ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

maxresdefaultёҳуд

ИСЛОМ КАРИМОВ МЕРОСИ – КОММУНИСТИК ТУЗУМ ВА АТАМАЛАРДАН

ВОЗ КЕЧИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Толиб ЁҚУБОВ

(Тарих ва Таклиф)

7-қисм

Ўзбекистоннинг посткаримов раҳбарлари ёзаётган мақолаларим учун (олдинги олтитаси Фейсбукка қўйилган)

мендан хафа бўлишадими-йўқми, билмайман, лекин атрофга жиддий назар билан қараган ҳар қандай инсон Ислом

Каримовдан оғир мерос қолганини кўра олади – бу коммунистик меросдир. Ҳамма соҳада! Сиёсатда ҳам, иқтисодда ҳам,

ижтимоий ҳаётда ҳам, маданиятда ҳам … Бу меросдан қутулиш бир-икки йилнинг иши эмас – коммунистик менталитет

(зеҳният)дан қутулиш, раҳбарлар ва аҳолида тубдан янги менталитет шакллантиришнинг ўзи бўлмайди. Биринчи навбатда

янги раҳбарлар ўзида кучли сиёсий ирода топа билишлари ва унинг воситасида мазкур оғир меросни енгиб ўтишлари лозим.

Гарчи Хитойда коммунистик партия амалда давлат бошқарувида сақланиб қолган бўлса-да, бироқ янги раҳбарлар (Дэн

Сяопиндан бошлаб) Мао Цзедун шакллантирган коммунистик менталитетдан, қийинчилик билан бўлса-да, қутулишди – Мао

Цзедун давридаги Хитой ва ҳозирги Хитой ўртасида ер билан осмонча фарқ бор – Хитойда давлат бошлиғи ҳар 10 йилда

алмашиб туради.

 

Шимолий Қурия Ким Ир Сен даврида қандай бўлса, ўғли Ким Чен Ир ва невараси Ким Чер Ын даврларида ҳам ҳеч

бир ўзгармай қотиб турибди – моддий ва маънавий тушкунлик, миллионлаб ҳақсиз-ҳуқуқсиз инсонларни меҳнат лагерьларида

ишлатиш, мамлакатни дунёдан тамоман изоляция (тўсилган) ҳолатида сақлаш (ва ҳоказо) – коммунистик СССР ҳам салкам

парчалангунча шу ахволда эди. »Темир парда» (»Железный занавес»), яъни ОВИР (Отдел виз и регистраций) билан ўралган

СССРни одамлар »дунёдаги энг катта қамоқхона» дейишарди. Айнан И.Каримов Ўзбекистонни »СССРдан қолган энг катта

қамоқхона»га айлантирди. Ҳар қандай қамоқхонада фақат зулм ривожланиши мумкин, холос – иқтисод ривожланмайди,

ижтимоий ҳаёт ўнгланмайди, маданият инқирозга учрайди, мамлакат қашшоқликга юз тутади, меҳнат миграцияси кучаяди. Ҳар

доимгидек »Нима қилиш керак?» деган савол кўндаланг бўлади. Ечими эса оддий: Ислом Каримов мероси – коммунистик

тузум ва атамалардан воз кечиш керак! Шулардан бири »Ўзбекистон Қаҳрамони» ва йилларга ном беришдан ваз кечишдир. Бу

– маънавият билан боғлиқ. Маънавият соғлом бўлмаса, сиёсат ҳам, иқтисод ҳам, маданият ҳам (ва ҳоказо) бир оёғи тепага

тортиб боғлаб қўйилган отдек чопа олмай, бир жойда депсиниб тураверади.

 

»ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ» ВА ЙИЛЛАРГА НОМ БЕРИШ

 

80-чи йиллар охирида ва, айниқса, 90-чи йилларда Ўзбекистонга АҚШ ва Европадан келаётган туристлар оқими

анча кучайди. Кунларнинг бирида (йили эсимда йўқ) мен АҚШдан келган бир турист билан тасодифан учрашиб қолдим. У

Ўзбекистонга келгач, рус ва инглиз тилларини пухта эгаллаган бир ўзбек студент йигитчани таржимонликка ёллаган экан.

Сўҳбатимиз турли мавзуларга бағишланди. Ўша пайтда эндигина «Ўзбекистон Республикаси қаҳрамони» унвони ва олтин

медали таъсис этилган ва Ислом Каримовга No1 «Ўзбекистон Республикаси қаҳрамони» унвони ва олтин медали берилган эди.

