Бироқ бу ҳали жабрнинг ҳаммаси эмас. Йўлнинг ярмида аскарлар турган блок-пост ўрнатилган — бу ерда ҳамма ўз юки билан автобусдан тушиши керак. Аскарлар юкларни ипидан игнасигача битталаб текширишади, бунинг натижасида эса кўп ҳолларда колонияга олиб борилаётган маҳсулотлар айнийди (еб бўлмас ҳолатга келади). Махсус хонада бирин-кетин ҳаммани қип-ялонғоч бўлиб ечинишга мажбур этишади, шундан сўнг таъқиқланган предметлар (лезвия, ёзув қоғози, авторучка, қалам ва ҳоказо)ни ноқонуний олиб ўтишга қарши аскарлар эркакларни, аёлларни эса аёл милиция ходимаси текширади. Автобус колонияга етиб борганда ҳамма нарса қайта такрорланади, яъни ўбдон текширув ўтказилади.

Озода Ёқубова бир неча йил илгари бир воқеани гапириб берган эди: Мен УЯ 64/71 ЖИЭМга 2006 йилдан бери ҳар уч ойда қатнаганим учун кўпчилик ходимлар мени таниб қолишган, баъзилари эса ҳатто қайишиброқ муомала қилишади. Бир сафар эрим ёзув оқ қоғози ва ручка олиб келишни сўрадилар — у БМТ Бош котиби жаноб Пан Ги Мунга мурожаатнома ёзмоқчи бўлди. Мен, таваккал қилиб, милиция ходималаридан бирига мен қоғоз ва ручка олиб ўтишимга рухсат беришини илтимос қилдим. Унинг кўниши мени беҳад ҳайратга солди ва мен қоғоз ва ручкани олиб ўтдим. Эрим туни билань мижжа қоқмади, у майда ҳарфлар билан жаноб Пан Ги Мунга мурожаатнома ёзиб чиқди, мен эса эшик олдида, колония ходимларидан бирортаси келиб қолмасмикин, деб диққат билан қулоқ солиб ўтирдим. Биз Азам Фармонов мурожаатномасининг рус тилига қилинган таржимасини Париж шаҳридаги АСАТ ҳуқуқбонлик ташкилотига юбордик. Унинг ходимлари мурожаатномани француз тилига таржима қилишди ва уни Нью-Йорк шаҳрига жўнатишди.

Мен мазкур эпизодни бу мақолани ўқиган ўқувчи  Ўзбекистон ҳукумати УЯ 64/71 ЖИЭМни  буюк француз ёзувчиси Александр Дюма ўзининг »Граф Монте Кристо» романида акс эттирган ўхшаш жойга айлантирганини тушуниши учун эсладим. Денгиз ўртасида жойлашган кичик бир оролда қурилган Иф қалъасига давлат мулозимлари учун ўта хавфли деб ҳисобланган одамлар қамалган. Баъзи маҳкумлар нимада айбланаётганларини ҳам тушунишмаган. Шундай маҳкумларнинг бири савдо кемасининг капитани, уйланиш тўйи куни полиция қамоққа олган 19-ёшли Эдмон Дантес бўлган.

»Иф қалъаси тутқуни» фильмида Иф қалъаси бошлиғи ва маҳкум Дантес орасида кечган қисқа бир диалог бор:

Эдмон Дантес: »Мсье, сиз буни минг марта эшитганингизни мен биламан, бироқ сизни ишонтириб айтаман-ки менинг айбим йўқ. Ҳар қандай инсон буни айтиши керак, мен биламан, бироқ мен ҳақиқатан ҳам…»

Иф қалъаси бошлиғи: »Айбсизсиз! Биламан, мен ҳақиқатан ҳам буни биламан».

Эдмон Дантес: »Сиз устимдан кулаяпсизми?»

Иф қалъаси бошлиғи: »Йўқ, дўстим Дантес. Мен  сиз айбсиз эканлигингизни мутлақо аниқ биламан. Акс ҳолда сиз буерга қандай келиб қолишингиз мумкин? Агар сиз ҳақиқатан ҳам айбдор бўлганингизда эди, Францияда минглаб турмалар бор, бироқ Иф қалъасига кимдан уялсалар ўшаларни қамайдилар». (Тамом).

Иф қалъаси ва УЯ 64/71 ЖИЭМ орасида шундай асосий умумийликлар бор:

  • Иф қалъаси денгиз ичидаги қояли чоғроқ оролда қурилган; УЯ 64/71 ЖИЭМ чексиз, ҳаётдан асар ҳам йўқ Устюрт платосида қурилган;
  • Иф қалъаси ва УЯ 64/71 ЖИЭМга айбсизларни қамашади;
  • Иф қалъаси ва УЯ 64/71 ЖИЭМга кимдан уялсалар ўшаларни қамашади.

Айтмоқчи, 2016 йил 23 августда, Озодлик Радиосининг ўзбек шўбаси ушбу маълумотни тарқатди:

УЯ 64/71 ЖИЭМда 23 йил сақлангандан кейин 2016 йил 18 августда Шўҳратилла Носиров озодликга чиқди – у 90-чи йиллар бошида яшаётган маҳалласида кўркам мачит қурганлиги учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилиб қамалган эди.

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.