Гап орасида АҚШлик турист менга «Ўзбекистон Республикаси қаҳрамони нимани билдиради, бу унвонни олиш учун одам

қандай қаҳрамонлик кўрсатиши керак?» деган саволни бериб қолди. Мен билганимча жавоб бердим – бу СССРдан қолган

пропаганда (ташвиқот) удуми, одамларни ватанпарварлик ва меҳнатснварликка рағбатлантириш йўлларидан бири эканини,

СССР пайтида «СССР қаҳрамони» ва «Социалистик меҳнат қаҳрамони» унвонлари бўлганини, биринчиси урушда жонбозлик

кўрсатган ҳарбийларга, иккинчиси эса тинч турмуш шароитида меҳнатда жонбозлик кўрсатган одамларга берилганлигини

тушунтирдим. АҚШлик турист барибир тушунмади – у: «АҚШда «АҚШ қаҳрамони» деган унвон йўқ, одамлар билиб-билиб ўз

ишларини қилаверади, уларни раҳбатлантириш шарт эмас. Бизда социалистик эмас, капиталистик ишлабчиқариш муносабати

ўрнатилган, «Капиталистик меҳнат қаҳрамони» десангиз ҳеч ким тушунмайди. Агар бу унвон ва олтин медаль одамларни

шунчалик рағбатлантирар экан, нега иқтисодингиз жуда қолоқ?» деган гапда муқим турди.

 

Дарҳақиқат, СССР пайтида ҳамма нарса – сиёсат ҳам, иқтисод ҳам, маданият ҳам (ва ҳоказо) – урушми, тинч

меҳнатми, фарқи йўқ – у тўқилган миф (афсона, пропаганда) устига қурилган эди. Масалан, уруш пайтидаги мифлардан бири:

Аскарларимиз взводи атака (ҳужум) уюштираётган пайтда душман (немислар) амбразурасидан немис пулемётчиси тинимсиз

ўқ ёғдириб ҳужумни тўхтатади. аскарлар бош кўтара олмай ётиб қолишади. Жангчи Александр Матросов граната билан

амбразура томон эмаклаб боради, амбразурага иккита граната улоқтиради, бироқ немис ўқ ёғдиришни давом эттиради. Шунда

Александр Матросов ўт пуркаётган амбразура оғзини ўз кўкраги билан тўсади, жангчилар атакага кўтарилади ва немис

амбразурасини ишғол қилишади, Александр Матросовга эса «Совет Иттифоқи қаҳрамони» унвони берилади. Урушдан кейин

Александр Матросов ҳақида кинофильм ишланди ва у кўп йиллар давомида ктнотеатрларда намойиш қилинди. Мазкур фильм

намойиш қилинганда кинотеатрда кино кўриб ўтирган аёллар уввос тортиб йиғлаганларини кўрганман. Иккинчи миф:

1941 йил декабрида генерал Иван Панфилов дивизиясининг 28 жангчиси Москваости (Подмосковье)да немислар

танкларининг катта колоннасининг йўлини тўсади ва 15 та танкни ишдан чиқаришади. Натижада немисларнинг Москвага

кириш учун тузган плани барбод бўлади. 28 жангчи «панфиловчилар» номи билан тарихга киради, уларнинг барчасига «Совет

Иттифоқи қаҳрамони» унвони берилади. Яқинда Россияда «панфиловчилар» қаҳрамонлиги тўқиб чиқарилган миф эканлигини

исботлаган, бироқ Россия ватанпарварлари ғазабига учраган Росархив бошлиғи Сергей Мироненко ишдан ҳайдалди. Худди

шундай, бир неча йиллар олдин Александр Матросов кўрсатган қаҳрамонлик ҳам миф экани исботланди.

 

СССРдаги мифлар Ўзбекистон каби Республикаларга ҳам кириб келди. Масалан, пахта териш машинаси рулида

ўтириб юзлаб тонна пахта терган чинозлик Турсуной Охуновага «Социалистик меҳнат қаҳрамони» унвони берилди, кейинчалик

эса бир неча тракторчи эркаклар ўз машиналарида терган пахта Турсуной Охунова номига ўтказилгани маълум бўлди – бир

маддоҳ шоирнинг «Турсуной бўлай дейман» деган шеърига бир маддоҳ композитор куй (ашула) ҳам ёзди. Бошқа мисол:

ЎзКомПартиянинг 1-котиби Шароф Рашидов даврида совхоз директори бўлган жиззахлик Холбуви Рустамовага «Социалистик

меҳнат қаҳрамони» унвонини олиб бериш йўлида не ишлар қилинмади, дейсиз? Холбуви Рустамова бошқарган совхоз аслида

вилоятда ўртамиёна совхоз бўлишига қарамасдан, қўшни совхозлар етиштирган пахтанинг бир қисми Холбуви Рустамова

бошқарган совхоз ҳисобига ўтказилди, етмагани приписка (қўшиб ёзиш) ҳисобига тўлдирилди. «Зато бизда тинчлик!»

деганларидек, «Зато Шароф Рашидовнинг туғилиб ўсган Жиззахда Социалистик меҳнат қаҳрамони» пайдо бўлди. Бу

кўзбўямачилик нафақат Холбуви Рустамовага, биринчи ўринда СССР раҳбари Леонид Брежнев нигоҳида эътиборга эришиш

учун Шароф Рашидовнинг ўзига керак эди.

 

Ҳар қандай диктатура нафақат зулмга, балки ҳукмронлик қилиш усули сифатида жамоатчилик фикрини

манипуляциялаш ва халқ иродасини синдиришга ҳам таянади. Коммунистик тузум ўз ғоясини нафақат эс-хушини таниган, вояга

етган одамларга, балки болалар боғчасига қатнайдиган, ҳали эсини танимаган 3-6 ёшли бола (октябрят)лар, 7-13 ёшли

(пионер)лар, 14-18 ёшли (комсомол) ўспиринлар онгига сингдиришга ҳаракат қиларди. Коммунистик ғоя – мифологиянинг

аналог (ўхшаш)идир. СССР айнан коммунизм ғояси устига қурилган эди, яъни »коммунизм» деган мавҳум миф (афсона), ёрқин

келажак, давлат тушунчаси бора-бора йўқ бўлиши ҳақида эди. Аслини олганда эса, СССРда ГУЛАГ, камсонли халқларнинг

депортацияси, оммавий очарчилик, сиёсий психиатрия ишлаб турарди, яъни жозибали миф (афсона) даҳшатли реалликни

яшириб турарди. И.Каримов диктатураси зулмга, ҳурфикрлиликни таг-томири билан йўқ қилишга ва усталик билан

жамоатчилик фикрини манипуляциялашга асосланган эди. «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини жорий қилиб И.Каримов

мамлакат ҳаётига янгилик киритган эмас – у СССР традиция (анъана)ларини давом эттирди, холос.

 

СССР даврида ўнлаб «кун»лар нишонланар эди – мен фақат баъзиларини санаб ўтаман: «Октябрь революцияси

куни» (7 ноябрь), «Бутун дунё меҳнаткашлари ҳамкорлиги куни» (1 май), «Улуғ ватан уруши ғалабаси куни» (9 май), «Совет

армияси куни» (23 февраль), «Хотин-қизлар куни» (8 март), «Шифокорлар куни», «Металлурглар куни», «Ўқитувчилар куни»,

«Геологлар куни», «Энергетиклар куни», «Бинокорлар куни» ва ҳоказо. Бу кунларнинг баъзилари (мас., 8 март, 1 май, 9 май, 7

ноябрь ва бошқалар) иш куни эмас эди. И.Каримов СССР традицияларини айнан кўчирган эмас, у халқаро, ғалаба ва касбий

кунлардан фақат «Ўқитувчилар куни»ни сақлаб қолди ва … йилларга ном бера бошлади. Мана улар: «Амир Темур йили» (1996

йил), «Инсон манфаатлари йили» (1997 йил), «Оила йили» (1998 йил), «Аёллар йили» (1999 йил), «Соғлом авлод йили» (2000

йил), «Оналар ва болалар йили» (2001 йил), «Қарияларни қадрлаш йили» (2002 йил), «Обод маҳалла йили» (2003 йил), «Меҳр ва

мурувват йили» (2004 йил), «Сиҳат-саломатлик йили» (2005 йил), «Ҳомийлар ва шифокорлар йили» (2006 йил), «Ижтимоий

химоя йили» (2007 йил), Ёшлар йили» (2008 йил), «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» (2009 йил), «Баркамол авлод

йили» (2010 йил), «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» (2011 йил), «Мустаҳкам оила йили» (2012 йил), «Обод турмуш

йили» (2013 йил), «Соғлом бола йили» (2014 йил), «Кексаларни эъзозлаш йили» (2015 йил), «Соғлом она ва бола йили» (2016

йил) – уф-ф-ф, бемаъни коммунистларнинг бебурд нарсаларини ёзиб тугатганимча чарчаб кетдим!

 

Йилларга ном берилиши даставвал аҳолида қизиқиш ва умид уйғотди, одамлар ўз ҳаётида қандайдир ижобий

ўзгаришлар содир бўлишини кутиб яшади. Бироқ, октябрьнинг охирида нишонланадиган »Ўқитувчилар куни»ни ўқитувчилар

пахта далаларида ўтказадиган бўлишди. Одамлар: »Қарияларни эъзозлаш йили»да қариялар эъзозланади-ю, бошқа йилларда

эъзозланмайдими? Раҳбарларимиз инсонпарвар ва халқпарвар бўлса, қарияларни ҳар йили эъзозлашлари керак эмасми?»

каби саволларни муҳокама қила бошлашди. Бора-бора И.Каримов Олий Мажлис сессиясида сўзга чиқиб: »Мен бу йилни … деб

аташни таклиф этаман» деган сониядан бошлаб баъзи одамлар мийиғида кулиб қўя қолишган бўлса, баъзилари эса: »Оббо,

яна бир балони бошлар экан-да!» деб қўрқувга туша бошлашди ва бу қўрқув асосли эди. Масалан, 2003 йилдаги »Обод

маҳалла йили»да бир неча вилоятларда юзлаб оилаларнинг уйлари турли баҳоналар билан бузиб ташланди, оилалар бола-

чақаси, кўч-кўрони билан кўчада қолди, компенсация пули ё берилмади, ё чала берилди. И.Каримовнинг 90-чи йиллар бошида

олға сурган, аслида ғирт ёлғон »Янгисини қурмасдан эскисини бузма!» дейилган машҳур шиори амалда ўз »кучини» кўрсатди.

2008 йил »Ёшлар йили» деб номланди, айнан ўша йилда юзлаб ёшлар қамоққа ташланди. 1996 йилги «Амир Темур йили»ни

тушунса бўлади – И.Каримов Амир Темур каби саркардадай тарихда қолишни истади, шунинг учун у Инқилоб хиёбонида

совет даврида совет монументалистикаси услубида ўрнатилган Карл Маркс калласини тагкурсидан олиб ташлаб, унинг ўрнига

отлиқ Амир Темур ҳайкалини ўрнатишга қарор чиқарди. Амир Темур ўз ҳаётини урушлар ва қирғинларга, юзминглаб

одамларни ўлдиришга, ўзи бошқарган империя халқларини қўрқув ва итоатда ушлаб туришга қаратган шахс эди. И.Каримов

ҳам Ўзбекистон аҳолисини итоат ва қўрқувда ушлаб туриш учунгина бу ишга қўл урди.

 

Бироқ, 1997 йилдаги «Инсон манфаатлари йили»ни тушунишнинг мутлақо имкони йўқ. Биринчидан, »манфаат» сўзи ўта

мавҳум бўлиб, у фақат еб-ичиш, яхши кийинишга ўхшаган кундалик эҳтиёжлардангина иборат эмас. Иккинчидан, »манфаат»

сўзига давлат бошлиғи қандай маъно жойлаганини ҳам тушуниб бўлмайди. Манфаатсиз инсон мавжуд эмас – ҳар қандай

инсон қандайдир манфаатларни истайди, излайди, ўз истакларини қондиришга ҳаракат қилади, бу – инсоният ҳаётидаги

узлуксиз жараёндир. Бу жараённи бир йилга сиғдириш имконсиз ва, демак, «Инсон манфаатлари йили» тушунчаси маънога эга

эмас! Давлат раҳбарининг тилу-забонидан «Инсон манфаатлари йили» иборасининг янграши халқни лақиллатишдан бошқа

нарса эмас. 2013 йилда эълон қилинган «Обод турмуш йили»нинг маъносининг ҳам жиддийликка умуман алоқаси йўқ. Обод

турмуш бир йиллик бўлмайди. Халқнинг эркин меҳнати ва ҳокимиятнинг беғараз саъй-ҳаракати туфайли Буюкбритания,

Франция, Норвегия, Финландия, Бельгия, Япония, Сингапур, Жанубий Қурия, Австралия ва бошқа қатор ривожланган

демократик мамлакатларда обод турмуш ҳар кун, ҳар ой ва ҳар йил давомида мухтасар қилиб қўйилган. Коммунистик

лидерлар халқни лақиллатиш, қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришни ҳамма вақт ёқтиришган ва бундан ҳузур қилишган – И.Каримов

шуларнинг бири эди. «Соғлом авлод йили», «Оналар ва болалар йили», «Меҳр ва мурувват йили», «Сиҳат-саломатлик йили»

каби «йиллар»ни ўқисанг кўнглинг айнийди. Мақола бошида айтилган АҚШлик туристнинг «АҚШда «АҚШ қаҳрамони» деган

унвон йўқ, «Капиталистик меҳнат қаҳрамони» десангиз ҳеч ким тушунмайди» деган гаплари ривожланган демократик ва

ривожланмаган авторитар давлатлар орасидаги улкан фарқни мана-ман дея кўрсатиб турибди.

 

ПОРТРЕТ ИЛИШ ВАСВАСАСИ

 

СССР пайтида мамлакатнинг шаҳарлардан тортиб туман марказларига бўлган барча ҳудудларида КПСС Марказий

Комитети Сиёсий Бюроси аъзолари, яъни давлат раҳбарларининг 5-6 метр баландликда қатор қилиб илиб қўйилган улкан

портретларини кўриш мумкин эди. Бу нарса фақат тоталитар СССРда эмас, балки собиқ коммунистик блокга кирган Болгария,

Руминия, Югославия, Польша, Чехословакия, Шарқий Германия, Венгрия, Албания каби коммунистик давлатларда ҳам,

мазкур блокга кирмаган Хитой, Шимолий Қурия, Куба каби коммунистик мамлакатларда ҳам мавжуд эди. Давлат

раҳбарларининг портретларини бундай шаклда кўз-кўз қилишдан асосий мақсад халқ онгида шахсга сиғинишни шакллантириш

орқали халқда сиёсий тузумга содиқликни кучайтириш эди. Кўр-кўрона содиқлик, шахсга сиғиниш биринчи навбатда халқни,

ҳатто унинг илғор синфи бўлмиш зиёлиларни ўз ҳақ-ҳуқуқларини танимаслик, таниганда ҳам уни талаб қила олмаслик

даражасигача туширади. Совет халқида қуллик психологияси шу қадар эди-ки, 1953 йил И.Сталин ўлганда одамлар уввос

тортиб йиғлашганини кўрганман – кўпчилик ўз отаси ўлганда бунчалик йиғламаган бўлса керак. Авторитар сиёсий тузумнинг

кучи ва узоқ вақтлар оёқда қолиши унинг раҳбарлари ва уларга содиқлик билан хизмат қиладиган маддоҳларининг юритган

пропагандаси (ташвиқот)нинг қанчалик ёлғон бўлиши билан боғлиқдир – халқ ёлғон пропагандага қанчалик чуқур ишонса,

авторитар тузум шунча кучли бўлади ва шунча узоқ вақт оёқда туради. Коммунистик тузум шу қадар

1989 йил июнида КПСС Марказий Комитети Сиёсий Бюроси томонидан Ўзбекистон ССРнинг 1-котиби лавозимига

тайинланган И.Каримов кўп ўтмай Сиёсий Бюронинг аъзолигига сайланди, бироқ унинг аъзолиги узоққа чўзилмади. Сабаби

оддий: ўша пайтда СССРнинг қатор республикалари (Литва, Латвия, Эстония, Грузия, Арманистон, Украина)да

антикоммунистик ва антисовет сиёсий ҳаракатлар авжга чиққан ва тез орада ХХ-асрда юзага келган яккағояли ва

яккапартияли биринчи тоталитар империя парчаланиш арафасида тургани яққол сезилиб турган эди. Бироқ, И.Каримов

юқорида санаб ўтилган республикалар раҳбарларидан коммунистик партия ва совет давлатчилигига содиқлиги билан

ажралиб турарди. Ўша йили (1989) Михаил Горбачёв бир неча коммунистик раҳбарлар, шу жумладан И.Каримов билан Литва

ва Латвияни »тинчитиш» мақсадида Вильнюс ва Ригага сафар қилди. М.Горбачёвнинг ҳамроҳлари орасида фақат И.Каримов

Литва ва Латвия раҳбарларини СССРдан чиқмасликка жон-жаҳди билан даъват қилди. Литва ва Латвиянинг маҳаллий

матбуоти унинг бу ҳатти-ҳаракати устидан ҳам кулди, ҳам кескин қоралади. 1990 йил март-май ойларида Литва, Латвия ва

Эстония кетма-кет СССРни тарк этишди, яъни СССРнинг парчаланиши бошланди. Бошқача айтганда, КПСС Марказий

Комитети Сиёсий Бюросининг аъзоси бўлишнинг маъноси қолмади. Бироқ, И.Каримов совет даврининг анъаналарига кўра

СССРнинг барча шаҳарларидан тортиб то туман марказларигача, ҳамма жойда ўзининг портрети Сиёсий Бюро аъзолари

портретлари қаторида туришини истарди. Амалга ошмади.

 

Бу истакни у энди фақат Ўзбекистоннинг ўзида, ҳамма жойга портретини илдириш йўли билан амалга ошириши

мумкин эди, холос. Бироқ, И.Каримов президент этиб сайланганда Ўзбекистоннинг иқтисоди ўта ночор ахволда эди – миллий

валюта ишлаб чиқилмаган, »қардош» республикалар билан бўлган илгариги иқтисодий алоқалар узилган, кўп корхоналар

фаолияти тўхтаган (ва ҳоказо) эди. Бундай шароитда инсонпарвар, халқпарвар давлат раҳбари ҳамма жойга ўзининг

портреларини илдириш билан эмас, балки, биринчи навбатда, мамлакат иқтисодини ривожлатириш, мамлакатни

қашшоқликдан чиқариш, аҳолининг ишончини қозониш билан шуғулланади. И.Каримовдан шуни кутиш мумкинмиди? Йўқ,

албатта! Ер давлат мулки бўлган даврда колхозчиларга маош берилмаган, колхоз далаларида бажарган меҳнати учун »меҳнат

куни» (трудодень) ёзилган, колхозчи бир парча »томорқа» ерига у-бу нарса экиб оиласини боққан пайтда ҳам давлат

раҳбарлари мамлакат бўйлаб, миллиард-миллиард халқ пулини сарфлаб, барча шаҳар ва туман марказларини ўз

портретлари билан тўлдириб ташлашган эди – коммунистик раҳбарлар учун халқнинг турмуши эмас, совет пропагандаси

муҳимроқ эди. 90-чи йиллар ичида Ўзбекистонда худди шу нарса юз берди – мамлакат аҳолисининг асосий қисми кунини зўрға

ўтказаётган пайтда кўчалар, давлат идоралари, ташкилотлар, корхоналар, мактаблар, ўқув юртларида И.Каримов

портретлари илина бошланди. Битта, иккита, …, бешта эмас, ҳар бир хонада, ҳар бир синфда, ҳар бир аудиторияда

И.Каримов портрети илиб қўйилди! Миллионлаб рангли ва энг сифатли қоғозга туширилган, ҳар бири махсус рамка билан

ўралган портретлар қаерда, қандай маблағга тайёрлатилганини ҳеч ким билмайди.

 

Мен Европанинг аксарият давлатлари ва АҚШда бўлганман. Бу мамлакатларнинг бирор жойида давлат раҳбарининг

кўча-куйда, идора ва ўқув масканларида илиб қўйилган портретини кўрмадим. Францияда, масалан, шаҳар мэри, департамент

бошлиғи ёки мамлакат президенти сайлови арафасида номзодлар портретлари яккам-дуккам кўчаларда пайдо бўлади, сайлов

ўтгач, эртаси куниёқ портретлар йиғиштириб олинади. Коммунистик давлатларда давлат бошлиғи умрбод ўз лавозимида

туриши ҳаммага маълум. Масалан, СССРда В.Ленин (отиб ўлдирилганча), И.Сталин, Л.Брежнев, К.Черненко, Ю.Андропов,

Ўзбекистонда Ш.Рашидов, И.Каримов, Туркманистонда С.Ниёзов, Тожикистонда Р.Набиеа, Хитойда Мао Цзедун, Шимолий

Қурияда Ким Ир Сен, Ким Чен Ир, Югославияда И.Броз Тито, Руминияда Н.Чаушеску, Венесуэлада У.Чавес (ва ҳоказо) шулар

жумласидандир. Бу давлатларнинг бирортаси ривожланган давлатлар даражасига етиша олмади. Бироқ, қип-қизил

коммунистик давлат бўлган СССР 1949 йилда, Хитой 1964 йилда, Шимолий Қурия 2005 йилда атом бомбасига эга бўлган

давлатларга айланишди.

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.